Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

Ўзбекистон ва Россия коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Батафсил

Марказий Осиёда Коррупцияга қарши конвенцияни жадал амалга ошириш бўйича минтақавий платформа доирасида семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26-27 март кунлари Бишкек шаҳрида (Қирғизистон) доирасида "Юқори ахлоқий меъёрларни рағбатлантирувчи муҳитни яратиш ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш” мавзусида (гибрид форматда) икки кунлик минтақавий семинар бўлиб ўтди.

Маълумот ўрнида: Марказий Осиёда Коррупцияга қарши конвенцияни жадал амалга ошириш бўйича минтақавий платформа минтақа давлатлари томонидан БМТ Коррупцияга қарши Конвенцияси қоидаларини янада самарали амалга оширишга кўмаклашиш, бу борада минтақа мамлакатларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида 2023 йилда Тошкентда бўлиб ўтган “III Тошкент Аксилкоррупция форуми” доирасида ишга туширилган.

БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси (БМТ ГЖБ) томонидан Осиё тараққиёт банки ва Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда Марказий Осиё давлатларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул давлат идоралари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Бош прокуратуранинг масъул ходимлари, халқаро ва нодавлат ташкилотларнинг етакчи экспертлари иштирок этди.

Минтақавий семинарда делегациялари БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси (UNCAC)нинг тегишли қоидаларини амалиётга самарали интеграциялашувига кўмаклашиш, хусусан, давлат ва хусусий секторда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, шунингдек, юқори ахлоқий меъёрларни рағбатлантирувчи муҳитни яратиш бўйича минтақавий тажриба ва амалиёт билан яқиндан танишишди.

Жумладан, тадбирнинг дастлабки куни давлат хизматида халқаро ахлоқ стандартлари, хусусий секторда ахлоқ ва ижтимоий масъулият, ахлоқий меъёрларга риоя этилишини назорат қилиш ва бунда фуқаролик жамияти ҳамда оммавий ахборот воситаларининг иштироки кўриб чиқилди.

Экспертлар фикрича, коррупциянинг олдини олишда ахлоқий меъёрлар катта аҳамиятга эга. Ахлоқий меъёрларни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари нафақат ахлоқ кодексининг айрим ҳужжатларини қабул қилиш, балки, уларни маданиятга айлантириш ва ташкилот фаолиятига татбиқ этиш билан ҳам муҳим.

Мулоқот мобайнида давлат органлари томонидан ахлоқий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича илғор халқаро тажрибалар, мансабдор шахснинг фуқаролар ва тадбиркорлар билан шахсий учрашувларида ўзини тутиш қоидалари бўйича ҳам экспертлар томонидан зарур тавсиялар, фойдали маълумотлар тақдим қилинди.

Семинарнинг иккинчи куни манфаатлар тўқнашуви хатарларининг олдини олиш, аниқлаш ва бошқариш бўйича халқаро стандартлар, миллий тажриба ва амалиётлар эътибор марказида бўлди. Шунингдек, давлат секторида манфаатлар тўқнашуви устидан кучли назорат ўрнатиш, жумладан, "қариндошлик доирасини" аниқлаш, ҳисобот ва декларацияларни бошқариш ҳамда инсон ресурслари бўлимининг роли, манфаатлар тўқнашувига оид маълумотларнинг ошкор этилиши ва бунинг давлат органи имижига таъсири, давлат мансабдор шахсига нисбатан «тадбиркорлик» тушунчасининг таърифи атрофлича муҳокама қилинди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар