Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

2025 йил 1- ярим йилликда мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича маълумот

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2025 йилнинг 6 ойи давомида келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг кўриб чиқилиши бўйича
МАЪЛУМОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ билан мулоқотини йўлга қўйиш, мурожаатлар билан ишлашини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2025 йилнинг 6 ойи давомида жами 2 872 та мурожаат келиб тушган. Шундан ўтган давр мобайнида 2 824 та мурожаат кўриб чиқилиши таъминланган ҳамда 48 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.

Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 43 таси ижобий ҳал этилган, 471 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш орқали қаноатлантирилган, 10 та мурожаат аноним деб топилган, 3 та мурожаат кўрмасдан қолдирилган, 276 та такрорий мурожаат кўриб чиқилиши белгиланган тартибда тугатилган, 2021 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 2 617 таси жисмоний шахслардан, 255 таси юридик шахслардан, 650 таси ёзма, 1 954 таси электрон, 252 таси Call марказ орқали оғзаки кўринишда келиб тушган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига 58 та сўровнома юборилган, қонунбузиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 54 та тақдимнома киритилган.

Мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра, 1 нафар шахс билан меҳнат шартномаси бекор қилинган, 4 нафар шахсга нисбатан интизомий жавобгарликка тортилган, 11 нафар шахсга нисбатан маъмурий жавобгарликка тортилган, 2 та жиноят иши қўзғатилган ва мавжуд хато-камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган.

Мамлакатимиздаги очиқлик сиёсати туфайли, коррупцияга қарши кураш мавзуси оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилаётганлиги, фуқароларда бу иллатга тоқатсизликнинг аниқ ва равшан шаклланаётганлиги ҳамда давлат идоралари масъуллари томонидан содир этилаётган коррупцион ҳолатлар очиқланиши натижасида Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг сони кўпайиши кузатилмоқда. Жумладан, 2024 йилнинг 6 ойи давомида Агентликка келиб тушган 2 156 та мурожаатларни 2025 йилнинг 6 ойи давомида келиб тушган 2 872 та мурожаатларга нисбатан солиштирганда мурожаатлар салмоғи 33,2 фоизга ошган.

Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг аксариятида суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ва турли соҳаларда коррупциявий ҳолатларнинг юз бераётганлиги тўғрисида ёзилган мурожаатлардан иборат.

Жумладан, 2025 йил 6 ойи давомида Агентликка қўйидаги соҳа ва йўналишлар бўйича мурожаатлар келиб тушди:

- тергов ҳаракатларидан норозилик 210 та (7,3%);

- қарз ва етказилган зарарни ундириш ижро ҳужжатлари бўйича 162 та (5,6%);

- давлат эҳтиёжлари, давлат буюртмалари (давлат харидлари, танловлар, аукционлар) 142 та (5,0%);

- мажбурий ижро бюроси ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан 132 та (4,6%);

- бошқа давлат органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозилик юзасидан 125 та (4,4%);

- ер майдонини ўзбошимча эгаллаб олиш, ноқонуний қурилиш юзасидан 119 та (4,1%);

- суд қарорларидан норозиликлар 118 та (4,1%), шундан:

ФИБ суд қароридан 69 та (2,4%);

ЖИБ суд қароридан 28 та (1,0%);

Иқтисодий суд қарорлари 13 та (0,5%);

МИБ суд қароридан 8 та (0,3%);

- товламачилик, фирибгарлик, талон-тарож ва қалбакилаштириш ҳатти-харакатларини норозилик юзасидан 118 та (4,1%);

- ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозиликлар юзасидан 112 та (3,9%);

- таълим соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 100 та (3,5%);

- тадбиркорлар томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан 89 та (3,2%);

- ҳокимлик ходими хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан 86 та (3,0%);

- коррупцияга қарши курашиш бўйича таклиф 84 та (3,0%);

- прокуратура ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан 78 та (2,7%);

- давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозиликлар юзасидан 77 та (2,7%);

- соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 74 та (2,6%);

- меҳнат, бандлик ва иш билан таъминлаш масаласи юзасидан 73 та (2,5%);

- тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан 70 та (2,4%);

- хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (ХУЖМШ) фаолияти юзасидан 48 та (1,7%);

- кадастр ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 46 та (1,6%);

- пенсия ёки нафақа тайинлаш масалалари 46 та (1,6%);

- маҳаллий ҳокимият ходимларининг хатти-ҳаракатлари норозилик юзасидан 45 та (1,6%);

- суриштирув ва терговга қадар текшириш ҳаракатлари ёки қарорларидан норозилик юзасидан 45 та (1,6%);

- ер ажратиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида 44 та (1,5%);

- банк ходимларининг хатти-ҳаракатлари норозилик юзасидан 42 та (1,5%);

- газ тармоғи ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозик юзасидан 32 та (1,1%);

- жамият ҳаёти билан боғлиқ таклифлар 28 та (1,0%);

- шахсий қабул 28 та (1,0%);

- ер участкалари, бино ва иншоотларга кадастр ҳужжатларини тайёрлаш юзасидан 27 та (1,0%);

- манфаатлар тўқнашуви тўғрисида 25 та (0,9%);

- раҳбарлар ва мансабдор шахслар хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар юзасидан 25 та (0,9%);

- судьяларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан 23 та (0,8%);

- суриштирув ва тергов ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 23 та (0,8%);

- электр таъминоти ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан 23 та (0,8%);

- қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан 20 та (0,7%);

- оилавий масалалар юзасидан 18 та (0,6%);

- соғлиқни сақлаш, молия, рақамлаштириш, транспорт ва бошқа соҳа ташкилотлари ишонч телефонлари фаолияти юзасидан 18 та (0,6%);

- таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчиларнинг хатти-ҳаракатларидан норози 17 та (0,6%);

- шартнома шартларини бажармаслик ҳолати юзасидан 16 та (0,6%);

- МФЙ раислари хатти-ҳаракатлари 15 та (0,5%);

- қурилиш соҳаси ходими хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан 14 та (0,5%);

- акциядорлик жамиятлари акция эгалари ҳуқуқларини ҳиомя қилиш мақсадида 13 та (0,5%);

- уй-жой билан таъминлаш масаласида 13 та (0,5%);

- бошқа корхона ва ташкилот раҳбарлари фаолиятидан норозилик 12 та (0,5%);

- ДСИ ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан 12 та (0,5%);

- ичимлик суви таъминотидаги муаммолар юзасидан 11 та (0,4%);

- алимент ундириш юзасидан 10 та (0,3%);

- иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш юзасидан 10 та (0,3%);

- ижтимоий ҳимоя ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 9 та (0,3%);

- маҳаллий ҳокимликлар қарорларидан норозилик юзасидан 9 та (0,3%);

- мурожаатни тугатиш, кўрмасдан қолдириш ёки назоратдан олиш сўровлари 9 та (0,3%);

- фан, маданият, санъат ва спорт соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 9 та (0,3%);

- давлат хизматлари маркази ходими хатти-ҳаракатларидан норозилик 8 та (0,3%);

- транспорт ва йўловчи ташиш хизматлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 7 та (0,2%);

- ҳоким ёрдамчисининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 7 та (0,2%);

- иссиқлик тармоғи ходимлари хатти-ҳаракатларидан норозилик 6 та (0,2%); 

- МФЙ ходимлари хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан 6 та (0,2%);

- тижорат банклари фаолиятидан норозилик юзасидан 6 та (0,2%);

- алоқа ва ахборот технологиялари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 5 та (0,2%);

- давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятидан норозилик 5 та (0,2%);

- дарахтларнинг ноқонуний кесилиши юзасидан 5 та (0,2%);

- мазмунга эга эмас мурожаатлар 5 та (0,2%);

- нотариусларнинг хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан 5 та (0,2%);

- мол-мулкка қўйилган тақиқни бекор қилиш юзасидан 5 та (0,2%);

- фуқароларнинг уй-жойи бузилиши ва компенсация тўланнмаётганидан норозмлмклар 5 та (0,2%);

- адвокатлик сўрови 4 та (0,1%);

- давлат хизматлари марказлари томонидан ундириладиган давлат божи (йиғим)ни тўлашдан норозиликлар юзасидан 4 та (0,1%);

- адлия ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан 3 та (0,1%);

- ДХХ ходимларининг хатти-ҳаракатлари норозилик юзасидан 2 та (0,06%);

- Миллий гвардия ходимларининг хатти-ҳаракатларидан 2  та (0,06%) ва 28 та (1,0%) турли масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Келиб тушган мурожаатларнинг ҳудудлар кесимида:

Тошкент шаҳар бўйича 1033 та;

Тошкент вилояти бўйича 305 та;

Фарғона вилояти бўйича 252 та;

Сурхондарё вилояти бўйича 222 та;

Қашқадарё вилояти бўйича 194 та;

Самарқанд вилояти бўйича 187 та;

Наманган вилояти бўйича 168 та;

Бухоро вилояти бўйича 105 та;

Хоразм вилояти бўйича 96 та;

Навоий вилояти бўйича 86 та;

Андижон вилояти бўйича 82 та;

Жиззах вилояти бўйича 65 та;

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 45 та;

Сирдарё вилояти бўйича 25 та;

бошқа давлат 7 та мурожаат келиб тушган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мурожаатлар билан ишлаш борасидаги амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар аҳоли муаммоларининг ечими топилишига хизмат қилмоқда ҳамда мурожаатларда кўрсатиб ўтилаётган коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқараётган омилларни таҳлил қилган ҳолда уларни бартараф қилиш учун тегишли чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишига замин яратмоқда.

Бошқа бўлимлар