Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайжести
( 9-13 сентябрь)
✅Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маъруза:
▫️10 сентябрь
📌Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги учинчи миллий маъруза кўриб чиқилди. Муҳокамалар якунида Миллий маъруза депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.
✅Халқаро Медиа Форуми:
Пойтахтимизда илк маротаба аксилкоррупция соҳасида халқаро Медиа Форуми бўлиб ўтди.
Мазкур нуфузли Форумда маҳаллий ҳамда Латвия, Цингапур, Филиппин, Австрия, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатларининг етакчи оммавий ахборот воситалари журналист ва муҳаррирлари, вазирлик ва идораларнинг матбуот котиблари, халқаро экспертлар, дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.
✅Ўрганишлар:
🔎Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича вазирлик-идораларга 4 та тақдимнома ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 4 та сўровнома юборилди.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги, Қишлоқ хўжалиги, Транспорт, Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Маданият вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотларида фаолият юритаётган юзлаб давлат хизматчиларининг тадбиркорлик фаолиятига чек қўйилди.
✅Коррупцияга қарши экспертиза:
📑Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон “project.gov.uz” тизими орқали келиб тушган 10 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилди.
✅Комплаенс-назорат:
📌 «Туронбанк» АТБ ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари учун “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинарлар ташкил этилди.
✅Жамоатчилик билан алоқалар йўналишида:
▫️12 сентябрь
📌 Ҳудудий кенгашларнинг коррупцияга қарши кураш соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимларининг (комплаенс-назорат) давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига жорий этилиши ҳамда 2024 йил 1 ярим йиллик ҳолатига давлат органларининг фаолиятига оид маълумотларнинг очиқланиши тўғрисидаги таҳлил якунлари мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.
▫️13 сентябрь
📌“Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан муҳокама қилинди.
✅Халқаро ҳамкорлик доирасида:
▫️12 сентябрь
📌 ГИЗ ва Болтиқбўйи тараққиёт маркази вакиллари ҳамда Агентлик масъул ходимлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
✅Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида:
📥Агентликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан 59 та (шундан 55 таси жисмоний шахслардан, 4 таси юридик шахслардан) мурожаат келиб тушди.
📞Агентликнинг “Call-markazi” – 1253 га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 67 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайжести
(🗓4-7 сентябрь кунлари)
✅Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маъруза:
▫️6 сентябрь
📌Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маъруза Олий Мажлис қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
✅Расмий муносабат:
📌Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири А.Воитов ва бошқаларга оид жиноят иши суд мажлислари қонунчилик талаблари асосида жамоатчилик учун очиқ тарзда ўтказилиши мақсадга мувофиқлиги юзасидан Агентликнинг расмий муносабати эълон қилинди.
✅Ҳамкорлик:
📌Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
✅Ўрганишлар:
🔎Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича вазирлик ва идораларга 2 та тақдимнома ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 1 та сўровнома юборилди.
✅Коррупцияга қарши экспертиза:
📑Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон “project.gov.uz” тизими орқали келиб тушган 5 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилди.
✅Комплаенс-назорат:
▫️7 сентябрь
📌 Маданият вазирлиги ходимларига “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида ташкил этилган семинарда Агентлик масъул ходими маъруза билан иштирок этди.
📌Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг функцияларидаги коррупция хавф-хатарлари таҳлил қилинди.
✅Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш:
▫️6 сентябрь
📌 “Журналистик фаолиятда очиқ маълумотлар билан ишлаш ва самарали жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизмлари” мавзусида семинар ташкил этилди.
📌2023 йилда солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланиш ҳолатлари таҳлил қилинди.
📌“E-learning” таълим платформасида рўйхатдан ўтган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (117 та ташкилот)нинг 465 нафар ходимидан 332 нафари ўқишни якунлаб, сертификатга эга бўлди.
✅Халқаро ҳамкорлик доирасида:
▫️ 28 август — 6 сентябрь
📌Агентлик директори ўринбосари Умида Тухташева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Австрияда ташкил этилган Имплементация обзори гуруҳининг 15-1 қайта тикланган сессиясида иштирок этишди.
✅Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида:
📥Агентликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан 48 та (шундан 41 таси жисмоний шахслардан, 7 таси юридик шахслардан) мурожаат келиб тушди.
📞Агентликнинг “Call-markazi” – 1253 га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 102 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайжести
(🗓12-17 август кунлари)
✅Ўрганишлар:
▫️16-17 август
🔹 Агентлик директори Акмал Бурханов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳи Андижон вилоятида қуйидаги йўналишларда ўрганишлар ўтказди:
➖инвестиция лойиҳалари доирасида ажратилган маблағларни мақсадли йўналтириш ва очиқликни таъминлаш борасидаги ишлар;
➖олий таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларида "Коррупциясиз соҳа" лойиҳасининг ижроси.
🔹Ҳудудий кенгаш аъзолари учун “Очиқлик индекси”, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини ҳамда ҳудудлар фаолиятининг рейтинг баҳолаш натижаларини яхшилаш бўйича методик ва амалий кўмак кўрсатилди.
🔹Коррупцияга қарши курашиш вилоят ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
🔎Агентлик томонидан 2024 йил апрель-май ойларида 11,4 млрд сўмлик давлат харидлари қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди.
🔎Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича вазирлик-идораларга 5 та тақдимнома ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 4 та сўровнома юборилди.
✅Коррупцияга қарши экспертиза:
📑Агентлик томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижалари эълон қилинди.
📑Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон “project.gov.uz” тизими орқали келиб тушган 6 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилди.
✅Комплаенс-назорат:
▫️13 август
📌 «Ўзенергосотиш» АЖ Комплаенс назорати бўлими бош мутахассиси лавозимига очиқ танлов (суҳбат босқичи) ўтказилди.
✅ Жамоатчилик билан алоқалар йўналишида:
▫️13-14 август
📌Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликларининг Жамоатчилик кенгашлари фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
✅Халқаро ҳамкорлик доирасида:
▫️14 август
📌Агентлик директори Акмал Бурхонов БМТ ТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили сифатида янги тайинланган Акико Фудзиини қабул қилди.
▫️15 август
📌“Ўзбекистонда давлат бошқарувини такомиллаштириш: коррупциянинг олдини олишда инклюзив ёндашув” лойиҳаси Кузатув кенгашининг дастлабки йиғилиши бўлиб ўтди.
✅Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида:
📥Агентликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан 75 та (шундан 67 таси жисмоний шахслардан, 8 таси юридик шахслардан) мурожаат келиб тушди.
📞Агентликнинг “Call-markazi” – 1253 га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 53 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайжести
(🗓15-19 июль кунлари)
✅Ўрганишлар:
▫️16-18 июль
🔎Ишчи гуруҳ томонидан “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунда белгиланган талаблар ва механизмларнинг амалиётда ишлаши билан боғлиқ масалалар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
▫️9-15 июль
🔎 Барча туман ва шаҳар ҳокимликларидаги ишонч телефонларининг (Салл-марказ) фаолияти самарадорлиги ўрганилди.
🔎 Вазирлик идораларга 7 та тақдимнома киритилди.
✅Қуйидаги вазирлик ва идораларда Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати бўлими бошлиғи лавозимига очиқ танлов ўтказилди:
▫️17 июль
📌 Иқтисодиёт ва молия вазирлигида;
▫️19 июль
📌 “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖда.
✅Агентлик масъул ходимлари қуйидаги тадбирларда иштирок этди:
▫️19 июль
📌Тошкент молия институти хузуридаги молия-банк ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тармоқлараро институтида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни бўйича семинарда иштирок этилди.
✅ Жамоатчилик билан алоқалар йўналишида:
▫️18-19 июль
📌 Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан олий таълим муассасаларининг кириш имтиҳонлари ўтказиш жараёнлари мониторинг қилинди.
✅Халқаро ҳамкорлик доирасида:
▫️18 июль
📌 Агентлик ва Тожикистон Республикаси Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида “Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш фаолиятини рейтинг баҳолаш” мавзусида онлайн семинар ташкил этилди.
✅Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича:
📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6247-сон Фармони ва очиқликка оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
✅ Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида:
📥Агентликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан 82 та (79 таси жисмоний шахслардан, 3 таси юридик шахслардан) мурожаат келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайжести
(🗓17-22 июнь кунлари)
✅Қонунчиликдаги янгиликлар:
📑 “Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (https://old.lex.uz/pdfs/6977738) қабул қилинди.
✅Ўрганишлар:
🔎Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича вазирлик-идораларга 1 та тақдимнома ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 1 та сўровнома юборилди.
🔎Ибн Сино номидаги 1-сонли Тошкент шаҳар клиник шифохонаси мансабдор шахслари томонидан қатор қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
✅Коррупцияга қарши экспертиза:
📑Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон “project.gov.uz” тизими орқали келиб тушган 4 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилди.
✅Комплаенс-назорат:
▫️20-21 июнь
📌«Ўзавтосаноат» ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ тизимида коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш ҳолати жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
✅Халқаро ҳамкорлик доирасида:
▫️17-18 июнь
🔹Агентлик директори Акмал Бурханов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегациясининг Грузия давлатига хизмат сафари (https://t.me/aburxanov/322) амалга оширилди.
🔹 Агентлик ва Грузия коррупцияга қарши курашиш бюроси ўртасида ўзаро ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
▫️21 июнь
🔹Агентлик директорининг ўринбосари Умида Тухташева раҳбарлигидаги делегация Литва Республикасида ўтказилган Халқаро коррупцияга қарши курашиш конференциясида иштирок этди.
▫️21 июнь
🔹Агентлик масъул ходимлари “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” адлия, ички ишлар, инсон ҳуқуқлари ва тегишли масалалар бўйича кичик қўмитасининг 20-мажлисида иштирок этди.
✅Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида:
📥Агентликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан 65 та (шундан 59 таси жисмоний шахслардан, 6 таси юридик шахслардан) мурожаат келиб тушди.
📞Агентликнинг “Call-markazi” – 1253 га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 51 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайжести
(🗓10-14 июнь кунлари)
✅Ўрганишлар:
🔎Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича вазирлик-идораларга 3 та тақдимнома ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 3 та сўровнома юборилди.
✅Коррупцияга қарши экспертиза:
📑Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон “project.gov.uz” тизими орқали келиб тушган 8 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилди.
✅Комплаенс-назорат:
📌 “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва Ўзбекинвест" суғурта компаниясида коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш ҳолати жойига чиқиб ўрганилди.
✅Агентлик масъул ходимлари қуйидаги тадбирларда иштирок этди:
▫️14 июнь
📌Молия-банк ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тармоқлараро институтида “Тижорат банкларда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятини самарали ташкил этишга доир миллий қонунчилик талаблари ва халқаро стандартлар” мавзусида ўтказилган семинарда;
▫️14 июнь
📌«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ходимлари учун “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти юзасидан ташкил этилган (онлайн) семинарда.
✅Жамоатчилик билан алоқалар йўналишида:
▫️14 июнь
📌Нодавлат нотижорат ташкилотлари учун “Коррупцияга қарши курашишда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштироки: хориж тажрибаси” мавзусида онлайн семинар ташкил этилди.
✅Халқаро ҳамкорлик доирасида:
▫️11 июнь
📌Агентлик директори Акмал Бурханов ЙХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, миссия раҳбари Антти Карттуненни қабул қилди.
▫️11 июнь
📌Агентлик раҳбарияти Жаҳон банки экспертлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар муҳокамаси юзасидан учрашди.
▫️10-19 июнь
📌Агентлик ходимлари Корея Республикаси Коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссияси томонидан ташкил этилган ўқув курсида иштирок этмоқда.
▫️11-12 июнь
📌Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Европа Кенгашининг "Марказий Осиёда Қонун устуворлиги дастури"нинг якунловчи минтақавий конференцияси ва минтақавий бошқарув қўмитасининг учинчи йиғилишида Агентлик масъул ходими иштирок этди.
✅Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида:
📥Агентликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан 78 та (шундан 68 таси жисмоний шахслардан, 10 таси юридик шахслардан) мурожаат келиб тушди.
✅Расмий муносабат:
▫️12 июнь
📌kun.uz сайтида (https://kun.uz/kr/76485037) «ГАСН» коррупцияга қарши етарлича курашяптими?” сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан Агентликнинг расмий муносабати билдирилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайжести
(🗓3-7 июнь кунлари)
✅Қонунчиликдаги янгиликлар:
▫️5 июнь
📑“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун имзоланди.
📑 “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори имзоланди.
✅Ўрганишлар:
🔎Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича вазирлик-идораларга 1 та тақдимнома ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 1 та сўровнома юборилди.
🔎Хоразм вилоятида 13 млрд сўмлик компьютер техникаларини харид қилишда қонунчилик талабларига риоя қилиниши ҳолати бўйича ўрганиш натижалари эълон қилинди.
✅Коррупцияга қарши экспертиза:
📑Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон “project.gov.uz” тизими орқали келиб тушган 4 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилди.
✅Комплаенс-назорат:
📌«Туронбанк», “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБларда коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш ҳолати жойига чиқиб ўрганилди.
▫️7 июнь
📌“Мактабга қабул қилишда коррупция хавфи ва ноҳалоллик омиллар" мавзусида ўтказилган тадқиқот натижалари бўйича ишлаб чиқилган тавсияларни мониторинг қилиш” ҳақидаги тадқиқот доирасида ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди.
✅Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича:
▫️6 июнь
📌Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитасининг Сув хўжалиги вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилишида Агентлик масъул ходими иштирок этди.
✅Халқаро ҳамкорлик доирасида:
▫️4 июнь
📌Агентлик, Бош прокуратура ва Европа Кенгаши вакиллари ўртасида Европа Кенгаши доирасидаги Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлатлар гуруҳи (GRECO) га Ўзбекистоннинг аъзо бўлиши масалалари муҳокамасига оид онлайн учрашув бўлиб ўтди.
▫️7 июнь
📌Агентлик ҳамда БМТ ГЖБ Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ҳамкорлигида амалга ошириладиган Чора-тадбирлар режаси имзоланди.
✅Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида:
📥Агентликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан 82 та (шундан 78 таси жисмоний шахслардан, 4 таси юридик шахслардан) мурожаат келиб тушди.
📞Агентликнинг “Call-markazi” – 1253 га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 95 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди.
✅Шунингдек, мазкур ҳафтада:
▫️7 июнь
📌Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдаги янгиликларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайжести
(🗓27-31 май кунлари)
✅Ўрганишлар :
🔎Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича вазирлик-идораларга 2 та тақдимнома ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 2 та сўровнома юборилди.
✅Коррупцияга қарши экспертиза:
📑Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон “project.gov.uz” тизими орқали келиб тушган 4 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилди.
✅Комплаенс-назорат:
▫️27-28 май
📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Спорт вазирлиги тизимида коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш ҳолати жойига чиқиб ўрганилди.
✅Очиқ танлов:
▫️27 май
📌Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс-назорат бўлими бошлиғи;
▫️29 май
📌 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси Ички аудит ва комплаенс назорати бўйича бош мутахассиси лавозимларига очиқ танлов ўтказилди.
✅Ўқув-семинар, конференция ва бошқа тадбирлар:
▫️29-30 май
📌Европа Иттифоқи, GIZ, БМТ ТД, “Минтақавий мулоқот” ҳамкорлигида комплаенс-назорат ходимлари учун “Давлат органлари ва ташкилотларида коррупциянинг олдини олиш ва «комплаенс-назорат» тизимини самарали жорий этиш” мавзусида икки кунлик ўқув-семинар ўтказилди.
▫️31 май
📌Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабида “Коррупцияга қарши превентив чора-тадбирлар тизимида ахборот-таҳлилий фаолият йўналишида идоралараро ҳамкорлик: муаммолар ва ечимлар” мавзусида ўтказилган республика илмий-амалий конференциясида Агентлик масъул ходими маъруза билан иштирок этди.
📌 Агентлик томонидан тайёрланган “Коррупцияга қарши ички назорат: 100 саволга 100 жавоб” номли амалий қўлланма жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.
✅ Жамоатчилик билан алоқалар йўналишида:
▫️28 май
📌Давлат бошқаруви академиясида малака ошираётган (67 нафар) ННТ раҳбарлари билан коррупцияга қарши курашишда фаолликни кучайтириш масалалари юзасидан мулоқот ташкил этилди.
▫️ 29 май
📌Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида талабалар билан ўтказилган очиқ мулоқотда коррупцияга қарши курашиш жараёнидаги иштироки муҳокама қилинди.
✅Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича:
▫️29 май
📌Олий Мажлис Сенати Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида рақамлаштириш ва давлат хизматлари кўрсатиш ҳолати муҳокамасига бағишланган йиғилишида (https://senat.uz/events/post-2106) Агентлик масъул ходими иштирок этди.
✅Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида:
📥Агентликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан 79 та (шундан 71 таси жисмоний шахслардан, 8 таси юридик шахслардан) мурожаат келиб тушди.
📞Агентликнинг “Call-markazi” – 1253 га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 49 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди.
✅Шунингдек, мазкур ҳафтада:
▫️31 май
📌Агентлик директорининг фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайжести
(🗓20-25 май кунлари)
Ўрганишлар:
🔎Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича вазирлик-идораларга 15 та тақдимнома ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 15 та сўровнома юборилди.
Коррупцияга қарши экспертиза:
📑Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон “project.gov.uz” тизими орқали келиб тушган 8 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилди.
Комплаенс-назорат:
▫️20 май
📌“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси, Дин ишлари бўйича қўмита ва Маданий мерос агентлиги тизимида коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш ҳолати ўрганилди.
▫️23-24 май
📌МТРК ҳамда Кинематография агентлигининг Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари лавозимига очиқ танлов ўтказилди.
Жамоатчилик билан алоқалар йўналишида:
▫️22 май
📌Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда “Ўзбекистон журналистлари ва блогерлариниг коррупция масалаларига оид журналист суриштирувини ўтказиш бўйича салоҳиятларини ошириш” мавзусида тренинг ўтказилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
▫️20-21 май
📌Агентлик масъул ходими Бош прокуратура ҳамда БМТ ГЖБнинг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Жиноий активларни қайтариш соҳасидаги самарали стратегиялар: хатланган, мусодара қилинган ва қайтарилган активларни бошқариш ҳамда жиноий активларни қайтариш фаолиятида криптоактивлар билан боғлиқ масалалар” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди.
▫️22 май
📌АҚШлик ҳамкорлар билан манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга оид лойиҳани ишга тушириш ва бошқа йўналишлар муҳокама қилинди.
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича:
▫️24 май
📌Агентлик, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда “Очиқ ҳукумат ҳамкорлиги” халқаро ташкилоти (OGP) вакиллари ўртасида (онлайн) учрашув бўлиб ўтди.
Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида:
📥Агентликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан 99 та (шундан 90 таси жисмоний шахслардан, 9 таси юридик шахслардан) мурожаат келиб тушди.
📞Агентликнинг “Call-markazi” – 1253 га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 53 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайжести
(🗓13-18 май кунлари)
Ўрганишлар:
🔎Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича вазирлик-идораларга 3 та тақдимнома ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 3 та сўровнома юборилди.
🔎19 та ҳолатда жами 8,1 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, бекор қилингани эълон қилинди.
Коррупцияга қарши экспертиза:
📑Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон “project.gov.uz” тизими орқали келиб тушган 11 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилди.
Комплаенс-назорат:
📌Ўз фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашни амалга оширмаганлиги боис Соғлиқни сақлаш вазирлигига қонунбузилиш ҳолатларини келтириб чиқарган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритилди.
▫️15 май
📌“Олмалиқ кон металлургия комбинати” АЖ тизимида коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш ҳолати жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
✅Коррупциянинг олдини олиш ва «комплаенс-назорат» тизимини жорий этиш бўйича Агентлик масъул ходимлари қуйидаги тадбирларда иштирок этди:
▫️14 май
📌Молия-банк ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тармоқлараро институтида “Тижорат банкларда коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс) тузилмалари фаолиятини самарали ташкил этишга доир миллий қонунчилик талаблари ва халқаро стандартлар” мавзусида ўтказилган семинарда;
▫️14 май
📌Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясида “Янги Ўзбекистонда коррупцияга қарши превентив чора-тадбирларнинг замонавий тенденциялари” мавзусида тақдимот қилинди;
▫️15 май
📌“KDB (Korea Development Bank) Bank Uzbekistan”АЖ халқаро банк ходимлари учун “Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш” мавзусида бўлиб ўтган семинар-тренингда;
▫️ 14-16 май
📌 «Ўзбектелеком» АК ходимлари учун “Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати тизим” мавзусида ташкил этилган ўқув курсида.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
▫️13 май
📌Агентлик раҳбарияти ва БМТ Қонун устуворлиги ва хавфсизлик институтлари бошқармаси делегацияси ўртасида учрашув ўтказилди.
▫️13-17 май
📌Агентлик вакиллари Венгрияда АҚШ Давлат Департаментининг Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш бюроси (INL) томонидан ташкил этилган ўқув курсларида иштирок этди.
▫️14 -май
📌Агентлик директори ўринбосари Умида Тухташева Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари билан қўшма лойиҳа доирасидаги ҳамкорлик юзасидан учрашди.
▫️15 май
📌Европа Комиссияси халқаро ҳамкорлик бўйича бош бошқармаси инсон тараққиёти, миграция, бошқарув ва тинчлик масалалари бўйича бўлими бошлиғи Эрика Герретсен ҳамда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси вакиллари билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
▫️17 май
📌Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ((JIСА) билан ҳамкорликда давлат идораларининг аудит ҳамда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари масъул ходимлари учун “Давлат харидларида коррупцияга қарши курашиш” мавзусида семинар ўтказилди.
Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида:
📥Агентликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан 109 та (шундан 104 таси жисмоний шахслардан, 5 таси юридик шахслардан) мурожаат келиб тушди.
📞Агентликнинг “Call-markazi” – 1253 га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 41 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайжести
(🗓6-10 май кунлари)
Ўрганишлар:
Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича вазирлик-идораларга 10 та тақдимнома ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 10 та сўровнома юборилди.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида коррупцияга қарши курашиш фаолияти самарадорлиги таҳлили натижалари эълон қилинди.
Комплаенс-назорат:
▫️7 май
Агентлик томонидан коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ходимлари учун “Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг самарадорлигини ошириш: “e-anticor.uz” электрон платформасидан фойдаланиш, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш масалалари” мавзусида (онлайн) семинар-тренинг ўтказилди.
▫️10 май
«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Молиявий ва комплаенс-назорат департаменти бошлиғи лавозимига очиқ танлов ўтказилди.
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича:
Очиқлик индекси натижалари асосида давлат ташкилотларида очиқликни таъминлаш бўйича самарадорлик ва натижадорликни ошириш юзасида кўрилган чоралар ҳақида маълум қилинди.
Жамоатчилик билан алоқалар йўналишида:
▫️6 май
Тошкент давлат юридик университетига ИСО 37001:2016 сертификатини топшириш маросимида Агентлик директори ўринбосари УмидаТухташева иштирок этди.
▫️8 май
Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан биргаликда коррупцияга қарши курашишда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокига оид амалий мулоқот ташкил этилди.
Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида:
Агентликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан 82 та (шундан 79 таси жисмоний шахслардан, 3 таси юридик шахслардан) мурожаат келиб тушди.
Агентликнинг “Call-markazi” – 1253 га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 43 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайжести
(🗓29 апрель — 3 май кунлари)
✅Ўрганишлар:
🔎Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича вазирлик-идораларга 10 та тақдимнома ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 10 та сўровнома юборилди.
🔎Кадастр агентлигида коррупцияга қарши курашиш фаолияти самарадорлиги таҳлил қилинди.
✅Коррупциянинг олдини олиш ва «комплаенс-назорат» тизимини жорий этиш бўйича Агентлик масъул ходимлари қуйидаги тадбирларда иштирок этди:
▫️27 апрель
📌«Автомагистраль» ИАЙКТБ УК томонидан ташкил этилган “Коррупция — жамият кушандаси” мавзусидаги давра суҳбатида;
▫️29 апрель
📌Божхона институтида “Божхона органларида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш масалалари” мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбатида;
▫️2- май
📌Тошкент молия институти талаблари учун “Коррупцияга қарши курашишнинг устувор йўналишлари” мавзусида ўтказилган семинарда;
▫️3 май
📌 Ички ишлар вазирлиги Академияси профессор-ўқитувчилари иштирокида “Коррупцияга қарши курашишнинг замонавий механизмлари” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида.
✅Очиқ танлов:
▫️29-30 апрель
📌Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда“Узбекистан Аирвайс” АЖнинг коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс хизмати бошлиғи лавозимларига очиқ танлов ўтказилди.
✅ Жамоатчилик билан алоқалар йўналишида:
▫️2-3 май
📌#Ёшхабардор: “Ёшлар коррупцияга қарши” лойиҳаси доирасида Жиззах вилояти ёшлари учун тренинглар ташкил этилди.
▫️3 май
📌Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан “Миллий медиа маҳсулот яратишда аёллар сиймоси” мавзусида ташкил этилган халқаро конференциясида Агентлик директори ўринбосари Умида Тухташева иштирок этди.
✅ Халқаро ҳамкорлик доирасида:
▫️30 апрель
📌Агентлик ҳамда Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Яссир Абдих бошчилигидаги делегация вакилларининг ўзаро мулоқоти ташкил этилди.
▫️30 апрель
📌 Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИСА) экспертлари билан янги лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
▫️1 май
📌Агентлик директори ўринбосари Умида Тухташева ва БМТ ТД эксперти D.Kotlyar ўртасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегия лойиҳаси муҳокамаси юзасидан (онлайн) учрашув бўлиб ўтди.
▫️3 май
📌 Агентлик директори Акмал Бурханов Япониянинг Дошиша университети профессори Эйжи Оямадани қабул қилди.
▫️3 май
📌Агентлик директори Акмал Бурханов Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида "Обрў, ишончлилик ва хавфсизлик: коррупцияга қарши самарали сиёсат ва яширин иқтисодиётга қарши кураш туфайли хорижий инвестиция муҳитини яхшилаш" мавзусида бўлиб ўтган панель сессиясида иштирок этди.
✅Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида:
📥Агентликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан 87 та (шундан 80 таси жисмоний шахслардан,7 таси юридик шахслардан) мурожаат келиб тушди.
📞Агентликнинг “Call-markazi”– 1253 га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 30 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди.
———————————————
Агарда сиз коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатларига дуч келсангиз Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг “Call-markazi” – 1253 ёки eanticor.uz электрон платформаси орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайжести
(🗓22-27 апрель кунлари)
✅Ўрганишлар:
🔎Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича вазирлик-идораларга 4 та тақдимнома ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 4 та сўровнома юборилди.
✅Комплаенс-назорат:
▫️23 апрель
📌Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
✅Очиқ танлов:
▫️23 апрель ва 26 апрель
📌Транспорт вазирлиги ҳамда Кинематография агентлиги Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари;
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Коррупцияга қарши курашиш бош мутахассиси лавозимларига очиқ танлов ўтказилди.
✅ Жамоатчилик билан алоқалар йўналишида:
▫️25-27 апрель
📌«Юксалиш» ҳаракати Search Uzbekistan ташкилоти билан ҳамкорликда АҚШ Давлат департаментининг Демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат бюроси молиявий кўмагида #Ёшхабардор: “Ёшлар коррупцияга қарши” лойиҳаси бўйича Қашқадарё вилояти ёшлари учун тренинглар ташкил этилди.
▫️27 апрель
📌Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида жойлашган 9-сон махсус ҳарбий мактабда “Ҳалоллик посбонлари: коррупцияга қарши таълим ва ҳарбий ватанпарварлик орқали ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш” мавзусида ёшлар билан мулоқот бўлиб ўтди.
✅Хориж тажрибасини ўрганиш:
▫️22-26 апрель
📌Агентлик директори ўринбосари У.Тухташева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Латвия давлатининг соҳадаги ваколатли идоралари фаолияти, шунингдек, Финляндия аксилкоррупция сиёсати билан танишиш ва идоралараро Меморандумни имзолаш мақсадида хизмат сафари билан мазкур давлатларда бўлди.
✅Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида:
📥Агентликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан 64 та (шундан 62 таси жисмоний шахслардан, 2 таси юридик шахслардан) мурожаат келиб тушди.
📞Агентликнинг “Call-markazi” – 1253 га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 49 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди.
✅Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Агентлик директори Акмал Бурхановнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайжести
(🗓15-19 апрель кунлари)
✅Жамоатчилик муҳокамаси:
▫️17 апрель
“Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
✅ННТлар учун танлов:
▫️19 апрель
Нодавлат нотижорат ташкилотлар учун давлат ижтимоий буюртмасини тақдим этиш бўйича танлов эълон қилинди.
✅Ўрганишлар:
🔎Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича вазирлик-идораларга тақдимномалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга сўровномалар юборилди.
🔎Қорақалпоғистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди:
🔹Инвестиция лойиҳалари доирасида ажратилган маблағларни мақсадли йўналтириш ва очиқликни таъминлаш борасидаги ишлар билан танишилди
🔹Агентлик директорининг қорақалпоқ ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди
✅ Комплаенс-назорат:
📌Ўз фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашни амалга оширмаган 12 та давлат ташкилотига қонунбузилиши ҳолатларини келтириб чиқарган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан тақдимнома киритилди.
📌 Мактабгача ва мактаб талими вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларининг коррупцияга қарши курашиш ички назорат тузилмалари фаолияти ўрганилди.
📌Бухоро вилояти ҳокимлигининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари лавозимига очиқ танлов ўтказилди.
✅ Жамоатчилик билан алоқалар йўналишида:
▫️18 апрель
📌Агентлик директори ўринбосари У.Тухташева Давлат бошқаруви академиясида малака ошираётган ННТ раҳбарлари билан учрашди.
▫️18-19 апрель
📌#Ёшхабардор: “Ёшлар коррупцияга қарши” лойиҳаси доирасида Нукусда ёшлар учун тренинг ташкил этилди.
✅Халқаро ҳамкорлик доирасида:
▫️16 апрель
📌БМТ Тараққиёт дастури, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегия лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди.
▫️17 апрель
📌Агентлик ва INLнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари ўртасида Ўзбекистонда аксилкоррупция лойиҳаларини ишга тушириш муҳокамасига оид учрашув ўтказилди.
▫️18 апрель
📌Агентлик ва Европа Кенгаши, БМТ ГЖБ ўртасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегия лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича (онлайн) учрашув бўлиб ўтди.
▫️18 апрель
📌Европа Иттифоқи, БМТ Тараққиёт дастури ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Ўзбекистонда бошқарувни такомиллаштириш” лойиҳаси тақдимот қилинди.
✅Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида:
📥Агентликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан 69 та (шундан 65 таси жисмоний шахслардан, 4 таси юридик шахслардан) мурожаат келиб тушди.
📞Агентликнинг “Call-markazi”– 1253 га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 55 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайжести
(🗓1-5 апрель кунлари)
✅Ўрганишлар:
🔎Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича вазирлик-идораларга тақдимномалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга сўровномалар юборилди.
🔎Жиззах вилоятида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилмоқда.
✅Комплаенс-назорат:
📌Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш натижаларига асосан «қониқарли» деб топилган давлат ташкилотларига тавсиялар киритилди, «қониқарсиз» деб баҳоланганлар бўйича ушбу йўналишдаги фаолиятни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
▫️5 апрель
📌“Эл-юрт умиди” жамғармасининг Комплаенс-назорат бўйича етакчи мутахассиси лавозимига очиқ танлов ўтказилди.
✅Давлат органлари ва тшкилотлари фаолиятининг очиқлгини таъминлаш бўйича:
▫️1 апрель
📌Очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди ва Очиқлик индексининг якуний натижалари эълон қилинди.
✅ Жамоатчилик билан алоқалар йўналишида:
▫️3 апрель
📌Агентлик масъул ходими Олий Мажлис Сенатида бўлиб ўтган “Аёлларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтиришда минтақавий ёндашув” мавзусидаги Осиё хотин-қизлар форумининг ишчи йиғилишида иштирок этди.
✅Халқаро ҳамкорлик доирасида:
▫️2-5 апрель
📌Ўзбекистон Республикасида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари Аксилкоррупция тармоғининг Истанбул ҳаракатлар режаси 5-босқич мониторинги ўтказилди:
▫️2 апрель
Агентлик директори ва Мониторинг гуруҳи экспертлари 5-босқич мониторингига оид ташкилий масалаларни муҳокама қилди.
▫️3-4 апрель
Мониторинг гуруҳи аъзолари қийидаги соҳалари бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари билан мулоқот ўтказди:
✔️коррупцияга қарши сиёсат, прокуратуранинг мустақиллиги, манфаатлар тўқнашуви ва мол-мулк декларацияси, коррупцияга қарши кураш бўйича ихтисослаштирилган муассасалар;
✔️хабар берувчини ҳимоя қилиш, давлат харидлари, бизнесда ҳалоллик, коррупция жиноятлари учун жавобгарлик;
✔️суд ҳокимиятининг мустақиллиги.
▫️5 апрель
Агентлик директори ва Мониторинг гуруҳи экспертлари ўртасида Мониторинг жараёнининг якуний учрашуви бўлиб ўтди.
✅Хориж тажрибасини ўрганиш бўйича:
▫️2-5 апрель
📌Агентлик директорининг биринчи ўринбосари D.Raximov бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Европа Кенгашининг “Марказий Осиё — қонун устуворлиги: шаффофликка кўмаклашиш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш ” минтақавий лойиҳаси доирасида хизмат сафари билан Францияда бўлди.
✅Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида:
📥Агентликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан 98 та (шундан 92 таси жисмоний шахслардан, 6 таси юридик шахслардан) мурожаат келиб тушди.
📞Агентликнинг “Call-markazi” – 1253 га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 30 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайжести
(🗓25-29 март кунлари)
✅Ўрганишлар:
🔎Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича вазирлик-идораларга тақдимномалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга сўровномалар юборилди.
✅Комплаенс-назорат:
▫️28 март
📌Давлат идораларининг коррупцияга қарши курашишдаги фаолияти самарадорлигининг рейтинг баҳолаш натижалари эълон қилинди.
▫️28 март
📌 “Тошкент Метрополитени” ДУК ходимлари учун ташкил этилган “Биз коррупцияга қаршимиз” номли давра суҳбатида Агентлик масъул ходими маъруза билан иштирок этди.
✅Халқаро ҳамкорлик доирасида:
▫️25-28 март
📌 Агентлик директори A.Бурханов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш ва ҳалоллик бўйича Глобал Форумда (Франция) иштирок этди.
▫️26-27 март
📌 Агентлик делегацияси Бишкек шаҳрида (Қирғизистон) ўтказилган Марказий Осиёда БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияни жадал амалга ошириш бўйича минтақавий платформа доирасида "Юқори ахлоқий меъёрларни рағбатлантирувчи муҳитни яратиш ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш” мавзусида икки кунлик минтақавий семинарда иштирок этди.
▫️27 март
📌Агентлик, Қатар Қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши курашиш маркази ва БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси Кўрфаз минтақаси вакиллари ўртасида (онлайн) учрашув бўлиб ўтди.
✅Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида:
📥Агентликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан 84 та (шундан 75 таси жисмоний шахслардан, 9 таси юридик шахслардан) мурожаат келиб тушди.
📞Агентликнинг “Call-markazi” – 1253 га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 37 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди.
✅АОКАда қуйидаги мавзуларда брифинг ўтказилди:
▫️25 март
📌Коррупцияга оид жиноятлар таҳлили
▫️28 март
📌Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида 2023 йилдаги коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигининг рейтинг баҳолаш натижалари
✅Шунингдек, мазкур ҳафтада:
▫️29 март
📌ЎзДЖТУда битирувчи талабалар билан Агентликда амалиёт ўташга оид масалалар юзасидан мулоқот қилинди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайжести
(🗓11-15 март кунлари)
✅Жамоатчилик муҳокамаси:
📑“Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ва коррупциянинг олдини олишда таъсирчан механизмларни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
✅Ўрганишлар:
▫️14-15 март
🔹Агентлик директори бошчилигидаги ишчи гуруҳ Фарғона вилоятида ўрганишлар ўтказди.
🔎Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича вазирлик-идораларга тақдимномалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга сўровномалар юборилди.
🔹Компьютер сотиб олишда маблағлар ўзлаштирилгани аниқланди .
🔹Наманган ва Сирдарё вилоятларида коррупцияга қарши курашишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритилди.
✅Комплаенс-назорат:
▫️11-15 март
📌Тошкент молия институти ҳузуридаги молия-банк ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тармоқлараро институти ва Туронбанк АТБда “Тижорат банкларда коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс) тузилмалари фаолиятини самарали ташкил этишга доир миллий қонунчилик талаблари ва халқаро стандартлар” мавзусида семинарлар ўтказилди.
✅Очиқ танлов:
▫️15 март
📌 «Uzbekistan Airports» Ажнинг Комплаенс-назорат бўлими бошлиғи вакант лавозимига очиқ танлов ўтказилди.
✅Агентлик масъул ходимлари иштирокида ўтказилган семинар-тренинг, давра суҳбати ва бошқа тадбирлар:
▫️12 март
📌Тошкент амалий фанлар университетида 2023 йилнинг 27 ноябрь куни қабул қилинган ПФ-200-сон Президент Фармонининг мазмун-моҳияти бўйича семинар;
▫️14 март
📌«Ўзагролизинг» АЖда очиқликка оид давлат сиёсати ва вазирлик ва идораларга қўйилган талаблар мавзусида давра суҳбати;
▫️14 март
📌Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида “Илм-фан ва илмий фаолиятда коррупция ва бюрократия: муаммо ва унинг ечимлари” мавзусидаги илмий-амалий давра суҳбати.
✅Ёшлар билан мулоқот:
▫️15 март
📌Фарғона вилоятида ўтказилган ўрганишлар доирасида Агентлик директори А.Бурханов вилоят ёшлари билан учрашди.
✅Халқаро ҳамкорлик доирасида қуйидаги халқаро ташкилотлар вакиллари ва хорижий экспертлар билан (онлайн) учрашувлар ташкил этилди:
▫️14 март
📌Агентлик, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси, БМТ Тараққиёт дастури ва Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси;
▫️15 март
📌Агентлик ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун Аксилкоррупция тармоғининг (ИҲТТ АКТ) Истанбул ҳаракатлар дастури 5-босқич мониторингининг Бошқарув гуруҳи эксперлари;
▫️15 март
📌Агентлик ва БМТ ГЖБ Марказий Осиёдаги ваколатхонаси.
✅Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида:
📥Агентликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан 87 та (шундан 78 таси жисмоний шахслардан, 9 таси юридик шахслардан) мурожаат келиб тушди.
📞Агентликнинг “Call-markazi” – 1253 га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 31 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайжести
(🗓26 февраль—1 март кунлари)
✅Ўрганишлар:
🔎Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича вазирлик-идораларга тақдимномалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга сўровномалар юборилди.
🔹1 млрд сўмдан ортиқ бўлган учта давлат харидида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.
✅Комплаенс-назорат:
▫️ 29 февраль
📌 Қуролли кучлари Академиясида “Мудофаа вазирлиги тизимида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш” мавзусида ташкил этилган ўқув семинарида Агентлик ходими маъруза билан иштирок этди.
▫️1 март
📌 “Эл-юрт умиди” жамғармасининг коррупцияга қарши ички назорат бўйича етакчи мутахассиси лавозимига очиқ танлов ўтказилди.
✅Жамоатчилик билан алоқалар йўналишида:
▫️26-28 февраль
📌Европа Кенгаши томонидан Агентлик ҳамкорлигида “Марказий Осиё – қонун устуворлиги: шаффофликка кўмаклашиш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш” минтақавий лойиҳаси доирасида хабар берувчиларни ҳимоя қилиш бўйича давра суҳбати ва давлат хизматчилари учун семинар-тренинг ўтказилди.
✅Халқаро ҳамкорлик доирасида:
▫️22-27 февраль
📌Агентлик директори бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг АҚШга хизмат сафари ташкил этилди.
✅Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида:
📥Агентликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан 72 та (шундан 65 таси жисмоний шахслардан, 7 таси юридик шахслардан) мурожаат келиб тушди.
📞Агентликнинг “Call-markazi” – 1253 га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 59 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайжести
(🗓19-24 февраль кунлари)
✅Ўрганишлар:
🔎Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича вазирлик-идораларга тақдимномалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга сўровномалар юборилди.
🔹Агентлик тақдимномасига асосан 2 млрд 374 млн сўмлик давлат харидлари бекор қилинди.
✅Брифинг:
▫️22 февраль
📌АОКАда Президент томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасида илгари сурилган ташаббуслар асосида халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишлар хусусида брифинг ўтказилди.
✅Комплаенс-назорат:
▫️23 февраль
📌 “Uzbekistan Airports” АЖ ходимлари учун коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш мавзусида ташкил этилган семинар машғулотида Агентлик масъул ходими маъруза билан иштирок этди.
✅Жамоатчилик билан алоқалар йўналишида:
▫️23-24 февраль
📌Агентлик томонидан “Минтақавий мулоқот” ХНҲ билан ҳамкорликда “Коррупцияга қарши курашишда вазирлик ва идоралар ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг ролини ошириш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
✅Халқаро ҳамкорлик доирасида:
▫️21 февраль
📌Агентлик директори бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг АҚШга хизмат сафари бошланди.
Ташрифнинг илк куни БМТ Бош Котиби ёрдамчиси – Қонун устуворлиги ва хавфсизлик институтлари бошқармаси ижрочи директори А.Зуев билан учрашув ўтказилиб, якунда Агентлик ҳамда Қонун устуворлиги ва хавфсизлик институтлари бошқармаси ўртасида Стратегик ҳамкорлик битими имзоланди.
✅Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида:
📥Агентликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан 71 та (шундан 66 таси жисмоний шахслардан, 5 таси юридик шахслардан) мурожаат келиб тушди.
📞Агентликнинг “Сall-markazi” – 1253 га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 46 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайжести
(🗓12-17 февраль кунлари)
✅Ўрганишлар:
🔎Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича вазирлик-идораларга тақдимномалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга сўровномалар юборилди.
✅Комплаенс-назорат:
▫️13-14 февраль
📌Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари масъул ходимлари учун “E-anticor.uz” электрон платформасидан фойдаланиш тартиби ва коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш амалиётига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.
▫️15 февраль
📌«Юксалиш» ҳаракати вакиллари билан “Коррупциясиз соҳа офиси” лойиҳасини амалга ошириш доирасида учрашув ўтказилди.
✅Жамоатчилик билан алоқалар йўналишида:
▫️15 февраль
📌Адлия вазирлигида “Қонунчилик ҳужжатларини ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби ва амалиёти” мавзусида ўтказилган ўқув-семинарида директори ўринбосари У.Тухташева “Коррупцияга қарши курашишда қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш аҳамияти” мавзусидаги маъруза билан иштирок этди.
▫️15 февраль
📌 Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси томонидан ташкил этилган “Амалга оширилиши мумкин бўлган коррупцияга қарши сиёсат. Бизнесда коррупцияга қарши қонунчилик ҳужжатларига риоя қилишни рағбатлантириш” мавзусидаги семинарда Агентлик масъул ходимлари иштирок этди.
✅Халқаро ҳамкорлик доирасида:
▫️16-17 февраль
📌K.Adenauer жамғармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси кўмагида Агентлик ходимлари учун семинар ташкил этилди, шунингдек, Жамғарма ҳамда Агентлик ҳамкорлигидаги лойиҳалар кўламини янада кенгайтириш юзасидан икки идора раҳбариятлари ўртасида учрашув оътказилди.
✅Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида:
📥Агентликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан 76 та (шундан 75 таси жисмоний шахслардан, 1 таси юридик шахслардан) мурожаат келиб тушди.
📞Агентликнинг “Сall-markazi” – 1253 га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 56 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди.
▫️Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайжести
(🗓5— 9 февраль кунлари)
✅Ўрганишлар:
▫️7-9 февраль
📌Агентлик директори бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Наманган вилоятида коррупцияга қарши курашиш ишлари ҳолатини таҳлил қилиш мақсадида ўрганишлар ўтказилди.
Ўрганишлар давомида:
🔹Соғлиқни сақлаш муассасаларида коррупция ҳолатлари ва коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш чоралари жойига чиққан ҳолда таҳлил қилинди ;
🔹Инвестиция лойиҳалари доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва очиқликни таъминлаш борасидаги ишлар билан танишилди ;
🔹Агентлик директорининг наманганлик ёшлар билан мулоқоти ташкил этилди .
🔎Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича вазирлик-идораларга тақдимномалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга сўровномалар юборилди.
✅Давлат дастури лойиҳаси муҳокамаси:
▫️9 февраль
📌Агентлик ходимлари иштирокида Давлат дастури лойиҳасидан коррупцияга қарши курашиш йўналишида ўрин олган вазифалар муҳокама қилинди.
✅Комплаенс-назорат:
▫️9 февраль
📌“Навоий иссиқлик электр станцияси” АЖнинг Комплаенс хизмати етакчи инспектори лавозимига номзодни танлаш бўйича очиқ танлов ўтказилди.
▫️9 февраль
📌Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигида ҳоким ёрдамчилари иштирокида ўтказилган коррупциявий жиноятларнинг олдини олишга қаратилган видеоселектор йиғилишида Агентлик масъул ходими иштирок этди.
✅Жамоатчилик билан алоқалар йўналишида:
▫️6 февраль
📌Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида ташкил этилган "Беса Глобал" ижрочи директори, “Коррупция, одил судлов ва қонунийлик” дастури раҳбари Шаен Шарбатке ва “Минтақавий мулоқот” ХННТ вакиллари билан учрашувда Агентлик масъул ходими иштирок этди.
▫️9 февраль
📌 Агентлик, «Юксалиш» УҲ , “Минтақавий мулоқот” ХНТ томонидан амалга оширилган “Аксилкоррупция лабораторияси” лойиҳаси доирасида ўтказилган тадқиқотларнинг жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди.
✅Халқаро ҳамкорлик йўналишида:
▫️5 февраль
📌Агентлик директори ўринбосари У.Тухташева ва АҚШ Давлат департаментининг Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ишлари бюроси раҳбари N.Rettenmayer ўртасида учрашув ташкил этилди.
▫️9 февраль
📌Агентлик ва Осиё тараққиёт банки вакиллари ўртасида давлат харидлари соҳасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан учрашув ўтказилди.
✅Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида:
📥Агентликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан 62 та (шундан 59 таси жисмоний шахслардан, 3 таси юридик шахслардан) мурожаат келиб тушди.
📞Агентликнинг “Сall-markazi” – 1253 га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 56 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайжести
(🗓29 январь— 2 февраль кунлари)
✅Халқаро рейтингларда:
📌Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 5 поғонага юқорилади.
✅Ўрганишлар:
🔎Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича вазирлик-идораларга тақдимномалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга сўровномалар юборилди.
✅Комплаенс-назорат:
▫️31 январь
📌ПҚ-81-сон Президент қарори ижроси юзасидан Рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.
📌ФВВ билан давлат ёнғин назорати инспекторлари фаолиятида коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан 2024 йил учун мўлжалланган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
✅Халқаро ҳамкорлик йўналишида:
▫️29 январь
📌Агентлик раҳбарияти ва Жаҳон банки экспертлари ўртасида келгусидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишга қаратилган (онлайн) учрашув ташкил этилди.
▫️1 февраль
📌Агентлик ва ЙХҲТ вакиллари ўртасида 2024 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
✅Семинар-тренинг ва бошқа тадбирлар:
▫️30 январь
📌«Ўзсувтаъминот» АЖ марказий аппарати ҳамда ҳудудий сув таъминоти корхоналарининг ахборот хизмати ходимлари учун очиқликни таъминлаш йўналишида ташкил этилган семинар-тренингдаАгентлик масъул ходими иштирок этди.
✅Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида:
📥Агентликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан 83 та (шундан 81 таси жисмоний шахслардан, 2 таси юридик шахслардан) мурожаат келиб тушди.
📞Агентликнинг “Сall-markazi” – 1253 га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 21 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайжести
(🗓22-27 январь кунлари)
✅Ўрганишлар:
🔎Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича вазирлик-идораларга тақдимномалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга сўровномалар юборилди.
✅Комплаенс-назорат:
▫️22 январь
📌Ўзбекистон Стандартлар институтининг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати бўлими бош мутахассиси лавозимига очиқ танлов ўтказилди.
▫️22 январь
📌 Тошкент молия институти ҳузуридаги молия-банк ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тармоқлараро институтида “Тижорат банкларида коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс) тузилмалари фаолиятини самарали ташкил етишга доир миллий қонунчилик талаблари ва халқаро стандартлар” мавзусида семинар-ташкил этилди.
▫️24 январь
📌Агентлик масъул ходими Ҳисоб палатаси томонидан “2024 йилда давлат бюджети маблағларини мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан таъсирчан назорат ва мониторинг тизимини ташкил этиш” мавзусида ташкил этилган ўқув семинарида маъруза билан иштирок этди.
✅Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича:
📌ПФ-6247-сон Президент Фармони талаблари Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда «Ўзтрансгаз» АЖда ўрганилиб, очиқликни таъминлаш соҳасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома юборилди.
📌21 та вазирлик ҳамда барча маҳаллий давлат бошқаруви органларида қайта алоқа тизими самарадорлиги даражаси ўрганилди.
✅Халқаро ҳамкорлик йўналишида:
▫️22-27 январь
📌Ўзбекистон делегациясининг Қатар давлатига амалга оширилган ташрифи мобайнидаАгентлик директори A.Бурханов мазкур мамлакатнинг қуйидаги идоралари раҳбариятлари билан учрашувлар ўтказди:
➖Маъмурий назорат ва шаффофлик идораси
➖Давлат аудит бюроси
➖Қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши курашиш маркази
▫️22 январь
📌Агентлик ва БМТ ГЖБнинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
✅Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида:
📥Агентликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан 71 та (шундан 67 таси жисмоний шахслардан, 4 таси юридик шахслардан) мурожаат келиб тушди.
📞Агентликнинг “Сall-markazi” – 1253 га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 20 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайжести
(🗓8-14 январь кунлари)
✅Олий Мажлис палатасида:
▫️9 январь
🔹Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан 2023 йилдаги фаолият сарҳисоб қилинди.
▫️10 январь
🔹Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг “Коррупцияга қарши курашишда парламентнинг роли: 2024 йилдаги устувор вазифалар” мавзусидаги давра суҳбатида Агентлик масъул ходими иштирок этди.
✅Ўрганишлар:
🔎Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича вазирлик-идораларга тақдимномалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга сўровномалар юборилди.
✅Жамоатчилик билан алоқалар йўналишида:
▫️14 январь
🔹Бўстонлиқ туманидаги «Ёшлар» оромгоҳида вазирлик, идора ва ташкилотлардаги ёшлар масаласига масъуллар учун ташкил этилган ўқув-семинарида Агентлик директори ўринбосари U.Tuxtasheva коррупцияга қарши курашишда ёш ишчи-ходимлар ролини ошириш ҳамда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишнинг долзарб масалалари мавзусидаги маъруза билан иштирок этди.
✅Мурожаатлар билан ишлаш йўналишида:
📥Агентликка жисмоний ва юридик шахслар томонидан 93 та (шундан 83 таси жисмоний шахслардан, 10 таси юридик шахслардан) мурожаат келиб тушди.
📞Агентликнинг “Сall-markazi”– 1253 га жисмоний ва юридик шахслар томонидан йўлланган 79 та мурожаатга ҳуқуқий йўналиш ва тушунтиришлар берилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести
(14-18 ноябрь кунлари)
Ўрганишлар:
Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижасида вазирлик-идораларга 2 та тақдимнома ҳамда Бош прокуратурага 2 та сўровнома юборилди.
Семинар, ўқув машғулотлари ва бошқа тадбирлар:
14 ноябрь
"Ёшлар" радиоканалининг “Ёшлар билан мулоқот” номли радиоэшиттиришида Агентлик масъул ходими иштирокида жонли эфирда суҳбат ташкил этилди.
15-16 ноябрь
“Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини баҳолаш мезонлари” мавзусида икки кунлик семинар бўлиб ўтди.
16 ноябрь
Ўзбекистон миллий метрольогия институтида ўтказилган “Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусидаги ўқув-семинарида Агентлик масъул ходими маъруза билан иштирок этди.
16 ноябрь
Коррупцияга қарши ҳудудий кенгашлар учун коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти ва Коррупсияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш тартиби мавзуларида семинар ташкил этилди.
16-18 ноябрь
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ва Давлат бошқарув академиясида “Коррупцияга қарши курашишдаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари” тўғрисида ўқув машғулоти ўтказилди.
18 ноябрь
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги муносабати билан тадбир ташкил этилди.
Очиқ танловлар:
16 ноябрь
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари;
Тошкент давлат юридик университетининг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс-назорат бўлими бош мутахассиси лавозимларига очиқ танловлар ўтказилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
14 ноябрь
Агентлик раҳбарияти Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистон бўйича миссияси раҳбари Р.Роден бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
16-17 ноябрь
Агентлик директори бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Франция мамлакатида Коррупцияга қарши курашиш бўйича қарор қабул қилувчиларнинг Юқори даражадаги учрашувида қатнашишди.
16 ноябрь
Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги JICA (Japan International Cooperation Agency) томонидан “Коррупциявий жиноятлардан олинадиган даромадларни аниқлаш, уларни хатлаш ва мусодара қилиш: муаммолар ва ечимлар” мавзусидаги ўқув курсларида Агентлик масъул ходими иштирок этмоқда.
6 ноябрь
Агентлик раҳбарияти ва Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти Ваколатхонаси (GIZ) вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Экспертлар гуруҳида иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш муддати узайтирилди.
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 49 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 145 та хат-ҳужжатлар келиб тушди
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести
(7-12 ноябрь кунлари)
Қонунчиликка оид янгиликлар:
7 ноябрь
Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Ўрганишлар:
Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижасида вазирлик-идораларга 1 та тақдимнома ҳамда Бош прокуратурага 3 та сўровнома юборилди.
Семинар, ўқув машғулотлари ва бошқа тадбирлар:
7 ноябрь
Давлат бошқаруви Академияси томонидан давлат органларининг бошқарув кадрлари учун устувор халқаро рейтинг ва индекслар бўйича ташкил этилган ўқув курсида Агентлик масъул ходими маъруза билан иштирок этди.
8-9 ноябрь
“ “E-anticor.uz” электрон платформасидан фойдаланиш тартиби ва коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш амалиёти” мавзусида семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди.
10 ноябрь
Бухоро вилоятида “Инсон ҳуқуқи маданият маркази” ННТнинг “Коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назорати ва унда матбуотнинг ўрни” номли лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
10 ноябрь
Агентлик, Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида тадбиркорлар билан “Бизнес — коррупцияга қарши” мавзусида мулоқот ташкил этилди.
11 ноябрь
ДХХ Академияси тингловчилари учун коррупцияга қарши курашиш мавзусида ташкил қилинган ўқув курсларида Агентлик масъул ходими “Коррупсияга қарши курашиш борасида халқаро тажриба ва ундан Ўзбекистон шароитида фойдаланиш” мавзусида маъруза қилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
7-11 ноябрь
Агентлик вакиллари Ўзбекистон делегацияси таркибида БМТ Коррупсияга қарши конвенцияси обзори бўйича гуруҳ йиғилишлари, активларни қайтариш бўйича очиқ таркибдаги ҳукуматлараро ишчи гуруҳ ҳамда Конвенсия доирасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича очиқ таркибдаги экспертларнинг ҳукуматлараро йиғилишларида (ҳттпс://бит.лй/3УН4ҚжW) иштирок этди.
10 ноябрь
Агентлик директори ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти вакиллари (М.Меснард, О.Савран, Р. Михелидзе) ўртасида онлайн ишчи учрашуви бўлиб ўтди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Агентликка жисмоний ва юридик шахслар 36 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 190 та хат ва ҳужжатлар келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести
(31-октябр — 5 ноябрь кунлари)
Ўрганишлар:
Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар натижасида вазирлик-идораларга 1 та тақдимнома ҳамда Бош прокуратурага 1 та сўровнома юборилди.
Андижон вилоятида қуйидаги соҳаларда ўрганишлар ўтказилди:
Давлат буюртмачилари томонидан Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун талабларига риоя қилиниши;
Бандлик бош бошқармалари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларда ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга оширилиши;
Вилоят ҳокимлиги ҳамда 20 га яқин туман ва шаҳар ҳокимликларида очиқликни таъминлашга оид қонунчилик ҳужжатларининг ижроси ўрганилди.
Очиқ танловлар:
2 ноябрь
Хоразм вилояти ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари лавозимига очиқ танлов ташкил этилди.
2 ноябрь
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат қилиш шўбаси мудири лавозимига очиқ танловнинг суҳбат босқичи ўтказилди.
4 ноябрь
«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Коррупцияга қарши комплаенс назорат бўлими бош мутахасисси лавозимига номзодни танлаш бўйича очиқ танлов ташкил этилди.
Семинар, ўқув машғулотлари ва бошқа тадбирлар:
31-октабр
«Ўзбекистон аккредитация маркази» ДУК ходимлари учун «Ишбилармонлик, меҳмондорчиликни белгилари. Совғалар бериш/олишдаги коррупциявий хавф-хатарлар» мавзусида семинар ташкил этилди.
2 ноябрь
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун семинарларда Агентлик раҳбарияти маъруза билан иштирок этди.
2 ноябрь
Ҳудудий кенгашлар аъзолари учун жамоатчилик мониторинги ва жамоатчилик эшитувини самарали ташкил этиш мавзусида онлайн семинар ўтказилди.
3 ноябрь
«Истиқболли авлод» ННТ Сирдарё вилоят бўлинмасининг «Коррупцияга қарши» ўқув мактаби лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.
4 ноябрь
Давлат бошқарув академиясида Истиқболли захирадаги кадрлар учун «Коррупцияга қарши курашишда давлат сиёсатининг асосий йўналишлари» мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
5 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси марказий девони ходимлари учун ташкил этилган «Коррупцияга қарши курашишда давлат сиёсатининг асосий йўналишлари» мавзусидаги ўқув семинарида Агентлик масъул ходимлари иштирок этди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
3 ноябрь
Корея Республикаси Коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссияси (ACRC) вакиллари билан онлайн учрашувда коррупция тўғрисида хабар бериш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
4 ноябрь
Франция Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан онлайн учрашувда икки тарафлама ҳамкорлик йўналишлари хусусида ўзаро фикр алмашилди (https://bit.ly/3T8AiIi).
4 ноябрь
Агентлик делегациясининг Латвияга ташрифи амалга оширилди. Ташриф давомида Латвия Коррупциянинг олдини олиш ва қарши курашиш бюроси(KNAB) ҳамда "Transparency International" ташкилотининг Латвиядаги филиали вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 33 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 197 та хат-ҳужжатлар келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести
(24—29-25-октябрь кунлари)
Халқаро рейтингда Ўзбекистон кўрсаткичлари:
"World justice project" халқаро ташкилоти Ҳуқуқ устуворлиги индексининг 2022 йилги натижаларига кўра, Ўзбекистон 7 поғона юқорилади.
Қонунчиликдаги янгиликлар:
25-октябрь
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди ва Сенатга юборилди.
Ўрганишлар:
Давлат харидлари ва бошқа соҳада ўтказилган ўрганишлар натижасида вазирлик-идораларга 1 та тақдимнома ҳамда Бош прокуратурага 1 та сўровнома юборилди.
Навоий, Жиззах, Сирдарё, Наманган ва Хоразм вилоятларида маҳаллий ҳокимликлар ва давлат бошқарув органларининг ҳудудий бошқарма, бўлимларида коррупцияга қарши курашиш ишлари лозим даражада ташкил этилмаганлиги ҳамда қатор қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги ҳолатлари юзасидан Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий комиссияларига 5 та тақдимнома киритилди.
Пискент тумани ҳокими 1 триллион сўмга ер ижарага олганлиги билан боғлиқ ҳолат бўйича Тошкент вилоят ҳокимлигига тақдимнома киритилди.
Очиқ танлов, семинар-тренинг, тақдимот ва бошқа тадбирлар:
25-октябрь
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси «Давлат геология ахборот маркази» давлат корхонасининг Ички назорат бўлими етакчи мутахассиси лавозимига муносиб номзод танлаш бўйича очиқ танлов ўтказилди.
25-октябрь
«Инсон ҳуқуқи маданият маркази» (ННТ)нинг «Коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назорати ва унда матбуотнинг ўрни» номли лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.
26-октябрь
Ҳудудий кенгашлар аъзолари учун коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш бўйича онлайн семинар ўтказилди.
27-октябрь
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида «Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш, масъул ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш» мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
24-27-октябрь
Агентлик вакиллари Ўзбекистон делегацияси таркибида Япониянинг бошқарув тизимида ва бошқа турли соҳаларда коррупциянинг олдини олишда илғор тажрибаси билан танишди .
26-28-октябрь
Европа Кенгашининг Конвенциялари бўйича семинарида (Страссбург,Франция) Агентлик масъул ходими иштирок этди.
27-28-октябрь
«Европа ва Марказий Осиёда халқаро ҳамкорликни яхшилаш орқали активларни қайтариш» мавзусидаги семинарда (Қозоғистон) Агентлик вакиллари иштирок этди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Агентлик директорининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди.
Давлат органларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳини шакллантириш учун аризаларни қабул қилиш бошланди.
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 40 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 135 та хат-ҳужжатлар келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести
(17–21-октябрь кунлари)
Семинар-тренинг ва бошқа тадбирлар:
17-октябрь
«Зиёнур» ННТ «Коррупция –тараққиёт заволи» ва «Чеҳра» ННТнинг «Фарғона вилоятида бошланғич мактаб ўқувчилари учун коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия» номли лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.
19-октябрь
Ҳудудий кенгашлар аъзолари учун белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмунини етказиш бўйича семинар ташкил этилди.
20-октябрь
Фарғона вилояти ҳокимлигида давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятининг очиқлигига оид қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан Агентлик раҳбарияти иштирокида жамоатчилик эшитуви ташкил этилди.
21-октябрь
Агентлик директори ўринбосари Давлат бошқаруви академиясида миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун коррупцияга қарши курашиш сиёсати мавзусида маъруза билан иштирок этди.
22-октябрь
2030 йилда гендер тенглигига эришиш стратегиясини амалга ошириш масалаларига бағишланган давра суҳбатида (https://dba.uz/news/davra-suxbati22/)Агентлик раҳбарияти маъруза билан иштирок этди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
18-октябрь
Агентлик раҳбарияти, Минтақавий мулоқот ННТ ва АҚШ Халқаро наркотик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш бюроси (ИНЛ) вакиллари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Давлат харидлари ва бошқа соҳада ўтказилган ўрганишлар натижасида вазирлик идораларга 2 та тақдимнома ҳамда Бош прокуратурага 3 та сўровнома юборилди.
Банк тизими ташкилотларида имтиёзли кредитларнинг ажратилишида аниқланган коррупциявий ҳолатлар таҳлил қилинди.
Давлат харидлари соҳасида буджет буюртмачиларининг махсус ахборот порталлари орқали амалга ошираётган давлат харидларига оид эълонлари мониторинг тартибида ўрганиш натижалари эълон қилинди
Фарғона ва Наманган вилоятларида қуйидаги соҳаларда ўрганишлар ўтказилди:
Давлат буюртмачилари томонидан Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун талабларига риоя қилиниши;
Банклар томонидан «Ҳар бир оила тадбиркор дастури» доирасида ажратилган имтиёзли кредитлардан мақсадли фойдаланилганлиги;
Бандлик бош бошқармалари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларда ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга оширилиши;
Вилоят ҳокимлиги ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликларида очиқликни таъминлашга оид қонунчилик ҳужжатларининг ижроси ўрганилди.
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 37 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 141 та хат-ҳужжатлар келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести
(10–14-октябрь кунлари)
Семинар-тренинг ва бошқа тадбирлар:
13- октябрь
«Ўзкимёсаноат» АЖнинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи лавозимига очиқ танлов ўтказилди.
14- октябрь
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ходимлари учун «Ўзбекистонда коррупцияга қарши олиб борилаётган фаолият, коррупция учун жавобгарлик, «Э-Антиcор.уз» электрон платформаси» мавзусида ўқув семинар ўтказилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
14-октябрь
Агентлик ҳамда Тожикистон Республикаси Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари ўртасида онлайн учрашувда соҳада ИТ технологияларни қўллашда тажриба алмашилди.
14-октябрь
МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши доирасида бўлиб ўтган саммит доирасида МДҲ давлатлари ўртасида коррупцияга қарши курашишда ҳамкорлик механизмларини такомиллаштиришга қаратилган Битим имзоланди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Давлат харидлари ва бошқа соҳада ўтказилган ўрганишлар натижасида вазирлик идораларга 2 та тақдимнома ҳамда Бош прокуратурага 5 та сўровнома юборилди.
Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган лойиҳалар доирасида амалга оширилаётган харидларни назорат қилиш мақсадида харид комиссиялари мажлислари ўтказилди.
Хоразм вилоятида қуйидаги соҳаларда ўрганишлар ўтказилди:
Давлат буюртмачилари томонидан Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун талабларига риоя қилиниши;
Банклар томонидан «Ҳар бир оила тадбиркор дастури» доирасида ажратилган имтиёзли кредитлардан мақсадли фойдаланилганлиги;
Бандлик бош бошқармалари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларда ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга оширилиши;
Вилоят ҳокимлиги ҳамда ушбу вилоятдаги туман ва шаҳар ҳокимликларида очиқликни таъминлашга оид қонунчилик ҳужжатларининг ижроси ўрганилди.
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 32 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 201 та хат-ҳужжатлар келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести
(3–7-октябрь кунлари)
Семинар-тренинг ва ўқув машғулотлари
3 - октябрь
«Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамиятида «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсати ва унинг устувор йўналишлари» мавзусида семинар-тренинг;.
6 -октябрь
Божхона институтида «Божхона органлари ходимларини коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, одоб-ахлоқ қоидалари» мавзусида ўқув машғулоти;
7- октябрь
«Узинфоcом» МЧЖ ходимлари иштирокида «Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусидаги ўқув-семинари ташкил этилди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ҳамда Маданият вазирликларига очиқликни таъминлаш соҳасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва белгиланган талабларнинг келгусида бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантириш хатлари юборилди.
Мурожаатга асосан Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ўрганилди (https://t.me/antikor_uzb/1734).
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 62 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 140 та хат-ҳужжатлар келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести
(26–30-сентябрь кунлари)
Агентлик билан келишилган ҳолда:
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи;
- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси Ички аудит хизмати комплаенс-назорат бўйича бош мутахассиси;
- Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати бўйича бош мутахассиси;
- Микрокредитбанк» АТБ Коррупцияга қарши ички назорат департаменти раҳбари;
- Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари;
- Жиззах вилояти ҳокимлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ички назорат шўбаси раҳбари кабилар лавозимга тайинланди.
Семинар-тренинг ва ўқув машғулотлари:
28-сентябрь
«Ўзкомназорат» давлат инспекцияси ходимлари учун «Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиётини амалда қўллаш тартиби» мавзусида;
29-сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигида «Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати» мавзусида;
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигида «Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК фаолиятида «Комплаенс-назорат» тузилмалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари» мавзусида
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигида «Ташкилотда комплаенс-назорат тизимини жорий этилиши: коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш, давлат хизматида манфаатлар тўқнашувини олдини олишни тартибга солиш» мавзусида;
30-сентябрь
Тошкент вилояти божхона бошқармаси аппарати ҳамда ҳудудларда жойлашган чегара, ТИФ божхона постлари ходимлари учун «Божхона органлари ходимларини коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, одоб-ахлоқ қоидалари» мавзусида семинар-тренинг ҳамда ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
27-сентябрь
«Ўзбекистонда бизнес барқарорлигини ривожлантириш: Барқарор ривожланиш ва экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув қийматини бизнесга тақдим этиш» форумида Агентлик раҳбарияти иштирок этди .
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Агентлик директорининг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди.
Божхона қўмитаси тизимида коррупциянинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.
«Давлат божхона хизмати органлари ходимларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тартиби тўғрисида»ги Низоми ҳамда ушбу низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори ишлаб чиқилиб тасдиқланди.
Коррупцияга қарши курашишда ННТлар ўртасида ўтказилган «Фуқаролик жамияти институтларини коррупцияга қарши курашиш ва олдини олишда инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёнига жалб қилиш» мавзусида танлов ғолиблари тақдирланди.
«Юксалиш» УМҲ ва бошқа ташкилотлар томонидан «Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигининг ҳуқуқий механизмлари» мавзусида давра суҳбатида Агентлик вакили иштирок этди.
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 62 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 131 та хат-ҳужжатлар келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести
(19–24-сентябрь кунлари)
Ўрганишлар:
Давлат харидлари бўйича ўтказилган мониторинг натижалари бўйича давлат органлари ва ташкилотларига 7 та тақдимнома ҳамда қонун бузилиш ҳолатлари бўйича Бош прокуратурага 10 та ҳужжат ҳуқуқий баҳо бериш учун юборилди.
Эшитув, семинар ва бошқа тадбирлар:
22-сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг солиқ идоралари тизимида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар ҳолатига бағишланган эшитувида Агентлик масъул ходимлари иштирок этди.
22-сентябрь
«Ипотека-банк» акциядорлик тижорат банки ходимлари иштирокида «Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари» мавзусида семинар машғулотлари ўтказилди.
24-сентябрь
Тошкент вилояти божхона бошқармаси аппарати ҳамда ҳудудларда жойлашган чегара, ТИФ божхона постлари ходимлари учун «Божхона органлари ходимларини коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, одоб-ахлоқ қоидалари» мавзусида сайёр ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
20-сентябрь
Агентлик вакилларининг Жаҳон Банки экспертлари билан учрашуви ташкил этилди.
21-сентябрь
Агентлик раҳбарияти ҳамда БМТ ГЖБнинг Венадаги вакили ГРАCЭ дастури бошқарувчиси Лулуа Ассад ўртасида учрашув ташкил этилди.
22-сентябрь
Агентлик директорининг Япония Адлия вазирлиги департамент директори Наито Синтаро раҳбарлигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.
23-сентябрь
«II Тошкент халқаро аксилкоррупция форуми» ўтказилди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Давлат харидлари соҳасида 2022 йилнинг август ойида ўтказилган мониторинг ва таҳлил натижалари эълон қилинди.
Очиқликка оид қонунчилик талабларининг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижро этилишида йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш тўғрисида 31 та идора ва вазирликка огоҳлантириш хати юборилди.
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 25 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан163 та хат-ҳужжатлар келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести
(12–16-сентябрь кунлари)
Ўрганишлар:
Давлат харидлари бўйича ўтказилган мониторинг натижалари бўйича давлат органлари ва ташкилотларига 5 та тақдимнома ҳамда қонун бузилиш ҳолатлари бўйича Бош прокуратурага 8 та ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун юборилган.
Очиқ танлов, семинар ва бошқа тадбирлар:
13-сентябрь
«Коррупциянинг олдини олишда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки» мавзусидаги лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
14-сентябрь
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати бўйича бош мутахассиси лавозимига номзодларни танлаш бўйича очиқ танлов ўтказилди.
14-сентябрь
«Ўзбекистонда коррупция хавфи ва ноҳалолликни баҳолаш» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
15-16-сентябрь
«Божхона органлари ходимларини коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, одоб-ахлоқ қоидалари» мавзусида (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида) сайёр ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
13-16 сентябрь
Агентлик директори бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Японияга ташрифи амалга оширилди.
15-сентябрь
АҚШнинг Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ишлари бюроси Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Лиза А.Джонсон билан Агентлик раҳбариятининг учрашуви бўлиб ўтди.
15-сентябрь
АҚШ давлат департаменти (INL)нинг Одам савдосига қарши курашиш бюроси томонидан ташкил этилган «Жиноий чорраҳалар: коррупция одам савдоси жиноятини қандай кенгайтиради?» мавзусидаги онлайн семинарда иштирок этилди.
16-сентябрь
Агентликнинг халқаро ҳамкорлик тармоғи ҳамда «Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат ташкилоти (Словения) вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.
ХХР раисининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Агентлик ва Хитой Халқ Республикаси Назорат бўйича Миллий Комиссия ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум лойиҳаси имзоланди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 44 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 258 та хат-ҳужжатлар келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести (29 – 31 август ва 5–9-сентябрь кунлари)
Ўрганишлар:
Давлат харидлари соҳасида ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларига тендер ва танловларни бекор қилиш юзасидан 13 та тақдимнома киритилиб, тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди.
Очиқ танлов, семинар ва бошқа тадбирлар:
30 август
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи лавозимига очиқ танлов ташкил этилди.
6-сентябрь
Нодавлат нотижорат ташкилотлар учун ташкил этилган грант танловлари натижалари эълон қилинди.
6-сентябрь
«Ўзсаноатқурилишбанк» ходимлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими бўйича ўқув-семинари ўтказилди.
7-сентябрь
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзгидрометрология» хизмати марказида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятининг самарадорлиги ўрганилди.
8-сентябрь
«Униcон.уз» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази ходимлари иштирокида «Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари» мавзусидаги семинар бўлиб ўтди.
9-сентябрь
Ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
30 август
Швейтсариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув ташкил этилди.
5-8-сентябрь
БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси (UNCAC) Конференциясида (Вена, Австрия) Агентлик директорининг ўринбосари У.Тухташева маъруза билан иштирок этди.
6-сентябрь
Агентлик ҳамда ИҲТТ вакиллари билан онлайн учрашуви ташкил этилиб, ҳамкорлик лойиҳасининг 2-босқичи муҳокама этилди.
7-сентябрь
Швейтсариянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг халқаро экспертлари (Э.Шлаппи, Д.Куролова) билан учрашув ташкил этилди.
8-9-сентябрь
30-Иқтисодий ва экологик форумининг якуний йиғилишида (Прага, Чехия) Агентлик вакили иштироки этди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 64 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 237 та хат-ҳужжатлар келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести (22-27 август кунлари)
Семинар, давра суҳбати, йиғилиш ва бошқа тадбирлар:
22 август
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-122-сон Фармони ижроси доирасида Божхона институтида «Тошкент-товар», «Чуқурсой», «Арк булоқ», «Сирғали» ТИФ ҳамда «Чуқурсой техник идора» ва «Келес» темир йўл чегара божхона постлари ходимлари иштирокида ўқув-семинар машғулотлари ташкил этилди.
24 август
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг @уза_уз телеграм каналида «Коррупцияга қарши курашишнинг устувор йўналишлари, коррупциявий ҳаракатлар учун жавобгарлик масалалари» мавзусида овозли чат ) ўтказилди.
23—25 август
Ҳудудий кенгашлар аъзолари иштирокида соҳалар, ҳудудлар ва давлат идоралари кесимида коррупция даражасини рейтинг баҳолаш тизими ва давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш мавзуларида онлайн семинарлар ташкил этилди.
25 август
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондонлиги шахсий таркиби иштирокида «Коррупция тараққиёт кушандаси» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
25 август
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда соғлиқни сақлаш тизимида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ишчи гуруҳнинг дастлабки йиғилиши (https://bit.ly/3Knq8kd)бўлиб ўтди.
25-26 август
Қашқадарё, Андижон, Бухоро,Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларида кенгаш аъзолари, соҳа ва тармоқ раҳбарлари томонидан 2022 йил ИИ ярим йилликда коррупцияга қарши курашиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастури лойиҳаси тақдимоти ташкил этилди.
26 август
Агентлик директори фуқароларни қабул қилди.
27 август
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
2022 йил июль ойида давлат буюртмачиларининг давлат харидлари махсус ахборот портали орқали амалга оширган харидлари оид таҳлил натижалари эълон қилинди.
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 52 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 169 та хат-ҳужжатлар келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести (15-19 август кунлари)
Семинар-тренинг, очиқ танлов, давра суҳбати ва бошқа тадбирлар:
15 август
«Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Тошкент метрополитени» ДУК ходимлари иштирокида «Коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
17-18 август
«Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги ва коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш амалиёти» мавзусида семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди.
18 август
Тошкент молия институти хузуридаги Молия-банк ходимларининг малакасини ошириш ва уларни кайта тайёрлаш тармоқлараро институтида банк ходимларини коррупцияга қарши билим ва кўникмаларини ошириш бўйича семинар-тренинг ташкил этилди.
18 август
«Тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги» доирасида бўлиб ўтган «Давлат бошқарув органлари фаолияти ва уларнинг иқтисодиётга аралашуви, коррупция ҳамда бюрократик тўсиқлар» масалалари юзасидан панель сессиясида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурханов иштирок этди.
19 август
«Навоиюран» ДУК Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат хизмати раҳбари лавозимига ишга қабул қилиш бўйича очиқ танлов ўтказилди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Тафсилот_кун мавзуси» кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга узатилди.
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 47 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 239 та хат-ҳужжатлар келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести (8-12 - август кунлари)
Очиқ танлов, давра суҳбати ва бошқа тадбирлар:
10 - август
Навоий вилояти ҳокимлигининг очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши ҳолати ўрганилди.
11 - август
Мактабгача таълим вазирлигининг Жиззах вилояти бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат хизмати раҳбари лавозимига ишга қабул қилиш бўйича очиқ танлов ўтказилди.
11 - август
«Ўзкомназорат» давлат инспекцияси ходимлари иштирокида «Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар» мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
12 - август
Тошкент давлат шарқшунослик университетида техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар билан суҳбат ўтказилаётган бино ва майдонларда ўрганишлар олиб борилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
Коррупцияга қарши курашишда ННТлар фаоллигини қўллаб-қувватлаш бўйича танлов ғолибларини аниқлаш бўйича 18 та ННТ вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
«Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими орқали рейтинг баҳолашдан ўтиш бўйича тавсиялар» қўлланмаси ишлаб чиқилди.
Ҳудудларда ижтимоий ва криминоген вазият барқарорлигини ҳамда жамоат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида Навоий вилоятида ўрганиш ўтказилди.
Халқ депутатлари Навоий вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сессияларининг жонли эфирга узатилиши мониторинг тартибида ўрганиб чиқилди.
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 35та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 199 та хат-ҳужжатлар келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести (1-5 август кунлари)
Қўшма баёнот, давра суҳбати, тренинг:
1 август
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қўшма баёноти имзоланди.
2 август
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Судьялар олий кенгаши ҳамкорлигида «Судьялар корпусини шакллантиришда коррупциянинг олдини олиш масалалари» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
2 август
Агентлик директори ЎзЖОКУда бўлиб ўтаётган ижодий имтиҳонларнинг шаффофлиги қай даражада таъминланаётгани билан танишди.
2 август
«Коррупцияга қарши кураш масалаларини ёритиш бўйича журналист, блогер, ННТ фаолларининг салоҳиятини ошириш» мавзусида тренинг бўлиб ўтди.
3 август
Агентлик директори олий ва ўрта махсус таълим вазири билан биргаликда ижодий имтиҳонларнинг очиқлиги ва шаффофлигини назорат қилди.
4 август
Агентлик ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Комплаенс назорат» ва коррупцияга қарши курашиш бўлими масъул ходимлари Тошкент давлат шарқшунослик университетида ижодий имтиҳонлар ўтказилаётган бино ва майдонларида ўрганишлар олиб борди.
4 август
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза бўйича ахбороти эшитилди.
5 август
Сирдарё вилояти ҳокимлиги Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи лавозимига ишга қабул қилиш бўйича очиқ танлов ўтказилди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 29 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 110 та хат-ҳужжатлар келиб тушди.
«Тафсилот – кун мавзуси» номли янги кўрсатувнинг илк сони «Тошкент телеканали» орқали эфирга узатилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести (25-29 июль кунлари)
Брифинг, очиқ танлов, давра суҳбати ва бошқа тадбирлар:
27-29 июль
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги фуқаро авиацияси агентлигининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассис ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи лавозимларига ишга қабул қилиш бўйича очиқ танлов ўтказилди.
26 июль
Тошкент стоматология институтида «Коррупцияга қарши курашиш борасида давлат сиёсати» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
26-27 июль
Навоий ҳамда Самақранд вилоятларидаги божхона постларида «Божхона органлари ходимларини коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, одоб-ахлоқ қоидалари» мавзусида сайёр ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.
29 июль
Тошкент вилоятида тижорат банклари ва тадбиркорлар иштирокида банк тизимидаги мавжуд муаммолар ва коррупциянинг олдини олиш масалалари бўйича очиқ мулоқот ўтказилди.
29 июль
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2022 йил И ярим йилликда келиб тушган мурожаатлар ва давлат харидлари соҳасида қонунчилик талабларига риоя қилинишига оид ўтказилган ўрганишлар юзасидан брифинг бўлиб ўтди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
25-26 июль
ИҲТТнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё учун Коррупцияга қарши кураш тармоғи томонидан «Юқори даражадаги коррупция тўғрисида ACN матрицаси» мавзусида тренинг ташкил этилди.
26 июль
Агентлик директори ҳамда Япониянинг Нагоя университети Президенти Наоши Сугияма ҳамда Токай Миллий Олий таълим ва тадқиқот муассасалари тармоғи раҳбари Сейичи Матсуо ўртасида уч томонлама онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Агентлик директорининг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси муносабатларини тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
«Стоп коррупция» телелойиҳасининг илк сони томошабинлар эътиборига тақдим этилди.
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 32та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 173 та хат-ҳужжатлар келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести (15 -22 июль кунлари)
Комиссия мажлиси, давра суҳбати ва очиқ танлов:
19 июль
«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот марказида коррупцияга қарши курашиш ва қонунчилик мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
21 июль
Очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш комиссиясининг биринчи мажлиси ўтказилди.
22 июль
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг Кадрлар ишлари ва комплаенс назорати бўйича бош инспекторини ишга қабул қилиш бўйича очиқ танлов ўтказилди.
Халқаро ҳамкорликка оид:
21 июль
Агентлик ҳамда БМТ ТД вакиллари ўртасида ташкил этилган ишчи учрашувда фуқаролик жамияти институтларини коррупцияга қарши курашиш ва олдини олиш бўйича инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёнига жалб этиш бўйича танловга келиб тушган аризаларни баҳолаш бўйича ишлар амалга оширилди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан очиқликка оид мавжуд қонунчилик ҳужжатларининг талабларига риоя этилаётганлиги 2022 йилнинг II ярим йиллиги якуни ҳолатига кўра масофавий мониторинг тартибида ўрганиб чиқилди.
«Янги Ўзбекистон» газетасида Агентлик директори А.Бурхановнинг давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш натижаларига бағишланган мақоласи чоп этилди.
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 52 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 98 та хат ва ҳужжатлар келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести (12-16 июль кунлари)
Ўрганиш ва рейтинг баҳолаш натижалари:
Агентлик ўрганишлари асосида Ўзбекистон Каратэ миллий федерацияси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
15 июль
Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги рейтинги натижалари эълон қилинди.
16 июль
Агентлик ва “Ўзагросуғурта” АЖ ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
12-14 июль
Корея Республикасининг Коррупцияга қарши кураш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссияси томонидан давлат хизматчилари учун коррупцияга қарши ўқув курслари ташкил этилди.
13 июль
Хитой Халқ Республикасининг Савдо вазирлиги томонидан "Ривожланаётган давлатларда иқтисодиёт соҳасида коррупциянинг олдини олиш ва жазолаш" мавзусида ўтказилган семинар якунланди.
13-16 июль
“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашишда хотин-қизларнинг ролини кучайтириш ва фаоллигини ошириш” мавзусида тренинг ўтказилди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Агентлик ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ҳамкорлигида ипотека кредити ажратишдаги коррупцион ҳолатлар ҳақида тайёрланган видеоролик кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди.
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 29 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 110 та хат-ҳужжатлар келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести (4-8 июль кунлари)
Йиғилиш, очиқ танлов:
5 июль
Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза дастлабки тарзда муҳокама қилинди
4-7 июль
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси бош мутахассиси ҳамда “Туронбанк АТБ ва “Ўзавиация” агентлигининг Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари лавозимларига очиқ танлов ўтказилди
Ўрганишлар:
Уйчи туман ҳокимлиги томонидан ўтказилган давлат хариди бекор қилинди
“Маърифат маркази” биносидан фойдаланиш бўйича ихтисослаштирилган дирекцияси буюртмачилигида ўтказилган давлат хариди ўрганилиб, бекор қилинди
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
1-6 июль
Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Швейцариянинг соҳадаги ваколатли органлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 48 та мурожаат, ташкилот ва муассасаларнинг 277 та хат-ҳужжат келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести (27 июнь — 1 июль кунлари)
Давра суҳбати, семинар, очиқ танлов:
27 июнь
“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
27 июнь — 1 июль
Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳоким ёрдамчиларида ҳалоллик ва коррупцияга тоқатсиз муносабатни кучайтириш бўйича махсус семинар машғулотлари ташкил этилди.
27-28 июнь
“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК ҳамда “Саноатқурилишбанк” АТБнинг Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари лавозимига ишга қабул қилиш бўйича очиқ танлов ўтказилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
28 июнь
Агентлик томонидан Ёшлар ишлари агентлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, шунингдек, БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда “Ёшлар ҳалоллиги куни” тадбири ташкил этилди.
1 июль
“Коррупцияга оид фаолиятда статистик ва таҳлилий маълумотларни шакллантиришдаги муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди.
1 июль
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Швейцарияга амалий ташрифи бошланди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 43 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 234 та хат-ҳужжат келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести (20 -24 июнь кунлари)
Брифинг, семинар, учрашувлар:
20 июнь
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган пора олиш билан боғлиқ жиноятлар таҳлили юзасидан брифинг ўтказилди.
20-24 июнь
Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳоким ёрдамчиларида ҳалоллик ва коррупцияга тоқатсиз муносабатни кучайтириш бўйича махсус семинар машғулотлари бўлиб ўтди.
20-24 июнь
Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари божхона бошқармаларида бошқарма аппарати ва божхона постлари ходимлари учун “Коррупциянинг божхона ходимлари учун салбий оқибатлари” мавзусида профилактик тадбир ташкил этилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
21 июнь
Агентлик директори А.Бурханов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (БМТ ТД)нинг Европа ва МДҲ бўйича минтақавий бюроси директори ўринбосари Марина Уолтер билан учрашди.
22 июнь
Агентлик директори ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Иқтисодий ҳамкорлик ва бошқарув бўйича маслаҳатчиси Эни Гьерджи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
22-24 июнь
“Очиқ маълумотлар экотизимини ривожлантириш, очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорлик маданиятини ошириш” мавзусида тренинг ўтказилди.
23 июнь
Агентлик вакиллари ва “Bikal” ахборот технологиялари компанияси Кузатув кенгаши, Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Александр Карлайл ўртасида учрашув ташкил этилди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Фарғона вилоятида ҳокимликлар, маҳаллий давлат бошқаруви идоралари фаолиятининг очиқлиги даражасини аниқлаш бўйича жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди.
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 31 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 129 та хат-ҳужжат келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести (13 -17 июнь кунлари)
Қонунчиликдаги янгиликлар:
“Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди
“Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритилди
Эшитув ва бошқа тадбирлар:
14 июнь
Коррупцияга қарши курашиш Тошкент шаҳар ҳудудий кенгашининг йиғилишида банк соҳасида содир этилган коррупциявий жиноятлар таҳлил қилинди.
15 июнь
Халқаро пресс-клубнинг “Божхона маъмуриятчилиги ислоҳотлари: рақамли трансформация, замонавий инфратузилма ва коррупцияга қарши тизим” мавзуидаги сайёр сессияси ташкил қилинди.
16 июнь
Давлат солиқ қўмитасида “Ҳар бир ходим “Ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида фаолият юритиши лозим” мавзусида йиғилиш ўтказилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
15 июнь
Агентлик директори ва БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Р.Астхана билан учрашуви бўлиб ўтди.
14 июнь
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ ГЖБ)нинг Марказий Осиё бўйича Минтақавий идораси аксилкоррупция бўйича экспертлари ўртасида учрашув ташкил этилди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Коррупцияга қарши курашиш ва олдини олиш соҳасида грант таклифлари учун танлов эълон қилинди.
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 55 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 125 та хат ва ҳужжатлар келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести
(6 -11 июнь кунлари)
Ўрганишлар:
“Bugun.uz” сайтида “Ангор тумани мактабгача таълим бўлими 1,3 млрд сўмлик лойиҳани корхонага тендерсиз топширди” номи остида эълон қилинган хабарда (https://bit.ly/3QcfiQy) қайд этилган давлат хариди ўрганиб чиқилганда соҳага оид қонунчилик талаблари бузилганлиги аниқланиб, ўрганиш жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди.
Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларининг йиғилишлари:
7 июнь
Коррупцияга қарши курашиш Бухоро вилоят ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилишида (https://bit.ly/3Qg4n8r) мактабгача таълим тизимидаги коррупция ва унинг олдини олиш масалалари муҳокама этилди.
8 июнь
Коррупцияга қарши курашиш Навоий вилоят ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилишида (https://bit.ly/3tx02Ei) вилоят газ таъминоти тизимида учраётган коррупцион ҳолатлар, шунингдек, тизимда коррупциянинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар таҳлил қилинди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
6-9 июнь
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги кўмагида "Юқори даражадаги мансабдор шахсларда ҳалоллик стандартларини шакллантириш" мавзусида ўқув курслари ташкил этилди.
6 июнь
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ҳамда Жаҳон банкининг Ўзбекистонда бўлиб турган миссияси экспертлари ўртасида “Коррупцияга қарши курашишда институционал салоҳиятни кучайтириш” лойиҳаси юзасидан учрашув ўтказилди.
8 июнь
Агентлик ва Осиё тараққиёт банки вакиллари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
9 июнь
Агентлик директори ва Жаҳон банки экспертлари билан бўлиб ўтган онлайн учрашувда ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари муҳокама қилинди.
Муҳокама, маърифат соати:
10 июнь
Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
11 июнь
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 53 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 103 та хат ва ҳужжатлар келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести
(30 май-3 июнь кунлари)
Эшитув, давра суҳбати ва бошқа тадбирлар:
30-31 май
Барча вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларининг коррупцияга қарши ички (комплаенс) назорат тузилмалари раҳбар ва ходимлари учун “Коррупцияга қарши курашишда устувор вазифаларни белгилаш, мамлакатда коррупциянинг олдини олишнинг замонавий воситаларини жорий этиш” мавзусида
семинар-тренинг машғулотлари ташкил этилди.
30 май
Коррупцияга қарши курашиш Қашқадарё вилоят ҳудудий кенгашининг эшитуви ташкил этилди.
30 май
Солиқ имтиёзлари ва преференциялар берилган субъектлар ҳамда улар томонидан тўланган солиқлар миқдори тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилинди.
31 май
Давлат олий таълим муассасаларининг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилинди.
2 июнь
Давлат божхона қўмитасида “Божхона органларида манфаатлар тўқнашувини бошқариш, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини ошириш” мавзусида семинар ўтказилди.
2 июнь
Коррупцияга қарши курашиш Сурхондарё вилоят ҳудудий кенгашининг эшитуви ташкил этилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
31 май
Жаҳон банки вакиллари билан “Маълумотлар таҳлили: давлат харидларида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш” мавзусида онлайн семинар ташкил этилди.
1 июнь
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ҳамда Жаҳон банки эксперти Лаура Поп ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 26 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 75 та хат ва ҳужжат келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести
(21-27 май кунлари)
Ўрганишлар:
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонунлари талабларига риоя қилинганлиги ҳолатлари юзасидан олий ва ўрта махсус, халқ, мактабгача таълим тизимида ўқувчи-ёшларни иссиқ овқат билан таъминлаш йўналишидаги аутсорсинг хизматлари таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусида олдини олиш юзасидан тегишли чоралар кўриш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Мактабгача таълим вазирликларига тақдимнома киритилди.
Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар эшитуви:
23 май
Коррупцияга қарши курашиш бўйича Хоразм вилоят кенгашида вилоятда бюджет маблағларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ва уларнинг олдини олиш масалаларига оид эшитув ўтказилди.
24 май
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаш йиғилишида ҳоким ўринбосарлари фаолиятидаги коррупция ҳолатлари таҳлил қилинди.
26 май
Коррупцияга қарши курашиш бўйича Андижон вилоят кенгашининг эшитувида вилоятда халқ таълими тизимидаги коррупцион жиноятлар муҳокама этилди.
27 май
Коррупцияга қарши курашиш бўйича Фарғона вилоят кенгашининг эшитувида вилоят халқ таълими тизимидаги коррупцион ҳолатлар эътибор марказида бўлди.
27 май
Коррупцияга қарши курашиш бўйича Наманган вилоят кенгашида вилоятда мактабгача таълим тизимидаги коррупцион жиноятлар таҳлилига бағишланган эшитув ўтказилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
23-27 май
Агентлик делегациясининг Латвия Республикасига хизмат сафари ташкил этилди.
24-25 май
“Марказий Осиёда иқтисодий тараққиёт учун самарали бошқарув” мавзусидаги конференцияда иштирок этилди.
26 май
Агентлик директори ҳамда Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки делегацияси вакили Жонатан Авес ўртасида учрашув ташкил этилди.
26 май
Агентлик директорининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқаро маслаҳатчиси Сума Чакрабарти жамоаси вакили Мари-Анна Биркен билан учрашуви бўлиб ўтди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
27 май
Агентлик директори ҳузурида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
27 май
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” бўлими бошлиғи лавозимига очиқ танлов ўтказилди.
27 май
Қишлоқ хўжалиги вазирлигида “Давлат хизматида ҳалоллик вакцинаси ва манфаатлар тўқнашувини олдини олиш” мавзусида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида “Давлат органларида манфаатлар тўқнашуви олдини олишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзусида ўқув-тренинг машғулотлари ташкил этилди.
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 54 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 213 та хат-ҳужжат келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести
(16-20 май кунлари)
Ўрганишлар:
Бухоро шаҳар Кўп тармоқли марказий поликлиникаси мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан йўлланган мурожаат Соғлиқни сақлаш вазирлиги Комплаенс хизмати билан ҳамкорликда ўрганилиб, ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Бош прокуратурага тақдим қилинди.
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳамда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги қурилиш ишлари тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари, шаҳарсозлик норма ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилаётганлигини мутахассислар томонидан жойига чиқиб ўрганилишини таъминлаш ва маълумотни тақдим этилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига сўровнома юборилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
15-20 май
Агентлик делегациясининг Грузия Республикасига хизмат сафари амалга оширилди ва аксилкоррупция сиёсати доирасида олиб борилаётган фаолияти билан танишилди.
18-20 май
Самарқанд шаҳрида БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда "Инвестицион фаолиятда коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш" мавзусидаги биринчи минтақавий семинар ўтказилди.
18 май
Агентлик ва Франция Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг халқаро ҳамкорлик учун масъул ходимлари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Эшитув, давра суҳбати ва бошқа тадбирлар:
17 май
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Коррупцияга қарши курашиш замон талаби” мавзусига, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида эса олий таълим тизимида амалга оширилаётган “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
17 май
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясида “Коррупцияга қарши курашиш – давлат ва жамиятнинг муҳим вазифаси” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди.
19 май
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сонли Фармони ижроси юзасидан Жиззах ва Сирдарё вилоятлари божхона ходимлари ҳамда тингловчилар учун махсус ўқув машғулоти ўтказилди.
19 май
Самарқанд вилояти Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгаши йиғилиши ташкил этилиб, вилоятда солиқ тизимидаги коррупцион ҳолатлар ва уларнинг олдини олиш масалалари муҳокама этилди.
20 май
Жиззах вилояти Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгаши йиғилишида давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектларда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Ўзаро ҳамкорлик:
Агентлик ва “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.
Қашқадарё вилояти Қарши туманида “Коррупциясиз ҳудуд” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 45 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 127 та хат ва ҳужжат келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести
(10-14 май кунлари)
Қонунчиликдаги янгиликлар:
10 май
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz га давлат идораларида манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, олдини олиш ва тартибга солиш механизмларини аниқ белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
11 май
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-240-сон қарори қабул қилинди.
Ўрганишлар:
▪️“Интермед инновацион” МЧЖ мурожаати асосида Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг мансабдор шахслар фаолияти ҳамда унинг тизимидаги оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларда пулли лаборатория хизматларини ташкил этилиш ҳолатлари ўрганилиб, бошқарманинг мансабдор шахслари фаолиятида йўл қўйилган манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини бартараф этиш юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдимнома киритилди ва тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилди.
▪️Давлат органлари ва ташкилотлари, жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Очиқликка оид мавжуд қонуний талаблар ижросини бажариш ҳолати масофавий мониторинг тартибида ўрганиб чиқилди ва аниқланган қонунбузилиши ҳолати бўйича 8 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларига огоҳлантириш хати юборилди.
▪️Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармони талабларини сифатли ижро этиш (талаб этилган маълумотларни ўз расмий веб-сайтида белгиланган муддатларда, тўлиқ жойлаштириш) бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
12 май
Малайзия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Агентлик ва Малайзия коррупцияга қарши курашиш комиссияси ўртасида меморандум имзоланди.
Эшитув, матбуот анжумани ва бошқа тадбирлар:
11-13 май
Тошкент ҳамда Сирдарё вилоятларида Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари лавозимига ишга қабул қилиш бўйича очиқ танлов ўтказилди.
13 май
Савдо саноат палатасида “Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши курашиш” Хартияси ва “Коррупцияга қарши курашиш Хартияси аъзолигига қўшилиш ва ягона Реестрни юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан комиссия йиғилиши ўтказилди ҳамда 31 нафар тадбиркорлик субъектлари Хартияга аъзо сифатида киритилди.
Шунингдек, мазкур ҳафта мобайнида:
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 30 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 85 та хат-ҳужжат келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести
(5-7 май кунлари)
Ўрганишлар:
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг мансабдор шахслари фаолияти ҳамда тизимдаги оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларда пуллик лаборатория хизматларини ташкил этилиш ҳолатлари ўрганилиб, аниқланган камчиликлар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдимнома киритилди ва тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилди.
Фарғона шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан ўтказилган давлат харидларини ўрганиш мобайнида давлат харидлари соҳасидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги аниқланиб, қонунбузилишларни бартараф қилиш юзасидан тақдимнома киритилди ҳамда тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди.
Андижон вилояти махсус эксплуатация-монтаж бўлинмаси томонидан ўтказилган давлат харидлари ўрганилиб, буюртмачи томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлиги аниқланди ва мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди.
“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармон талабларининг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги фаолияти очиқлиги ҳолати бўйича масофавий мониторинг ўтказилди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
6 май
БМТ Тараққиёт дастурининг Сингапурдаги Глобал дастури ва Ўзбекистондаги ваколатхонаси экспертлари кўмагида Агентлик раҳбарияти ҳамда Гонконг Коррупцияга қарши курашиш бўйича мустақил комиссияси вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.
7 май
"III Халқаро рейтинглар форуми 2022"нинг "Ҳуқуқ устуворлиги ва коррупцияга қарши курашиш" мавзусига бағишланган сессиясида Агентлик директори ўринбосари У.Тухташева маъруза билан иштирок этди.
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 29 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 77 та хат-ҳужжатлар келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести
(25-30 апрель кунлари)
Ўрганишлар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-81-сон қарорига асосан “E-anticor.uz” платформасига тегишли маълумотлар киритилмаганлиги туфайли фаолияти “қониқарсиз” баҳоланган Халқ таълими вазирлиги ҳамда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигига масъул ходимларнинг жавобгарлиги масаласини кўриб чиқиш тўғрисида тақдимномалар киритилди.
Тошкент вилоятидаги “Култепа”, Бухоро вилоятидаги “Вардонзе ёдгорлиги” ва Тошкент шаҳридаги “Қулоқтепа (Қулоқлитепа)” археология мероси объектларининг муҳофаза қилиниши, сақланиши ва улардан фойдаланишда қонунчиликка риоя этилиши ҳолатларини ўрганиш натижалари юзасидан Туризм ва маданий мерос вазирлигига коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Бухоро муҳандислик-технология институтида коррупцияни келтириб чиқараётган омиллар, унга сабаб бўлаётган шарт-шароитлар, маблағлардан фойдаланиш ва давлат харидларини амалга оширишда қонунчиликка риоя этилиши аҳволини ўрганиш натижалари бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Андижон вилояти махсус эксплуатация-монтаж бўлинмаси томонидан ўтказилган давлат харидларида буюртмачи давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги аниқланди ва вилоят ҳокимлигига тақдимнома киритилди.
“Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ томонидан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги аниқланиб, буюртмачига тақдимнома киритилди ҳамда тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага сўров юборилди.
“Алоқабанк” АТБ томонидан ўтказилган давлат харидлари ўрганилганда буюртмачи томонидан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари қўпол равишда бузилганлиги аниқланиб, буюртмачига тақдимнома киритилди ҳамда тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага сўров юборилди.
Соғлиқни сақлаш, Олий таълим, Халқ таълими ва Мактабгача таълим вазирликлари тизимидаги бюджет буюртмачилари томонидан махсус ахборот порталида жойлаштирилган аутсорсинг хизматларини ташкил этишга оид эълонларнинг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқлиги ўрганилди.
Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси буюртмачилигида ўтказилган харид бўйича аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан буюртмачига тақдимнома киритилди, шунингдек, харид комиссияси томонидан йўл қўйилган қонунбузилишлар юзасидан уларнинг жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун Бош прокуратурага сўров юборилди.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6247-сон Фармони талабларининг ижроси юзасидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Кинематография агентлигининг фаолияти очиқлиги ҳолати бўйича масофавий мониторинг ўтказилди.
20-27 апрель кунлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси АҚШга ташриф буюрди.
Халқаро ҳамкорлик доирасидаги бошқа тадбирлар:
26 апрель
Агентлик ва Европа Иттифоқи делегацияси вакиллари ўртасида учрашув ташкиллаштирилди.
26 апрель
Агентлик ва Осиё тараққиёт банки вакиллари билан коррупция қарши курашиш соҳасидаги ислоҳотларни муҳокама қилиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.
27 апрель
Жаҳон банки эксперти Д.Котляр иштирокида “Давлат секторида шаффофликни таъминлашда рақамли воситалар” мавзусида навбатдаги семинар ташкил этилди.
Семинар, брифинг ва бошқа тадбирлар:
27-28-апрель
Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий стратегиянинг янги лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.
26 апрель
Коррупцияга қарши курашишда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш борасида Агентлик томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар юзасидан брифинг ўтказилди.
26 апрель
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи ҳамда бош мутахассиси вакант лавозимларига очиқ танлов ўтказилди.
28 апрель
Иқтисодий эркинлик индексининг 2022 йилги ҳисоботи бўйича Ўзбекистоннинг рейтингдаги ўрни ва унга таъсир кўрсатувчи индикаторлардаги ўзгаришлар юзасидан онлайн ўқув семинари ташкил этилди.
28-29 апрель
Андижон ва Наманган вилоятларида очиқликка оид қонунчилик ҳужжатлари ижроси ҳолати таҳлил қилинди.
29 апрель
Фуқаролар Агентлик директори қабулида бўлди.
30 апрель
Давлат бошқарув органларида коррупцион схемаларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 54 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 220 та хат-ҳужжат келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳафталик дайджести
(18-22 апрель кунлари)
Ўрганишлар:
“Ипотека-банк” ATБда коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси фаолияти бўйича ўрганиш ўтказилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди.
“Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси маблағларидан ажратилган кредитлар, “Ёш тадбиркор” кворкинг марказлари, “Ёшлар меҳнат гузари” комплексларида қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича Тошкент вилоятида ўтказилган ўрганишлар натижасида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент вилоят прокуратурасига юборилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-54-сон Қарори ижроси ҳамда “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурига асосан кредитларнинг ажратилиш ҳолати юзасидан Қашқадарё вилоятида ўрганиш ўтказилиб, аниқланган қонунбузилишлари бўйича тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига қонуний чора кўриш учун юборилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5048-сон Фармони ижроси бўйича Қашқадарё вилоятида ўтказилган ўрганишда аниқланган қонунбузилишлар бўйича тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди.
Қашқадарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Қарши шаҳар, Қарши ва Касби туман бўлимлари томонидан давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилганлиги аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди.
Тошкент шаҳар Болалар фтизиатрия сиҳатгоҳи буюртмачилигидаги иссиқ овқатларни аутсорсинг хизмати орқали етказиб бериш учун жойлаштирилган эълон бўйича харид комиссияси томонидан йўл қўйилган қонунбузилишларни бартараф этиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди.
“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда мамлакат Президентининг ПФ-6247-сон Фармони талабларининг ижроси юзасидан Туризм ва маданий мерос, Уй-жой коммунал вазирликлари ҳамда уларнинг таркибий тузилмалари, ҳудудий бошқармалари фаолияти очиқлиги бўйича масофавий мониторинг ўтказилди ва унинг натижалари юзасидан Олий Мажлис Сенатига маълумот юборилди.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунининг Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги "Инновация, технология ва стратегия маркази" ДУК томонидан ижро этилиши ҳолати жойига чиқилган ҳолда ўрганилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
18 апрель
Жаҳон Банки билан ҳамкорликда давлат органлари ва ташкилотларининг ички назорат тузилмалари вакиллари учун видеоконференцалоқа тарзида онлайн семинар ўтказилди.
20 апрель
Агентлик директори бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг АҚШга амалий ташрифи бошланди
20 апрель
Ўзбекистон делегацияси вакиллари Массачусетс Олий суди ҳамда АҚШ федерал суди судьялари билан учрашди.
20 апрель
Агентлик директори бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси аъзолари ҳамда “The Boston Globe” нашри журналистлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
21 апрель
Ташрифнинг иккинчи куни: АҚШ Федерал Коррупцияга қарши курашиш тизими муҳокама этилди.
21 апрель
Делегация аъзолари коррупцияга қарши кураш соҳасида фаолият юритувчи таҳлил марказида бўлди.
Матбуот анжумани, маҳорат дарси ва бошқа тадбирлар:
19 апрель
"Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш борасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар" мавзусида матбуот анжумани
21 апрель
Бухоро вилояти ҳокимлигининг Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари лавозимига ишга қабул қилиш бўйича очиқ танлов ўтказилди.
22 апрель
Тошкент давлат юридик университети талабалари учун “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорлик. Коррупцияни идрок этиш индексининг мазмуни ва аҳамияти” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 45 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 136 та хат ва ҳужжат келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигинг ҳафталик дайджести
(11-15 апрель кунлари)
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармон талабларининг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, уларнинг таркибий тузилмалари фаолияти очиқлиги ҳолати бўйича масофавий мониторинг ўтказилди ва натижалари юзасидан Олий Мажлис Сенатига маълумот киритилди.
Наманган вилояти Давлатобод туманида “Коррупциясиз ҳудуд” лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Агентлик ва Наманган вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган "Йўл харитаси"да белгиланган вазифалар ижроси ўз вақтида ва талаб даражасида бажарилмаганлиги ҳамда мазкур ҳолатларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан Наманган вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашига тақдимнома киритилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилган давлат харидлари бўйича “davletov.uz” ва бошқа ижтимоий тармоқларда тарқалган мақолалар юзасидан ўрганиш ўтказиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлигига сўров хати юборилди.
Учрашув, давра суҳбати ва бошқа тадбирлар:
14 апрель
Ўзбекистон “Адолат” СДП, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистонни коррупциядан ҳоли мамлакатга айлантиришда бирлашайлик!” мавзусидаги илмий-маърифий, маданий тадбир ўтказилди.
14 апрель
Турин политехника университетида коррупцияга қарши курашишнинг миллий ҳуқуқий асослари ва халқаро стандартларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
14 апрель
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматида ўтказилган Санитария-эпидемиология Кенгаши йиғилишида коррупцияга қарши муросасиз курашни кучайтириш, хизмат фаолиятида шаффофликни таъминлаш кун тартибидаги асосий масалалардан бири бўлди.
15 апрель
Агентлик махсус ахборот порталларида давлат харидларининг ташкил этилишида коррупцион хавф-хатарларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Молия вазирлиги, Товар-хом ашё биржаси ва Молия вазирлиги ҳузуридаги “ХТ-Харид Технологиялари” ҚҚ мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
11 апрель
Агентлик раҳбарияти ва Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Р.Трокша ҳамда Рига Олий юридик мактаби раҳбарияти ўртасида учрашув ташкил этилди .
12 апрель
Агентлик раҳбарияти ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси Марказий Осиё Минтақавий идорасининг аксилкоррупция соҳасидаги экспертлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
14 апрель
Агентлик директори А.Бурханов ҳамда АҚШ Давлат департаментининг Халқаро наркотик моддалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ишлари бўйича бюроси (INL) катта маслаҳатчиси Ж.Каллахан ўртасида учрашув ташкил этилди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан 41 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 92 та хат ва ҳужжатлар келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти дайджести
(4-8 апрель кунлари)
5 апрель
Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
6 апрель
Давлат дастури ижроси бўйича Агентлик томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
5-8 апрель
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти вакиллари иштирокида Истанбул ҳаракатлар режаси масалалари муҳокама қилинди.
7 апрель
Агентлик раҳбарияти ҳамда Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистон бўйича миссияси раҳбари Рон ван Роден бошчилигидаги делегация аъзолари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
8 апрель
Агентлик раҳбарияти ҳамда “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти раҳбари Мюша Север ва Словениянинг Йозеф Штефан институти экспертларининг учрашуви ўтказилди.
8 апрель
Агентлик ҳамда Европада ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти вакилларининг ишчи учрашуви ташкил этилиб, Агентлик ва Европада ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти ўртасида 2022-йилга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув, семинар ва бошқа тадбирлар:
6 апрель
Агентлик ҳамда “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази вакиллари иштирокида Агентлик буюртмасига асосан ўтказилиши режалаштирилган тадқиқотнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.
6 апрель
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида “Коррупциясиз инновацион тизим” мавзусида семинар ўтказилди.
6-7 апрель
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида божхоначилар учун коррупцияга қарши курашнинг комплаенс тизими бўйича сайёр ўқув машғулоти ташкил қилинди.
8 апрель
Адлия вазирлигида вазирлик ва манфаатдор идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг “Охирги бенефициар мулкдорлар ягона давлат реестри тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
“Миллийбанк” АТБ, CERT ACADEMY, “Саноатқурилишбанк” АТБ, ДХХ академиясида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш масаласига бағишланган маҳорат дарслари ўтказилди.
Ҳафта давомида Агентликка юридик ва жисмоний шахслар томонидан 43 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 91 та хат-ҳужжат келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти дайджести
(28 март—1 апрель кунлари)
Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти юзасидан Сурхондарё вилояти ҳамда Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясида ўрганишлар ўтказилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан вилоят ҳокимлиги ва Давлат инспекциясига тақдимномалар киритилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
28-29 март
БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш” мавзусида семинар ташкил этилди.
28 март
2023-йилга мўлжалланган Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи (ЭАГ) бюджети лойиҳасини муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилган Техник ёрдам кўрсатиш бўйича Ишчи гуруҳининг сессиялараро йиғилиши ўтказилди.
29 март
“Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” адлия, ички ишлар, инсон ҳуқуқлари ва тегишли масалалар бўйича кичик қўмитасининг 18-йиғилиши бўлиб ўтди.
29 март
Агентлик ходимлари учун давлат хизматида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда декларация тизимини жорий этиш масалаларида Латвия тажрибаси бўйича онлайн семинар ўтказилди.
29-30 март
ЕХҲТнинг “Уюшган жиноятчилик ва коррупция таҳдидларига қарши курашиш бўйича ҳуқуқий таълим ва ахборот кампанияларни ўтказиш орқали ёшлар ўртасида жиноятчилик ва гиёҳвандликнинг олдини олиш самарадорлигини ошириш лойиҳаси” мавзусига бағишланган конференцияси ташкил этилди.
31 март
Осиё тараққиёт банки ҳамда масъул вазирлик ва идоралар вакиллари билан биргаликда “Иқтисодий бошқарувни яхшилаш дастури” доирасида қабул қилинадиган Ислоҳотлар матрицасининг муҳокамаси бўлиб ўтди.
Семинар ва бошқа тадбирлар:
28-29 март
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлигида “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш” мавзусида семинар ўтказилди.
31 март
Коррупцияга қарши курашиш Хартияси аъзолигига қабул қилиш бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 30 нафар тадбиркор аъзоликка қабул қилинди.
31 март
Давлат харидлари соҳасида 2022 йилнинг март ойида ўтказилган ўрганишлар, мониторинг ва таҳлил натижалари эълон қилинди.
1 апрель
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида “Коррупция — тараққиёт кушандаси” мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.
Шунингдек, мазкур ҳафтада:
Тошкент вилояти ҳокимлиги, Тошкент Молия Институти ҳузуридаги Молия-банк ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тармоқлараро институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Академиясида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш масаласига бағишланган маҳорат дарслари ташкил этилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти дайджести
(23 - 26 март кунлари)
Ўрганишлар:
Тошкент вилояти ҳокимлигида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятининг йўлга қўйилганлик ҳолати ҳамда мазкур тузилмаларнинг натижадорлиги ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан вилоят ҳокимлигига тақдимнома киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6247-сон Фармони талабларига мувофиқ, Андижон, Сирдарё вилоятлари ҳамда Транспорт, Қишлоқ хўжалиги вазирликларининг расмий веб-сайтлари масофавий мониторинг тартибида таҳлил қилинди.
Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла”, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш Дастурларининг ижроси ўрганилиб, Давлат дастурлари доирасида айрим объектларда ишлар якунланмаганлиги, ҳақиқатда бажарилмаган ишлар ҳисоботларга қўшиб кўрсатилганлиги, маҳаллий ҳокимликларнинг молиявий имконияти бўлишига қарамасдан маблағлар ажратилмаганлиги, бажарилиши лозим бўлган ишлар параметрлари ўлчами ноқонуний тарзда камайтирилганлиги ҳолатлари аниқланди.
Қонунбузилиш ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди, шунингдек, ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга тақдимнома киритилди.
“Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси маблағларидан ажратилган кредитлар, “Ёш тадбиркор” коворкинг марказлари, савдо-маиший ва кичик ишлаб чиқариш майдонларини ташкил этиш учун қурилган “Ёшлар меҳнат гузари” комплексларида қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича ўрганишлар ўтказилмоқда.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
23 март
Aгентлик директори A.Бурханов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Чакрабарти ўртасида учрашув ташкил этилди.
25 март
Европа Кенгаши ҳамда Бош прокуратура Академияси вакиллари иштирокида вазирлик ва идоралар ички назорат тизими ходимларини ўқитиш бўйича электрон платформа яратиш масаласида учрашув ташкил этилди.
Бошқа тадбирлар:
24 март
Aгентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши йиғилиши ўтказилди.
25 март
Агентлик директори А.Бурхановнинг фуқаролар билан навбатдаги қабули бўлиб ўтди.
25 март
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси шахсий таркиби иштирокида “Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш сиёсати” мавзусида маърифат соати ташкил этилди.
26 март
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси, ИИВ ЙҲХББ ва ИИВ Академияси шахсий таркиби иштирокида “Коррупция – маънавият душмани” мавзусида маърифат дарси ўтказилди.
Шунингдек, мазкур ҳафта мобайнида:
Агентликка юридик ва жисмоний шахслар томонидан 23 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 72 та хат-ҳужжат келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти дайджести
(14 - 18 март кунлари)
16 март
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақидаги” қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида учинчи ўқишда маъқулланди.
19 март
Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси доирасида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Агентлик директорининг ахбороти эшитилди.
Ўрганишлар:
Давлат буюртмачилари томонидан “etender.uzex.uz” махсус ахборот порталига жойлаштирилган давлат харидлари эълонлари ва уларнинг натижаси бўйича ҳужжат ҳамда маълумотлар ўрганилиб, 3 та буюртмачининг жами 2 млрд 522 миллион 800 минг сўмлик давлат харидлари бўйича харид комиссиялари томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонунларнинг талаблари қўпол равишда бузилганлиги аниқланди ва ушбу эълонларни бекор қилиш бўйича тақдимнома киритилди.
Агентлик томонидан Сурхондарё вилоятида давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятининг йўлга қўйилганлиги, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда коррупциянинг олдини олиш борасидаги ишлар самарадорлиги ўрганилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6247-сон Фармони талабларига мувофиқ, 2021 йилда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан очиқ маълумотларни расмий веб-сайтда ҳамда Очиқ маълумотлар порталида жойлаштирилиши ҳолати мониторинг қилинди. Унга кўра, 93 та давлат органлари ва ташкилотлари 2021 йилдаги фаолиятига оид ҳисоботни эълон қилмаганлиги, 126 таси бундай ҳисобот бўйича матбуот анжуманининг ўтказилиш жойи ва вақти ҳақида ҳанузгача ўз расмий веб-сайтига маълумот жойлаштирмаганлиги аниқланди.
Семинар ва бошқа тадбирлар:
14-18 март
Навоий, Қашқадарё, Сурҳондарё, ҳамда Бухоро вилоятларида “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш” мавзусида семинар ўтказилди.
16 март
Ички ишлар Академиясида "Ички ишлар органларида коррупцияга сабаб бўлаётган шарт-шароит ва омилларни камайтиришни ташкил этиш ва бошқариш" мавзусида маъруза ташкил этилди.
16 март
Тошкент давлат юридик университети талабалари учун “Коррупцияга қарши курашишда комплаенс-назорат тизимининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди.
17 март
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар” мавзусида семинар ўтказилди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
15 март
Агентлик ва Жаҳон банки вакиллари ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаб олиш мақсадида учрашув (ташкил этилди.
16 март
Агентлик ва Буюк Британиянинг Марказий Осиё бўйича минтақавий дастур раҳбари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.
18 март
Агентлик ва ЕХҲТ ўртасида 2022 йилга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.
Шунингдек, мазкур давр мобайнида:
Агентликка юридик ва жисмоний шахслар томонидан 37 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 127 та хат-ҳужжат келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти дайджести
(28 февраль — 11 март кунлари)
Мактабгача таълим, Соғлиқни сақлаш, Маданият, Сув хўжалиги, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари ва Кадастр агентлиги тизимида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш ҳамда коррупциянинг олдини олиш бўйича 2022-2023 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Энергетика, Уй-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш ҳамда Мактабгача таълим вазирликлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматида коррупцияга қарши ички назорат тизими фаолияти жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан вазирлик ва идораларга 8 та тақдимнома киритилди.
4 март
Бухоро вилояти Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасида ўтказилган текширувда 1.млрд 273 млн.сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланиб,2022 йил 2 март куни тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахсларига нисбатан прокуратура идоралари томонидан жиноят иши қўзғатилди.
7-10 март
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан очиқликка оид қонунчилик ҳужжатлари ижро этилиши ҳолати масофавий мониторинг тартибида ўрганилиб, аниқланган хато ва камчиликлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига умумлаштирилган маълумот тақдим этилди.
7 март
Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг мажлисида Агентлик директорининг давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
1-10 март
Тошкент шаҳри, Фарғона, Сирдарё ҳамда Жиззах, Тошкент вилоятларида “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш” мавзусида семинар ўтказилди.
11 март
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенция жамғармаси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигида коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари лавозимига ишга қабул қилиш бўйича очиқ танлов ташкил этилди.
Ҳамкорлар ва экспертлар иштирокида ўтказилган тадбирлар:
28 феврал
Автомобил йўллари қўмитаси Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси ҳамда Тошкент шаҳар қурилиш соҳасидаги назорат инспекциясида “Коррупцияга қарши курашиш ва олдини олиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш чоралари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
3 март
Давлат бошқаруви академиясида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташкилий-назорат ва кадрлар бўлими ходимлари учун “Коррупциянинг олдини олиш ва “комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш, давлат хизматчиларининг ҳалоллигини ошириш” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.
3 март
Бош прокуратура Академияси ва Европа Кенгаши вакиллари билан биргаликда Европа Кенгашининг “Марказий Осиё – ҳуқуқ устуворлиги: очиқлик ва иқтисодий жиноятларга қарши курашишда ҳамкорлик” (CА ТАЭC) дастури доирасида ишлаб чиқилиши режалаштирилаётган онлайн ўқув курсларнинг техник ва ташкилий масалалари муҳокама қилинди.
4 март
Японияда таҳсил олиб қайтган экспертлар иштирокида Коррупцияга қарши курашиш Академиясини ташкил этиш лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди.
4-5 март
Агентлик ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида Самарқанд вилоятида “Коррупцияга қарши кураш масалаларини ёритиш бўйича журналист, блогер, ННТ фаолларининг салоҳиятини ошириш” мавзусида тренинг ташкил этилди.
9 март
Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти томонидан “Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик, коррупцияга қарши курашиш ҳамда уюшган жиноятчиликни олидини олиш”га бағишлаб ўтказилган семинарда Агентлик масъул ходимлари иштирок этди.
