Ҳукумат аъзолигига тақдим этилаётган шахслар ҳамда ҳоким лавозимига номзодлар эндиликда коррупциянинг олдини олиш бўйича шахсий режаларини ҳам тақдим этади
Ҳукумат аъзолигига тақдим этилаётган шахслар ҳамда ҳоким лавозимига номзодлар эндиликда ўз фаолият дастурлари билан бир қаторда коррупциянинг олдини олиш бўйича шахсий режаларини ҳам тақдим этиши шарт этиб белгиланди.
Мазкур тартиб 30 апрель куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг (ЎРҚ–1142-сон) Қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар асосида жорий этилди.
Янги норма Вазирлар Маҳкамаси аъзолари ҳамда ҳокимларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги масъулияти ва ҳисобдорлигини оширишга, шунингдек, уларнинг ҳалоллик тамойилларига содиқлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мазкур янгилик 2026 йилда коррупцияга қарши курашиш соҳасида “фавқулодда ҳолат” эълон қилиниши доирасида амалга оширилаётган туб институционал ислоҳотларнинг мантиқий ва изчил давомидир.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати
01.05.2026