Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

Инклюзив ёндашув асосида коррупцияга қарши курашиш натижалари ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди

Батафсил
Инклюзив ёндашув асосида коррупцияга қарши курашиш натижалари ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди

Инклюзив ёндашув асосида коррупцияга қарши курашиш натижалари ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди

Батафсил
Инклюзив ёндашув асосида коррупцияга қарши курашиш натижалари ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини, ахборот олиш эркинлигини таъминлаш орқали жамоатчилик назоратини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йилнинг 16 июнидаги ПФ-6247-сон Фармонига мувофиқ, давлат олий таълим муассасаларининг даромадлари, харажатлари тўғрисидаги маълумотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган давлат органлари томонидан расмий веб-сайт ва бошқа очиқ ахборот манбаларида эълон қилиб борилиши белгиланган.

Шунга кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан эълон қилинган маълумотлар асосида 2023 йилнинг дастлабки олти ойи давомида республикадаги 70 та давлат олий таълим муассасаларининг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилинди.

Маълум бўлишича, республика кесимида энг кўп даромадлар Ўзбекистон миллий университети (245 млрд сўм), Фарғона давлат университети (191 млрд сўм), Қорақалпоқ давлат университети (188 млрд сўм) ва Термиз давлат университети томонидан (169 млрд сўм) шакллантирилган.

Тошкент шаҳрида жойлашган энг кўп даромад* кўрган олий таълим муассасаларининг қисқа рўйхати қуйидагича:

Ўзбекистон миллий университети

245 млрд сўм

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

165 млрд сўм

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

151 млрд сўм

Тошкент давлат техника университети

145 млрд сўм

Тошкент молия институти

102 млрд. ўм

*Изоҳ: Олий таълим муассасаларининг даромадлари бюджетдан молиялаштирилган маблағлар, тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушган тушумлар, ривожлантириш маблағлари бўйича даромадлар ҳисобидан шакллантирилади.

Шунингдек, жорий йилнинг дастлабки олти ойида даромад ва харажатлар орасидаги ижобий тафовути юқори бўлган ОТМлар - Самарқанд давлат чет тиллар институти (33 млрд сўм), Навоий давлат педагогика институти (27 млрд. сўм), Термиз давлат педагогика институти (24 млрд сўм), Шаҳрисабз давлат педагогика институти (19 млрд. сўм).

Бундан ташқари, жорий йилнинг I ярим йиллиги якунлари бўйича харажатлари даромадларидан юқори бўлган ОТМлар - Наманган давлат университети (-230 млрд сўм), Чирчиқ давлат педагогика университети (-128 млрд сўм), Урганч давлат университети (-85 млрд сўм).

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълумотига кўра, бугунги кунда республикада жами 210 та ОТМлар бўлиб, улардан 115 таси давлат органлари тасарруфидаги ОТМлар, 65 таси нодавлат олий таълим муассасалари, 30 таси хорижий ОТМлар ва уларнинг филиаллари ҳисобланади.

Давлат олий таълим муассасаларининг йиллик даромадлари ва харажатлари тўғрисида маълумот

(2023 йил I ярим йиллик якуни ҳолатига)

Ўлчов бирлиги, млн сўм.

Олий таълим муассасалари

Жами даромадлар

Жами харажатлар

Даромад ва харажатлар орасидаги фарқ

Самарқанд давлат чет тиллар институти

97 018

63 720

33 299

Навоий давлат педагогика институти

106 972

79 662

27 310

Термиз давлат педагогика институти

59 051

34 724

24 327

Шаҳрисабз давлат педагогика институти

53 197

33 661

19 536

Бухоро давлат педагогика институти

47 726

33 378

14 348

Фарғона политехника институти

94 306

80 698

13 607

Андижон машинасозлик институти

55 086

43 231

11 856

Қўқон давлат педагогика институти

93 131

81 538

11 593

Андижон давлат педагогика институти

53 017

42 247

10 770

“ТИҚХММИ” миллий тадқиқот университети

76 421

67 966

8 455

Ўзбекистон-Финландия педагогика институти

51 514

43 629

7 885

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

48 687

41 759

6 928

Наманган муҳандислик-қурилиш институти

66 448

60 212

6 236

Урганч давлат педагогика институти

16 694

10 697

5 997

Қарши давлат университети

134 973

129 439

5 534

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети

53 618

48 408

5 211

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали

15 513

10 579

4 934

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

85 491

81 273

4 217

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

49 319

45 533

3 786

Андижон давлат чет тиллари институти

31 624

28 384

3 240

Наманган муҳандислик-технология институти

55 377

52 316

3 061

Денов тадбиркорлик ва педагогика институти

46 208

43 496

2 712

Жиззах политехника институти

57 707

55 056

2 651

Самарқанд давлат университетининг Ургут филиали

6613

4 601

2 013

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети Нукус филиали

9 265

7 332

1 933

Д.И.Менделеэв номидаги Россия кимё-технология университети федерал давлат бюджет олий маълумот таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси филиали

6 783

5 021

1 762

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали

14 352

12 746

1 606

Тошкент шаҳридаги "МЕИ" миллий тадқиқот университети" федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиали

6135

4 605

1 530

Астраҳан давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали

8 114

6 743

1 371

Наманган давлат педагогика институти

12 655

11 423

1 232

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти

7 695

7 058

637

Гулистон давлат педагогика институти

14 280

13 966

314

Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали

7 337

7 342

-4

Тошкент шаҳрида Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти

7 482

7 541

-59

“ТИҚХММИ” миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти

15 591

15 694

-103

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

25 809

25 946

-137

Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали

6436

6 575

-138

Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали

12 465

12 622

-157

Тошкент давлат шарқшунослик университети

46 987

47 636

-650

"Миллий технологик тадқиқотлар университети МИСиС" нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали

11 170

11 862

-692

“ТИҚХММИ” миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти

19 446

20 217

-772

М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети Тошкент шаҳридаги филиали

7 779

8 943

-1 164

Жиззах шаҳридаги Қозон федерал университети филиали

2741

3 942

-1 201

Ўзбекистон миллий университетининг Жиззах филиали

16 807

19 573

-2 767

Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти

3435

6 346

-2 912

Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали

10 165

13 856

-3 690

Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали

23 811

27 688

-3 877

Тошкент архитектура-қурилиш университети

38 726

43 165

-4 439

Бухоро муҳандислик-технология институти

67 907

72 901

-4 993

Гулистон давлат университети

100 431

107 523

-7 093

Андижон давлат университети

121 455

128 854

-7 399

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти

89 397

97 485

-8 088

Термиз муҳандислик-технология институти

28 760

37 413

-8 653

Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети

39 847

48 896

-9 049

Тошкент кимё-технология институти

53 128

62 667

-9 539

Тошкент давлат техника университети

144 867

154 560

-9 694

Бухоро давлат университети

146 019

157 607

-11 588

Самарқанд давлат университети

156 308

169 624

-13 316

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети

30 212

45 588

-15 375

Ўзбекистон миллий университети

244 802

262 644

-17 843

Фарғона давлат университети

191 107

210 608

-19 500

Жиззах давлат педагогика университети

125 813

153 548

-27 735

Тошкент молия институти

102 165

134 960

-32 795

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

165 134

200 492

-35 358

Термиз давлат университети

169 422

207 085

-37 663

Қорақалпоқ давлат университети

188 134

230 146

-42 013

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

151 515

202 601

-51 087

Урганч давлат университети

129 160

214 340

-85 180

Чирчиқ давлат педагогика университети

121 694

249 427

-127 733

Наманган давлат университети

142 791

373 655

-230 864


Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати 

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар