Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2022 йил 1-ярим йилликда келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг кўриб чиқилиши бўйича
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ билан мулоқотини йўлга қўйиш, мурожаатлар билан ишлашини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига жорий йилнинг 1 ярим йиллигида жами 1 169 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан
1 134 таси кўриб чиқилиши таъминланган, ҳозирда 35 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.
Шундан, 49 та мурожаат ижобий ҳал этилган, 380 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш орқали қаноатлантирилган, 39 та мурожаат аноним деб топилган, 11 та такрорий мурожаат кўриб чиқилиши белгиланган тартибда тугатилган, 2 та мурожаат маълумот учун қабул қилинган, 653 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 998 таси жисмоний шахслардан, 171 таси юридик шахслардан, 907 таси ёзма, 193 таси электрон,
69 таси оғзаки кўринишда, шундан, 45 таси Агентлик раҳбариятининг шахсий қабулида, 45 таси масъул ходимларнинг қабулида, 58 таси Call марказ орқали келиб тушган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига 25 та сўровнома юборилган, қонунбузиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 15 та тақдимнома киритилган.
Мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра, 9 та қонун ҳужжатларига зид равишда чиқарилган ҳужжат бекор қилинган, Агентлик томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 7 та жиноят иши, 4 та маъмурий жавобгарликка ва 2 та интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилган ва мавжуд хато-камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган. Мурожаатларни ўрганишда аниқланган молиявий хато ва камчиликлар миқдори 30,4 млрд. сўмни ташкил қилган.
Соҳалар бўйича:
Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг аксариятида
суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолар, мансабдор шахсларнинг
хатти-ҳаракатлари ва турли соҳаларда коррупциявий ҳолатларнинг юз бераётганлиги тўғрисида ёзилган мурожаатлардан иборатдир.
Республикамида олиб борилаётган кенг ислоҳатлар ҳамда Коррупция қарши курашиш агентлиги томонидан олиб борилаётган амалий ишлар, жумладан, турли йўналишлардаги коррупциясиз соҳа лойиҳалари, коррупциянинг олдини олишга қаратилган йўл хариталарининг ижроси ҳамда қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлар натижасида Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг сони ва соҳалар бўйича камайиши кузатилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 1-ярим йиллигида Агентликка келиб тушган 1 169 та мурожаатларни 2021 йилнинг 1-ярим йиллигида келиб тушган 2 994 та мурожаатларга нисбатан солиштирганда, мурожаатлар салмоғи 61 фоизга камайган.
Мурожаатларнинг соҳалар бўйича келиб тушиши таққослаганда айрим соҳалар бўйича мурожаатлар сони кескин камайганлигини кузатиш мумкин. Жумладан:
- пенсия ва ижтимоий нафақалар тайинлашдаги муаммолар юзасидан 88,9%га;
- уй-жой ва коммунал соҳасидаги муаммолар юзасидан 85,4%га;
- меҳнат қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари бўйича 84,6%га;
- халқ таълими соҳаси бўйича 84,4%га;
- давлат бюджети маблағларининг талон-тарож қилиниши юзасидан 80,0%га;
- соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари ва тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 72,1%га;
- ФИБ суд қарорларидан норозилик 66,7%га;
ЖИБ суд қарорларидан норозилик 64,5%га;
МИБ суд қарорларидан норозилик бўйича билдирилган мурожаатлар сони 60,4%га;
- кадастр соҳаси бўйича 58,1%га;
- электр таъминотидаги муаммолар юзасидан 50,0%га;
- суғурта масалаларида 33,3%га камайган.
Ҳудудлар бўйича:
Республикамизнинг турли ҳудудларидан 2022 йил 1-ярим йиллигида Коррупция қарши курашиш агентлигига қуйидаги тартибда мурожаатлар келиб тушган:
Тошкент шаҳар бўйича 350 та;
Тошкент вилояти бўйича 123 та;
Қашқадарё вилояти бўйича 101 та;
Наманган вилояти бўйича 78 та;
Самарқанд вилояти бўйича 78 та;
Фарғона вилояти бўйича 56 та;
Сурхондарё вилояти бўйича 53 та;
Сирдарё вилояти бўйича 51 та;
Навоий вилояти бўйича 51 та;
Бухоро вилояти бўйича 50 та;
Жиззах вилояти бўйича 47 та;
Андижон вилояти бўйича 45 та;
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 44 та;
Хоразм вилояти бўйича 39 та;
Чет элдан 3 та мурожаат келиб тушган.
Ҳудудлар кесимида Агентликка келиб тушган мурожаатларни 2021 йилнинг 1-ярим йиллигига нисбатан солиштирганда Навоий вилоятидан 86,6 фоизга, Сурхондарё вилоятидан 78,9 фоизга, Хоразм вилоятидан 72,1 фоизга, Самарқанд вилоятидан 68,8 фоизга, Жиззах вилоятидан 66,9 фоизга, Наманган вилоятидан 59,8 фоизга, Бухоро вилоятидан 55,8 фоизга мурожаатлар камайган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан коррупцияга қарши курашда, мурожаатларда кўрсатиб ўтилаётган коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқараётган омилларни бартараф қилиш, муаммоларга ечим топиш, мурожаатларни таҳлил қилиш асосида қонунчиликни янада такомиллаштиришни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва тегишли чора-тадбирларни белгилаб олиниши муҳим аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2022 йил учун тегишли чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.
Белгиланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ 2022 йил давомида амалдаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тегишли органларга киритиш бўйича вазифалар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Мурожаатлар билан ишлаш тармоғи томонидан вазирлик ва идоралар, Агентлик таркибий тармоқлари билан ҳамкорликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида кўрсатиб ўтилаётган коррупциявий ҳолатлар ва уларни келтириб чиқараётган омилларни таҳлил қилиш орқали муаммоларга ечим топиш, мавжуд тартиб-таомилларни ўзгартиришни (рақамлаштириш, соддалаштириш, тугатиш кабиларни) назарда тутувчи ҳамда қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг навбатдаги йиғилиши муҳокамасига киритилди.