Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

БМТ тузилмалари билан коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик кўлами янада кенгайтирилади

Батафсил
БМТ тузилмалари билан коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик кўлами янада кенгайтирилади

БМТ тузилмалари билан коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик кўлами янада кенгайтирилади

Батафсил
БМТ тузилмалари билан коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик кўлами янада кенгайтирилади

БМТ тузилмалари билан коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик кўлами янада кенгайтирилади

Батафсил
БМТ тузилмалари билан коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик кўлами янада кенгайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармонига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман ва шаҳар ҳокимликлари ўзларининг расмий веб-сайтларида маҳаллий бюджетларнинг ҳар чорак якунида шакллантириладиган даромадлар ва харажатлар сметаси, режадан орттириб бажарилган қисми ва мазкур маблағлар йўналтирилган мақсадлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириши белгиланган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мазкур Фармон талабларининг 2022 йилдаги ижроси таҳлил қилинди.

Хусусан, 8 та вилоят ҳокимлиги томонидан мазкур маълумотлар белгиланган тартибда жойлаштирилганлиги ҳамда 6 та ҳудудда ушбу маълумотлар Фармон талабларига мос равишда ёки умуман жойлаштирилмаганлиги аниқланди.

Вилоятлар маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисмининг сарфланиши тўғрисидаги маълумотлар Навоий, Бухоро, Хоразм ва Сирдарё вилоят ҳокимликлари томонидан намунали тарзда (маблағ ажратиш тўғрисидаги фармойиш, маблағ ажратилган ташкилот ва унинг мақсадлари) жойлаштирилган бўлиб, барча маблағларнинг сарфланиши очиқ ва шаффоф тарзда батафсил кўрсатилган.

Мисол учун, Навоий вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджетининг 2022 йилда орттириб бажарилган қисми маблағлари 219,4 млрд сўмни, йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари 144,6 млрд сўмни ташкил қилган бўлиб, йил давомида вилоят ҳокимининг 30 та фармойишига асосан 364 млрд сўм маблағлар тегишли мақсадлар учун ажратилган.

Ушбу маблағларнинг асосий қисми, яъни 160,8 млрд сўм маблағ вилоятда давлат дастурларини амалга ошириш ва шу каби бир қатор мақсадлар учун жамғармаларга (“Ёшлар дафтари”, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” ва бошқалар) йўналтирилган.

Шунингдек:

-         Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниясига вилоятдаги қурилиш (таъмирлаш, реконструкция) лойиҳалари учун 64,9 млрд сўм;

-         халқ таълими ташкилотларига таъмирлаш ва моддий жиҳозлар билан таъминлаш учун 20 млрд сўм;

-         тиббиёт соҳаси  ташкилотларига 18,4 млрд сўм;

-         туманлар ободонлаштириш ташкилотларига 18,2 млрд сўм;

-         йўлларни таъмирлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш корхоналари моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун 16,6 млрд сўм;

-         аҳолини сув билан таъминлаш ва суғориш қудуқларини қазиш масалаларига 9,2 млрд сўм;

-         мактабгача таълим муассасаларига таъмирлаш ва моддий жиҳозлар билан таъминлаш учун 7,7 млрд сўм;

-         туман ва шаҳар ҳокимликларига 5,8 млрд сўм;

-         туризм ва маданият соҳалари ташкилотларига 4 млрд сўм;

-         спорт ташкилотлари фаолиятини қўллаб қувватлаш мақсадларига  3,9 млрд сўм маблағлар йўналтирилган.

Бухоро вилоят ҳокимлиги маҳаллий бюджетининг 2022 йилда орттириб бажарилган қисми маблағлари 276,9 млрд сўмни, йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари 154,9 млрд сўмни ташкил қилган бўлиб, йил давомида вилоят ҳокимининг 385 та фармойишига асосан 403,2 млрд сўм маблағлар тегишли мақсадлар учун  ажратилган.

