Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

VI Тошкент аксилкоррупция форуми бўлиб ўтди

Батафсил

Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Батафсил
Мўғулистон Коррупцияга қарши мустақил идораси билан англашув меморандуми имзоланди

Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши “Энг фаол жамоатчилик кенгаши” номинациясида тақдирланди

“Фуқаролик жамияти ҳафталиги” доирасида давлат органлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашларининг анъанавий Республика форуми бўлиб ўтди.

Форум доирасида давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолияти бўйича ўтказилган мониторинг якунларига кўра юқори натижа қайд этган кенгашлар эътироф этилди.

Хусусан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши жамоатчилик билан тизимли мулоқотни йўлга қўйиш ва шаффофликни таъминлаш борасидаги амалиётлари, жамоатчилик назорати механизмларини кучайтиришга қаратилган ташаббуслари ва йил давомида намоён этган юқори фаоллиги учун “Энг фаол жамоатчилик кенгаши” номинациясида тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида Жамоатчилик кенгашининг мамлакатимизда коррупцияга қарши сиёсатнинг самарали амалга оширилишига, шунингдек, фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва таъсирини кучайтиришдаги муҳим ҳиссаси алоҳида таъкидланди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар