Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

2025 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2025 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ  

2025 йилда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилди. Хусусан, коррупцияга қарши курашиш масалалари 2 маротаба бевосита Давлат раҳбари иштирокида муҳокама қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб берилди. Маълумот учун: 2025 йилнинг 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилганйиғилиши ва 2025 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ўтказилган тақдимот. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан белгиланган устувор вазифалар доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди.   I. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик базасини такомиллаштириш Коррупцияга қарши курашиш соҳасида 5 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Хусусан: – “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони (ПФ–71-сон, 21.04.2025 йил) билан Коррупцияга қарши курашиш  миллий кенгашининг 2025 йил 5 мартда ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича ишлаб чиқиладиган 21 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ҳамда амалий чора-тадбирлар дастури тасдиқланди; – “Ўзбекистон Республикасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони (ПФ–270-сон, 30.12.2025 йил) биланкоррупцияга қарши миллий сертификатлаштириш менежмент тизими ҳамдакоррупциянинг олдини олиш кластер тизиминижорий этиш, Агентликда «Хавф-таҳлил маркази» ташкил этиш, «Рақамли комплаенс» ахборот дастурий комплексини ишга тушириш белгиланди; – “Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори (ПҚ–147-сон, 21.04.2025 йил) билан: Ички назорат бўлинмалари бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига бўйсуниши белгиланди; Ички назорат бўлинмаларини ташкил этишнинг минимал мезонлари тасдиқланди; Ҳуқуқий эксперимент тарзида Соғлиқни сақлаш, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзсувтаьминот” АЖларнинг ички назораттузилмаси Агентликка ўтказилди; “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори (ПҚ–288-сон, 19.09.2025 йил) билан коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтлари иштирокини янада кенгайтиришнинг устувор йўналишлари белгиланди, шунингдек “Коррупцияга қарши курашиш муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот маркази” ташкил этилди; – “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори (362-сон, 12.06.2025 йил) билан коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар, шу жумладан манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар берган шахсларни ундирилган жариманинг эллик фоизигача миқдорида рағбатлантириш тизими жорий этилди.   II. Соҳа ва тармоқларда коррупция омилларини аниқлаш ва бартараф этиш борасида олиб борилган ўрганиш ва таҳлиллар   1. Ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар: Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидабелгиланган вазифалар доирасида Олий Мажлис палаталари, Агентлик, ҳуқуқ-тартибот органлари, тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил қилиниб, 14 таҳудудда соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик, банк, кадастр ва бошқа соҳаларида бюрократия, маиший коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари жойида ўрганилди.21:35

