Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

Ўзбекистон ва Россия коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Батафсил

Қорақалпоғистонда очиқлик ва коррупцияга қарши чоралар самараси ўрганилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари Умед Мавлянов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл ва Нукус туманларида коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганди.

Ўрганишларга кўра, Тўрткўл туманини “коррупциядан холи ҳудуд”га айлантириш дастури доирасида 5 йилдан ортиқ вақт мобайнида фаолият юритиб келаётган 22 нафар мактаб директори, 19 нафар мактабгача таълим ташкилотлари раҳбари ва 1 нафар тиббиёт муассасаси раҳбари ротация қилинди.

«Эл-ризқи» деҳқон бозорини рақамлаштириш натижасида ойлик тушум 35 фоизга (335 млн сўм) ошди. Давлат идора ва ташкилотларида бўш иш ўринларини яширган 18 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, қатъий назорат ўрнатилиши орқали бундай ҳолатлар сезиларли камайгани қайд этилди.

Ўрганишлар давомида қурилиш, соғлиқни сақлаш тизимида коррупциянинг олдини олишга қаратилган чоралар таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, назорат тадбирларига “Ташаббускор гуруҳлар” жалб этилаётганига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганиш якунлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси йиғилишида танқидий муҳокама қилиниб, масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди ҳамда коррупцияга қарши курашиш ишларини янада кучайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Ўрганиш доирасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётгани учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси А. Атажанов ҳамда Тўрткўл тумани ҳокими И. Худайбергенов Агентлик директорининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар