Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

2024 yil davomida kelib tushgan murojaatlarining ko‘rib chiqilishi bo‘yicha ma'lumot

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2024 йил давомида келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг
кўриб чиқилиши бўйича
МАЪЛУМОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ билан мулоқотини йўлга қўйиш, мурожаатлар билан ишлашини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2024 йил давомида жами 4 176 та мурожаат келиб тушган. Шундан ўтган давр мобайнида 4 144 та мурожаат кўриб чиқилиши таъминланган ҳамда 32 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.

Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 50 таси ижобий ҳал этилган, 819 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш орқали қаноатлантирилган, 12 та мурожаат аноним деб топилган, 5 та кўрмасдан қолдирилган, 1 та маълумот учун қабул қилинган, 633 та такрорий мурожаат кўриб чиқилиши белгиланган тартибда тугатилган, 2 624 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 3 863 таси жисмоний шахслардан, 313 таси юридик шахслардан, 959 таси ёзма (12 таси шахсий қабул орқали), 1 таси оғзаки, 2 823 таси электрон, 393 таси Call марказ орқали оғзаки кўринишда келиб тушган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига 55 та сўровнома юборилган, қонунбузиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 41 та тақдимнома киритилган.

Мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра, Мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра, 7 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган, шундан 1 нафар давлат идораси ходими билан меҳнат шартномаси бекор қилинган, 19 та қабул қилинган қарорлар бекор қилинган, 6 та жиноят иши, 10 та маъмурий иш қўзғатилган ва мавжуд хато-камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган.

Мамлакатимиздаги очиқлик сиёсати туфайли, коррупцияга қарши кураш мавзуси оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилаётганлиги, фуқароларда бу иллатга тоқатсизликнинг аниқ ва равшан шаклланаётганлиги ҳамда давлат идоралари масъуллари томонидан содир этилаётган коррупцион ҳолатлар очиқланиши натижасида Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг сони кўпайиши кузатилмоқда. Жумладан, 2023 йил давомида Агентликка келиб тушган 3 545 та мурожаатларни 2024 йил давомида келиб тушган 4 176 та мурожаатларга нисбатан солиштирганда, мурожаатлар салмоғи 17,8 фоизга ошган.

Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг аксариятида суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ва турли соҳаларда коррупциявий ҳолатларнинг юз бераётганлиги тўғрисида ёзилган мурожаатлардан иборат.

Жумладан, 2024 йил давомида Агентликка қўйидаги соҳа ва йўналишлар бўйича мурожаатлар келиб тушди:

- суд қарорларидан норозиликлар 398 та (9,5%), шундан:

Ҳарбий суд қароридан 129 та (3,1%);

ФИБ суд қароридан 124 та (3,0%);

ЖИБ суд қароридан 88 та (2,1%);

Иқтисодий ишлар бўйича суд қарорлари устидан 28 та (0,7%);

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги суд қарорларидан 15 та (0,4%);

МИБ ўйича суд қарорлари устидан 14 та (0,3%);

- суриштирув ва терговга қадар текшириш ҳаракатлари ёки қарорларидан норозилик 260 та (6,2%);

- порахўрлик, товламачилик, фирибгарлик, талон-тарож ва қалбакилаштириш масаласида 232 та (5,6%);

- тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида 215 та (5,1%);

- ер ажратиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 199 та (4,8%);

- прокуратура ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилиги юзасидан 198 та (4,7%);

- тергов ҳаракатларидан норозилик 196 та (4,7%);

- давлат харидлари масаласида 193 та (4,6%);

таълим соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва соҳадаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 190 та (4,5%), шундан:

104 та халқ таълими соҳасида (2,5%);

51 та олий таълим соҳасида (1,2%);

35 та мактабгача таълим соҳасида (0,8%).

- мажбурий ижро бюроси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва ижро ҳужжатларнинг бажарилмаётганлиги бўйича 170 та (4%);

- ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар 151 та (3,6%);

- компенсация, пенсия, субсидия, ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдам масаласида 145 та (3,5%);

- соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари ва тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 127 та (3%);

- маҳаллий ҳокимлик ходимлари ва мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар 108 та (2,6%);

- бошқа давлат органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозилик юзасидан 97 та (2,3%);

- коррупция тўғрисида хабар 89 та (2,1%);

- мурожаатларнинг кўриб чиқилишини самарали ташкил этиш тўғрисида 88 та (2,1%);

- хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (ХУЖМШ) фаолияти 86 та (2%);

- ноқонуний қурилиш ва қурилиш масаласида 80 та (2%);

- газ-электр ва ичимлик суви масаласида 78 та (1,9%);

- кредит масаласида ва банк ходимлари хатти-ҳаракатидан норозиликлар 77 та (1,8%);

- меҳнат ва бандлик соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 71 та (1,7%);

- иш билан таъминлаш масаласи 57 та (1,4%);

- қарз ва етказилган зарарни ундириш ижро ҳужжатлари бўйича 52 та (1,2%);

- жамият ҳаёти билан боғлиқ таклифлар 50 та (1,1%);

- айрим давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг хатти-ҳаракатларидан норозиликлар масаласида 46 та (1,1%);

- судьяларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан 46 та (1,1%);

- маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 45 та (1%);

- кадастр ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 38 та (0,9%);

- давлат солиқ хизмати ходимларидан норозилик масаласида 38 та (0,9%);

- ноқонуний тадбиркорларлик масаласида 37 та (0,9%);

- уй-жой билан таъминлаш масаласи 37 та (0,9%);

- алимент пулларини ундириш ва оилавий низолар масаласида 27 та (0,6%);

- манфаатлар тўқнашуви тўғрисида 20 та (0,5%);

- акциядорлик жамиятлари акция эгалари ҳуқуқлари масаласида 10 та (0,2%);

Агентлик раҳбариятининг шахсий қабулини юзасидан 9 та (0,2%);

- шартнома шартларини бажармаслик юзасидан 7 та (0,2%);

- агентликка ишга кириш масаласида 7 та (0,2%);

- агентлик раҳбари қабулига кириш масаласида 7 та (0,2%);

- божхона ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 7 та (0,2%);

- давлат хизматлари маркази ходими хатти-ҳаракатлари юэасидан 6 та (0,1%);

- маҳалла ички йўлларини қуриш, таъмирлаш, шағаллаштириш, асфальтлаш юзасидан 6 та (0,1%);

- қишлоқ хўжалиги ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 6 та (0,1%);

- транспорт ва йўловчи ташиш хизматлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 5 та (0,1%);.

- коррупция тўғрисида таклифлар 4 та (0,09%);

- адвокатнинг хатти-ҳаракатларидан норози 4 та (0,09%);

- ФҲДЁ ходимлари хатти-ҳаракатларидан норозилик 3 та (0,07%);

- мудофаа соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 3 та (0,07%);

- адлия ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 2 та (0,05%);

- акциядорлик жамиятлари акция эгалари ҳуқуқлари буйича 2 та (0,05%);

- молия ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 2 та (0,05%)

- элчихона ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 2 та (0,05%);

- нотариусларнинг хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан 2 та (0,5%) ва 141 та (3,4%) турли масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Келиб тушган мурожаатларнинг ҳудудлар кесимида:

Тошкент шаҳар бўйича 1238 та;

Тошкент вилояти бўйича 630 та;

Қашқадарё вилояти бўйича 449 та;

Сурхондарё вилояти бўйича 332 та;

Самарқанд вилояти бўйича 289 та;

Хоразм вилояти бўйича 199 та;

Наманган вилояти бўйича 188 та;

Фарғона вилояти бўйича 169 та;

Бухоро вилояти бўйича 154 та;

Жиззах вилояти бўйича 134 та;

Навоий вилояти бўйича 124 та;

Андижон вилояти бўйича 113 та;

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 93 та;

Сирдарё вилояти бўйича 59 та;

Чет элдан 5 та мурожаат келиб тушган.

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мурожаатлар билан ишлаш борасидаги амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар аҳоли муаммоларининг ечими топилишига хизмат қилмоқда ҳамда мурожаатларда кўрсатиб ўтилаётган коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқараётган омилларни таҳлил қилган ҳолда уларни бартараф қилиш учун тегишли чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишига замин яратмоқда.

Бошқа бўлимлар