Ўрганишлар натижалари Миллий кенгаш томонидан 8 таҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Бухоро, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Наманган ва Сурхондарёвилоятлари) ҳамда 2 та вазирликда (Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш) сайёр мажлисларда муҳокама қилинди. Ҳудудларда биттадан туман-шаҳарни“Коррупциядан ҳоли ҳудуд”га айлантириш бўйича “Йўл харита”лари тасдиқланиб, ижрога қаратилди. 1. Тўрткўл тумани 2. Ғиждувон тумани   3. Олтиариқ тумани 4. Шароф Рашидов тумани 5. Марғилон шаҳри 6. Конимех тумани   7. Поп тумани 8. Сайхунобод тумани 9. Асака тумани 10. Қува тумани 11. Жарқўрғон тумани 12. Тошкент вилоятининг барча туман-шаҳарлари   Мазкур туман-шаҳарларга Агентлик ходимлари бириктирилиб, ҳафтада бир кун “Йўл харита”ижроси бўйича масъуллар билан иш ташкил қилинмоқда. Коррупцияга қарши курашиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида йўл қўйилган камчиликлар бўйича жами 157 нафар мансабдор шахснинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлигимасаласини кўриб чиқиш ва интизомий жазолашюзасидан билдирилган таклиф асосида, уларнинг 148 нафарига белгиланган чоралар кўрилди (қолган таклифлар кўриб чиқилмоқда). “Йўл хариталари” ижроси доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди: а) соғлиқни сақлаш, таълим, кадастр ва қурилиш тизимининг барча даражадаги ходимлари Бошқарув самарадорлиги агентлигининг ҳудудий филиаллари (hrm.argos.uz) орқали ишга қабул қилинмоқда; Масалан, Соғлиқни сақлаш тизимида 2 189 нафарходимлар очиқ танлов асосида ишга қабул қилинган, Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш тизимида 2025 йилда ишга қабул қилиш билан боғлиқ бирорта коррупциявий жиноятлар қайд этилмади. Тиббиёт муассасаларида 0,25 ва 0,5 ставкада ишлаётган 5105 нафар тиббиёт ходимлари  тўлиқ ставкага ўтказилди. б) Узоқ йиллар бир лавозимда ишлаб келаётганраҳбар ходимлар ротация қилинмоқда; Масалан, мактабгача ва мактаб таълими тизимида 666 нафар мактаб директори ва 447 нафар мактабгача таълим ташкилоти раҳбари ротация қилинди. в) вазирликларда “Ситуацион марказ”ларни ташкил қилиш орқали бюджет маблағларининг тўғри сарфланиши устидан назорат ўрнатилди; Мактабгача ва мактаб таълими тизимида 280 млрд,Соғлиқни сақлаш тизимида 247 млрд сўмлик мақсадсиз харажатлар олди олинди. г) давлат хизматчилари томонидан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиш билан боғлиқ ҳолатларибартараф этилди; 12 217 та манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бартараф этилди. д) Давлат хизматларини кўрсатувчи ходимлар фаолиятини баҳолаш мақсадида ижтимоий соҳа объектлари ва давлат хизматлари марказларида 940 та инфокиосклар ўрнатилиб, давлат хизматларини кўрсатиш сифатини аҳоли томонидан баҳолаш тартиби жорий этилди. Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 декабрдаги “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 792-сон қарорининг 1-иловаси билан Давлат хизматлари кўрсатиш сифатини аҳоли томонидан баҳолаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Масалан, маҳаллалар ҳамда корхоналарга бириктирилган солиқ органлари ходимларини KPI кўрсаткичлари ишлаб чиқилиб, “Солиқ” мобил иловасида солиқ инспекторлари фаолиятини баҳолаш тизими жорий қилинди. Шунингдек, тиббиёт муассасаларига ўрнатилган инфокиоскалар орқали фуқаро тиббий хизматлар тўғрисида маълумот олиши, шифокор қабулига ёзилиши, ўзининг тиббий ҳолатидан хабардор бўлиши, шифокор хизматини коррупциядан ҳолилиги бўйича баҳолаши мумкин. 2. “Андижон тажрибаси” асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, шу жумладан маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш бўйича “Йўл харита”лари тасдиқланиб, ижрога қаратилди. Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2025 йил 7-майдаги 03-РА 1-6793/6-сон топшириғи билан “Андижон тажрибаси” асосида намунавий “Йўл харита” тасдиқланди ҳамда ижросини таъминлаш бўйича Республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этилди.21:35

Агентлик директори ва Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан ҳар ҳафтада биттадан ҳудудда, жами 208 та туман ва  шаҳарлардаги 400 дан ортиқ объектда топшириқлар ижроси ўрганилиб, масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди ҳамда ижрочиларга амалий кўмак кўрсатилди. Асосий эътибор жойларда маиший ва тизимли коррупцияга чек қўйиш, давлат хизматларини кўрсатишда инсон иштироки билан боғлиқ коррупциявий омилларни бартараф этишгақаратилди. “Рақамли бозор” дастури жорий этилиб, республикадаги 281 та бозор ва улардаги 132 та автотураргоҳ рақамлаштиришга эришилди. Натижада ўртача ойлик тушум 13,4 млрдсўмга, ўртача ойлик солиқ тўлови 2,8 млрд сўмга ортди. Шунингдек, 42 216 та тадбиркорни расмий рўйхатдан ўтказиш орқали ойига ўртача 2-3 млрдсўмлик қўшимча солиқ манбаи яратилди. Республикадаги 263 та жарима майдончалари рақамлаштирилиши туфайли ўртача ойлик тушумлари 1,7 млрд сўмга, ўртача ойлик солиқ тўлови 161 млрдсўмга ортди. Соғлиқни сақлаш тизимида инсон омилини қисқартириш мақсадида 30 га яқин ахборот хизматлари (тез тиббий ёрдам, JihozMed, “Электрон поликлиника” ва б.) “DMED” ахборот тизимигаинтеграция қилиниши оқибатида 4 123 та тиббиёт муассасасида 36 млн аҳолининг ягона электрон тиббий картаси шакллантирилди. Сирдарё вилоятида 268 та хусусий дорихонадан 257 тасиDMED (реимбурсация) дастурига уланиши натижасида 2025 йилда ушбу дорихоналарнинг тушуми 2024 йилга нисбатан 145 млрд сўмга ортди. Аҳолига транспорт ва коммунал хўжалик соҳаларида хизмат кўрсатиш билан боғлиқ маиший коррупциянинг олдини олишга қаратилган рақамлаштириш ишлари амалга оширилди. Самарқандда 140 та автобусга сунъий интеллект билан дастурланган камералар ёрдамида йўловчиларни санаш, тўловларни автомат ҳисоблаш имконияти яратилиб, соҳадаги корхоналарнинг 2025 йилдаги тушуми 2024 йилга нисбатан 19,2 млрд сўмга ортди. Назорат-текширув идоралари фаолиятига замонавий ахборот технологиялари жорий этилиб, ҳуқуқбузарликни аниқлаш имконияти кенгайди. Қашқадарёда 76 нафар экологик назорат ходими планшет ва рация билан таъминланиши натижасида 2025 йилда 2024 йилга нисбатан ҳуқуқбузарликни аниқлаш 1 243тага, ундирилган жарима миқдори 2,6 млрд сўмга ортди. Самарқанд туман ва Самарқанд шаҳарда 54 нафар электр назорат ходими бодикамера ва планшет билан таъминланиши натижасида 1 568 та электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларида 31,7 млрд сўмлик зарар аниқланган. Кадастр соҳасида қишлоқ хўжалиги экин ер майдонларини “UZKAD” электрон дастуригакиритиш орқали ноқонуний қурилишларни ўз вақтида аниқлаб, ерларни давлат захирасига қайтариш имконияти яратилди. Биргина, Андижон вилоятида ўзбошимчалик билан эгалланган 4,3 га ер майдони давлат захирасига қайтарилди. Қонунга хилоф 20 та кадастр ҳужжати бекор қилинди, 56 таҳолатда 1,87 га экин ер майдонига ноқонуний кадастр ҳужжати расмийлаштиришнинг олди олинди. III.  Давлат харидлари соҳасида амалга оширилган ўрганиш ва масофавий мониторинг натижалари   Давлат харидларини амалга оширишдаги қонунбузилиши ҳолатлари бўйича ўтказилганўрганишларда жами 673,3 млрд. сўмлик 192 тахаридларда қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланиб, 666,6 млрд. сўмлик 189 тадавлат харидлари юзасидан давлат буюртмачиларига 117 та тақдимнома, 667,5 млрд. сўмлик 166 та давлат харидлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига 109 та сўровномаюборилди. Мазкур ҳолатларнинг  (192 та) 17 таси (26,7 млрд. сўм) масофавий мониторинг тадбирлари, 139 таси (620,9 млрд. сўм) мурожаатлар, 35 таси (25,4 млрд. сўм)оммавий ахборот воситалари ва интернет саҳифаларида эълон қилинган хабарлар, 1 таси (344 млн. сўм) вазирлик ва идораларнинг хабарларини ўрганиш давомида аниқланган. Аниқланган ҳолатлар бўйича 14 нафар (16 млрд.)мансабдор шахсларнинг маъмурий, 12 нафарининг (3,8 млрд.) интизомий жавобгарлиги ҳал этилган бўлса, 2 та ҳолатда жиноят иши қўзғатилган. Юборилган тақдимномалар асосида 70 млрд. сўмлик 60 та харидлар бекор қилинди.21:35

