Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2023 йилнинг 9 ойида келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг кўриб чиқилиши бўйича
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ билан мулоқотини йўлга қўйиш, мурожаатлар билан ишлашини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2023 йилнинг
9 ойида жами 2576 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 2537 таси кўриб чиқилиши таъминланган, ҳозирда 39 та мурожаат кўриб чиқилмоқда. Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 70 таси ижобий ҳал этилган, шундан 4 тасининг ижобий ечими юзасидан Агентликка ташаккурнома билдирилган, 800 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш орқали қаноатлантирилган, 22 та мурожаат аноним деб топилган, 131 та такрорий мурожаат кўриб чиқилиши белгиланган тартибда тугатилган, 3 та мурожаат маълумот учун қабул қилинган, 1507 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 2296 таси жисмоний шахслардан, 280 таси юридик шахслардан, 719 таси ёзма, 1598 таси электрон,
259 таси Call марказ орқали оғзаки кўринишда келиб тушган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига
44 та сўровнома юборилган, қонунбузиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 29 та тақдимнома киритилган.
Мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра, 7 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган, шундан 1 нафар давлат идораси ходими билан меҳнат шартномаси бекор қилинган,
16 та қабул қилинган қарор бекор қилинган, 5 та жиноят иши,
3 та маъмурий иш қўзғатилган ва мавжуд хато-камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган.
Мамлакатимиздаги очиқлик сиёсати туфайли, коррупцияга қарши кураш мавзуси оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилаётганлиги, фуқароларда бу иллатга тоқатсизликнинг аниқ ва равшан шаклланаётганлиги ҳамда давлат идоралари масъуллари томонидан содир этилаётган коррупцион ҳолатлар очиқланиши натижасида Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг сони кўпайиши кузатилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 9 ойлигида Агентликка келиб тушган 2576 та мурожаатларни 2022 йилнинг 1-ярим йиллигида келиб тушган 1733 та мурожаатларга нисбатан солиштирганда, мурожаатлар салмоғи 48,6 фоизга ошган.
Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг аксариятида
суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолар, мансабдор шахсларнинг
хатти-ҳаракатлари ва турли соҳаларда коррупциявий ҳолатларнинг юз бераётганлиги тўғрисида ёзилган мурожаатлардан иборат.
Жумладан, 2023 йил 9 ойлигида Агентликка қўйидаги соҳа ва йўналишлар бўйича мурожаатлар келиб тушди:
- таълим соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва соҳадаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 441 та (17,1%), шундан:
360 та халқ таълими соҳасида (168 таси дубликат) (14,0%);
53 та олий таълим соҳасида (2,1%);
28 та мактабгача таълим соҳасида (1,1%).
- суд қарорларидан норозиликлар 251 та (9,7%), шундан:
ЖИБ суд қароридан 76 та;
ФИБ суд қароридан 61 та;
МИБ суд қароридан 20 та;
Ҳарбий суд қароридан 61 та (57 таси дубликат);
Иқтисодий суд қароридан 33 та.
- давлат харидлари ва тендер савдолари жараёнидаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 246 та (9,5%);
- ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари
ва қарорларидан норозиликлар 180 та (7,0%);
- прокуратура органлари қарорларидан норозиликлар
ва прокуратура органларига қилинган мурожаатлар ҳал бўлмаётганлиги бўйича 120 та (4,7%);
- айрим хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг
хатти-ҳаракатларидан норозиликлар масаласида 117 та (4,5%);
- мажбурий ижро бюроси ходимларининг хатти-ҳаракатлари
ва ижро ҳужжатларнинг бажарилмаётганлиги бўйича 110 та (4,3%);
- маҳаллий ҳокимлик ходимлари ва мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар
110 та (4,3%);
- ер масаласида 110 та (4,3%);
- фирибгарлик жиноятлари юзасидан 66 та (2,7%);
- кредит масаласида ва банк ходимлари хатти-ҳаракатидан норозиликлар 64 та (2,6%);
- соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари ва тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 61 та (2,4%);
- газ-электр масаласида 59 та (2,3%);
- меҳнат муносабатлари ва иш ҳақи ундириш юзасидан
51 та (2,0%);
- қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар 49 та (1,9%);
- компенсация, пенсия, субсидия, ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдам масаласида 47 та (1,8%);
- ноқонуний қурилиш ва қурилиш масаласида 45 та (1,7%);
- кадастр масаласида 37 та (1,4%);
- шартнома шартларини бажарилмаётганлиги масаласида
34 та (1,3%);
- уй-жой масаласида 31 та (1,2%);
- агентликка ишга кириш масаласида 31 та (1,2%);
- маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 30 та (1,1%)
- солиқ ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози 27 та (1,0%);
- тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида 25 та (0,9%);
- ичимлик суви таъминотидаги муаммолар ва сувдан фойдаланиш масаласида 21 та (0,8%);
- "Обод қишлоқ" ва “Обод маҳалла” дастурлари юзасидан
16 та (0,6%);
- Агентлик раҳбариятининг шахсий қабулига кириш юзасидан
15 та (0,5%);
- хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (ХУЖМШ) фаолиятидан
15 та (0,5%);
- жисмоний тарбия ва спорт масаласида 10 та (0,4%);
- агентликнинг жамоатчилик кенгашига эксперт бўлиш масаласида 6 та (0,2%);
- ички йўлларни таъмирлаш масаласида 5 та (0,2%);
- миннатдорчилик 4 та (0,2%)
- имом хатибларининг хатти-ҳаракатларидан норози масаласида 3 та (0,1%);
- сайлов жараёнларидан норозилик масаласида 3 та (0,1%);
- божхона ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан
2 та (0,1%);
- очиқлик ва шаффофлик масалаларида 2 та (0,1%);
- нотариусларнинг хатти-харакатлари юзасидан 2 та (0,1%);
- суғурта компаниялар ва уларнинг ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 2 та (0,1%);
- мерос масаласида 2 та (0,1%) ва 126 та (4,9%) турли масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Коррупция қарши курашиш агентлигига 2023 йилнинг 9 ойида Республикамизнинг қуйидаги ҳудудларидан мурожаатлар келиб тушган:
Тошкент шаҳар бўйича 578 та;
Навоий вилояти бўйича 327 та;
Қашқадарё вилояти бўйича 277 та;
Самарқанд вилояти бўйича 241 та;
Тошкент вилояти бўйича 238 та;
Сурхондарё вилояти бўйича 178 та;
Фарғона вилояти бўйича 119 та;
Жиззах вилояти бўйича 115 та;
Хоразм вилояти бўйича 109 та;
Бухоро вилояти бўйича 105 та;
Наманган вилояти бўйича 102 та;
Андижон вилояти бўйича 91 та;
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 54 та;
Сирдарё вилояти бўйича 36 та;
Чет элдан 6 та мурожаат келиб тушган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мурожаатлар билан ишлаш борасидаги амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар аҳоли муаммоларининг ечими топилишига хизмат қилмоқда ҳамда мурожаатларда кўрсатиб ўтилаётган коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқараётган омилларни таҳлил қилган ҳолда уларни бартараф қилиш учун тегишли чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишига замин яратмоқда.