Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2026 йилнинг 1-чорагида келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг кўриб чиқилиши бўйича
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ билан мулоқотини йўлга қўйиш, мурожаатлар билан ишлашини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2026 йилнинг 1-чорагида жами 1 953 та мурожаат келиб тушган. Шундан ўтган давр мобайнида 1 885 та мурожаат кўриб чиқилиши таъминланган ҳамда 68 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.
Кўриб чиқилган мурожаатларни ўрганиш давомида вазирлик, идоралар ва вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига киритилган тақдимнома ва сўровлар натижасида 29 таси ижобий ҳал этилган, 290 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш орқали қаноатлантирилган, 4 та мурожаат аноним деб топилган, 2 та мурожаат маълумот учун қабул қилинган, 182 та такрорий мурожаат кўриб чиқилиши белгиланган тартибда тугатилган, 1378 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 1 812 таси жисмоний шахслардан, 141 таси юридик шахслардан, 175 таси ёзма, 1 254 таси электрон, 206 таси Call марказ орқали оғзаки кўринишда келиб тушган.
2026 йил 1-чорак якунлари бўйича eantikor.uz платформаси орқали келиб тушган мурожаатлар таҳлили:
Агентликка 2026 йил 1-чорак давомида жами 1 953 та мурожаат келиб тушган. Шундан 206 таси Call-марказ, 24 таси eantikor.uz платформаси орқали қабул қилинган. Мурожаатларнинг 16 таси дубликат, 29 таси такрорий ҳисобланади.
eantikor.uz платформаси орқали келиб тушган 24 та мурожаатнинг кўриб чиқилиш натижалари:
· 2 таси ижобий ҳал этилган;
· 3 таси бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш бериш орқали қаноатлантирилган;
· 19 таси тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга юборилган;
· Ҳудудлар кесимида тақсимланиш: Тошкент шаҳри (7), Самарқанд (4), Хоразм (3), Наманган (2), Андижон (2), Сурхондарё (2), Қорақалпоғистон Республикаси (1), Тошкент вилояти (1), Қашқадарё (1), ва Жиззах (1),
· Фарғона, Навоий, Бухоро ва Сирдарё вилоятларидан мурожаатлар қайд этилмаган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига 16 та сўровнома юборилган, қонунбузиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 16 та тақдимнома киритилган.
Мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра, 2 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.
Мамлакатимиздаги очиқлик сиёсати туфайли, коррупцияга қарши кураш мавзуси оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилаётганлиги, фуқароларда бу иллатга тоқатсизликнинг аниқ ва равшан шаклланаётганлиги ҳамда давлат идоралари масъуллари томонидан содир этилаётган коррупцион ҳолатлар очиқланиши натижасида Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг сони кўпайиши кузатилмоқда. Жумладан, 2025 йилнинг 1-чорагида Агентликка келиб тушган 1 525 та мурожаатларни 2026 йилнинг 1-чорагида келиб тушган 1 953 та мурожаатларга нисбатан солиштирганда мурожаатлар салмоғи 28,1 фоизга ошган.
Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг аксариятида суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ва турли соҳаларда коррупциявий ҳолатларнинг юз бераётганлиги тўғрисида ёзилган мурожаатлардан иборат.
Жумладан, 2026 йил 1-чорагида Агентликка қўйидаги соҳа ва йўналишлар бўйича мурожаатлар келиб тушди:
- судьяларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан 141 та (7,22%);
-прокуратура ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан 131 та(6,7%);
- ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозиликлар юзасидан 130 та (6,65%);
- бошқа давлат органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозилик юзасидан 118 та (6,04%);
- таълим соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 90 та (4,6%);
-маҳаллий ҳокимият ходимларининг хатти-ҳаракатлари норозилик юзасидан 90 та (4,6%);
-мажбурий ижро бюроси ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан 85 та (4,3%);
- товламачилик, фирибгарлик, талон-тарож ва қалбакилаштириш ҳатти-харакатларини норозилик юзасидан 85 та (4,3%);
- банк ходимларининг хатти-ҳаракатлари норозилик юзасидан 83 та (4,25%);
- давлат эҳтиёжлари, давлат буюртмалари (давлат харидлари, танловлар, аукционлар) 82 та (4,2%);
- раҳбарлар ва мансабдор шахслар хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар юзасидан 72 та (3,68%);
- кадастр ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 70 та (3,5%);
- соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 68 та (3,48%);
- тадбиркорлар томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан 65 та (3,32%);
- ер майдонини ўзбошимча эгаллаб олиш, ноқонуний қурилиш юзасидан 55 та (2,8%);
- иш билан таъминлаш масаласи юзасидан 48 та (2,45%);
- суд қарорларидан норозиликлар 43 та (2,20%), шундан:
ФИБ суд қароридан 17 та(0,87%);
ЖИБ суд қароридан 21 та (1,07%);
Иқтисодий суд қарорлари 2 та (0,1%);
МИБ суд қароридан 3 та (0,15%);
- газ тармоғи ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозик юзасидан 38 та (1,94%);
- давлат ташкилотлари ва идораларида мурожаатни кўриб чиқиш жараёнларидан норозилик 34 та (1,74%);
- ДСИ ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан 30 та (1,5%);
- таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчиларнинг хатти-ҳаракатларидан норози 27 та (1,4%);
- электр таъминоти ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан 27 та (1,38%);
- суриштирув ва терговга қадар текшириш ҳаракатлари ёки қарорларидан норозилик юзасидан 27 та (1,38 %);
- хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (ХУЖМШ) фаолияти юзасидан 24 та (1,23%);
- жамият ҳаёти билан боғлиқ таклифлар 23 та (1,17%)
- қурилиш соҳаси ходими хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан 23 та (1,17%);
- шахсий қабул юзасидан 21 та (1,07%);
- давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятидан норозилик 19 та (0,97%);
- коррупция тўғрисида хабар 18 та (0,92%);
- ижтимоий ҳимоя ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 15 та (0,76%);
- манфаатлар тўқнашуви тўғрисида 12 та (0,61%);
- моддий ёрдам (18 ёшдан катталар учун) ва болалар нафақаси (18 ёшгача болалар учун) 12 та (0,61%);
- меҳнат ва бандлик соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 12 та (0,61%);
- оилавий масалалар юзасидан 11 та (0,56%);
- МФЙ раислари хатти-ҳаракатлари 11 та (0,56%);
- алимент, иш ҳаққи, қарз ва етказилган зарарни ундириш ижро ҳужжатлари бўйича 11 та (0,56%);
- адлия ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан 8 та (0,4%);
- ичимлик суви таъминотидаги муаммолар юзасидан 7 та (0,35%);
- коррупцияга қарши курашиш бўйича таклиф 6 та (0,3%);
- соғлиқни сақлаш, молия, рақамлаштириш, транспорт ва бошқа соҳа ташкилотлари ишонч телефонлари фаолияти юзасидан 6 та (0,3%);
- тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан 6 та (0,3%);
- транспорт ва йўловчи ташиш хизматлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 6 та (0,3%);
- молия ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 6 та (0,3%);
- Уй-жой масаласи соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 5 та (0,25%);
- ҳоким ёрдамчисининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 5 та (0,25%);
- иссиқлик тармоғи ходимлари хатти-ҳаракатларидан норозилик 4 та (0,2%);
- қишлоқ хўжалиги ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 4 та (0,2%);
- мудофаа соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 4 та (0,2%)
- нотариусларнинг хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан 4 та (0,2%);
- фан, маданият, санъат ва спорт соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 4 та (0,2%);
- алоқа ва ахборот технологиялари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 3 та (0,15%);
- божхона ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 3 та (0,15%);
- Президент Виртуал қабулхонаси (pm.gov.uz) фаолияти 3 та (0,15%);
- шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши ноқонуний ҳаракатлар 3 та (0,15%);
- мурожаат қилганлиги учун таъқибга учраганлигидан норозилик 2 та (0,1%) ва 12 та (0,61%) турли масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Келиб тушган мурожаатларнинг ҳудудлар кесимида:
Тошкент шаҳар бўйича 580 та;
Қашқадарё вилояти бўйича 234 та;
Сурхондарё вилояти бўйича 156 та;
Хоразм вилояти бўйича 156 та;
Тошкент вилояти бўйича 151 та;
Самарқанд вилояти бўйича 127 та;
Фарғона вилояти бўйича 105 та;
Наманган вилояти бўйича 89 та;
Бухоро вилояти бўйича 76 та;
Жиззах вилояти бўйича 76 та;
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 66 та;
Андижон вилояти бўйича 60 та;
Навоий вилояти бўйича 42 та;
Сирдарё вилояти бўйича 28 та;
бошқа давлат 7 та мурожаат келиб тушган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мурожаатлар билан ишлаш борасидаги амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар аҳоли муаммоларининг ечими топилишига хизмат қилмоқда ҳамда мурожаатларда кўрсатиб ўтилаётган коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқараётган омилларни таҳлил қилган ҳолда уларни бартараф қилиш учун тегишли чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишига замин яратмоқда.