Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

Инклюзив ёндашув асосида коррупцияга қарши курашиш натижалари ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди

Батафсил

Конференциянинг иккинчи куни Агентлик директори А.Бурханов тадбирда иштирок этаётган давлат раҳбарлари, вазирлар ҳамда соҳада фаолият юритувчи идоралар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларининг тор доирадаги йиғилишида иштирок этди.

Унда Молдавия президенти, БМТ, Европа Иттифоқи, Жаҳон банки, Transparency international, USAID, FATF, OGP каби ташкилотларнинг раҳбарлари, АҚШ, Франция, Буюк Британия, Дания, Норвегия давлатларининг коррупцияга қарши курашиш идоралари раҳбарлари қатнашди.

Йиғилишда Ўзбекистон делегацияси раҳбари маъруза билан иштирок этиб, коррупцияга қарши курашишда долзарб бўлган масалаларга тўхталиб ўтди.

Хусусан, Ўзбекистон томони ташаббусига асосан давлат органлари томонидан якка тартибда хамда соҳанинг бошқа иштирокчилари билан ҳамкорликда амалга оширилиши зарур бўлган чоралар ва бу борадаги дуч келинаётган қийинчиликлар бўйича фикр алмашилди.

Учрашув давомида, шунингдек, коррупцияга карши курашиш сиёсатини ишлаб чиқишда нодавлат сектор вакилларининг ўрни, журналистик суриштирувларни қўллаб-қувватлаш, халқаро техник кўмак масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар