Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

2023-йил 1-чоракда мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича маълумот

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ билан мулоқотини йўлга қўйиш, мурожаатлар билан ишлашини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2023 йилнинг 1-чорагида жами 771 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 735 таси кўриб чиқилиши таъминланган, ҳозирда 36 та мурожаат кўриб чиқилмоқда. Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 27 таси ижобий ҳал этилган, шундан 4 тасининг ижобий ечими юзасидан Агентликка ташаккурнома билдирилган, 233 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш орқали қаноатлантирилган, 4 та мурожаат аноним деб топилган, 49 та такрорий мурожаат кўриб чиқилиши белгиланган тартибда тугатилган, 422 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 701 таси жисмоний шахслардан, 70 таси юридик шахслардан, 236 таси ёзма, 433 таси электрон,102 таси Call марказ орқали оғзаки кўринишда келиб тушган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига 16 та сўровнома юборилган, қонунбузиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 5 та тақдимнома киритилган.

Мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра, 1 нафар давлат идораси ходими билан меҳнат шартномаси бекор қилинган, 3 та жиноят иши қўзғатилган ва мавжуд хато-камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган.

Мамлакатимиздаги очиқлик сиёсати туфайли, коррупцияга қарши кураш мавзуси оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилаётганлиги, фуқароларда бу иллатга тоқатсизликнинг аниқ ва равшан шаклланаётганлиги ҳамда давлат идоралари масъуллари томонидан содир этилаётган коррупцион ҳолатлар очиқланиши натижасида Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг сони кўпайиши кузатилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 1-чорагида Агентликка келиб тушган 771 та мурожаатларни 2022 йилнинг 1-чорагида келиб тушган 555 та мурожаатларга нисбатан солиштирганда, мурожаатлар салмоғи 38,9 фоизга ошган.

Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг аксариятида суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ва турли соҳаларда коррупциявий ҳолатларнинг юз бераётганлиги тўғрисида ёзилган мурожаатлардан иборат.

Жумладан, 2023 йил 1-чорагида Агентликка қўйидаги соҳа ва йўналишлар бўйича мурожаатлар келиб тушди:

- таълим соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва соҳадаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 123 та (16,0%), шундан:

97 та халқ таълими соҳасида (48 таси дубликат) (12,6%);

13 та олий таълим соҳасида (1,7%);

13 та мактабгача таълим соҳасида (1,7%).

- суд қарорларидан норозиликлар 113 та (14,7%), шундан:

ЖИБ суд қароридан 27 та;

ФИБ суд қароридан 20 та;

МИБ суд қароридан 12 та;

Ҳарбий суд қароридан 41 та (39 таси дубликат);

Иқтисодий суд қароридан 13 та.

- давлат харидлари ва тендер савдолари жараёнидаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 66 та (8,6%);

- ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар 56 та (7,3%);

- соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари ва тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 34 та (4,4%);

- кредит масаласида ва банк ходимлари хатти-ҳаракатидан норозиликлар 28 та (3,6%);

- ер масаласида 28 та (3,6%);

- прокуратура органлари қарорларидан норозиликлар ва прокуратура органларига қилинган мурожаатлар ҳал бўлмаётганлиги бўйича 27 та (3,5%);

- айрим хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг хатти-ҳаракатларидан норозиликлар масаласида 26 та (3,4%);

- мажбурий ижро бюроси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва ижро ҳужжатларнинг бажарилмаётганлиги бўйича 23 та (3,0%);

- маҳаллий ҳокимлик ходимлари ва мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар 23 та (3,0%);

- фирибгарлик жиноятлари юзасидан 20 та (2,6%);

- газ-электр масаласида 18 та (2,3%);

- қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар 17 та (2,2%);

- ноқонуний қурилиш ва қурилиш сифати масаласида 16 та (2,1%);

- меҳнат муносабатлари юзасидан 15 та (1,9%);

- маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 13 та (1,7%);

- пенсия, ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдам масаласида 13 та (1,7%);

- уй-жой масаласида 11 та (1,4%);

- кадастр масаласида 11 та (1,4%);

- шартнома шартларини бажарилмаётганлиги масаласида 9 та (1,2%);

- агентликка ишга кириш масаласида 8 та (1,0%);

- жисмоний тарбия ва спорт масаласида 8 та (1,0%);

- Агентлик раҳбариятининг шахсий қабулига кириш юзасидан 7 та (0,9%);

- "Обод қишлоқ" ва “Обод маҳалла” дастурлари юзасидан 6 та (0,8%);

- миннатдорчилик 4 та (0,5%);

- сувдан фойдаланиш масаласида 3 та (0,4%);

- имом хатибларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик масаласида 3 та (0,4%);

- солиқ инспекцияси ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозиликлар 3 та (0,4%);

- сайлов жараёнларидан норозилик масаласида 2 та (0,3%);

- мерос масаласида 2 та (0,3%) ва 35 та (4,5%) турли масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Коррупция қарши курашиш агентлигига 2023 йил 1-чорагида Республикамизнинг қуйидаги ҳудудларидан мурожаатлар келиб тушган:

Тошкент шаҳар бўйича 142 та;

Тошкент вилояти бўйича 104 та;

Навоий вилояти бўйича 96 та;

Самарқанд вилояти бўйича 94 та;

Қашқадарё вилояти бўйича 50 та;

Хоразм вилояти бўйича 43 та;

Фарғона вилояти бўйича 43 та;

Сурхондарё вилояти бўйича 43 та;

Бухоро вилояти бўйича 40 та;

Андижон вилояти бўйича 34 та;

Жиззах вилояти бўйича 28 та;

Наманган вилояти бўйича 27 та;

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 13 та;

Сирдарё вилояти бўйича 12 та;

Чет элдан 2 та мурожаат келиб тушган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мурожаатлар билан ишлаш борасидаги амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар аҳоли муаммоларининг ечими топилишига хизмат қилмоқда ҳамда мурожаатларда кўрсатиб ўтилаётган коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқараётган омилларни таҳлил қилган ҳолда уларни бартараф қилиш учун тегишли чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишига замин яратмоқда.

Бошқа бўлимлар