Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

2022 йилда мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича маълумот

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2022 йил давомида келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг кўриб чиқилиши бўйича
МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ билан мулоқотини йўлга қўйиш, мурожаатлар билан ишлашини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2022 йилда жами 2 234 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 2 219 таси кўриб чиқилиши таъминланган, ҳозирда 15 та мурожаат кўриб чиқилмоқда. Шундан, 88 та мурожаат ижобий ҳал этилган, 817 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш орқали қаноатлантирилган, 2 тасининг ижобий ечими юзасидан Агентликка ташаккурнома билдирилди, 63 та мурожаат аноним деб топилган, 26 та такрорий мурожаат кўриб чиқилиши белгиланган тартибда тугатилган, 5 та мурожаат маълумот учун қабул қилинган, 1 220 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 1 919 таси жисмоний шахслардан, 315 таси юридик шахслардан, 1 565 таси ёзма, 306 таси электрон, 363 таси оғзаки кўринишда, шундан, 103 таси Агентлик раҳбариятининг шахсий қабулида, 75 таси масъул ходимларнинг қабулида, 185 таси Call марказ орқали келиб тушган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига 52 та сўровнома юборилган, қонунбузиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 36 та тақдимнома киритилган.

Мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра, 13 та қонун ҳужжатларига зид равишда чиқарилган ҳужжатлар бекор қилинган, Агентлик томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 12 та жиноят иши5 та маъмурий жавобгарлик ва 12 та интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилган ва мавжуд хато-камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган. Мурожаатларни ўрганиш натижаларига кўра, 30,9 млрд. сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган.

Республикамизда олиб борилаётган кенг ислоҳотлар ҳамда Коррупция қарши курашиш агентлиги томонидан олиб борилаётган амалий ишлар, жумладан, турли йўналишлардаги коррупциясиз соҳа лойиҳалари, коррупциянинг олдини олишга қаратилган йўл хариталарининг ижроси ҳамда қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлар натижасида Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг сони ва соҳалар бўйича камайиши кузатилмоқда. Жумладан, жорий йилда Агентликка келиб тушган 2234 та мурожаатларни 2021 йилда келиб тушган 4 901 та мурожаатларга нисбатан солиштирганда, мурожаатлар салмоғи 54,4 фоизга камайган.

Соҳалар бўйича:

Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг аксариятида суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ва турли соҳаларда коррупциявий ҳолатларнинг юз бераётганлиги тўғрисида ёзилган мурожаатлардан иборатдир.

Жумладан, 2022 йилда Агентликка қўйидаги соҳа ва йўналишлар бўйича мурожаатлар келиб тушди:

- суд қарорларидан норозиликлар 229 та (10,2%), шундан:

ЖИБ суд қароридан 120 та;

ФИБ суд қароридан 59 та;

Иқтисодий суд қароридан 24 та;

Маъмурий суд қарорларидан 20 та;

Ҳарбий суд қароридан 6 та.

- таълим соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва соҳадаги қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 184 та (8,0%), шундан;

94 та (4,2%) халқ таълими соҳасида;

48 та (2,1%) олий таълим соҳасида;

42 та (1,9%) мактабгача таълим соҳасида.

- давлат харидлари ва тендер савдолари жараёнидаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 160 та (7,0%);

- ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар 134 та (5,8%);

- агентликка ишга кириш масаласида 122 та (5,8%);

- прокуратура органлари қарорларидан норозиликлар ва прокуратура органларига қилинган мурожаатлар ҳал бўлмаётганлиги бўйича 114 та (4,9%);

- айрим хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг хатти-ҳаракатларидан норозиликлар масаласида 111 та (5,3%);

- маҳаллий ҳокимлик ходимлари ва мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар 111 та (5,1%);

- ер майдони ажратилмаётганлиги, ер низолари ва ер майдонлари талон-тарож бўлаётганлиги бўйича 110 та (5,1%);

- соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари ва тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 95 та (4,0%);

- фирибгарлик жиноятлари юзасидан 75 та (3,9%);

- қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар 72 та (3,9%);

- мажбурий ижро бюроси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва ижро ҳужжатларнинг бажарилмаётганлиги бўйича 70 та (3,2%);

- кредит масаласида ва банк ходимлари хатти-ҳаракатидан норозиликлар 70 та (3,2%);

- давлат бошқаруви ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик масаласида 56 та (2,6%);

- тадбиркорлик масаласида 58 та (2,5%);

- маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 45 та (2,1%);

- газ масаласида 36 та (1,6%);

- меҳнат қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари бўйича 35 та (1,3%);

- ноқонуний қурилишлар масаласида 34 та (1,6%);

- кадастр масаласида 23 та (1,1%);

