Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши

Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш МИЛЛИЙ КЕНГАШИ - коррупцияга қарши тадбирларни амалга оширишда иштирок этадиган органлар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи коллегиал орган.

Миллий кенгаш 48 нафар аъзодан иборат бўлиб, уларнинг таркиби вазирлик ва идора раҳбарлари, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Миллий кенгашнинг раиси ҳисобланади.

Миллий кенгаш қабул қилган қарорлар барча давлат ва бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар учун мажбурийдир.

Миллий кенгашнинг асосий вазифалари:

- давлат ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш;

- коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш;

- аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;

- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, уларни аниқлашга, уларга чек қўйишга, уларнинг оқибатларини, шунингдек, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш;

- коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиш;

- коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳадаги мавжуд ташкилий-амалий ва ҳуқуқий механизмларнинг самарадорлигини баҳолаш;

- коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

- коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар фаолиятини мувофиқлаштириш.

    Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши (кейинги ўринларда — Миллий Кенгаш) коррупцияга қарши тадбирларни амалга оширувчи ва иштирок этадиган органлар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган.

     Миллий кенгаш қабул қилган қарорлар барча давлат ва бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар учун мажбурийдир.

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши

ТАРКИБИ

 

1.                  

Т.К.Нарбаева

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Миллий кенгаш раиси

2.                  

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Миллий кенгаш раисининг ўринбосари

3.                  

А.Э.Бурханов

 

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори

4.                  

Х.Б. Ёдгоров

Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши раиси

5.                  

Б.Ж. Исламов

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси

6.                  

Н.Т. Йўлдошев

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

7.                  

Б.А. Рашидов

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари

8.                  

Ж.Ж. Ширинов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита раиси

9.                  

А.Х. Эшмуратов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раиси

10.              

Д.М. Саиджанов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

11.              

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси

12.              

Б.О. Саидов

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири

13.              

А.Д. Ташкулов

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири

14.              

П.Р. Бобожонов

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири

15.              

А. А. Худаяров

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири

16.              

Ш.Х. Шерматов

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири

17.              

Ж.А.Кучкаров

Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири

18.              

Б.Э.Зоҳидов

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

19.              

К.А.Шарипов

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири

20.              

Х.У. Умарова

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири

21.              

А.Й. Мавлонов

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси раиси

22.              

Ш.Д. Кудбиев

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси

23.              

Б.А. Бегалов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори

24.              

Қ.М. Рафиков

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

25.              

Ш.А. Аюпов

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти

26.              

Ҳ.С.Турахужаев

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси

27.              

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

28.              

Ш.Ш. Сохибназаров

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи

29.              

Х.Т. Азизов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси биринчи проректори

30.              

С.И. Самадов

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи

31.              

И.Р. Рустамбеков

Тошкент давлат юридик университети ректори в.в.б.

32.              

А.А. Жўрабаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

33.              

А.К. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

34.              

Б.М. Бекмуродов

«Yuksalish» халқаро ҳаракати раиси

35.              

Э.С. Туляков

«Taraqqiyot strategiyasi» маркази ижрочи директори

36.              

К.Н. Ишанходжаев

Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси раиси

37.              

Ш.Т. Қудратхўжа

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси бошқаруви раиси

38.              

Д.А. Вахабов

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси

39.              

Х.Х. Салимов

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси раиси в.в.б.

40.              

Н.Х. Рахимова

«Ijtimoiy fikr» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори

 

Бошқа бўлимлар