Ушбу маблағларнинг асосий қисми, яъни 184,3 млрд сўм маблағ вилоятда давлат дастурларини амалга ошириш ва шу каби мақсадлар учун жамғармаларга (Ёшлар дафтари, Обод қишлоқ ва обод маҳалла ва бошқалар) йўналтирилган.

Шунингдек:

-         Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниясига вилоятдаги қурилиш (таъмирлаш, реконструкция) лойиҳалари учун 81,8 млрд сўм;

-         ссуда маблағларини қайтариш учун 30,2 млрд сўм;

-         Ғиждувон эркин иқтисодий зонасигача темир йўл линиясини қуриш учун 8,6 млрд сўм;

-         аҳолини сув билан таъминлаш ва суғориш қудуқларини қазиш ишларига 8,4 млрд сўм;

-         вилоят кардиология бўлимини ангиограф ускунаси билан таъминлаш учун 7,6 млрд сўм;

-         Президент мактаби жамғармасига 6,7 млрд сўм;

-         вилоят маданият бошқармасига фестивал тадбирлари учун 6,6 млрд сўм маблағлар йўналтирилган.

Хоразм вилоят ҳокимлиги маҳаллий бюджетининг 2022 йилда орттириб бажарилган қисми маблағлари 108,1 млрд сўмни, йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари 191,4 млрд сўмни ташкил қилган бўлиб, йил давомида вилоят ҳокимининг 148 та фармойишига асосан 299,5 млрд сўм маблағлар тегишли мақсадлар учун ажратилган.

Ушбу маблағларнинг асосий қисми, яъни 68,3 млрд сўм маблағ вилоятда давлат дастурларини амалга ошириш ва шу каби мақсадлар учун жамғармаларга (“Ёшлар дафтари”, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” ва бошқалар) йўналтирилган.

Шунингдек:

-         Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниясига вилоятдаги қурилиш (таъмирлаш, реконструкция) лойиҳалари учун 131,3 млрд сўм;

-         халқ таълими ташкилотларига таъмирлаш ва моддий жиҳозлар билан таъминлаш учун 11,1 млрд сўм;

-         тиббиёт соҳаси  ташкилотларига 29,9 млрд сўм;

-         йўлларни таъмирлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш корхоналари моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун 3,7 млрд сўм;

-         туризм, маданият ва спорт соҳалари ташкилотларига 9,2 млрд сўм;

-         вилоят ҳокимлигига моддий техника базасини мустаҳкамлаш, жорий харажатлар ва турли тадбирларни амалга ошириш мақсадида 23,7 млрд сўм;

-         бошқа турдаги ижтимоий ва иқтисодий масалаларга 22,2 млрд сўм маблағлар йўналтирилган.

Бундан ташқари, ҳокимлик томонидан ер участкаларини сотишдан тушган маблағлар, ссуда маблағлари, шунингдек, захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан сарфланган 44,7 млрд сўм маблағларнинг сарфланиш мақсадлари тўғрисидаги маълумотлар батафсил очиқланган.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджетининг 2022 йилда орттириб бажарилган қисми маблағлари 81,0 млрд сўмни, йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари 78,2 млрд сўмни ташкил қилган бўлиб, йил давомида вилоят ҳокимининг 24 та фармойишига асосан 159,2 млрд сўм маблағлар тегишли мақсадлар учун ажратилган.

Ушбу маблағларнинг асосий қисми, яъни 57,9 млрд сўм маблағ вилоятда давлат дастурларини амалга ошириш ва шу каби мақсадлар учун жамғармаларга (“Ёшлар дафтари”, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” ва бошқалар) йўналтирилган.