- уй-жой ва коммунал соҳасидаги муаммолар юзасидан 22 та (1,0%);

- агентлик раҳбарияти қабулига кириш масаласида 20 та (0,9%);

- табиий офатлардан зарар кўрганларга компенсация маблағларини ундириш бўйича 19 та (0,9%);

- шартнома шартларини бажармаслик масаласида 19 та (0,8%);

- электр-энергияси масаласида 17 та (0,7%);

- солиқ ҳодимларининг ҳатти-ҳаракатидан норозилиги юзасидан 15 та (0,7%);

- бюджет маблағларини талон тарож қилиш масаласида 15 та (0,7%);

- маҳаллаларда ўтказилган сайловлар масаласида 13 та (0,6%);

- моддий ёрдам ва моддий зарарни ундириш масаласида 13 та (0,6%);

- пенсия масаласида 10 та (0,5%);

- рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи таркибига кириш юзасидан 8 та (0,4%);

- адлия органлари ходимларидан норозилик 8 та (0,4%);

- спорт соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 8 та (0,3%);

- адвокатнинг хатти-ҳаракатларидан норозилик масаласида 7 та (0,3%);

- "Обод маҳалла" дастури билан боғлиқ масалалар бўйича 7 та (0,2%);

- хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолияти масаласида 6 та (0,3%);

- коррупцияга оид жиноятлар 6 та (0,3%);

- йўл таъмирлаш ва транспорт соҳасида 6 та (0,2%);

- алимент ундириш масаласида 5 та (0,3%);

- ёшлар ишлари масаласида 4 та (1,0%);

- субсидия ажратиш масаласида 4 та (0,2%);

- сув масаласида 2 та (0,2%);

- экология масаласида 2 та (0,1%) ва 54 та (2,6%) турли масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Ҳудудлар бўйича:

Коррупция қарши курашиш агентлигига 2022 йил давомида Республикамизнинг қуйидаги ҳудудларидан мурожаатлар келиб тушган:

Тошкент шаҳар бўйича 668 та;

Тошкент вилояти бўйича 260 та;

Қашқадарё вилояти бўйича 200 та;

Самарқанд вилояти бўйича 165 та;

Наманган вилояти бўйича 132 та;

Фарғона вилояти бўйича 128 та;

Бухоро вилояти бўйича 100 та;

Сурхондарё вилояти бўйича 95 та;

Андижон вилояти бўйича 93 та;

Навоий вилояти бўйича 89 та;

Жиззах вилояти бўйича 83 та;

Сирдарё вилояти бўйича 78 та;

Хоразм вилояти бўйича 68 та;

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 67 та;

Чет элдан 8 та мурожаат келиб тушган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан коррупцияга қарши курашда, мурожаатларда кўрсатиб ўтилаётган коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқараётган омилларни бартараф қилиш, муаммоларга ечим топиш, мурожаатларни таҳлил қилиш асосида қонунчиликни янада такомиллаштиришни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва тегишли чора-тадбирларни белгилаб олиниши муҳим аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2022 йил учун тегишли чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

Белгиланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ 2022 йил давомида амалдаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тегишли органларга киритиш бўйича тегишли вазифалар амалга оширилди.

Жумладан, амалдаги қонунчиликда харид комиссиясининг аниқ вазифа ва ваколатлари қайд этилмаганлиги ва бошқа бир қатор коррупцион омилларнинг мавжудлиги бу соҳада ўтказилган тендер савдолари бўйича кўплаб мурожаатларни келиб тушаётганлиги инобатга олиб, Агентлик томонидан қурилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинди ва 11 та коррупциявий хавф-хатарлар аниқланди. Мазкур коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этишга қаратилган Агентлик томонидан билдирилган таклифларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган “Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом қабул қилинди.

Шунингдек, Агентлик вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида кўрсатиб ўтилаётган коррупциявий ҳолатлар ва уларни келтириб чиқараётган омилларни таҳлил қилиш орқали муаммоларга ечим топиш, мавжуд тартиб-таомилларни ўзгартиришни (рақамлаштириш, соддалаштириш, тугатиш кабиларни) назарда тутувчи ҳамда қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида муҳокама қилиниб, тегишли “Йўл харитаси” тасдиқланди. Мазкур “Йўл харита” тегишли вазирлик ва идораларга ижро учун юборилди.

Жумладан, мазкур “Йўл харита”да нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шериклик асосида битим имзолашда “инсон омили”нинг мавжудлигини инобатга олган ҳолда давлат-хусусий шериклик асосида битим имзоланишини электрон тарзда амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, белгиланган вазифа ижроси юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди ва давлат-хусусий шериклик асосидаги битимларни имзолаш электрон шаклда амалга оширилиши йўлга қўйилди.

Бошқа бўлимлар