Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2024 йилнинг 1-ярим йиллигида келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг кўриб чиқилиши бўйича
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ билан мулоқотини йўлга қўйиш, мурожаатлар билан ишлашини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2024 йилнинг 1-ярим йиллигида жами 2 158 та мурожаат келиб тушган. Шундан ўтган давр мобайнида 2 124 та мурожаат кўриб чиқилиши таъминланган ҳамда 34 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.
Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 24 таси ижобий ҳал этилган, 438 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш орқали қаноатлантирилган, 4 та мурожаат аноним деб топилган, 1 та кўрмасдан қолдирилган, 387 та такрорий мурожаат кўриб чиқилиши белгиланган тартибда тугатилган, 1 270 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 2 020 таси жисмоний шахслардан, 138 таси юридик шахслардан, 305 таси ёзма, 1 таси оғзаки, 1 679 таси электрон, 173 таси Call марказ орқали оғзаки кўринишда келиб тушган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига 19 та сўровнома юборилган, қонунбузиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 13 та тақдимнома киритилган.
Мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра, 2 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган, 2 та жиноят иши қўзғатилган ва 1 та меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги мансабдор шахснинг қарори бекор қилинган ҳамда мавжуд хато-камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган.
Мамлакатимиздаги очиқлик сиёсати туфайли, коррупцияга қарши кураш мавзуси оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилаётганлиги, фуқароларда бу иллатга тоқатсизликнинг аниқ ва равшан шаклланаётганлиги ҳамда давлат идоралари масъуллари томонидан содир этилаётган коррупцион ҳолатлар очиқланиши натижасида Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг сони кўпайиши кузатилмоқда. Жумладан, 2023 йилнинг 1-ярим йиллигида Агентликка келиб тушган
1 562 та мурожаатларни 2024 йилнинг 1-ярим йиллигида келиб тушган 2 158 та мурожаатларга нисбатан солиштирганда, мурожаатлар салмоғи 38,2 фоизга ошган.
Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг аксариятида суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ва турли соҳаларда коррупциявий ҳолатларнинг юз бераётганлиги тўғрисида ёзилган мурожаатлардан иборат.
Жумладан, 2024 йил 1-ярим йиллигида Агентликка қўйидаги соҳа ва йўналишлар бўйича мурожаатлар келиб тушди:
- суд қарорларидан норозиликлар 231 та (10,7%), шундан:
Ҳарбий суд қароридан 114 та (92 таси дубликат) (5,2%);
ФИБ суд қароридан 46 та (2,1%);
ЖИБ суд қароридан 38 та (1,7%);
Маъмурий суд қарорларидан 15 та (0,6%);
Иқтисодий суд қарорлари 10 та (0,4%);
МИБ суд қароридан 8 та (0,3%);
- суриштирув ва терговга қадар текшириш ҳаракатлари ёки қарорларидан норозилик 193 та (8,9%);
- прокуратура органлари қарорларидан норозиликлар ва прокуратура органларига қилинган мурожаатлар ҳал бўлмаётганлиги бўйича 148 та (6,8%);
- ер ажратиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 108 та (5,0%);
- порахўрлик, товламачилик, фирибгарлик, талон-тарож ва қалбакилаштириш масаласида 108 та (5,0%);
- тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида 107 та (4,9%);
- компенсация, пенсия, субсидия, ижтимоий ҳимоя ва моддий ёрдам масаласида 102 та (35 таси дубликат) (4,7%);
- таълим соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва соҳадаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 87 та (4,0%), шундан:
49 та халқ таълими соҳасида (2,2%);
21 та мактабгача таълим соҳасида (0,9%);
17 та олий таълим соҳасида (0,7%).
- давлат харидлари масаласида 76 та (3,5%);
- ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар 75 та (3,4%);
- мажбурий ижро бюроси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва ижро ҳужжатларнинг бажарилмаётганлиги бўйича 70 та (3,2%);
- соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари ва тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 67 та (3,1%);
- ноқонуний қурилиш ва қурилиш масаласида 61 та (2,8%);
- хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (ХУЖМШ) фаолиятидан норозилик масаласида 61 та (2,8%);
- маҳаллий ҳокимлик ходимлари ва мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар 54 та (2,5%);
- меҳнат муносабатлари ва иш ҳақи ундириш юзасидан 48 та (2,2%);
- айрим давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг хатти-ҳаракатларидан норозиликлар масаласида 41 та (1,8%);
- коррупция тўғрисида хабар 41 та (1,8%);
- жамият ҳаёти билан боғлиқ таклифлар 38 та (1,7%);
- кредит масаласида ва банк ходимлари хатти-ҳаракатидан норозиликлар 38 та (1,7%);
- ноқонуний тадбиркорларлик масаласида 37 та (1,7%);
- бошқа давлат органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозилик 36 та (1,6%);
- қарз ундириш масаласида 33 та (1,5%);
- газ-электр ва ичимлик суви масаласида 33 та (1,5%);
- давлат солиқ хизмати ходимларидан норозилик масаласида 29 та (1,3%);
- маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 21 та (0,9%);
- кадастр ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 18 та (0,8%);
- судьяларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан 17 та (0,7%);
- уй-жой масаласида 14 та (0,6%);
- алимент пулларини ундириш ва оилавий низолар масаласида 13 та (0,6%);
- мурожаатни кўриб чиқишдаги қонунбузилишлар тўғрисида 12 та (0,5%);
- акциядорлик жамиятлари акция эгалари ҳуқуқлари масаласида 10 та (0,4%);
- суд ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 8 та (0,3%);
- агентликка ишга кириш масаласида 7 та (0,3%);
- божхона ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 5 та (0,2%);
- агентлик раҳбари қабулига кириш масаласида 5 та (0,2%);
- шартнома шартларини бажармаслик бўйича 5 та (0,2%);
- иш билан таъминлаш масаласи 5 та (0,2%);
- адвокатнинг хатти-ҳаракатларидан норози 4 та (0,1%);
- транспорт ва йўловчи ташиш хизматлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 3 та (0,1%);.
- кредит масаласида ва банк ходимлари хатти-ҳаракатидан норозиликлар 3 та (0,1%);
- ФҲДЁ ходимлари хатти-ҳаракатларидан норозилик 3 та (0,1%);
- давлат хизматини кўрсатиш тартибининг бузилиши юзасидан 2 та (0,09%);
- маҳалла ички йўлларини қуриш, таъмирлаш, шағаллаштириш, асфальтлаш юзасидан 2 та (0,09%);
- элчихона ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 2 та (0,09%) ва 77 та (3,5%) турли масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Келиб тушган мурожаатларнинг ҳудудлар кесимида:
Тошкент шаҳар бўйича 709 та;
Тошкент вилояти бўйича 305 та;
Қашқадарё вилояти бўйича 207 та;
Сурхондарё вилояти бўйича 173 та;
Самарқанд вилояти бўйича 151 та;
Хоразм вилояти бўйича 100 та;
Наманган вилояти бўйича 84 та;
Жиззах вилояти бўйича 85 та;
Бухоро вилояти бўйича 75 та;
Навоий вилояти бўйича 69 та;
Фарғона вилояти бўйича 76 та;
Андижон вилояти бўйича 48 та;
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 47 та;
Сирдарё вилояти бўйича 28 та;
бошқа давлат 1та мурожаат келиб тушган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мурожаатлар билан ишлаш борасидаги амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар аҳоли муаммоларининг ечими топилишига хизмат қилмоқда ҳамда мурожаатларда кўрсатиб ўтилаётган коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқараётган омилларни таҳлил қилган ҳолда уларни бартараф қилиш учун тегишли чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишига замин яратмоқда.