“Коррупцияга қарши курашиш ойлиги”га старт берилди
Мазкур ташаббус давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида Коррупцияга қарши куршиш агентлиги ҳамда «Адолат» социал-демократик партияси томонидан амалга оширилмоқда.
Ойлик доирасида:
— Агентлик ва Партия Марказий аппарати ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари иштирокида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари ва партиянинг ҳудудий ташкилотлари фаоллари учун “Коррупция ва комплаенс назорат” мавзусида ўқув курслари;
— Маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона ва ташкилотларда “Аҳолининг коррупцияга қарши курашишда фаоллигини ошириш — қонун устуворлиги гарови” мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбирлари;
— Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда “Таълим соҳасида коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш — ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришдир” мавзусида чора-тадбирлар;
— Олий таълим муассасалари, техникум, коллежлар ва лицейларда “Бўлажак кадрларни ҳалоллик вакцинаси билан эмлаш — давр талаби” мавзусида учрашувлар;
— Соғлиқни сақлаш муассасаларида “Соғлиқни сақлаш тизимини “коррупциясиз соҳа”га айлантириш — устувор вазифамиз!” мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш мақсад қилинган.
Барчани ушбу ойликда фаол иштирок этишга чақирамиз!
Коррупцияга қарши куршиш агентлиги
Ахборот хизмати
01.04.2025