Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

Инклюзив ёндашув асосида коррупцияга қарши курашиш натижалари ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди

Батафсил
Инклюзив ёндашув асосида коррупцияга қарши курашиш натижалари ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди

Инклюзив ёндашув асосида коррупцияга қарши курашиш натижалари ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди

Батафсил
Инклюзив ёндашув асосида коррупцияга қарши курашиш натижалари ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди

Transparency International вакиллари Миллий ҳалоллик тизими (NISA) методологияси бўйича тажриба ва тавсиялари билан ўртоқлашди

Коррупцияга қарши курашиш агентлигида Transparency InternationalЛатвия, Transparency International Қирғизистон ва ТTransparency International Қозоғистон, БерлиндагиTransparency International Котибиятининг бош қароргоҳи (онлайн) вакилларининг Миллий ҳалоллик тизими (NISA) методологияси бўйича тавсияларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Миллий ҳалоллик тизими (NISA) методологияси — Транспаренсй Интернатионал томонидан мамлакат институтларининг коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишдаги самарадорлиги ҳамда барқарорлигини баҳолаш мақсадида ишлаб чиқилган ёндашувдир.

Ўзбекистонда ушбу методология 2025 йил қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда татбиқ этилиб, ҳалолликни таъминлаш ва ҳисобдорликни кучайтиришга масъул 15 та устувор институт (pillars) — қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти, давлат хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, олий аудит органи ва Омбудсман, сиёсий партиялар, сайлов жараёнлари, ОАВ, фуқаролик жамияти ва бизнес сектори — кенг қамровли равишда таҳлил қилинди.

Халқаро экспертлар томонидан Миллий ҳалоллик тизимининг самарадорлиги нафақат қонунлар қабул қилиниши, балки ушбу 15 та устувор институт ўртасидаги ўзаро тийиб туриш ва мувозанат механизмининг қай даражада ишлашига боғлиқ эканлиги алоҳида қайд этилди.

Хусусан, давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш орқали инсон омилини камайтириш, давлат харидларида шаффофликни таъминловчи автоматик назорат тизимларини жорий этиш ҳамда коррупция ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини кучайтириш бўйича амалий мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, бизнес секторида "ҳалоллик стандартлари"ни жорий этиш ва давлат органларининг ҳисобдорлигини жамоатчилик назорати орқали таъминлаш масалалари муҳокама марказида бўлди.

Transparency International Қирғизистон эксперти Адилбек Шаршенбаев томонидан Миллий ҳалоллик тизимини таъминлаш бўйича тавсияларни амалга оширишда Қирғизистон тажрибаси тақдимот қилинди.

Ўзбекистоннинг Миллий ҳалоллик тизими бўйича баҳолаш натижалари келгуси йилларда амалга ошириладиган тавсиялар учун манба бўлиб хизмат қилиши ва мамлакатнинг Коррупцияни қабул қилиш индекси (CPI) кўрсаткичига ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар