Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Батафсил
Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг қўшма лойиҳа доирасида ҳамкорлиги муҳокама қилинди

Бугун Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тухташева Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вакилларидан иборат миссияни қабул қилди.

Унда Ўзбекистонда "Коррупцияга қарши аралашувлар шароитида шаффофликни ошириш” компонентини ишга тушириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, мазкур лойиҳа “Ишонч-2030” жамғармаси (Uzbekistan Vision 2030) ҳамда БМТнинг (ЖССТ, Болалар жамғармаси, Аҳолишунослик жамғармаси) Ўзбекистонда олдини олиш мумкин бўлган оналар ва янги туғилган чақалоқларнинг ўлимини сезиларли даражада камайтиришга қаратилган қўшма дастури доирасида амалга оширилади.

Учрашувда дастлаб У.Тухташева мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида коррупциянинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар, Агентлик томонидан “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси амалга оширилиши, соҳадаги ижтимоий тадқиқотлар, чора-тадбирларнинг самаралари ва келгусидаги мақсад-вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.

Миссия вакиллари таъкидлашича, ЖССТ бугунги кунда соҳада янги метод асосида коррупциянинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки унинг олдини олиш чораларини кўриш йўлидан бормоқда. "Коррупцияга қарши аралашувлар шароитида шаффофликни ошириш” лойиҳаси ҳам айни шу мақсадда ишлаб чиқилган.

Мулоқот мобайнида мазкур лойиҳанинг мақсад ва вазифалари, амалга ошириш механизмлари, кутилаётган натижалар тақдимот қилинди. Қайд этилишича, лойиҳадан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш учун шаффофлик ва масъулиятни ошириш, хусусан, оналар ва болалар ўлимининг олдини олиш саналади.

Учрашувда мазкур лойиҳани амалга оширишда Агентлик иштироки, ўзаро ҳамкорликни амалга оширишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш, биргаликдаги вазифаларни белгилаб олиш мақсадида бу каби мулоқотларни келгусида давом эттиришга келишиб олинди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот  хизмати  

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар