Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПФ-6013-сон Фармонида вазирлик ва идораларнинг коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг ушбу масалалар бўйича биргаликдаги самарали фаолиятини ташкил этиш Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.
Шундан келиб чиққан ҳолда ўтган давр мобайнида Агентлик томонидан цуйидаги ишлар амалга оширилди:
Нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик 3 та йўналишда амалга оширилди.
1.1. ННТларни бу жараёнга фаол жалб этиш ва уларни рағбатлантириш.
- Олий Мажлис Фонди билан ҳамкорликда нодавлат нотижорат ташкилотлари учун 3 та йўналишда грант танловлари эълон қилинди. Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, Ижтимоий фикр маркази ғолиб деб топилди.
Ҳозирда улар билан ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш устида иш олиб боряпмиз.
1.2. Агентлик ҳузурида танлов асосида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилди.
Кенгаш аъзолари агентлик томонидан ташкил этилаётган барча тадбирларга, норма ижодкорлиги жараёнларига фаол жалб қилиб келинмоқда.
Хусусан, Давлат дастурлари, Коррупцияга қарши курашиш миллий стратегияси лойиҳаси ва соҳага оид норматив ҳужжатларга 100 дан ортиқ таклифларини билдиришди.
Халкаро экспертлар тавсиялари асосида Кенгаш фаолиятининг ташкилий ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди. Улар томонидан Аъзолар малакасини оширишга қаратилган бир қатор семинар ва учрашувлар ташкил этилди
2) ННТларни коррупцияга қарши курашиш жараёнларида билим ва кўникмаларини ошириш бўйича.
Коррупцияга қарши курашиш ННТлар билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида уларни коррупцияга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси жараёнларига жалб этилди.
Коррупцияга қарши курашиш, унга муросасизлик кайфиятини шакллантирувчи асосий ҳамкорларимиз журналистлар учун ҳам семинар-тренинглар ташкил этилди ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
3) Ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш.
“Юксалиш” ва “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда Антикоррупция лабораторияси лойиҳасини амалга оширилди.
“Бошланғич мактабга қабул қилишда коррупция хавфи ва ҳалолликни баҳолаш” мавзусида ўрганишлар ташкил этилди.
14 та ҳудуддаги 114 та мактабда сўровлар ўтказилди
Тадқиқотда жами 4 920 нафар респондент, шу жумладан, мактаб директори, бошланғич синф ўқитувчиси, ота-она иштирок этди.
Сўров натижалари асосида қонунчиликни ва тизимни такомиллаштириш учун тегишли таклифлар ишлаб чиқилди.
Ёшлар билан ишлаш
Ёшлар билан ишлаш ҳам алоҳида эътиборимизда бўлиб келган. Бу йўналишда
1. 100 га яқин олий таълим муассасаларида семинарлари ташкил этилди.
2. Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ўртасида коррупцияга қарши “Энг яхши дарслик”, “Энг яхши ўқув-услубий қўлланма” республика танлови ўтказилди.
4. Ёшлар Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида 500 га яқин тадбирлар, шу жумладан, форум ва конференциялар, кўрик-танловлар, акция ва флешмоблар, ҳамда тренингларга жалб этилди.
“Open Data Challenge 2021” хакатонида коррупцияга қарши курашиш йўналиши бўйича махсус номинация киритилди. Бунда ёшлар коррупцияни бартараф этишга қартилган ўз IT ташаббуслари билан иштирок этишди.
Миллий ва ҳудудий кенгашлар фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.06.2020 йилдаги ПФ-6013-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ташкил этилди.
Ҳозирги кунга қадар кенгашнинг 9 та йиғилиши ташкил этилди.
Миллий кенгаш томонидан “Ҳудудлар, иқтисодиёт тармоқлари ва бошқа соҳалар кесимида коррупция даражасини баҳоловчи Коррупцияни қабул қилиш миллий индексини тузиш услубиёти” тасдиқланди.
Услубиётга асосан ҳар йил якуни бўйича социологик тадқиқотлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва коррупцияга оид жиноятчилик статистикаси маълумотларини таҳлил қилиш асосида Коррупцияни қабул қилиш миллий индексини аниқлаш тартиби белгиланди.
Аксилкоррупция сиёсатига оид ислоҳотларнинг жойларда самарали татбиқ этиш борасидаги ишлар аҳволини таҳлил қилиш мақсадида 14 та ҳудудда Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг намунавий эшитувлар ташкил этилди.
2021 йилда коррупцияга қарши курашишда ҳудудлардаги фаолиятни ҳам йўлга қўйиш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари ташкил этилди.
Барча ҳудудий кенгашлар томонидан матбуот анжуманлари ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида семинар тренинглар ўтказилди.
ОАВ ва тарғибот-ташвиқот йўналиши
“Коррупция тараққиётга қарши жиноят”, “Коррупциянинг олдини олишнинг самарали йўллари” мавзусидаги 12 та видеоролик ва 3 турдаги электрон баннерлар тайёрланди.
200 га яқин лед экранларда 7 турдаги анимацион роликлар
50 дан ортиқ баннерлар “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси томонидан;
1300 дан ортиқ “Коррупциянинг оқибатлари” номли туркум плакатлар пойтахт жамоат транспортига жойлаштирилди.
Агентликнинг расмий саҳифалари, оммавий ахборот воситаларида жами 2400 маротабадан зиёд чиқиш қилинди.
Хусусан:
Телеканалларда 450 тадан ортиқ;
Радиоканалларда 115 тадан зиёд;
Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда 730 дан ортиқ;
Веб-сайтларда 775 тадан ортиқ.
Хорижий оммавий ахборот воситаларида Агентлик фаолиятига оид 10 дан ортиқ информацион материаллар эълон қилинди.