Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Батафсил
Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида белгиланган вазифалар ижроси

Бугун АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тухташева иштирокида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг  89-мақсадида коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги 2030 йилгача эришиладиган самарадорлик кўрсаткичлари белгиланди. Улар:

– «Transparency International» халқаро ташкилотининг Коррупцияни қабул қилиш индексида Мамлакатимиз ўрнини 50 поғонага кўтарилишига эришиш;

–Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатларини 2 баробарга камайтириш ҳамда давлат харидларини амалга оширишда жамоатчилик назоратини тўлақонли жорий қилиш ва                100 фоиз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг «коррупциядан холи қонунчилик» тамойили асосида ишлаб чиқилишини таъминлаш.

Ушбу мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш юзасидан
Чора-тадбирлар дастури тасдиқланган бўлиб,  унинг ижроси доирасида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан қуйидагилар амалга оширилди:

Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қонун билан МЖтКнинг 1758-моддасининг (Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) санкцияси кучайтирилиб, жарима суммаси миқдорини ошириш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, ушбу модда билан аввал фақат мансабдор шахслар жавобгарликка тортилган бўлса эндиликда қонун лойиҳасига кўра,  мансабдор шахслар билан биргаликда давлат харидларига масъул бўлган ижрочи ходимларни ҳам жавобгарликка тортиш таклиф этилмоқда.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларида коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.

Қонун билан давлат органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш тартиби ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ва уларнинг лойиҳаларидаги коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар белгиланди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари давлат органлари ҳамда ташкилотлари томонидан ўтказиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш жараёнида иштирок этиши мумкинлиги белгиланди.

 Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши ҳамда ҳудудий кенгашлар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб,  Миллий кенгашга киритилди.

Ёшлар ўртасида коррупцияга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш мақсадида Республика олий таълим муассасаларида Аксилкоррупция коворкинг марказлари фаолияти йўлга қўйилмоқда ва барча олий таълим муассасаларида талабалар учун ўқув семинарлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, Олий таълим муассасалари талабалари учун коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган YouthLed лойиҳаси ишга туширилди.

Агентлик томонидан давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида коррупциянинг келиб чиқишига сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш ва таҳлил қилиш мақсадида 30 дан ортиқ йўналишда ўрганишлар олиб борилиб, натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва бошқа ташкилотларга 40 та таҳлилий маълумот киритилди.

Хусусан, ёқилғи энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш, давлат харидлари, таълим ва ердан фойдаланиш соҳаларида коррупциявий хавф-хатарлар таҳлил қилиниб, коррупциянинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан давлат органларига 189 та тақдимномалар киритилиб, мансабдор шахсларнинг коррупция белгилари мавжуд бўлган қарорлари бекор қилинди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар