Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

2025-yil 1-chorakda murojaatlarning ko'rib chiqilishi bo'yicha ma'lumot

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2025 йилнинг 1-чорагида келиб тушган жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг
кўриб чиқилиши бўйича
МАЪЛУМОТ 

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ билан мулоқотини йўлга қўйиш, мурожаатлар билан ишлашини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2025 йилнинг 1-чорагида жами 1 525 та мурожаат келиб тушган. Шундан ўтган давр мобайнида 1 469 та мурожаат кўриб чиқилиши таъминланган ҳамда 56 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.

Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 12 таси ижобий ҳал этилган, 222 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш орқали қаноатлантирилган, 4 та мурожаат аноним деб топилган, 1 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган, 236 та такрорий мурожаат кўриб чиқилиши белгиланган тартибда тугатилган, 994 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 1 403 таси жисмоний шахслардан, 122 таси юридик шахслардан, 300 таси ёзма, 1 078 таси электрон, 147 таси Call марказ орқали оғзаки кўринишда келиб тушган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига 21 та сўровнома юборилган, қонунбузиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 22 та тақдимнома киритилган.

Мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра, 1 нафар шахс билан меҳнат шартномаси бекор қилинган, 2 нафар шахсга маъмурий жавобгарликка тортилган, 2 та жиноят иши қўзғатилган ва мавжуд хато-камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган.

Мамлакатимиздаги очиқлик сиёсати туфайли, коррупцияга қарши кураш мавзуси оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилаётганлиги, фуқароларда бу иллатга тоқатсизликнинг аниқ ва равшан шаклланаётганлиги ҳамда давлат идоралари масъуллари томонидан содир этилаётган коррупцион ҳолатлар очиқланиши натижасида Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг сони кўпайиши кузатилмоқда. Жумладан, 2024 йилнинг 1-чорагида Агентликка келиб тушган 1 073 та мурожаатларни 2025 йилнинг 1-чорагида келиб тушган 1 525 та мурожаатларга нисбатан солиштирганда мурожаатлар салмоғи 42,1 фоизга ошган.

Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг аксариятида суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ва турли соҳаларда коррупциявий ҳолатларнинг юз бераётганлиги тўғрисида ёзилган мурожаатлардан иборат.

Жумладан, 2025 йил 1-чорагида Агентликка қўйидаги соҳа ва йўналишлар бўйича мурожаатлар келиб тушди:

- қарз ва етказилган зарарни ундириш ижро ҳужжатлари ҳамда МИБ ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан бўйича 227 та (14,9%);

- суриштирув тергов ва тергов ходимларининг ҳаракатларидан норозилик юзасидан 163 та (10,7%);

- ер майдонини ўзбошимча эгаллаб олиш, ноқонуний қурилиш, ер ажратиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ва ер участкалари, бино ва иншоотларга кадастр ҳужжатларини тайёрлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан 106 та (7,0%);

- давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик 88 та (5,8%);

- товламачилик, фирибгарлик, талон-тарож ва қалбакилаштириш масалари юзасидан 83 та (5,4%);

- давлат эҳтиёжлари, давлат буюртмалари (давлат харидлари, танловлар, аукционлар) билан боғлиқ масалалар юзасидан 66 та (4,3%);

- бошқа давлат органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозилик юзасидан 60 та (4,0%);

- суд қарорларидан норозиликлар 54 та (3,5%), шундан:

ФИБ суд қароридан 38 та (2,5%);

ЖИБ суд қароридан 12 та (0,8%);

МИБ суд қароридан 3 та (0,2%);

Иқтисодий суд қарорлари 1 та (0,06%);

- таълим соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 46 та (3,0%);

- соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 44 та (2,9%);

- меҳнат ва бандлик соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик ва иш билан таъминлаш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш юзасидан 42 та (2,8%);

- ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 40 та (2,6%);

- прокуратура ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 31 та (2,0%);

- банк ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 30 та (2,0%);

- тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 27 та (1,8%);

- тадбиркорлар томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан 27 та (1,8%);

- хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (ХУЖМШ) фаолияти юзасидан 26 та (1,7%);

- коррупцияга қарши курашиш бўйича ва жамият ҳаёти билан боғлиқ таклифлар 26 та (1,3%);

- маҳаллий ҳокимият ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 23 та (1,5%);

- ҳоким ёрдамчиси ва ҳокимлик ходими хатти-ҳаракатларидан норозилик 20 та (1,3%);

- раҳбарлар ва мансабдор шахслар хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозилик 17 та (1,1%);

- уй-жой билан таъминлаш, фуқароларнинг уй-жойи бузилиши ва компенсация ҳамда уй-жой масаласи соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 17 та (1,1%);

- Агентлик раҳбариятининг шахсий қабули юзасидан 17 та (1,1%);

- судьяларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан 17 та (1,1%);

- оилавий масалалар ва алимент ундириш масаласи 17 та (1,1%);

- пенсия ёки нафақа тайинлаш масалалари юзасидан 16 та (1,0%);

- қурилиш соҳаси ходими хатти-ҳаракатлари ва қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан 15 та (1,0%);

- манфаатлар тўқнашуви тўғрисида 14 та (0,9%);

- кадастр ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 13 та (0,9%);

- маҳаллий ҳокимликлар фаолиятидан норозилик 12 та (0,8%);

- газ тармоғи ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 10 та (0,7%);

- электр таъминоти ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 9 та (0,6%);

- шартнома шартларини бажармаслик юзасидан 7 та (0,5%);

- ижтимоий ҳимоя ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 7 та (0,5%);

- МФЙ раислари ва ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан 7 та (0,5%);

- давлат солиқ идораси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан юзасидан 5 та (0,3%);

- табиий газ таъминотидаги муаммолар юзасидан 5 та (0,3%);

- ишонч телефонлари фаолиятидан норозилик юзасидан юзасидан 5 та (0,3%);

- фан, маданият, санъат ва спорт соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 4 та (0,3%);

- мурожаатни тугатиш, кўрмасдан қолдириш ёки назоратдан олиш сўровлари юзасидан 4 та (0,3%);

- бошқа корхона ва ташкилот раҳбарлари фаолияти юзасидан 4 та (0,3%);

- ичимлик суви таъминотидаги муаммолар юзасидан 3 та (0,2%);

- электр энергияси таъминотидаги узилишлар юзасидан юзасидан 3 та (0,2%);

- моддий ёрдам (18 ёшдан катталар учун) юзасидан 3 та (0,2%);

- акциядорлик жамиятлари акция эгалари ҳуқуқлари юзасидан 3 та (0,2%);

- дарахтларнинг ноқонуний кесилиши юзасидан 3 та (0,2%);

- транспорт ва йўловчи ташиш хизматлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан юзасидан 2 та (0,1%) ва 57 та (3,7%) турли масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Келиб тушган мурожаатларнинг ҳудудлар кесимида:

Тошкент шаҳар бўйича 573 та;

Фарғона вилояти бўйича 175 та;

Тошкент вилояти бўйича 167 та;

Наманган вилояти бўйича 98 та;

Сурхондарё вилояти бўйича 97 та;

Самарқанд вилояти бўйича 90 та;

Қашқадарё вилояти бўйича 77 та;

Бухоро вилояти бўйича 55 та;

Андижон вилояти бўйича 47 та;

Хоразм вилояти бўйича 47 та;

Жиззах вилояти бўйича 39 та;

Навоий вилояти бўйича 27 та;

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 18 та;

Сирдарё вилояти бўйича 14 та;

бошқа давлат 1 та мурожаат келиб тушган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мурожаатлар билан ишлаш борасидаги амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар аҳоли муаммоларининг ечими топилишига хизмат қилмоқда ҳамда мурожаатларда кўрсатиб ўтилаётган коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқараётган омилларни таҳлил қилган ҳолда уларни бартараф қилиш учун тегишли чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишига замин яратмоқда.

Бошқа бўлимлар