Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

Коррупциянинг олдини олиш ва «комплаенс-назорат» тизимини жорий этиш бошқармаси тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 29-июндаги “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сон фармонига мувофиқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналар, шу жумладан банкларда коррупцияга қарши курашишнинг халқаро воситалари асосида коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш ва самарали фаолият кўрсатишини ташкиллаштириш, мониторингини олиб бориш, шунингдек, уларнинг мазкур соҳадаги фаолияти бўйича рейтингини тузиш вазифаси юклатилган.

Маълумот учун: коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари давлат органлари ва ташкилотларида коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўриш учун масъул ҳисобланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 6-июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сон Қарорига кўра, 2021-йил 1-октябрдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида мавжуд штат бирликлари доирасида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйиш вазифаси белгиланди.

Агентлик томонидан давлат идоралари фаолиятида коррупцияга қарши ички назорат тузилмани жорий этиш йўналишида  амалга  оширилган  ишлар  натижалари:

a)   жорий йилнинг 1 -июль ҳолатига 94  та давлат ташкилотлари,
шу жумладан банкларда 1340 нафар штат бирлигидан иборат коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилди;

b)  халқаро стандартлар асосида коррупцияга қарши 10  та ички идоравий ҳужжатлар ва мазкур тузилмалар фаолиятини тартибга солувчи “Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисида”ги Намунавий низом ишлаб чиқилиб, давлат ташкилотлари фаолиятига тадбиқ этилди;

c)   хорижий экспертлар иштирокида давлат ташкилотларининг 1000 дан ортиқ ички назорат тузилмалари ходимларининг малакасини ошириш таъминланиб, айнан ИСО 37001 стандарти бўйича эсқа ходимларнинг 555 нафари (47%) малака ошириш курсларида ўқитилиб, сертификат берилган Коррупцияга қарши ички назорат (комплаэнс) тизимини жорий этиш бўйича 4 та услубий қўлланма чоп этилди;

d)  жорий йил ҳолатига 33  та давлат ташкилоти, 1 та хусусий банк “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими”  ИСО  37001:2016 халқаро стандарт сертификатига эга бўлди.

e)      Маълумот учун: Халқаро экспертлар тавсиясига асосан ташкилотнинг ушбу сертификатни қўлга киритиши мамлакатнинг халқаро рейтингларда устувор аҳамият касб этиши, инвестицион жозибадорлигини ошириш ва инвесторлар кириб келишини таъминлашга хизмат қилувчи омилладан бири ҳисобланади.

f)       ички назорат тузилмалари ходимларини ишга қабул қилишни шаффоф танлов асосида амалга ошириш тизими йўлга қўйилиб, тузилма ходимларини танлаш жараёнлари Интернет тармоғида жонли эфирга узатиш тартиби жорий этилди;

g)      вазирлик ва идораларнинг ички назорат тузилмалари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди, ҳар ярим йил якуни бўйича натижадорлик кўрсаткичлари эълон қилинмоқда; 

Агентлик “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда биринчи антикоррупция лабораторияларини яратиш” лойиҳаси ишга туширилди.

h)      Мазкур лойиҳа доирасида “Болаларни мактабга қабул қилиш босқичида коррупциявий хавф-хатарлар” ҳамда “Давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш” каби йўналишларда амалий татқиқотлар ўтказилинди.

i)        Агентлик ва давлат ташкилотларининг ички назорат тузилмалари ўртасида самарали ҳамкорлик тизими йўлга қўйилиб, фаолиятини янада яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, уларни амалга оширишга амалий ёрдам берилмоқда.

II. Ўтган даврда вазирлик ва идораларда “комплаэнс назорат” тизимининг самарали жорий этилиши ижобий натижалар бера бошлади.

Жумладан, 2022-йил якунлари бўйича ички назорат тузилмалари томонидан 66  та давлат ташкилотда ўтказилган ўрганиш натижасида 3101  та ҳолатда 592,4  млрд. сўмдан ортиқ молиявий қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган.

Молиявий хато ва камчиликларнинг 1,5  млрд сўми Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, 23,1  млрд сўми Давлат божхона қўмитаси, 18,4  млрд сўми “Ўзкимёсаноат”, 19,2  млрд  сўми “Ўзсувтаъминот” АЖлари, 2,2 млрд сўми “Миллийбанк”, 1,3 млрд сўми “Халқбанки” АТБлари ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар ҳиссасига тўғри келган.

Мисол учун биргина “Ўзбекнефтегаз” АЖда ички назорат тузилмасининг самарали ташкил этилиши натижасида тузилма томонидан 111,7  млрд сўмлик молиявий қонунбузилиши, ундан 4,2  млрд сўмлик иқтисодий зарар ҳолатлари аниқланган.

2. Давлат идоралари коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятининг вазифа ва функцияларни амалга оширишда коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш йўналиши.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 11-майдаги  “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-240-сон Қарори асосида давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш доирасида уларга юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширишда коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш тизими жорий этилди.

Мазкур баҳолаш Агентлик томонидан тасдиқланган Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти асосида “Э-Антиcор.уз” электрон платформаси орқали амалга оширилади.

Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш натижалари бўйича ушбу хавф-хатарларни бартараф этиш чораларини тизимли равишда кўриш мақсадида Агентлик томонидан “Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри” шакллантирилган.

2023-йилда коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашдан ўтказиш учун
62 та давлат ташкилотининг рўйхати шакллантирилди ва уларга “Э-Антиcор.уз” электрон платформасидан фойдаланиш имконияти яратилди.

Жорий йил 10-апрель ҳолатига коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашдан ўтказиш юзасидан электрон платформага юборилган маʼлумотлар асосида 39 та вазирлик ва идора учун (ҳар бир функция бўйича аниқланган коррупциявий хавф-хатарларнинг тавсифи ва даражаси, уларни бартараф этиш бўйича чораларни ўз ичига олувчи) коррупциявий хавф-хатарлар хариталари тўлиқ шакллантирилди.

Мазкур вазирлик ва идораларнинг фаолиятига доир умумий 1701 та функция коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашдан ўтказилиб, коррупциявий хавф-хатарлар даражаси 177 та функцияда “юқори”, 475 та функцияда “ўрта”, 1049 та функцияда “паст” баҳоланган.

3. Давлат идораларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлиги рейтинг баҳолаш йўналиши.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 12-январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сон Қарори асосида 2022-йилдан бошлаб, давлат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимият органларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятига оид самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш
ва уларни илғор халқаро стандартлар асосида баҳолаш амалиёти йўлга қўйилди.

2022-йил якунлари бўйича баҳолаш натижаларига кўра, 62 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги
0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, 12 та ташкилот фаолияти самарадорлиги “яхши” – (81-100 балл), 30 та ташкилот “қониқарли” – (55-80 балл) ва 20 та ташкилот “қониқарсиз” – (55 баллдан паст) тоифаларга ажратилди.

Рейтинг баҳолаш натижаларининг холислигини таъминлаш мақсадида фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат бўлган Рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи шакллантирилди. Давлат ташкилотларининг масъул ходимлари учун рейтинг баҳолаш юзасидан семинар-тренинглар (ўқитиш) ўтказилди.

 

Бошқа бўлимлар