Амалга оширилган давлат харидларида аниқланган қонунбузилиши ҳолатларининг аксарият қисми давлат буюртмачилари томонидан иштирокчиларнинг таклифларини нохолис баҳолаш, аффилланганлик ҳамда давлат харидлари эълонларида рақобатни чекловчи шартларкиритишни ташкил этмоқда. Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилган харидлар бўйича ўтказилган текширувлар давомида тендер савдоларини шаффоф ва ҳалол ўтказишга оид 50 дан ортиқ камчиликлар, шунингдек 35 та коррупциявий омиллар аниқланди. Аниқланган коррупциявий омилларнинг асосий қисмини харид ҳужжатларини маълум бир иштирокчиларга мослаштирган ҳолда шакллантириш ёки рақобатни чекловчи шартлар киритиш, таклифларни нохолис баҳолаш ҳамда баҳолашда ягона мезон ва ёндашув мавжуд эмаслиги каби ҳолатлар ташкил этган. Агентлик томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган коррупция ҳолатлари бўйича22 та жиноят ишлари қўзғатилган. Хусусан, – Андижон вилоятида жойлашган тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган имтиёзли кредит маблағларининг талон-тарож қилинганлик ҳолати бўйича 5 та жиноят иши; – Фарғона, Самарқанд ва Андижон вилоятларида ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш учун тикув машинаси ва бошқа касаначилик маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида ажратилган субсидия маблағларининг талон-тарож қилинганлик ҳолати бўйича 9 та жиноят иши; – Тошкент, Андижон, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида экспорт қилувчи ташкилотларгастандартларни жорий қилиш ва мувофиқлик сертификатларини олиш бўйича ажратилган субсидия маблағларининг талон-тарож қилинганлик ҳолати бўйича 4 та жиноят иши; – Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги 7 та давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган давлат харидларида товарларни қиммат нархларда харид қилинганлик ҳолати бўйича 1 та жиноят иши; – Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ҳамда ОАВда эълон қилинган танқидий мақолалар юзасидан ўтказилган ўрганишлар натижасида 3 та жиноят иши қўзғатилди.   IV. Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятини самарали ташкил этиш Давлат раҳбарининг топшириғига асосан 117 таички назорат бўлинмаси раҳбарлари тўлиқ янгиланди. Ҳозирда 197 та ташкилотда ички назорат бўлинмалари ташкил этилди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятлари ички назорат бўлинмаси раҳбари штат бирликлари Агентликка ўтказилди ҳамда Агентликнинг 5 нафар малакали ва тажрибали ходимлари эксперимент ўтказиладиган ташкилотларнинг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси раҳбари лавозимларига тайинланди. Ички назорат бўлинмалари томонидан 2025 йилда27 815 та ўрганишлар ўтказилиб, 5 497 такоррупциявий омиллар аниқланди. Унда: 794,8 млрд. сўмлик маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши олди олинди; ✓ 2,0 трлн. сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди; 509,3 млрд. сўмлик етказилган зарар ундирилиши таъминланди. ✓ Ўз ташаббуси асосида 2532 та хизмат текшируви ўтказилди. ✓ 344 та жиноят ва 493 та маъмурий, 2 793 та интизомий жазо чораси  қўлланилди. Агентлик ва Ҳисоб палатаси ҳамкорлигидакоррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолияти мониторинги олиб борилди. Ички назорат бўлинмалари ходимлари малакасини ошириш мақсадида ҳар чоракда ўқув семинарлари ташкил этилди. Жумладан, – 2025 йил 21 январь куни 131 та ташкилотнингички назорат бўлинмаларининг жами 200 нафар дан ортиқ масъул ходимлари иштирокида; – 2025 йил 6 май куни 150 та ташкилотнинг ички назорат бўлинмаларининг жами 300 нафар масъул ходимлари иштирокида; – 2025 йил 20-21 август кунлари Агентлик ва БМТ Тараққиёт дастури  ҳамкорлигида “Давлат органлари ва ташкилотларида коррупциянинг олдини олиш ва “комплаенс-назорат” тизими самарадорлигини ошириш” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.   V. Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш21:35

102 та ( 2024 й 95 та) давлат органи ва ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги рейтинг баҳолашдан ўтказилиб, 41 тасининг (42) фаолият самарадорлиги “яхши” (81-100 балл), 53 тасиники (38) “қониқарли” (55-80 балл) ҳамда 8 тасиники (15) “қониқарсиз” (55 баллдан паст) тоифаларга ажратилди. Таҳлилларга кўра, 2025 йилги рейтинг натижалари ўртача 74,2 баллни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 5,2 баллга (95 та давлат ташкилоти ўртача 68,9 балл), 2022 йилга нисбатан эса 14,7баллга (62 та давлат ташкилоти 59,5 балл)яхшиланган. Шу билан бирга, 2023 йилги рейтинг баҳолашда “қониқарсиз” деб топилган 13 та давлат ташкилоти фаолиятида аниқланган камчиликлар юзасидан Агентлик билан ҳамкорликда амалга оширилган манзилли чора-тадбирлар натижасида уларнинг фаолиятида ҳам ижобий ўсиш кузатилди. “Қониқарсиз” тоифадаги 8 та ташкилот томонидан фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Маълумот учун: Ғазначилик хизмати қўмитаси (17 балл), Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (26 балл), “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ (28 балл), “Давлат экологик экспертизаси маркази” ДМ (48 балл), “Ўзагролизинг” AЖ (53 балл), Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази (53 балл) илк баҳолашдан ўтказилган бўлиб, фаолияти қониқарсиз баҳоланган.   VI. Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлик индексини эълон қилиш Очиқлик Индексида жами 98 та (2024 й 103 та) давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти ўрганилиб, 50 тасининг (31) самарадорлиги “яшил”(71-100 балл), 35 тасиники (43) “сариқ” (55-71 балл) ҳамда 15 тасиники (29) “қизил” (55 баллдан паст)кўрсаткичларни қайд этди. Ўтган йилга нисбатан “яшил” тоифада баҳоланган давлат идоралари миқёси 18 фоизга кўпайиб, “қизил” тоифадагилар 15 фоизга (ижобий ўсиш кўрсаткичлари бўйича) камайган. Республика даражасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (32 балл), Гидрометеорология хизмати агентлиги (45 балл), Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (50 балл) ва Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (51 балл) “Қизил” тоифада баҳоланган. “Қизил” тоифага киритилган давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлашга масъул бўлган ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисида таклифлар киритилди.       VII. Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларидаги коррупция хавф-хатарлари даражасининг баҳоланиши Коррупция хавф-хатарларини баҳолашда 121 та ( 2024 йил 92 та) давлат органлари ва ташкилотларининг 6 123 та (7 525 ) функцияларидан 466 таси (495) коррупция ҳуқуқбузарлигини содир этиш хавф-хатар даражаси “юқори”, 1 753 таси(1541) “ўрта” ҳамда 3 409 таси (5 489) “паст”эканлиги аниқланди. Мазкур баҳолаш натижалари жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, билдирилган таклифлар асосида давлат ташкилотларининг Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри,Коррупциявий хавф-хатарлар хариталари,Коррупцияга қарши курашиш бўйича дастурларива Коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган лавозимлар рўйхати тасдиқланди.   VIII. Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш Давлат органи ва ташкилотларида очиқликка оид қонунчилик ҳужжатлари ижро ҳолати ўрганилиб, белгиланган талабларнинг бузилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида вазирлик ва идораларга 45 та тақдимнома киритилди. Жумладан: – қайта алоқанинг сирли мижози тадбири бўйича ўтказилган тадбир натижасида 9 та; – давлат органлари ва ташкилотлари томонидан расмий веб-сайт ва бошқа ахборот ресурсларида эълон қилинган очиқ маълумотларни ўрганиш натижасида аниқланган ҳолатлар бўйича 32 та;  Фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун илмий кенгашлар томонидан ўтказилган диссертация ҳимоялари интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилишини мониторинг қилиш натижасида аниқланган ҳолатлар бўйича 4 та; – инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш давомида очиқликни таъминлаш соҳасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида 1 та.21:35

Давлат органлари ва ташкилотларинингочиқликни таъминлашга масъул ходимларини ўқитиш бўйича “E-learning” электрон платформаси ишга туширилиб, 119 та давлат органларининг 1320 нафар масъул ходимлари ўқитилди Агентлик, “IT Park”, “Навоий кон металлургия комбинати” АЖ ҳамда Янги Ўзбекистон университети билан ҳамкорликда 2025йилнинг 2-4-май кунлари очиқ маълумотлар базаларидан фойдаланган ҳолда давлат идоралари фаолияти очиқлигини таъминлаш, шу жумладан коррупциянинг олдини олишга хизмат қилувчи дастурий таъминотлар, онлайн платформалар ишлаб чиқиш бўйича ёш дастурчилар ўртасида хакатон (танлов) ташкил этилди. Вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ўқитишга қаратилган 4 тасеминар-тренингларда 300 нафардан ортиқ вакиллар иштирок этди. Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 26 та инвестиция лойиҳалари устидан жамоатчилик назорати ўрнатилди.   Хусусан, ҳар бир лойиҳа ижроси ҳолати тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида 14 та масъул давлат органининг веб-сайтида алоҳида саҳифа ташкил этилиб, маълумотларни (лойиҳа қиймати, режа-график, ўтказилган тендерлар, қабул қилинган қарорлар ва бошқалар) очиқ эълон қилиб бориш тизими жорий қилинди. Шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш даврида маҳаллий аҳоли орасидан 306 таташаббускор гуруҳлар шакллантирилди ҳамда улар билан биргаликда маҳаллалар ҳудудида долзарб муаммоларни аниқлаш, маҳаллага ажратилган пул маблағларининг иқтисод қилинган қисмини ушбу маҳалладаги бошқа муаммоларни ҳал этишга йўналтириш тизими йўлга қўйилди.   IX. Давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш Агентлик томонидан доимий равишда давлат органлари ва ташкилотларида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунчилик талабларига риоя этиш ҳолатлари ўрганиб келинмоқда. Ўрганишларда аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 1934-моддаси билан (манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаслик) жами 559 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судларга юборилди. Давлат хизматида манфаатлар тўқнашувини бартараф қилиш чоралари кўрилмаган ҳолатлар соҳа ва йўналишлар кесимида қуйидагича: - маҳаллий ҳокимликларда 217 нафар; - қишлоқ хўжалигида 73 нафар; - мактабгача ва мактаб таълимида 49 нафар; - соғлиқни сақлаш ва санитария соҳасида 33 нафар; - ёшлар билан ишлаш тизимида 26 нафар; - сув хўжалигида 20 нафар; - бандлик соҳасида 19 нафар; - молия, кадастр, транспорт ва олий таълим соҳасида 10 нафардан; - адлия тизимида 8 нафар; - маданият ва спорт соҳасида 7 нафардан; - ветеринария соҳасида 6 нафар; - фавқулодда вазиятлар, экология соҳаларида 5 нафардан; - бошқа соҳаларда 44 нафар.   X. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш Агентликка 2025 йил давомида жами 5 256 та(2024 йилда 4176 та) мурожаат келиб тушган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 25 фоизга ошган. Уларнинг 5248 таси кўриб чиқилган, 8 таси кейинги йилга қолдиқ бўлиб ўтган. Келиб тушган мурожаатларнинг 4 842 таси жисмоний  414 таси юридик шахслардан келиб тушган. Маълумот учун: мурожаатларнинг 1 238 таси ёзма, 3585 таси электрон, 456 таси Call марказ орқали келиб тушган. