Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси

Агентлик томонидан 2024 йилда манфаатлар тўқнашуви, давлат харидлари, ҳамда бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳудудлар ва соҳалар кесимида мониторинг ва жойига чиққан ҳолда ўрганишлар ўтказилиб, аниқланган қонунбузилишиларни бартараф этиш юзасидан вазирлик ва идораларга 274 та тақдимнома киритилди.

Тақдимномалар натижасида хато ва камчиликларга йўл қўйган 85 нафар шахсга нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилди, 234 та ҳолатда жами 263,9 млрд сўмлик харидлар бекор қилиниб, ноқонуний давлат харидлари ўтказилишининг олди олинди.

Бундан ташқари, ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилиши ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун 282 та материал ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилиб, улар асосида умумий 25 та жиноят иши ва 104 та маъмурий иш қўзғатилди.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида жами 222,7 млрд сўмлик моддий зарарнинг давлат бюджетига қайтарилиши юзасидан қарорлар қабул қилинган.

Оммавий ахборот воситаларида коррупция ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги юзасидан эълон қилинган 25 та хабарлар ўрганилиб, уларнинг 23 таси бўйича давлат харидларида қонунбузилиши ҳолатларининг мавжудлиги ҳамда 2 тасида давлат хизматчилари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётгани аниқланди ва қонунбузилиши ҳолатлари бартараф этилди.

Бошқа бўлимлар