Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

Инклюзив ёндашув асосида коррупцияга қарши курашиш натижалари ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди

Батафсил

Жорий йилнинг 19 май куни Коррупцияга қариш курашиш агентлиги директори ўринбосари БМТ Тараққиёт дастурининг коррупцияга қарши курашиш бўйича Глобал маслаҳатчиси А.Тимилсинани қабул қилди.

Учрашувда томонлар БМТ ТД ҳамкорлигида Ўзбекистонда мазкур соҳада амалга оширилган лойиҳаларни сарҳисоб қилиб, ҳамкорлик доирасида эришилган натижалар юзасидан фикр алмашдилар.

Хусусан, БМТ ТД билан ҳамкорликда давлат идораларида коррупциянинг олдини олиш механизмлари жорий этиш, нодавлат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситаларини соҳага жалб этиш ҳамда тизимга электрон маҳсулотларни жорий этиш бўйича қилинган ишлар санаб ўтилди.

Учрашув якунида томонлар янги лойиҳалар ишлаб чиқиш орқали ҳамкорлик самарадорлигини ошириш, коррупцияга қарши курашиш борасидаги стратегик ҳужжатларни биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришдилар.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар