Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Батафсил
Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Истанбул ҳаракатлар режаси 5-босқич мониторингининг Базавий Ҳисоботи ва "Йўл харитаси" муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 27 май куни  Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) Аксилкоррупция тармоғи Истанбул ҳаракатлар режаси доирасидаги 5-раунд Базавий ҳисоботи ва Ўзбекистонда коррупцияга қарши ислоҳотларини янада такомиллаштириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, ИҲТТ ва халқаро ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда  Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов, АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жонатан Ҳеник ҳамда ИҲТТ Коррупцияга қарши курашиш бўлими раҳбари Юлия Фромгольц (онлайн), шунингдек, масъул вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.

Маълумот учун: Истанбул Ҳаракатлар режаси Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатлари учун ИҲТТ Аксилкоррупция тармоғининг минтақавий дастури бўлиб, Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Мўғулистон, Тожикистон, Украина ҳамда Ўзбекистон давлатларини қамраб олади. Унинг доирасида аъзо давлатлар томонидан БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси ва коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро стандартларнинг миллий амалиётга жорий этилиши ҳолати таҳлил қилиб борилади.

Таъкидланганидек, ИҲТТ томонидан тақдим этилган Истанбул ҳаракатлар режаси бугунги кунда Ўзбекистонда ҳам коррупцияга қарши курашиш ислоҳотларини амалга оширишда муҳим йўналиш сифатида хизмат қилмоқда. У фақат эришилган ютуқларни баҳолабгина қолмасдан, балки эътибор берилиши лозим бўлган устувор соҳаларни аниқлаб бермоқда.

Хусусан, 2024 йил Ўзбекистонда амалга оширилган  5-босқич мониторинги ва баҳолаш тизими тўққизта самарадорлик соҳаси, яъни коррупцияга қарши сиёсат, манфаатлар тўқнашуви ва мол-мулк декларацияси, хабар берувчини ҳимоя қилиш, бизнеснинг яхлитлиги, давлат харидларида ҳалоллик, суд ҳокимиятининг мустақиллиги, прокуратуранинг мустақиллиги, коррупцияга қарши кураш бўйича ихтисослаштирилган муассасалар, коррупция жиноятлари учун таъқиб қилишни ўз ичига олди.

Якунда Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати Марказий Осиё давлатлари ичида энг юқори баҳоланиб, ИҲТТ вакиллари томонидан мамлакатимиздаги сўнгги ислоҳотлар ижобий тенденцияси эътироф этилди. Шу жумладан, Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш сиёсати ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида фуқаролик жамияти институтларининг роли ошганлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, давлат харидлари ва бизнесда ҳалоллик йўналишларида Ўзбекистон кўрсаткичлари яхшиланган.

Буларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг сиёсий иродаси, шунингдек, мамлакат парламенти ва ижро ҳокимияти идораларининг саъй-ҳаракатлари самараси ҳамда халқаро ҳамкорларнинг яқин кўмаги ва ҳамкорлигининг амалий натижаси сифатида қайд этилди.

Тадбирда мониторинг натижалари бўйича юқорида қайд этилган ҳар бир йўналиш асосида ИҲТТ  томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар эътибор марказида бўлди. Ҳар бир йўналиш бўйича  амалиётга йўналтирилган, аниқ ва самарали тавсиялар, уларни амалга ошириш чоралари муҳокама қилинди. Айни жараёнда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти вакиллари ҳам ўз фикр ва мулоҳазалари билан фаол иштирок этди.

Муҳокамаларда  ҳисобот натижалари ва ишлаб чиқилган тавсиялар асосида Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашувчи идораларнинг мустақиллиги ва самарадорлигини, судья ва прокурорларни тайинлаш  ва ҳисобдорлик жараёнларининг шаффофлигини ошириш, "вистлблоуэрлар", яъни хабар берувчиларнинг ҳимояси механизмларини, шунингдек,  мол-мулк ва манфаатлар тўқнашувини декларация қилиш тизимини такомиллаштириш, давлат харидлари ва хусусий секторда ҳалолликни ошириш, коррупциявий жиноятлар учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш каби йўналишларга эътиборни янада кучайтириш лозимлигига урғу берилди.

Тадбир доирасида ИҲТТ томонидан тақдим этилган тавсиялар асосида ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” лойиҳаси кенг муҳокама қилиниб, уни амалга ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Мазкур мулоқот нафақат Базавий ҳисобот ва “Йўл харитаси” лойиҳаси тақдимоти, балки тажриба алмашиш, миллий ислоҳотларни халқаро мезонларга мослаштириш ва ҳамкорлик алоқаларини янда мустаҳкамлаш майдони сифатида хизмат қилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот агентлиги

 

 

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар