Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2023 йил 1-ярим йиллигида келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг кўриб чиқилиши бўйича
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ билан мулоқотини йўлга қўйиш, мурожаатлар билан ишлашини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2023 йилнинг
1-ярим йиллигида жами 1562 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 1538 таси кўриб чиқилиши таъминланган, ҳозирда 24 та мурожаат кўриб чиқилмоқда. Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 41 таси ижобий ҳал этилган, шундан 4 тасининг ижобий ечими юзасидан Агентликка ташаккурнома билдирилган, 457 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш орқали қаноатлантирилган, 15 та мурожаат аноним деб топилган, 76 та такрорий мурожаат кўриб чиқилиши белгиланган тартибда тугатилган, 949 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 1405 таси жисмоний шахслардан, 157 таси юридик шахслардан, 472 таси ёзма, 917 таси электрон,
173 таси Call марказ орқали оғзаки кўринишда келиб тушган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига
18 та сўровнома юборилган, қонунбузиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 13 та тақдимнома киритилган.
Мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра, 6 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган, шундан 1 нафар давлат идораси ходими билан меҳнат шартномаси бекор қилинган,
4 та қабул қилинган қарор бекор қилинган, 4 та жиноят иши,
3 та маъмурий иш қўзғатилган ва мавжуд хато-камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган.
Мамлакатимиздаги очиқлик сиёсати туфайли, коррупцияга қарши кураш мавзуси оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилаётганлиги, фуқароларда бу иллатга тоқатсизликнинг аниқ ва равшан шаклланаётганлиги ҳамда давлат идоралари масъуллари томонидан содир этилаётган коррупцион ҳолатлар очиқланиши натижасида Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг сони кўпайиши кузатилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 1-ярим йиллигида Агентликка келиб тушган
1562 та мурожаатларни 2022 йилнинг 1-ярим йиллигида келиб тушган 1169 та мурожаатларга нисбатан солиштирганда, мурожаатлар салмоғи 33,6 фоизга ошган.
Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг аксариятида
суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолар, мансабдор шахсларнинг
хатти-ҳаракатлари ва турли соҳаларда коррупциявий ҳолатларнинг юз бераётганлиги тўғрисида ёзилган мурожаатлардан иборат.
Жумладан, 2023 йил 1-ярим йиллигида Агентликка қўйидаги соҳа ва йўналишлар бўйича мурожаатлар келиб тушди:
- таълим соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва соҳадаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 212 та (13,6%), шундан:
151 та халқ таълими соҳасида (48 таси дубликат) (3,1%);
37 та олий таълим соҳасида (2,4%);
24 та мактабгача таълим соҳасида (1,5%).
- суд қарорларидан норозиликлар 178 та (11,4%), шундан:
ЖИБ суд қароридан 52 та;
ФИБ суд қароридан 41 та;
МИБ суд қароридан 18 та;
Ҳарбий суд қароридан 42 та (39 таси дубликат);
Иқтисодий суд қароридан 25 та.
- давлат харидлари ва тендер савдолари жараёнидаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 136 та (8,7%);
- ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари
ва қарорларидан норозиликлар 110 та (7,0%);
- прокуратура органлари қарорларидан норозиликлар
ва прокуратура органларига қилинган мурожаатлар ҳал бўлмаётганлиги бўйича 73 та (4,7%);
- мажбурий ижро бюроси ходимларининг хатти-ҳаракатлари
ва ижро ҳужжатларнинг бажарилмаётганлиги бўйича 72 та (4,6%);
- ер масаласида 67 та (4,3%);
- маҳаллий ҳокимлик ходимлари ва мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар
62 та (4,0%);
- айрим хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг
хатти-ҳаракатларидан норозиликлар масаласида 62 та (4,0%);
- фирибгарлик жиноятлари юзасидан 52 та (3,3%);
- соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари ва тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 48 та (3,1%);
- кредит масаласида ва банк ходимлари хатти-ҳаракатидан норозиликлар 46 та (3,0%);
- газ-электр масаласида 41 та (2,6%);
- қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар 36 та (2,3%);
- меҳнат муносабатлари юзасидан 29 та (1,9%);
- кадастр масаласида 28 та (1,8%);
- ноқонуний қурилиш ва қурилиш масаласида 26 та (1,6%);
- уй-жой масаласида 26 та (1,6%);
- компенсация, пенсия, субсидия, ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдам масаласида 25 та (1,5%);
- маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 22 та (1,4%)
- шартнома шартларини бажарилмаётганлиги масаласида
21 та (1,3%);
- агентликка ишга кириш масаласида 20 та (1,2%);
- ичимлик суви таъминотидаги муаммолар ва сувдан фойдаланиш масаласида 17 та (1,1%);
- солиқ ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози 17 та (1,1%);
- "Обод қишлоқ" ва “Обод маҳалла” дастурлари юзасидан
13 та (0,8%);
- Агентлик раҳбариятининг шахсий қабулига кириш юзасидан
9 та (0,6%);
- жисмоний тарбия ва спорт масаласида 8 та (0,5%);
- хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (ХУЖМШ) фаолиятидан
7 та (0,4%);
- тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида 4 та (0,3%);
- миннатдорчилик 4 та (0,3%)
- агентликнинг жамоатчилик кенгашига эксперт бўлиш масаласида 3 та (0,2%);
- имом хатибларининг хатти-ҳаракатларидан норози масаласида 3 та (0,2%);
- очиқлик ва шаффофлик масалаларида 2 та (0,1%)
- сайлов жараёнларидан норозилик масаласида 2 та (0,1%);
- мерос масаласида 2 та (0,1%) ва 79 та (5,1%) турли масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Коррупция қарши курашиш агентлигига 2023 йил 1-ярим йиллигида Республикамизнинг қуйидаги ҳудудларидан мурожаатлар келиб тушган:
Тошкент шаҳар бўйича 346 та;
Самарқанд вилояти бўйича 183 та;
Тошкент вилояти бўйича 166 та;
Қашқадарё вилояти бўйича 143 та;
Навоий вилояти бўйича 135 та;
Жиззах вилояти бўйича 94 та;
Сурхондарё вилояти бўйича 93 та;
Фарғона вилояти бўйича 78 та;
Бухоро вилояти бўйича 74 та;
Хоразм вилояти бўйича 71 та;
Наманган вилояти бўйича 58 та;
Андижон вилояти бўйича 54 та;
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 34 та;
Сирдарё вилояти бўйича 30 та;
Чет элдан 3 та мурожаат келиб тушган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мурожаатлар билан ишлаш борасидаги амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар аҳоли муаммоларининг ечими топилишига хизмат қилмоқда ҳамда мурожаатларда кўрсатиб ўтилаётган коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқараётган омилларни таҳлил қилган ҳолда уларни бартараф қилиш учун тегишли чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишига замин яратмоқда.