Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

“Ўзбекистонда бошқарувни такомиллаштириш” лойиҳаси амалга оширилади

Батафсил

Халқаро валюта жамғармаси вакиллари Ўзбекистоннинг аксилкоррупция сиёсатидаги муҳим ўзгаришлар билан танишди

Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегияси лойиҳаси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 апрель куни Коррупцияга қарши курашиш агентлигида БМТ тараққиёт дастури ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси билан ҳамкорликда халқаро экспертлар, илмий доира вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари, ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегияси лойиҳаси юзасидан муҳокама учрашувлари бўлиб ўтди.

Мазкур лойиҳа Агентлик томонидан Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган давлат дастури 30-банди ижроси юзасидан ишлаб чиқилган бўлиб, унинг асосида (31-бандан иборат) “Йўл харитаси” ҳам тасдиқланмоқда.

Таъкидланганидек, ушбу ҳужжат БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг 4-раунд мониторинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикасига билдирган тавсиялари ҳамда “Ўзбекистон-2030 стратегияси” 89-мақсадида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилмоқда.

Миллий стратегиянинг мақсади Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича изчил олиб борилаётган давлат сиёсатини амалга оширишнинг асосий вазифалари ва йўналишларини белгилашдан иборат. Шу мақсадда Миллий стратегия давлат бошқаруви, давлат хизмати, давлат харидларини амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва тадбиркорлик, суд-ҳуқуқ соҳаларида коррупциянинг олдини олиш, коррупцияга қарши курашишнинг институционал асосларини такомиллаштириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупцияга қарши кураш соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш каби (8 та) устувор мақсадларни ўзида акс эттирмоқда.

Миллий стратегия лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилди, шунингдек, жамоатчилик муҳокамаси портали (regulation.uz)да билдирилган таклифлар асосида такомиллаштирилди.

Учрашувларда қайд этилганидек, Миллий стратегия лойиҳаси халқаро ташкилотлар стандартлари асосида ишлаб чиқилган. Хусусан, унда коррупцияга қарши курашиш борасидаги таҳлиллар, илмий тадқиқотлар ва ижтимоий сўровнома натижаларидан фойдаланган ҳолда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишга оид вазифалар белгиланган. Бундан ташқари, Миллий стратегия бажарилишини мониторинг қилиш ҳамда молиялаштириш механизмлари, эришилиши лозим бўлган мақсадли кўрсаткичлар ва кутилаётган натижалар батафсил баён этилган.

Муҳокамалар мобайнида иштирокчилар томонидан ушбу ҳужжат Ўзбекистон ва унинг коррупцияга қарши курашиш сиёсатида навбатдаги муҳим қадам бўлиб хизмат қилиши алоҳида қайд этилиб, лойиҳани янада такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар