Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2023 йилда келиб тушган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг
кўриб чиқилиши бўйича
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ билан мулоқотни йўлга қўйиш, мурожаатлар билан ишлашни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2023 йилда жами 3 545 та мурожаат келиб тушган. Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 91 таси ижобий ҳал этилган, шундан 5 тасининг ижобий ечими юзасидан Агентликка ташаккурнома билдирилган, 1 022 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш орқали қаноатлантирилган, 27 та мурожаат аноним деб топилган, 302 та такрорий мурожаат кўриб чиқилиши белгиланган тартибда тугатилган, 8 та мурожаат маълумот учун қабул қилинган, 2 063 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган бўлиб, ҳозирда 32 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.
Келиб тушган мурожаатларнинг 3 193 таси жисмоний шахслардан, 352 таси юридик шахслардан, 944 таси ёзма, 2 251 таси электрон, 350 таси Call марказ орқали оғзаки кўринишда келиб тушган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига 51 та сўровнома юборилган, қонунбузишb ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 34 та тақдимнома киритилган.
Мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра, 8 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган, шундан 1 нафар давлат идораси ходими билан меҳнат шартномаси бекор қилинган, 19 та қабул қилинган қарор бекор қилинган, 6 та жиноят иши, 3 та маъмурий иш қўзғатилган ва мавжуд хато-камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган.
Мамлакатимиздаги очиқлик сиёсати туфайли, коррупцияга қарши кураш мавзуси оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилаётганлиги, фуқароларда бу иллатга тоқатсизликнинг аниқ ва равшан шаклланаётганлиги ҳамда давлат идоралари масъуллари томонидан содир этилаётган коррупцион ҳолатлар очиқланиши натижасида Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг сони кўпайиши кузатилмоқда. Жумладан, 2023 йилда Агентликка келиб тушган 3 545 та мурожаатларни 2022 йилда келиб тушган 2 234 та мурожаатларга нисбатан солиштирганда, мурожаатлар салмоғи 58,7 фоизга ошган.
Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг аксариятида суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ва турли соҳаларда коррупциявий ҳолатларнинг юз бераётганлиги тўғрисида ёзилган мурожаатлардан иборат.
Жумладан, 2023 йилда Агентликка қўйидаги соҳа ва йўналишлар бўйича мурожаатлар келиб тушди:
- таълим соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва соҳадаги қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 511 та (15,5%), шундан:
407 та халқ таълими соҳасида (168 таси дубликат) (11,5%);
68 та олий таълим соҳасида (1,9%);
36 та мактабгача таълим соҳасида (1,0%).
- суд қарорларидан норозиликлар 406 та (11,4%), шундан: Ҳарбий суд қароридан 151 та (114 таси дубликат);
ЖИБ суд қароридан 105 та;
ФИБ суд қароридан 78 та;
Иқтисодий суд қароридан 43 та;
МИБ суд қароридан 29 та.
- давлат харидлари ва тендер савдолари жараёнидаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 301 та (8,4%);
- ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар 281 та (7,9%);
- прокуратура органлари қарорларидан норозиликлар ва прокуратура органларига қилинган мурожаатлар ҳал бўлмаётганлиги бўйича 187 та (5,2%);
- маҳаллий ҳокимлик ходимлари ва мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар 165 та (4,6%);
- айрим давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг хатти-ҳаракатларидан норозиликлар масаласида 148 та (4,2%);
- мажбурий ижро бюроси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва ижро ҳужжатларнинг бажарилмаётганлиги бўйича 146 та (4,1%);
- ер масаласида 135 та (3,8%);
- компенсация, пенсия, субсидия, ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдам масаласида 126 та (5,5%);
- соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари ва тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 90 та (2,5%);
- фирибгарлик жиноятлари юзасидан 87 та (2,4%);
- кредит масаласида ва банк ходимлари хатти-ҳаракатидан норозиликлар 82 та (2,3%);
- газ-электр масаласида 77 та (2,2%);
- меҳнат муносабатлари ва иш ҳақи ундириш юзасидан 73 та (2,1%);
- маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 66 та (1,9%)
- ноқонуний қурилиш ва қурилиш масаласида 65 та (1,8%);
- қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар 56 та (1,6%);
- тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида 47 та (1,3%);
- уй-жой масаласида 46 та (1,2%);
- Агентликка ишга кириш масаласида 45 та (1,2%);
- шартнома шартларининг бажарилмаётганлиги масаласида 41 та (1,1%);
- кадастр масаласида 37 та (1,1%);
- солиқ ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозиликлар 34 та (1,0%);
- ичимлик суви таъминотидаги муаммолар ва сувдан фойдаланиш масаласида 21 та (0,6%);
- хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (ХУЖМШ) фаолиятидан 19 та (0,5%);
- "Обод қишлоқ" ва “Обод маҳалла” дастурлари юзасидан 16 та (0,4%);
- Агентлик раҳбариятининг шахсий қабулига кириш юзасидан 15 та (0,4%);
- жисмоний тарбия ва спорт масаласида 10 та (0,3%);
- ички йўлларни таъмирлаш масаласида 8 та (0,2%);
- Агентликнинг жамоатчилик кенгашига эксперт бўлиш масаласида 6 та (0,2%);
- адлия органларининг фаолиятидан норозилик масаласида 6 та (0,2%);
- кадастр ходимларининг хатти-характаларидан норозилик масаласида 5 та (0,2%);
- миннатдорчилик 4 та (0,1%);
- имом хатибларининг хатти-ҳаракатларидан норози масаласида 3 та (0,1%);
- сайлов жараёнларидан норозилик масаласида 3 та (0,1%);
- божхона ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 2 та (0,1%);
- очиқлик ва шаффофлик масалаларида 2 та (0,1%);
- нотариусларнинг хатти-харакатлари юзасидан 2 та (0,1%);
- суғурта компаниялари ва уларнинг ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 2 та (0,1%);
- Миллий гвардия ходимларининг хатти-харакатлари юзасидан 2 та (0,1%);
- мерос масаласида 2 та (0,1%) ва 165 та (4,7%) турли масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Келиб тушган мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилганда:
Тошкент шаҳар бўйича 923 та;
Қашқадарё вилояти бўйича 399 та;
Навоий вилояти бўйича 368 та;
Тошкент вилояти бўйича 325 та;
Самарқанд вилояти бўйича 306 та;
Сурхондарё вилояти бўйича 290 та;
Жиззах вилояти бўйича 154 та;
Фарғона вилояти бўйича 149 та;
Хоразм вилояти бўйича 137 та;
Наманган вилояти бўйича 137 та;
Бухоро вилояти бўйича 127 та;
Андижон вилояти бўйича 105 та;
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 76 та;
Сирдарё вилояти бўйича 43 та;
Чет элдан 6 та мурожаат келиб тушган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мурожаатлар билан ишлаш борасидаги амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар аҳоли муаммоларининг ечими топилишига хизмат қилмоқда ҳамда мурожаатларда кўрсатиб ўтилаётган коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқараётган омилларни таҳлил қилган ҳолда уларни бартараф қилиш учун тегишли чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишига замин яратмоқда.