Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

2022 йил 9 ойлик мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича маълумот

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2022 йил 9 ойликда келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг кўриб чиқилиши бўйича
МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ билан мулоқотини йўлга қўйиш, мурожаатлар билан ишлашини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига жорий йилнинг
9 ойлигида  жами 1 733 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан
1 687 таси кўриб чиқилиши таъминланган, ҳозирда 46 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.

Шундан, 65 та мурожаат ижобий ҳал этилган, 595 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш орқали қаноатлантирилган, 53 та мурожаат аноним деб топилган, 19 та такрорий мурожаат кўриб чиқилиши белгиланган тартибда тугатилган, 5 та мурожаат маълумот учун қабул қилинган, 947 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 1 492 таси жисмоний шахслардан, 241 таси юридик шахслардан, 1 259 таси ёзма, 195 таси электрон, 279 таси оғзаки кўринишда, шундан, 103 таси Агентлик раҳбариятининг шахсий қабулида, 75 таси масъул ходимларнинг қабулида, 101 таси Call марказ орқали келиб тушган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига 38 та сўровнома юборилган, қонунбузиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 30 та тақдимнома киритилган.

Мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра, 10 та қонун ҳужжатларига зид равишда чиқарилган ҳужжат бекор қилинган, Агентлик томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 8 та жиноят иши, 4 та маъмурий жавобгарликка ва 7 та интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилган ва мавжуд хато-камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган. Мурожаатларни ўрганишда аниқланган молиявий хато ва камчиликлар миқдори 30,9 млрд. сўмни ташкил қилган.

Соҳалар бўйича:

Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг аксариятида
суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолар, мансабдор шахсларнинг
хатти-ҳаракатлари ва турли соҳаларда коррупциявий ҳолатларнинг юз бераётганлиги тўғрисида ёзилган мурожаатлардан иборатдир.

Жумладан, Агентликка қўйидаги соҳа ва йўналишлар бўйича мурожаатлар келиб тушди:

- суд қарорларидан норозиликлар 160 та (9,5%), шундан:

ЖИБ суд қароридан 80 та;

ФИБ суд қароридан 46 та;

Иқтисодий суд қароридан 21 та;

Маъмурий суд қарорларидан 13 та.

- таълим соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва соҳадаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 135 та (7,6%), шундан;

71 та Халқ таълими соҳасида;

34 та Олий таълим соҳасида;

30 та Мактабгача таълим соҳасида.

- давлат харидлари ва тендер савдолари жараёнидаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 107 та (5,8%);

- агентликка ишга кириш масаласида 104 та (5,1%);

- айрим хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг хатти-ҳаракатларидан норозиликлар масаласида 101 та (5,8%);

- ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар 99 та (5,6%);

- маҳаллий ҳокимлик ходимлари ва мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар
92 та (5,6%);

- ер майдони ажратилмаётганлиги, ер низолари ва ер майдонлари талон-тарож бўлаётганлиги бўйича 90 та (5,3%);

- прокуратура органлари қарорларидан норозиликлар ва прокуратура органларига қилинган мурожаатлар ҳал бўлмаётганлиги бўйича 89 та (5,5%);

- соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари ва тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 69 та (4,0%);

- қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар 59 та (3,5%);

- мажбурий ижро бюроси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва ижро ҳужжатларнинг бажарилмаётганлиги бўйича 57 та (3,4%);

- фирибгарлик жиноятлари юзасидан 56 та (3,3%);

- кредит масаласида ва банк ходимлари хатти-ҳаракатидан норозиликлар 54 та (3,1%);

- давлат бошқаруви ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик масаласида 54 та (3,4%);

- тадбиркорлик масаласида 49 та (2,7%);

- маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 44 та (2,6%);

- ноқонуний қурилишлар масаласида 32 та (1,9%);

- газ масаласида 24 та (1,4%);

- кадастр масаласида 22 та (1,2%);

- меҳнат қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари бўйича
22 та (1,2%);

- табиий офатлардан зарар кўрганларга компенсация маблағларини ундириш бўйича 19 та (1,2%);

- уй-жой ва коммунал соҳасидаги муаммолар юзасидан
16 та (0,9%);

- шартнома шартларини бажармаслик масаласида 14 та (0,8%);

- агентлик раҳбарияти қабулига кириш масаласида 14 та (0,8%);

- маҳаллаларда ўтказилган сайловлар масаласида 12 та (0,7%);

- электр-энергияси масаласида 11 та (0,5%);

- солиқ ҳодимларининг ҳатти-ҳаракатидан норозилиги юзасидан

10 та (0,6%);

- моддий ёрдам ва моддий зарарни ундиришга амалий ёрдам беришни сўраб 10 та (0,6%);

- бюджет маблғларини талон тарож қилиш масаласида
8 та (0,4%);

- рейтинг баҳолашни  мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи таркибига кириш юзасидан 7 та (0,4%);

- адвокатнинг хатти-харакатларидан норозилик масаласида
6 та (0,3%);

- спорт соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 6 та (0,3%);

- пенсия масаласида 6 та (0,3%);

- коррупцияга оид жиноятлар 6 та (0,3%);

- алимент ундирниш масаласида 5 та (0,3%);

- адлия органлари ходимларидан норозилик 4 та (0,2%);

- йўл таъмирлаш ва транспорт соҳасида 3 та (1.1%);

- нотариуслар хатти-ҳаракати юзасидан 2 та (0,1%);

- хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (ХУЖМШ) фаолияти масаласида 4 та (0,1%) ва 51 та (4,1%) турли масалаларда мурожаатлар келиб тушди.

Ҳудудлар бўйича:

Республикамизнинг турли ҳудудларидан 2022 йил 9 ойлигида Коррупция қарши курашиш агентлигига қуйидаги тартибда мурожаатлар келиб тушган:

Тошкент шаҳар бўйича 525 та;

Тошкент вилояти бўйича 203 та;

Қашқадарё вилояти бўйича 157 та;

Самарқанд вилояти бўйича 115 та;

Наманган вилояти бўйича 100 та;

Фарғона вилояти бўйича 91 та;

Бухоро вилояти бўйича 79 та;

Андижон вилояти бўйича 72 та;

Навоий вилояти бўйича 69 та;

Сурхондарё вилояти бўйича 67 та;

Сирдарё вилояти бўйича 66 та;

Жиззах вилояти бўйича 66 та;

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 60 та;

Хоразм вилояти бўйича 57 та;

Чет элдан 6 та мурожаат келиб тушган.

Бошқа бўлимлар