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига 89 та сўровнома юборилган, қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 78 та тақдимнома киритилган.   XI. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси Вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган 342 (327) та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилди. Экспертиза натижаларига кўра 342 (327) талойиҳанинг 65 фоизида  ёки 221 (233) тасида 499 (676) та коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича вазирлик ва идораларга тегишли тавсиялар юборилди. Аниқланган энг кўп коррупция омиллари: 151 (139) та норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қарама-қаршиликлар мавжудлиги;21:35

69 (56) та танлов (аукцион) тартиб-таомилларидан бўйин товлаш имкониятини берувчинормаларнинг мавжудлиги; – 47 (98) та маъмурий тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги ёки тўлиқ эмаслиги; – 36 (41) та истисноларнинг асоссиз равишдақўлланилганлиги; – 29 (28) та  афзалликларнинг асоссиз равишдабелгиланиши; – 27 (47) та дискрецион ваколатларнингкенглиги; 21 (50) та ноаниқ ва асоссиз ҳаволаларнинг қўлланилганлиги; – 119 та бошқа турдаги коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар ҳисобланади.   XII. Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши фаолияти ҳамда Коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик иштироки 1. Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашининг 14 (5) маротаба йиғилиши ташкил этилиб, шундан 8 таси ҳудудларда, 2 таси вазирликларда сайёр йиғилиш шаклида ўтказилди. Мазкур йиғилишларда 14 та ҳудудда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш, шу жумладан, маиший коррупцияга барҳам бериш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини шакллантириш бўйича “Йўл харита” лари ишлаб чиқилди ва ижрога қаратилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-71-сон Фармони ижроси доирасида, 2025 йил июнь ойидан бошлаб “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси” электрон платформасида ҳудудий кенгашлар аъзоларининг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган 18 соатли масофавий махсус ўқув курслари ташкил этилиб, 500 нафарга яқин ҳудудий кенгаш аъзоси ўқитилди. Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши кўмагида, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастури томонидан амалга оширилаётган “Ўзбекистонда коррупцияга қарши миллий экотизимни мустаҳкамлаш” қўшма лойиҳаси доирасида коррупцияга қарши амалиётни мустаҳкамлаш бўйича барча вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаш аъзолари учун тренинглар ташкил этилди. Тренинглар якунида ҳар бир ҳудуддан таклиф ва тавсиялар жамланиб, умумий ҳисобда коррупция бўйича мавжуд хавф-хатарлар ва уларни олдини олиш бўйича 65 та амалий таклифлар ишлаб чиқилди. 2. Коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтлари, айниқса нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаоллигини ошириш бўйича ташкилий-амалий жиҳатдан кўмак берилди ва коррупцияга қарши курашишда уларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган 34 та (10)амалий машғулот ва семинар-тренинг тадбирлари ташкил этилиб, ушбу тадбирларда 840 нафар иштирокчиларнинг малакаси оширилди. 2025 йил давомида фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши курашишдаги иштирокини қўллаб қувватлаш учун 3.1 млрд сўмлик грант лойиҳалари ва ижтимоий буюртмалар эълон қилинди. 3. Коррупциянинг олдини олишга қаратилган “Аксилкоррупция волонтёрлик фаолияти”лойиҳаси ишга туширилди. Ҳозирда, “Аксилкоррупция волонтёрлик фаолияти” бўйича 30 дан ортиқ гуруҳ ташкил этилиб, ушбу гуруҳларда 1 000 нафар талаба ёшлар иштирок этмоқда. Улар томонидан “OpenEdu” платформаси, “CorruptStop” мобиль иловаси, AI-Check сунъий интеллект тизими ва “AntiCor Game” ўйини ишлаб чиқилди. 