2025 йилда солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланиш ҳолатларининг очиқлиги таҳлил қилинди
Президент фармонига асосан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ташкилотларнинг 2025 йил якуни бўйича солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланганлик ҳолати таҳлил қилинди.
Таҳлилларга кўра, мазкур даврда умумий қиймати 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланилган.
Йил якуни бўйича 143.205 та субъект томонидан солиқ имтиёзларидан фойдаланилган бўлиб, имтиёз суммаси 119,0 трлн сўмни ташкил этган.
Шу жумладан, юридик шахслар (139.020 та) томонидан 118,9 трлн сўм, якка тартибдаги тадбиркорлар (4185 та) томонидан 120,7 млрд сўм имтиёз қўлланилган.
Солиқ имтиёзларининг 77,0 фоизи ёки 91,6 трлн сўм қўшилган қиймат солиғи ҳисобига тўғри келади.
Фойда солиғи 15,8 трлн сўм, мол-мулк солиғи 3,5 трлн сўм, ижтимоий солиқ 3,2 трлн сўм, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
2,4 трлн сўм, ер солиғи 2,1 млрд сўмни ташкил этади.
Фойдаланувчилар сони бўйича энг кўп бўлган имтиёзлар:
- Солиқ кодекси 337-моддаси, 1 қисм, 3- банди 26594 та;
- Солиқ кодекси 467-моддаси, 1 қисм, 2.1 банди, 3-хатбошиси – 26077 та;
- Солиқ кодекси 378-моддаси, 18-банди - 18026 та;
- Солиқ кодекси 403-моддаси, 4-қисм, 3-хатбошиси - 17853 та;
- ПФ-213-сон Президент Фармони 2-банди, а-кичик банди, 2-хатбошиси – 13545 та субъект фойдаланган.
Солиқ имтиёзларидан фойдаланган ташкилотлар сони имтиёз суммаси кесимида:
- 1 млрд сўмгача – 137.551 та;
- 1-100 млрд сўмгача – 5.546 та (6 та ЯТТ);
- 100 млрд–1 трлн сўмгача – 92 -та;
- 1 трлн сўмдан ортиқ – 16 тани ташкил этади.
Навоий кон-металлургия комбинати АЖ, Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖ ҳамда тижорат банклари ҳамда суғурта ташкилотларидан ташқари энг кўп имтиёздан фойдаланган ташкилотлар қуйидагилар:

Солиқ имтиёзларидан фойдаланувчиларнинг тўлиқ рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Божхона имтиёзларидан эса 15.346 та ташкилот фойдаланган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 59,1 трлн сўмни ташкил этади.
Шу жумладан, давлат аҳамиятига молик лойиҳалар бўйича12.6 трлн сўм, чет давлатларнинг ваколатхоналари ва чет давлат дипломатик ваколатхонасининг дипломатик агентлари томонидан 345,0 млрд сўм қийматидаги имтиёзлардан фойдаланилган.
Олмалиқ кон-металлургия комбинати АЖ ҳамда банк-молия ташкилотларини ҳисобга олмаганда энг йирик имтиёздан фойдаланувчи ташкилотлар қуйидагилар:

Шунингдек, 75 та чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари томонидан 2,46 трлн сўмлик божхона имтиёзларидан фойдаланилган.
Энг кўп божхона имтиёзларидан фойдаланган чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасалари қуйидагилар:

Божхона имтиёзларидан фойдаланувчиларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Агентлик томонидан ушбу йўналишдаги маълумотларнинг белгиланган муддатларда очиқланиши доимий равишда ўрганиб борилмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати
30.04.2026