Шунингдек:

-         Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниясига вилоятдаги қурилиш (таъмирлаш, реконструкция) лойиҳалари учун 24,5 млрд сўм;

-         халқ таълими ташкилотларига моддий жиҳозлар билан таъминлаш учун 2 млрд сўм;

-         тиббиёт соҳаси  ташкилотларига 6,5 млрд сўм;

-         йўлларни таъмирлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун 2,1 млрд сўм;

-         аҳолини сув билан таъминлаш ва суғориш қудуқларини қазиш масалаларига 2,4 млрд сўм;

-         ссуда маблағларини қайтариш учун 10 млрд сўм;

-         туман ва шаҳар ҳокимликларига 35,5 млрд сўм;

-         маданият соҳаси ташкилотларига 1,5 млрд сўм;

-         спорт ташкилотлари фаолиятини қўллаб қувватлаш мақсадларига 
1,3 млрд сўм;

-         бошқа мақсадлар учун 15,5 млрд сўм маблағлар йўналтирилган.

Тошкент шаҳри, Тошкент, Сурхондарё, Жиззах вилояти ҳокимликлари томонидан Фармон талабларини ижро қилишда унинг соҳалар кесимида сарфланиши тўғрисидаги маълумотларни очиқлаш билан чекланилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан эълон қилинган маълумотларда шаҳар маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисмидан 3 трлн 49 млрд сўм маблағларнинг соҳалар кесимида сарфланиши акс эттирилган.

Хусусан:

-         ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга 232,2 млрд сўм (Тошкент метрополитенида пенсионерларни бепул ташишда ва бепул юриш ҳуқуқини берадиган ягона гувоҳномалар бўйича ҳисобга олинадиган йўловчиларни ташиш натижасида олинмай қоладиган даромадларни қоплашга 35,5 млрд сўм, шаҳар пассажир транспорти зарарини қоплашга 84,8 млрд сўм);

-         иқтисодиётга харажатлар 786,7 млрд сўм (ободонлаштириш учун  678,7 млрд сўм, кўп квартирали қаватли уйларда лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилашга 61,0 млрд сўм, марказий кўчаларни асфальт қилишга 31,8 млрд сўм);

-         марказлашган инвестицияларни молиялаштиришга 524,2 млрд сўм (марказлаштирилган инвестиция дастуридан ташқари қўшимча қурилишлар учун 482,4 млрд сўм, ичимлик суви ва канализацияга 41,8 млрд сўм);

-         давлат бошқарув органларини сақлашга 719,5 млрд сўм;

-         бошқа харажатларга 787,1 млрд сўм (ички ва ташқи қарзга хизмат кўрсатиш харажатлари 375,4 млрд сўм, ссудани қайтариш 247,4 млрд сўм, “Обод маҳалла” жамғармасига 51,7 млрд сўм, шаҳарда йўллар қуришга 28,5 млрд сўм) йўналтирилган.

Шу каби Тошкент вилоят ҳокимлиги томонидан эълон қилинган маълумотларда ҳам маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисмидан 623,9 млрд сўм маблағларининг соҳалар кесимида сарфланиши акс эттирилган.

Жумладан, ҳудудий иқтисодий ижтимоий ривожлантириш дастурларига 171,7 млрд сўм, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига 105,4 млрд сўм, марказлаштирилган жамғармаларга 104,7 млрд сўм, ободонлаштриш харажатларига 10,2 млрд сўм, маданий спорт тадбирларига 6,1 млрд сўм, бюджет ташкилотлари моддий базасини мустаҳкамлаш учун 5,9 млрд сўм ва бошқа харажатларга 219,7 млрд сўм маблағлар йўналтирилган.

Харажатлар таркибида бошқа харажатлар улуши (35%) энг катта бўлиб, уларнинг айнан қайси мақсадларга сарфланганлиги кўрсатилмаган.

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги томонидан эълон қилинган маълумотларда ҳам маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисмидан 138,9 млрд сўм маблағларнинг соҳалар кесимида сарфланиши акс эттирилган.

Жумладан, ҳудудий иқтисодий ижтимоий ривожлантириш дастурларига 42 млрд сўм, Ҳарбий маъмурий сектор жамғармасига 35 млрд сўм,  “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига 34 млрд сўм, мукофот ва рағбатлантиришга 5,8 млрд сўм, ҳокимлик моддий техника базасини мустаҳкамлашга 5,5 млрд сўм, “Ёшлар дафтари” жамғармасига 4,9 млрд сўм, маданият ва спорт тадбирларига 3,2 млрд сўм, “Саховат ва кўмак” жамғармасига 1,1 млрд сўм ва бошқа харажатларга 7,3 млрд сўм маблағлар ажратилган.