4. “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси”да аҳоли ва давлат хизматчилари малакаси оширилди. Базавий ўқув курсларда: 1 млн. 67 минг нафар мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари; 3 млн. 146 минг нафар мактаб ўқувчилари; 62 275 нафар ОТМ талабалари. Махсус ўқув курсларда: 50 396 нафар давлат хизматчилари ўқитилди. XIII. Коррупцияга қарши курашишда халқаро ҳамкорлик Бугунги кунда 20 та халқаро ташкилот ва 30дан ортиқ хорижий давлатларнинг коррупцияга қарши курашиш идоралари билан ҳамкорлик қилиб келинмоқда. 2025 йилда халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар коррупцияга қарши курашиш идоралари билан ҳамкорликка оид 4 та англашув Меморандуми ва 1 та чора-тадбирлар режаси имзоланди. Маълумот учун: Литва Махсус тергов хизмати, Беларус Республикасининг Бош прокуратураси, Саудия Арабистониподшоҳлигининг Назорат ва коррупцияга қарши курашиш идораси, Россия Федерацияси Бош прокуратураси билан меморандум, Малайзия Коррупцияга қарши курашиш комиссияси ўртасида ҳамкорликни 2025-2026-йилларда кучайтиришга қаратилган ҳаракатлар режаси имзоланган.21:35

Халқаро ҳамкорлар ва экспертлар билан 33 тасеминар тренинг ҳамда 4 та халқаро тадбир ташкил этилди. – ИҲТТнинг Истанбул ҳаракатлар режаси 5-раунд мониторинг ҳисоботи муҳокамаси (26-27-май Тошкент) – “V Тошкент Аксилкоррупция форуми (23-24октябрь Тошкент); – “IV Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик форуми(22 октябрь Тошкент); – БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси 2-босқич обзори (17-20 ноябрь Тошкент); Коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни янда ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон бир қатор минтақавий ва халқаро ташкилотлар аъзолигига қабул қилинди. 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 июлдаги “Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида”ги ПҚ-240-сон қарор билан Ўзбекистон Республикаси 2013 йил 25 октябрь куни Минск шаҳрида имзоланган МДҲ доирасидаги “Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлатлараро кенгаш тузиш тўғрисидаги битим”га қўшилди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган, Агентлик директори лавозими бўйича Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлатлараро кенгаши аъзоси этиб белгиланди. Маълумот учун: Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлатлараро кенгаш тузиш тўғрисидаги битим иштирокчи давлатлар ўртасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни ташкил этиш, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, тажриба алмашиш ва биргаликда чоралар ишлаб чиқишмақсадида тузилган. 2. Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ва Тинч океани давлатлари учун коррупцияга қарши курашиш ташаббуси бўйича 12-минтақавий конференцияда Ўзбекистон Осиё ва Тинч океани давлатлари учун Коррупцияга қарши курашиш ташаббуси (ACI)га қўшилди. Маълумот учун: 1999-йилда ИҲТТ ва Осиё тараққиёт банки ҳомийлигида ташкил этилган Осиё-Тинч океани коррупцияга қарши курашиш ташаббуси (АCИ) шаффофликни кучайтириш ва коррупцияга қарши курашиш учун 34 дан ортиқ давлатни бирлаштиради. Дастур БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясини амалга оширишни, аъзо давлатлар ўтрасида тажриба алмашиш ва халқаро стандартларни самарали жорий этишга хизмат қилади. 3. Қатар давлатида 2025 йил 15 декабрь куни ўтказилган COSP-11 тадбири доирасида Агентликташаббусига асосан Марказий Осиё учун резолюция қабул қилиниб, 2027 йилда COSP-12 тадбирини Ўзбекистонда ўтказишга эришилди.      

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Бошқа бўлимлар