11 март
Губкин номидаги нефт ва газ университетида “Коррупциянинг олдини олиш бўйича Агентлик томонидан амалга оширилаётган превентив чоралар, ўтказилган ўрганишлар натижалари” мавзусида амалий семинар, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида “Қонун ва адолат устувор, жиноятга жазо муқаррар” ва “Коррупция - тараққиётимиз кушандаси” мавзусида давра суҳбатида Агентлик масъул ходимлари иштирок этди.
11 март
Агентлик, Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури вакиллари ўртасида уч томонлама учрашув ташкил этилди.
Брифинг ва матбуот анжумани:
7 март
АОКАда “Коррупцияга қарши курашиш ва жиноий даромадларни легаллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги режалар” мавзусида брифинг ўтказилди.
10 март
Агентликнинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисида Жамоатчилик кенгаши олдидаги ҳисоботига бағишланган матбуот ажумани ўтказилди.
Шунингдек, мазкур давр мобайнида:
Агентликка юридик ва жисмоний шахслар томонидан 71 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 180 та хат-ҳужжат келиб тушди.
Агентлик раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан 30 нафар фуқаро қабул қилинди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятининг ҳафталик дайджести
(21-25 февраль кунлари)
Коррупциянинг олдини олиш ва “комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш бўйича:
▪️ 10 та вазирлик ва идораларда коррупцияга қарши ички назорат тизими фаолиятининг йўлга қўйилганлик ҳолати ҳамда белгиланган вазифа ва топшириқларнинг ижроси жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
▪️ 21 февраль ➖ Давлат бошқаруви академиясида “Давлат хизматида ҳалоллик стандарти (ҳалоллик вакцинаси)ни жорий этиш истиқболлари” мавзусида ва “Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази” ДУКда “Коррупцияга қарши курашишни тартибга солувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти” мавзусида ўқув семинарлари ташкил этилди.
Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бўйича:
Олий ва ўрта махсус таълим, халқ таълими, мактабгача таълим ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида аутсорсинг хизматлари учун ажратилган маблағлар ва уларнинг сарфланишида “Давлат харидлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя қилиниши ҳолатлари юзасидан ўрганиш ўтказилмоқда.
Жамоатчилик билан алоқалар йўналишида:
24 февраль➖Агентлик томонидан ҳудудий кенгашлар ходимлари учун Ҳудудий кенгашлар фаолиятини рейтинг баҳолаш натижалари юзасидан ишчи семинар ташкил этилди. Унда рейтинг мезонларни барча ҳудудлар ҳам бирдек қабул қилмаётгани, айрим масалалар бўйича турлича ёндашишлар бўлаётгани ва ҳудудий кенгашлар томонидан йўл қўйилган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди.
25 февраль➖ Давлат дастурининг ижросини таъминлаш бўйича “Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси”ни ташкил этиш юзасидан Бош прокуратура Академияси раҳбарияти билан учрашув ўтказилиб, унда Академияни ташкил этиш ва унинг фаолият механизмлари хусусида ўзаро фикр алмашилди.
25 февраль➖Конрад Аденауэр фонди ҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш марказининг журналистлар учун ташкил этилган “Ўзбекистон ОАВлари коррупцияга қарши курашнинг самарадор воситаси сифатида” мавзусидаги семинарда Агентлик фаолият йўналишлари тўғрисида тақдимот ўтказилди.
Халқаро ҳамкорлик йўналишида амалга оширилган ишлар:
22 февраль➖ Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) билан ҳамкорликда Халқаро очиқ маълумотлар хартияси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш бўйича тузилган очиқ маълумотлар тўплами юзасидан Якуний ҳисоботнинг тақдимотига бағишланган семинар ташкил этилди.
23 февраль➖ “Open Data Challenge 2021” танлови ғолиби — дастурчилар гуруҳи билан Эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини аниқлашга қаратилган лойиҳа юзасидан онлайн учрашув ташкил этилди.
22 — 24 февраль➖ БМТнинг Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича қўмитаси 71-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикасининг 3-даврий миллий маърузасига бағишланган тадбирда Агентлик директори иштирок этиб, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш сиёсати, халқаро стандартларнинг Ўзбекистон қонунчилигига имплементация қилиниши жараёнлари ҳақида маълумот берилди.
24 февраль ➖ Буюк Британиянинг Халқаро Ҳамкорлик Хизмати (GPI) ҳамкорлигида “Давлат хизматига ишга қабул қилиш. Меритократия тамойили. Хизматда кўрсатилган ютуқлар орқали лавозимда кўтарилиш: Буюк Британия тажрибаси” масалаларига бағишланган онлайн семинар ташкил этилди.
24 февраль ➖ БМТ ТДнинг аксилкоррупция бўйича эксперти Х.Арутюнян билан “Очиқ ҳудуд” ва Агентлик ҳузуридаги жамғарма фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
24 февраль ➖ Жаҳон банки вице-президенти Анна Берденинг 2021 йил 14-19 май кунлари Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида тасдиқланган “Йўл харитаси”ни бажариш мақсадида Жаҳон банки вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилди.
Шунингдек, ушбу ҳафта мобайнида:
Агентликка юридик ва жисмоний шахслар томонидан 40 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 98 та хат-ҳужжат келиб тушди.
Агентлик директори А.Бурхановнинг фуқаролар билан навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Унда Агентлик директори томонидан 14 нафар фуқаро қабул қилинди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятининг ҳафталик дайджести
(14-18 февраль кунлари)
Коррупциянинг олдини олиш ва “комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш бўйича:
▪️ 6 та вазирлик ва идорада коррупцияга қарши ички назорат тизими фаолиятининг йўлга қўйилганлик ҳолати, шунингдек, белгиланган вазифа ва топшириқларнинг ижроси жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
▪️ 16 февраль - 18 февраль ➖ Тошкент вилоят ҳокимлиги ва ҳудудий давлат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида “Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш” мавзусида семинарлар ўтказилди.
▪️ 18 февраль ➖Давлат бошқарув академиясида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳар ҳокимликлари Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбарлари учун “Давлат хизматида ҳалоллик стандартларини жорий этиш истиқболлари” мавзусида махсус ўқув семинари ташкил этилди.
Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бўйича:
Каттақўрғон тумани Тиббиёт бирлашмаси ҳамда Фарғона вилоят ҳокимлиги томонидан ўтказилган давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланиб, тегишли ташкилотларга давлат харидларини бекор қилиш ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тақдимномалар киритилди.
Республиканинг барча ҳудудларидаги тиббиёт муассасаларида 2019-2021 йиллар давомида бюджетдан ва бошқа мақсадли жамғармалардан ажратилган маблағлар ҳамда уларнинг ишлатилиши юзасидан ўрганиш ўтказилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига таклифлар юборилди.
Халқаро ҳамкорлик йўналишида амалга оширилган ишлар:
15 февраль➖ Буюк Британия Ҳукуматлараро Ҳамкорлик Хизмати (GPI) билан ҳамкорликда давлат харидларини амалга ошириш, ушбу жараёнда коррупциянинг олдини олиш ҳамда шаффофликни таъминлашга оид онлайн семинар ташкил этилди.
17 февраль➖ GPI билан ҳамкорликда GPI вакили М.Галлаҳер иштирокида Буюк Британияда ҳукумат фаолиятининг шаффофлигини таъминлашга оид тартиб-таомиллар тўғрисида семинар ўтказилди.
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш бўйича:
14 февраль➖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–6247-сонли "Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида кўрсатув ташкил этилди.
15 февраль➖ Олий Мажлис Сенати, Бухоро вилоят прокуратураси билан биргаликда Бухоро вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашида соғлиқни сақлаш соҳасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар (https://bit.ly/3LRkIhU)эшитилди.
Шунингдек, ушбу ҳафта мобайнида:
Агентликка юридик ва жисмоний шахслар томонидан 49 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 99 та хат-ҳужжат келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятининг ҳафталик дайджести
(7-11 февралъ кунлари)
▪️8 февраль ➖ Агентлик директори ва Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси К.Оболенский ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
▪️8 февраль ➖Агентлик директори Президент Администрацияси масъул ходимлари ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти билан бирга Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида коррупциянинг олдини олишга қаратилган ишлар самарадорлиги ўрганилди.
▪️10-11 февраль ➖Агентлик ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида Қашқадарё вилоятида “Коррупцияга қарши кураш масалаларини ёритиш бўйича журналист, блогер, ННТ фаолларининг салоҳиятини ошириш” мавзусида тренинг ташкил этилди.
▪️11 февраль ➖ Фарғона вилоятида “Очиқ, шаффоф ва ҳисобдор ҳудуд” лойиҳаси ишга туширилди.
Яширин иқтисодиёт ҳамда коррупцияга қарши “комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш бўйича:
16 та вазирлик ва идораларда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятининг йўлга қўйилганлик ҳолати ҳамда белгиланган вазифа ва топшириқларнинг ижроси жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бўйича:
Сирдарё вилоятида мактабгача таълим тизимида ташкил этилган ишлар бўйича ўрганишлар ўтказилди.
Давлат буюртмачилари томонидан давлат харидлари махсус ахборот порталига жойлаштирилган эълонлар масофавий мониторинг тартибида ўрганилди.
Жамоатчилик билан алоқалар, мурожаатлар билан ишлаш ва халқаро ҳамкорлик соҳасида:
Коррупцияга қарши курашиш виртуал Академиясини ташкил этиш бўйича Бош прокуратура Академияси билан халқаро экспертлар иштирокида онлайн учрашув ўтказилди.
Европа Кенгаши вакиллари томонидан ишлаб чиқилаётган “Ўзбекистон Республикаси учун давлат ва хусусий секторда коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва бошқариш” электрон курсининг дастури юзасидан муҳокамалар ўтказилди.
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6247-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 373-сон Қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган талаблар”нинг ижроси юзасидан маҳаллий ҳокимликлар расмий веб-сайтлари мониторинг қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессияларини телеканаллар, шунингдек, Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатишни таъминлаш бўйича аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари Агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали эълон қилинди.
Шунингдек, ушбу ҳафта мобайнида:
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Давлат бошқаруви академияси ва Бош прокуратура Академияси томонидан давлат хизматчиларини коррупцияга қарши курашиш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича ўқув курсларида мунтазам равишда ўқитиш тизимини яратиш тўғрисида келишув имзоланди.
Ҳафта давомида Агентликка юридик ва жисмоний шахслар томонидан 46 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 97 та хат-ҳужжат келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятининг ҳафталик дайджести
(31 январь ➖ 5 февраль кунлари)
▪️1 февраль ➖ Давлат харидлари соҳасида 2022 йилнинг январь ойида ўтказилган мониторинг ва таҳлил натижалари эълон қилинди.
▪️2 февраль ➖ Агентлик томонидан археологик ёдгорликларни сақлаш ва муҳофаза қилишда қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича маълумот берилди.
Яширин иқтисодиёт ҳамда коррупцияга қарши “комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш бўйича:
40 дан ортиқ вазирлик ва идораларда коррупцияга қарши ички назорат тизими фаолиятининг йўлга қўйилганлик ҳолати, шунингдек, белгиланган вазифа ва топшириқларнинг ижроси жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Давлат бошқаруви академиясининг сиёсий (маърифат) ўқув соатида Агентлик масъул ходими “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари” мавзусидаги маъруза билан иштирок этди.
Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бўйича:
Банк соҳасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Марказий банк” ва “Ипотека банк” АТИБ билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Махсус ахборот порталига жойлаштирилган давлат харидларига оид эълонлар бўйича ўтказилган масофавий мониторинг натижасида 7,3 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди.
Халқаро ҳамкорлик соҳасида:
▪️3-февраль ➖Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 728-Ф-сон фармойиши ижросини таъминлаш ҳамда Жаҳон банкининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастурини ишлаб чиқиш юзасидан Жаҳон банки экспертлари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–6247-сон Фармонига асосан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатини янада кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–6247-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 373-сон Қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талаблар"нинг ижро ҳолати мониторинг қилиниб, аниқланган хато ва камчиликлар юзасидан 14 та маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тақдимномалар киритилди.
Шунингдек, ушбу ҳафта мобайнида:
Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар фаолиятини рейтинг баҳолаш мезонлари асосида баҳоланди ва рейтинг дастлабки натижалари таҳлил қилинди.
Ҳафта давомида Агентликка юридик ва жисмоний шахслар томонидан 32 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 119 та хат-ҳужжат келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятининг ҳафталик дайджести
(24➖28 январь кунлари)
▪️25 январь ➖“Transparency International” халқаро ташкилотининг 2021 йил учун “Коррупцияни қабул қилиш индекси” да Ўзбекистоннинг кўрсаткичларига оид маълумотлар таҳлил этилди.
▪️26 январь ➖ АОКАда Агентлик томонидан 2021 йил давомида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида олиб борилган ишлар ҳамда уларнинг натижалари юзасидан брифинг ўтказилди.
▪️27 -28 январь ➖Навоий шаҳрида Агентлик ҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида “Коррупцияга қарши кураш масалаларини ёритиш бўйича журналист, блогер, ННТ фаолларининг салоҳиятини ошириш” мавзусида тренинг ташкил этилди.
▪️28 январь ➖ Агентлик ҳамда U-Report ҳамкорлигида ёшларнинг коррупцияга қарши курашиш жараёнидаги иштирокига оид ўтказилган сўров натижалари (https://t.me/antikor_uzb/904) эълон қилинди.
Яширин иқтисодиёт ҳамда коррупцияга қарши “комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш бўйича:
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “ЎзИнжиниринг” Республика лойиҳа институтининг Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари лавозимига ишга қабул қилиш бўйича очиқ танловлар ўтказилди.
Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бўйича:
"etender.uzex.uz” махсус ахборот порталига жойлаштирилган давлат харидларига оид эълонлар бўйича ўтазилган масофавий мониторинг натижасида бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, улар юзасидан тегишли чоралар кўрилди.
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш бўйича:
Туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари сессиялари телеканаллар, шунингдек, Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–6247-сон Фармонида белгиланган талабларга риоя этиш юзасидан мониторинг ишлари олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–6247-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 373-сон Қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган” талабларнинг ижро ҳолати мониторинг қилинди.
Шунингдек, ушбу ҳафта мобайнида:
Агентлик томонидан Ўзбекистон Шахмат федерацияга ажратилган бюджет маблағларнинг мақсадли сарфланганлиги ва эҳтимолий коррупция ҳолатлари юзасидан ўрганиш бошланди.
Ҳафта давомида Агентликка юридик ва жисмоний шахслардан 44 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 77 та хат-ҳужжат келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятининг ҳафталик дайджести
(17➖21 январь кунлари)
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:
▪️18 январь ➖Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Халқаро ҳамкорлик доирасида:
▪️21 январь ➖ Агентлик директори А.Бурханов ва Сингапур Коррупция жиноятларини тергов қилиш бюроси раҳбарияти – Амалиётлар бошқармаси бошлиғи Чин Ви Лиам ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Яширин иқтисодиёт ҳамда коррупцияга қарши “комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш бўйича:
Агентлик томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (https://lex.uz/uz/docs/5819319) ПҚ–81-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш бўйича электрон платформанинг техник топшириқномаси ишлаб чиқилди.
Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тизимини жорий этиш бўйича:
Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор ва бошқа компанияларга “Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тизими” Ахборот тизимини ишлаб чиқиш бўйича тижорат таклифлари юзасидан сўровномалар юборилди ҳамда тегишли жавоблар олинди.
Декларация ахборот тизимини яратиш бўйича келиб тушган тижорат таклифларини нарх бўйича давлат экспертизасидан ўтказиш учун тендер ҳужжатлари ва шартнома лойиҳаси тайёрланди.
Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бўйича:
dxarid.uz порталида амалга оширилган давлат харидлари бўйича аниқланган қонунбузилишлар ҳамда "etender.uzex.uz” махсус ахборот порталига жойлаштирилган давлат харидларига оид эълонларнинг масофавий мониторинги натижалари юзасидан тегишли чоралар кўрилди.
Шунингдек, ушбу ҳафта мобайнида:
Туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари сессиялари телеканаллар, шунингдек, Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–6247-сон Фармонида белгиланган талабларга риоя этиш юзасидан мониторинг ишлари олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–6247-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 373-сон Қарори билан тасдиқланган “Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган” талабларнинг ижро ҳолати мониторинг қилинди.
Ҳафта давомида Агентликка юридик ва жисмоний шахслар томонидан 37 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 101 та хат-ҳужжат келиб тушди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятининг ҳафталик дайджести
(5➖14 январь кунлари)
▪️12 январь ➖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (https://www.lex.uz/uz/docs/5819319) ПҚ-81-сон Қарори қабул қилинди.
▪️10-13 январь ➖ “Тараққиёт стратегияси” марказида Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган жамоатчилик муҳокамасида Агентлик масъул ходимлари иштирок этди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармони билан тасдиқланган “Йўл харитаси”га мувофиқ, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди, шунингдек, лойиҳа юзасидан палатанинг қўмита ва фракцияларида ташкил этилган муҳокамаларда иштирок этилди.
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.
Соғлиқни сақлаш тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан 2022-2023 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги фармонига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг Очиқлик индексини аниқлашга қаратилган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилди.
Шунингдек, ушбу ҳафта мобайнида:
Агентлик томонидан тайёрланган Коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс) тизимини жорий этиш бўйича қўлланманинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида мазкур қўлланманинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Ҳафта давомида Агентликка юридик ва жисмоний шахслар томонидан 68 та мурожаат, ташкилот ва муассасалардан 317 та хат-ҳужжат келиб тушди.