Коста-Рикада Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Қатар Амири Шайх Тамим Ол Соний томонидан таъсис этилган “Халқаро коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак мукофоти”нинг бу йилги – 8-тантанали топшириш маросимига Коста-Рика Respublikasi мезбонлик қилди.
Нуфузли маросимда хорижий олий мартабали меҳмонлар, дунёнинг турли мамлакатидан етакчи экспертлар, дипломатик корпус va халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Маросим доирасидаги учрашувлар мобайнида Ўзбекистоннинг аксилкоррупция ислоҳотлари халқаро экспертлар томонидан юқори баҳоланди.

Тантанали тадбир олдидан Коста-Рика Respublikasi Президенти Родриго Чавес Роблес ҳамда Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний иштирокида Сан-Хосе шаҳридаги Parque Espana ҳудудида халқаро мукофотнинг рамзий монументи очилди.
Кафти очиқ қўл кўринишида металлдан ишланган ушбу композиция ҳалоллик, пок амал va ниятларни, коррупцияга нисбатан мутлақ тоқатсизликни, дунёнинг барча мамлакатларини унга қарши курашишда бирлашишга чақириқни англатади.

Маълумот ўрнида: Ўтган йили O‘zbekiston “Халқаро коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак мукофоти”нинг 2023 йилги соҳибларини тантанали тақдирлаш маросимига илк маротаба мезбонлик қилди.
Халқаро ҳамжамиятнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини ифодаловчи монумент эса “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудига ўрнатилган.

“Коррупцияга қарши кураш соҳасида ютуқлари учун” халқаро мукофоти коррупцияга қарши курашиш соҳасида илғор янгиликларни жорий этган шахслар va ташкилотларга берилади.
Анъанага мувофиқ, бу йил ҳам 5 та номинация бўйича мукофот ғолиблари тақдирланди вa улар қуйидагилар:
1.“Коррупцияга қарши курашишдаги ютуқлари ҳамда узоқ йиллик фаолияти учун” — доктор Муна Д. Бучахин (Мексика);
2.“Коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги таълим va академик тадқиқотлар учун” номинацияси бўйича — профессорлар Роберт Клитгаард (АҚШ) va Алберто Ваннуччи (Италия);
3.“Коррупцияга қарши курашишга оид ёшлар ташаббуслари va дахлдорлиги учун” номинацияси бўйича — Гаё Жеймс Мпуя (Танзания) va Mejor Mexico ташкилоти (Мексика);
4.“Коррупцияга қарши курашишга оид инновациялар va журналистик материаллар учун” номинацияси бўйича — Хадича Шарифа хоним (Жанубий Африка);
5.“Спортни коррупциядан холи қилиш” номинацияси бўйича — доктор Родриго Ариас Грилло (Испания) va профессор Илиас Бантекас (Греция).
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати
22.11.2024