Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

2022 йил 1-чоракда мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича маълумот

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2022 йил 1-чорагида келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг кўриб чиқилиши бўйича
МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ билан мулоқотини йўлга қўйиш, мурожаатлар билан ишлашини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2022 йил
1-чорагида жами 555 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 488 таси кўриб чиқилиши таъминланган, ҳозирда 67 та мурожаат кўриб чиқилмоқда. Шундан, 9 та мурожаат ижобий ҳал этилган, 157 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш орқали қаноатлантирилган, 18 та мурожаат аноним деб топилган, 4 та такрорий мурожаат кўриб чиқилиши белгиланган тартибда тугатилган, 1 та мурожаат маълумот учун қабул қилинган, 299 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 488 таси жисмоний шахслардан, 67 таси юридик шахслардан, 401 таси ёзма, 92 таси электрон, 62 таси оғзаки кўринишда, шундан, 37 таси Агентлик раҳбариятининг шахсий қабулида, 21 таси масъул ходимларнинг қабулида, 4 таси Call марказ орқали келиб тушган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига 38 та сўровнома юборилган, қонунбузиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 6 та тақдимнома киритилган.

Мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра, 1 та қонун ҳужжатларига зид равишда чиқарилган ҳужжат бекор қилинган, Агентлик томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 4 та жиноят иши, 1 та интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилган ва мавжуд хато-камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган. Мурожаатларни ўрганишда аниқланган молиявий хато ва камчиликлар миқдори 30,3 млрд. сўмни ташкил қилган.

Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг аксариятида
суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолар, мансабдор шахсларнинг
хатти-ҳаракатлари ва турли соҳаларда коррупциявий ҳолатларнинг юз бераётганлиги тўғрисида ёзилган мурожаатлардан иборатдир.

Республикамида олиб борилаётган кенг ислоҳатлар ҳамда Коррупция қарши курашиш агентлиги томонидан олиб борилаётган амалий ишлар, жумладан, турли йўналишлардаги коррупциясиз соҳа лойиҳалари, коррупциянинг олдини олишга қаратилган йўл хариталарининг ижроси ҳамда қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлар натижасида Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг сони ва соҳалар бўйича камайиши кузатилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 1-чорагида Агентликка келиб тушган 555 та мурожаатларни 2021 йилнинг 1-чорагида келиб тушган 1543 та мурожаатларга нисбатан солиштирганда, мурожаатлар салмоғи
64 фоизга камайган.

Мурожаатларнинг соҳалар бўйича келиб тушиши таққослаганда айрим соҳалар бўйича мурожаатлар сони кескин камайганлигини кузатиш мумкин. Жумладан:

- пенсия ва ижтимоий нафақалар тайинлашдаги муаммолар юзасидан 83,3%га;

- меҳнат қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари бўйича 82,6%га;

- давлат бюджети маблағларининг талон-тарож қилиниши юзасидан 80,0%га;

- ФИБ суд қарорларидан норозилик 78,2%га;

- электр таъминотидаги муаммолар юзасидан 75,0%га;

- кадастр соҳаси бўйича 73,7%га;

- уй-жой ва коммунал соҳасидаги муаммолар юзасидан 73,3%га;

- халқ таълими соҳаси бўйича 72,1%га;

- соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари ва тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 72,1%га;

ЖИБ суд қарорларидан норозилик 68,3%га;

МИБ суд қарорларидан норозилик бўйича билдирилган мурожаатлар сони 66,7%га камайган.

Шунингдек, 2021 йилнинг 1-чорагига нисбатан айрим соҳа ва йўналишлар бўйича мурожаатлар жорий йилнинг 1-чорагида умуман келиб тушмаган. Жумладан, дин, экология, паспорт олиш, ичимлик суви таъминоти масалаларда мурожаатлар жорий йилнинг
1-чорагида келиб тушмаган.

Шу билан бирга, жорий йилда 2021 йилнинг 1-чорагига нисбатан айрим соҳалар бўйича мурожаатлар сонининг ошганлигини кузатиш мумкин. Жумладан:

- давлат бошқаруви органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик масаласида 1200,0% (2021 йил 1-чорак –
1 та, 2022 йил 1-чорак – 13 та);

- тадбиркорликларнинг манфаатлари ҳимоя қилиш масаласида 325,0% (2021 йил 1-чорак – 4 та, 2022 йил 1-чорак – 17 та);

- суғурта масалаларида 100,0% (2021 йил 1-чорак – 0 та, 2022 йил 1-чорак – 1 та);

- иқтисодий суд қарорларидан 80,0% (2021 йил 1-чорак – 5 та, 2022 йил 1-чорак – 9 та);

- табиий офатлардан зарар кўрганлиги учун компенсация маблағларини ундириш юзасидан 46,2% (2021 йил 1-чорак – 13 та,
2022 йил 1-чорак –
19 та);

- мактабгача таълим соҳаси бўйича 10,0% (2021 йил 1-чорак –
10 та, 2022 йил 1-чорак – 11 та)

Республикамизнинг турли ҳудудларидан 2022 йил 1-чорагида Коррупция қарши курашиш агентлигига қуйидаги тартибда мурожаатлар келиб тушган:

Тошкент шаҳри бўйича 159 та;

Тошкент вилояти бўйича 51 та;

Наманган вилояти бўйича 45 та;

Сирдарё вилояти бўйича 41 та;

Қашқадарё вилояти бўйича 35 та;

Навоий вилояти бўйича 32 та;

Самарқанд вилояти бўйича 31 та;

Сурхондарё вилояти бўйича 29 та;

Андижон вилояти бўйича 26 та;

Фарғона вилояти бўйича 25 та;

Бухоро вилояти бўйича 21 та;

Жиззах вилояти бўйича 20 та;

Хоразм вилояти бўйича 19 та;

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 19 та;

Чет элдан 2 та мурожаат келиб тушган.

Ҳудудлар кесимида Агентликка келиб тушган мурожаатларни 2021 йилнинг 1-чорагига нисбатан солиштирганда Сурхондарё вилоятидан 80,8 фоизга, Самарқанд вилоятидан 78,0 фоизга, Хоразм вилоятидан 75,9 фоизга, Жиззах вилоятидан 75,9 фоизга, Қашқадарё вилоятидан 74,5 фоизга, Бухоро вилоятидан 66,7 фоизга мурожаатлар камайган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан коррупцияга қарши курашда, мурожаатларда кўрсатиб ўтилаётган коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқараётган омилларни бартараф қилиш, муаммоларга ечим топиш, мурожаатларни таҳлил қилиш асосида қонунчиликни янада такомиллаштиришни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиш ва тегишли чора-тадбирларни белгилаб олиниши муҳим аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2022 йил учун тегишли чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.

Белгиланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ 2022 йил давомида амалдаги қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тегишли органларга киритиш бўйича вазифалар белгиланган. Мазкур белгиланган вазифаларнинг ижроси таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 1-чорагида Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича тегишли қонун лойиҳаси ҳамда судлар томонидан коррупцион жиноятлар содир этган шахсларга нисбатан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш амалиёти ўрганилиб, тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Бошқа бўлимлар