Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил
VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Батафсил
Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Комплаенс-назорат бўлинмалари фаолияти танқидий муҳокама қилинди

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида 2026 йилни коррупцияга қарши курашишда “фавқулодда ҳолат” деб эълон қилингани асосида комплаенс назоратини такомиллаштириш бўйича ишлар ҳолати ва устувор вазифаларга бағишланган танқидий йиғилиш ўтказилди.

Унда Президент Администрациясининг Комплаенс хизмати, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходимлари, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс) тузилмалари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда соҳага оид давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришнинг 2030 йилгача бўлган устувор йўналишларидан бири сифатида коррупция оқибатлари билан курашишдан кўра коррупциявий омилларни барвақт аниқлаш ва превентив механизмларни жорий этиш орқали тизимли коррупциявий ҳолатларни олдини олиш эканлиги қайд этилди.

Қисқа вақт ичида амалга оширилган ишлар натижасида янги комплаенс назорати тизими орқали жиноят ишлари доирасида 4,2 трлн сўм, яширин иқтисодиёт улушини жиловлаш ҳисобига 8,5 трлн сўм миқдоридаги маблағларнинг ундирилиши мувофиқлаштирилгани ҳамда 1,3 трлн сўмлик ортиқ буджет маблағлари харажатлари олди олинганлиги қайд этилди.

Шу билан бирга, ички назорат тузилмалари мустақиллиги ва самарали фаолияти учун барча зарур шароитлар яратилаётган бўлишига қарамай, айрим бўлинмалар фаолиятида ҳанузгача ижобий ўзгаришлар кузатилмаётгани кескин танқид қилинди ва йўл қўйилаётган камчиликлар очиқ муҳокама қилинди.

Биринчидан, комплаенс бўлинмаларининг асосий вазифаси коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган тизимли превентив чораларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш бўлсада, аксарият давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фаолияти талаб даражасида иш ташкил этилмаган.

Шунингдек, айрим давлат органларида комплаенс бўлинмалари қонунчиликда белгиланган минимал мезонлар асосида ташкил этилмаган.

Ўрганилган 50 та ташкилотнинг 23 тасида бу талаблар бажарилмаган.

Иккинчидан, айрим вазирлик ва ҳокимликларда назорат тадбирлари умуман ўтказилмаган. Баъзи ташкилотларда ўтказилган текширувларда эса молиявий қонунбузилишлар умуман аниқланмаган, бу эса назорат самарадорлигига шубҳа уйғотади.

Учинчидан, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича ишлар етарлича самара бермаяпти.

Хусусан, жорий йилнинг ўзида манфаатлар тўқнашуви йўл қўйганлик бўйича 105 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган.

Тўртинчидан, айрим давлат органлари томонидан ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар расмий веб-сайтларда ўз вақтида ва тўлиқ жойлаштирилмаяпти.

Бешинчидан, комплаенс тизимида кадр ва ташкилий муаммолар сақланиб қолмоқда, айрим лавозимлар узоқ вақт вакант ҳолатда қолмоқда.

Олтинчидан, давлат харидлари соҳасида коррупция хавфининг юқорилиги сақланиб қолмоқда.

Сўнгги йилларда 800 нафардан ортиқ шахс ушбу йўналишда жиноий жавобгарликка тортилган.

Йиғилишда Президент Администрациясининг Комплаенс хизмати томонидан вазирлик ва идоралар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш ва комплаенс тизимини натижадор механизмга айлантириш бўйича қатъий вазифалар белгилаб берилди.

Хусусан, бундан буён комплаенс бўлинмаларининг асосий вазифаси коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш эканлиги қайд этилиб, ушбу бўлинмалар фаолияти натижадорлиги коррупциявий омилларни эрта аниқлаш ва бартараф этиш бўйича превентив чораларни самарали амалга оширишга қараб баҳоланиши белгиланди.

Шунингдек, масъулиятсизликка йўл қўйган масъулларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши қайд этилди.

Йиғилиш доирасида комплаенс-назорат бўлинмалари раҳбарларининг кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар