Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2024 йилнинг 9 ойида келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг
кўриб чиқилиши бўйича
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ билан мулоқотини йўлга қўйиш, мурожаатлар билан ишлашини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2024 йилнинг 9 ойида жами 3 127 та мурожаат келиб тушган. Шундан ўтган давр мобайнида 3 116 та мурожаат кўриб чиқилиши таъминланган ҳамда 11 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.
Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 37 таси ижобий ҳал этилган, 629 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш орқали қаноатлантирилган, 9 та мурожаат аноним деб топилган, 2 та кўрмасдан қолдирилган, 510 та такрорий мурожаат кўриб чиқилиши белгиланган тартибда тугатилган, 1 929 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 2 905 таси жисмоний шахслардан, 222 таси юридик шахслардан, 739 таси ёзма, 1 таси оғзаки, 2119 таси электрон, 256 таси Call марказ орқали оғзаки, 12 таси шахсий қабул кўринишда келиб тушган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига 34 та сўровнома юборилган, қонунбузиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 24 та тақдимнома киритилган.
Мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра, 2 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган, 2 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, 3 та жиноят иши қўзғатилган ва 1 та меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги мансабдор шахснинг қарори бекор қилинган ҳамда мавжуд хато-камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган.
Мамлакатимиздаги очиқлик сиёсати туфайли, коррупцияга қарши кураш мавзуси оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилаётганлиги, фуқароларда бу иллатга тоқатсизликнинг аниқ ва равшан шаклланаётганлиги ҳамда давлат идоралари масъуллари томонидан содир этилаётган коррупцион ҳолатлар очиқланиши натижасида Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг сони кўпайиши кузатилмоқда. Жумладан, 2023 йилнинг 9 ойида Агентликка келиб тушган 2 576 та мурожаатларни 2024 йилнинг 9 ойида келиб тушган 3 127 та мурожаатларга нисбатан солиштирганда, мурожаатлар салмоғи 21,4 фоизга ошган.
Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг аксариятида суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ва турли соҳаларда коррупциявий ҳолатларнинг юз бераётганлиги тўғрисида ёзилган мурожаатлардан иборат.
Жумладан, 2024 йил 9 ойида Агентликка қўйидаги соҳа ва йўналишлар бўйича мурожаатлар келиб тушди:
- суд қарорларидан норозиликлар 326 та (10,4%), шундан:
Ҳарбий суд қароридан 129 та (4,1%);
ФИБ суд қароридан 90 та (2,8%);
ЖИБ суд қароридан 61 та (1,9%);
Маъмурий суд қарорларидан 26 та (0,5%);
Иқтисодий суд қарорлари 20 та (0,6%);
- суриштирув ва терговга қадар текшириш ҳаракатлари ёки қарорларидан норозилик 223 та (7,1%);
- прокуратура органлари қарорларидан норозиликлар ва прокуратура органларига қилинган мурожаатлар ҳал бўлмаётганлиги бўйича 173 та (5,5%);
- порахўрлик, товламачилик, фирибгарлик, талон-тарож ва қалбакилаштириш масаласида 161 та (5,1%);
- тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида 159 та (5,1%);
- ер ажратиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 152 та (4,9%);
- таълим соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва соҳадаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 139 та (4,4%), шундан:
79 та халқ таълими соҳасида (2,5%);
33 та олий таълим соҳасида (1,0%).
27 та мактабгача таълим соҳасида (0,9%);
- давлат харидлари масаласида 137 та (4,4%);
- компенсация, пенсия, субсидия, ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдам масаласида 126 та (4,0%);
- мажбурий ижро бюроси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва ижро ҳужжатларнинг бажарилмаётганлиги бўйича 120 та (3,8%);
- тергов ҳаракатларидан норозилик 108 та (3,4%);
- ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар 99 та (3,2%);
- соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари ва тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 90 та (2,9%);
- маҳаллий ҳокимлик ходимлари ва мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар 83 та (2,6%);
- ноқонуний қурилиш ва қурилиш масаласида 73 та (2,3%);
- хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (ХУЖМШ) фаолиятидан норозилик масаласида 71 та (2,3%);
- коррупция тўғрисида хабар 68 та (2,2%);
- меҳнат муносабатлари ва иш ҳақи ундириш юзасидан 60 та (1,9%);
- бошқа давлат органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозилик 59 та (1,9%);
- газ-электр ва ичимлик суви масаласида 59 та (1,9%);
- кредит масаласида ва банк ходимлари хатти-ҳаракатидан норозиликлар 53 та (1,7%);
- айрим давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг хатти-ҳаракатларидан норозиликлар масаласида 46 та (1,5%);
мурожаатни кўриб чиқишдаги қонунбузилишлар тўғрисида 44 та (1,4%);
- жамият ҳаёти билан боғлиқ таклифлар 42 та (1,3%);
- ноқонуний тадбиркорларлик масаласида 37 та (1,2%);
- давлат солиқ хизмати ходимларидан норозилик масаласида 36 та (1,1%);
- маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 36 та (1,1%);
- қарз ундириш масаласида 35 та (1,1%);
- судьяларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан 27 та (0,9%);
- кадастр ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 26 та (0.8%);
- иш билан таъминлаш масаласи 23 та (0,7%);
- уй-жой масаласида 21 та (0,7%);
- алимент пулларини ундириш ва оилавий низолар масаласида 15 та (0,5%);
- манфаатлар тўқнашуви тўғрисида 13 та (0,4%);
- Агентлик раҳбариятининг шахсий қабулини юзасидан 13 та (0,4%);
- акциядорлик жамиятлари акция эгалари ҳуқуқлари масаласида 10 та (0,3%);
- суд ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 8 та (0,2%);
- агентликка ишга кириш масаласида 7 та (0,2%);
- кредит масаласида ва банк ходимлари хатти-ҳаракатидан норозиликлар 6 та (0,2%);
- божхона ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 5 та (0,1%);
- транспорт ва йўловчи ташиш хизматлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 5 та (0,1%);.
- шартнома шартларини бажармаслик бўйича 5 та (0,1%);
- маҳалла ички йўлларини қуриш, таъмирлаш, шағаллаштириш, асфальтлаш юзасидан 4 та (0,1%);
- қишлоқ хўжалиги ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 4 та (0,1%);
- адвокатнинг хатти-ҳаракатларидан норози 4 та (0,1%);
- ФҲДЁ ходимлари хатти-ҳаракатларидан норозилик 3 та (0,1%);
- давлат хизматини кўрсатиш тартибининг бузилиши юзасидан 2 та (0,06%);
- элчихона ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 2 та (0,06%) ва 110 та (3,5%) турли масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Келиб тушган мурожаатларнинг ҳудудлар кесимида:
Тошкент шаҳар бўйича 958 та;
Тошкент вилояти бўйича 471 та;
Қашқадарё вилояти бўйича 317 та;
Сурхондарё вилояти бўйича 228 та;
Самарқанд вилояти бўйича 225 та;
Хоразм вилояти бўйича 156 та;
Наманган вилояти бўйича 135 та;
Фарғона вилояти бўйича 120 та;
Жиззах вилояти бўйича 112 та;
Бухоро вилояти бўйича 111 та;
Навоий вилояти бўйича 98 та;
Андижон вилояти бўйича 81 та;
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 65 та;
Сирдарё вилояти бўйича 47 та;
Чет элдан 3 та мурожаат келиб тушган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мурожаатлар билан ишлаш борасидаги амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар аҳоли муаммоларининг ечими топилишига хизмат қилмоқда ҳамда мурожаатларда кўрсатиб ўтилаётган коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқараётган омилларни таҳлил қилган ҳолда уларни бартараф қилиш учун тегишли чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишига замин яратмоқда.