Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари (кейинги ўринларда – Ҳудудий кенгашлар) коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи ҳудудий органлар ҳамда ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.

Ҳудудий кенгаш томонидан қабул қилинадиган қарорлар жойлардаги барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.

Ҳудудий кенгаш ўз фаолиятини жойлардаги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

Ҳудудий кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат ва бошқа дастурларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;

- тегишли ҳудудда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш;

- аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;

- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, чек қўйиш, оқибатлари ҳамда имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш.

Ҳудудий кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- тегишли ҳудудда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ва ташкилотлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилиш;

- вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳудудий тузилмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат ташкилотлар ва фуқаролардан Ҳудудий кенгаш ваколатига тааллуқли бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

- Миллий кенгашга коррупцияга қарши курашиш соҳасида қонун ҳужжатларини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;

- коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳудудий давлат органлари раҳбарларининг ҳисоботларини ва маърузаларини эшитиш;

- Ҳудудий кенгаш фаолиятининг муҳим масалалари юзасидан ўрганишлар ўтказиш ва таклифлар тайёрлаш учун ишчи комиссиялар ва (ёки) эксперт гуруҳлари тузиш, шунингдек ушбу комиссиялар ва гуруҳлар ишига мутахассисларни, бундан ташқари, агарда зарурат туғилганда илғор хорижий давлатларнинг малакали экспертларини жалб этиш;

- ҳудудларда ёшларда коррупцияга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида мактаблар, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш фанларининг ўтилишини ташкил этиш ва уни назорат қилиб бориш;

- ҳудудларда «Коррупциясиз соҳа» дастурини мунтазам тарзда жорий этиш ва соҳалар қамровини кенгайтириш;

- ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда «Коррупцияга қарши экспертиза» ўтказиш тизимини ишлаб чиқиш ва уни назорат қилиб бориш;

Ҳудудий кенгаш қуйидагиларга мажбур:

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳамда Миллий кенгашнинг коррупцияга қарши курашишга доир ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш бўйича қарорларини ижро этиш;

- фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда ҳудудлар, иқтисодиёт тармоқлари ва бошқа соҳалар кесимида коррупциянинг даражасини баҳоловчи Коррупцияни қабул қилиш миллий индексини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Агентликка маълумотлар тақдим этиш.

Бошқа бўлимлар