Жиззах вилоят ҳокимлиги томонидан эълон қилинган маълумотларда вилоят маҳаллий бюджетда 103,9 млрд сўм миқдорида қўшимча манбалар шаклланган бўлиб, уларнинг сарфланишига оид маълумотлар очиқланган.

Жумладан,

-         ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун 39,6 млрд сўм (ичимлик суви тармоқларини янгилаш учун 4,1 млрд сўм, умумтаълим мактабларини таъмирлаш учун 11,0 млрд сўм, тиббиёт муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 5 млрд сўм, маданият муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 3,1 млрд сўм, ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа тадбирлар учун 16,4 млрд сўм)

-         Ҳарбий маъмурий сектор жамғармасига 20,3 млрд сўм;

-         “Обод қишлоқ” дастури учун 1,5 млрд сўм;

-         “Ёшлар дафтари” жамғармасига 1,5 млрд сўм;

-         “Саховат ва кўмак” жамғармасига 0,6 млрд сўм;

-         ҳокимликлар моддий базасини мустаҳкамлаш учун 0,9 млрд сўм;

-         умумхалқ байрамлари, спорт ва маданий тадбирлар ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун 9,9 млрд сўм;

-         ҳудудларни ободонлаштириш харажатларига 2,9 млрд.сўм;

-         кредиторлик қарздорликларни қоплашга 0,3 млрд сўм;

-         бошқа мақсадлар учун 26,4 млрд сўм йўналтирилган.

Харажатлар таркибида бошқа харажатлар улуши 25,4%ни ташкил этиб, уларнинг айнан қайси мақсадларга сарфланганлиги очиқланмаган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан маҳаллий бюджетнинг режадан (2022 йил 2-3-4-чораклар бўйича) орттириб бажарилган қисмидан (215,5 млрд сўм) фойдаланилганлиги тўғрисида маълумотлар жойлаштирилган бўлса-да, 2022 йил 1 январь ҳолатидаги эркин қолдиқ маблағлари ва 1-чоракда шаклланган маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги маълумотлар очиқланмаган.

Юқорида қайд этилган ҳокимликлар томонидан Фармон талаблари тўлиқ ёки қисман ижро этилган бўлса, Андижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлар томонидан очиқ эълон қилиниши мажбурий этиб белгилаб қўйилган маълумотлар расмий веб-сайтда жойлаштирилмаган.

Ваҳоланки, Андижон вилоят ҳокимлиги томонидан Е-qaror.gov.uz  ягона электрон тизимига жойлаштирилган қарор ва фармойишлар ўрганилганда, 2022 йил давомида маҳаллий бюджетнинг эркин қолдиқ маблағлари ва орттириб бажарилган қисмидан жами 415 млрд сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилганлиги аниқланди.

Ёки Самарқанд вилоят ҳокимлиги томонидан Е-qaror.gov.uz ягона электрон тизимига жойлаштирилган қарор ва фармойишлар ўрганилганда 2022 йил давомида маҳаллий бюджетнинг эркин қолдиқ маблағлари ва орттириб бажарилган қисмидан жами 337 млрд сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилганлиги маълум бўлди.   

Фарғона вилоят ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджет харажатларининг 1 октябрь ҳолатидаги ижроси ҳамда вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалар ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилган бўлиб, Фармонда назарда тутилган маълумотлар очиқланмаган.

Наманган вилоят ҳокимлиги томонидан вилоят маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатлари акс эттирилган бўлиб, ушбу маълумотлар ҳам 2022 йил 3-чорак маълумотларидан иборат.

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги томонидан эса фақатгина маҳаллий бюджетнинг даромадлари ва харажатлари очиқланган.

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар