Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

2024-yil 1-chorakda murojaatlarning ko'rib chiqilishi bo'yicha ma'lumot

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2024 йилнинг 1-чорагида келиб тушган жисмоний
ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг
кўриб чиқилиши бўйича
МАЪЛУМОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ билан мулоқотини йўлга қўйиш, мурожаатлар билан ишлашини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2024 йилнинг 1-чорагида жами 1 073 та мурожаат келиб тушган. Шундан ўтган давр мобайнида 1038 та мурожаат кўриб чиқилиши таъминланган ҳамда 35 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.

Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 12 таси ижобий ҳал этилган, 212 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш орқали қаноатлантирилган, 3 та мурожаат аноним деб топилган, 234 та такрорий мурожаат кўриб чиқилиши белгиланган тартибда тугатилган, 577 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 1 006 таси жисмоний шахслардан, 67 таси юридик шахслардан, 201 таси ёзма, 788 таси электрон, 84 таси Call марказ орқали оғзаки кўринишда келиб тушган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига 10 та сўровнома юборилган, қонунбузиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 6 та тақдимнома киритилган.

Мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра, 1 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган, 1 та жиноят иши қўзғатилган ва мавжуд хато-камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган.

Мамлакатимиздаги очиқлик сиёсати туфайли, коррупцияга қарши кураш мавзуси оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилаётганлиги, фуқароларда бу иллатга тоқатсизликнинг аниқ ва равшан шаклланаётганлиги ҳамда давлат идоралари масъуллари томонидан содир этилаётган коррупцион ҳолатлар очиқланиши натижасида Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг сони кўпайиши кузатилмоқда. Жумладан, 2023 йилнинг 1-чорагида Агентликка келиб тушган 771 та мурожаатларни 2024 йилнинг 1-чорагида келиб тушган 1 073 та мурожаатларга нисбатан солиштирганда, мурожаатлар салмоғи 39,1 фоизга ошган.

Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг аксариятида суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ва турли соҳаларда коррупциявий ҳолатларнинг юз бераётганлиги тўғрисида ёзилган мурожаатлардан иборат.

Жумладан, 2024 йил 1-чорагида Агентликка қўйидаги соҳа ва йўналишлар бўйича мурожаатлар келиб тушди:

- суд қарорларидан норозиликлар 158 та (14,7%), шундан:

Ҳарбий суд қароридан 82 та (78 таси дубликат) (7,6%);

ЖИБ суд қароридан 20 та (1,8%);

ФИБ суд қароридан 27 та (2,5%);

Маъмурий суд қарорларидан 13 та (1,2%);

Иқтисодий суд қарорлари 9 та (0,8%);

МИБ суд қароридан 7 та (0,6%);

- прокуратура органлари қарорларидан норозиликлар ва прокуратура органларига қилинган мурожаатлар ҳал бўлмаётганлиги бўйича 93 та (8,6%);

- суриштирув ва терговга қадар текшириш ҳаракатлари ёки қарорларидан норозилик 68 та (6,3%);

- компенсация, пенсия, субсидия, ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдам масаласида 65 та (22 таси дуликат) (6%);

- тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида 64 та (5,9%);

- порахўрлик, товламачилик, фирибгарлик, талон-тарож ва қалбакилаштириш масаласида 50 та (4,6%);

- таълим соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва соҳадаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 43 та (4%), шундан:

27 та халқ таълими соҳасида (2,5%);

12 та мактабгача таълим соҳасида (1,1%);

4 та олий таълим соҳасида (0,3%).

- ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар 40 та (3,7%);

- мажбурий ижро бюроси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва ижро ҳужжатларнинг бажарилмаётганлиги бўйича 40 та (3,7%);

- ер ажратиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 39 та (3,6%);

- ноқонуний тадбиркорларлик масаласида 37 та (3,4%);

- давлат харидлари масаласида 36 та (3,3%);

- ноқонуний қурилиш ва қурилиш масаласида 35 та (3,2%);

- соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари
ва тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 31 та (2,8%);

- кредит масаласида ва банк ходимлари хатти-ҳаракатидан норозиликлар 26 та (2,4%);

- меҳнат муносабатлари ва иш ҳақи ундириш юзасидан 23 та (2,1%);

- жамият ҳаёти билан боғлиқ таклифлар 20 та (1,8%);

- маҳаллий ҳокимлик ходимлари ва мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар
20 та (1,8%);

- айрим давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг хатти-ҳаракатларидан норозиликлар масаласида 18 та (1,6%);

- бошқа давлат органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозилик 13 та (1,2%);

- маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 13 та (1,2%);

- газ-электр ва ичимлик суви масаласида 12 та (1,1%);

- давлат солиқ хизмати ходимларидан норозилик масаласида 12 та (1,1%);

- уй-жой масаласида 9 та (0,8%);

- судьяларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан 8 та (0,7%);

- алимент пулларини ундириш ва оилавий низолар масаласида 7 та (0,6%);

- агентликка ишга кириш масаласида 7 та (0,6%);

- коррупция тўғрисида хабар 6 та (0,5%);

божхона ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 5 та (0,4%);

- агентлик раҳбари қабулига кириш масаласида 5 та (0,4%);

- шартнома шартларини бажармаслик бўйича 5 та (0,4%)

- қарз ундириш масаласида 4 та (0,3%);

- акциядорлик жамиятлари акция эгалари ҳуқуқлари масаласида 4 та (0,3%);

- хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (ХУЖМШ) фаолиятидан норозилик масаласида 4 та (0,3%);

- кадастр ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 4 та (0,3%);

- транспорт ва йўловчи ташиш хизматлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 3 та (0,2%);

- давлат хизматини кўрсатиш тартибининг бузилиши юзасидан 2 та (0,1%);

- маҳалла ички йўлларини қуриш, таъмирлаш, шағаллаштириш, асфальтлаш юзасидан 2 та (0,1%);

- элчихона ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 2 та (0,1%) ва 40 та (3,7%) турли масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Келиб тушган мурожаатларнинг ҳудудлар кесимида:

Тошкент шаҳар бўйича 336 та;

Тошкент вилояти бўйича 130 та;

Сурхондарё вилояти бўйича 102 та;

Қашқадарё вилояти бўйича 115 та;

Самарқанд вилояти бўйича 84 та;

Бухоро вилояти бўйича 47 та;

Хоразм вилояти бўйича 45 та;

Навоий вилояти бўйича 43 та;

Наманган вилояти бўйича 43 та;

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 27 та;

Жиззах вилояти бўйича 28 та;

Фарғона вилояти бўйича 27 та;

Андижон вилояти бўйича 26 та;

Сирдарё вилояти бўйича 19 та;

бошқа давлат 1та мурожаат келиб тушган.

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мурожаатлар билан ишлаш борасидаги амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар аҳоли муаммоларининг ечими топилишига хизмат қилмоқда ҳамда мурожаатларда кўрсатиб ўтилаётган коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқараётган омилларни таҳлил қилган ҳолда уларни бартараф қилиш учун тегишли чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишига замин яратмоқда.

Бошқа бўлимлар