Онлайн мурожаат

Коррупция ҳақида хабар бериш

Бекор қилиш Хабар бериш

Ўзбекистон ва Россия коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Батафсил
Ўзбекистон ва Россия коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Россия коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Батафсил
Ўзбекистон ва Россия коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Россия коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Батафсил
Ўзбекистон ва Россия коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Россия коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Батафсил
Ўзбекистон ва Россия коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Россия коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Батафсил
Ўзбекистон ва Россия коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Россия коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Батафсил
Ўзбекистон ва Россия коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Кадастр агентлигида коррупцияга қарши курашиш фаолияти самарадорлиги таҳлил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 29-июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сон Фармони 4-банди ҳамда 2023 йил 27 ноябрдаги “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-200-сон Фармонининг 1-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда - Кадастр агентлиги ёки Агентлик) тизимида содир этилаётган коррупциявий жиноятлар, уларнинг содир этилишига сабаб бўлаётган омиллар таҳлил қилинди.

Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларида коррупцияга қарши курашиш “комплаенс-назорат” тизими жорий этилган бўлиб, бугунги кунда Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлар палатаси тизимида жами 33 та штат бирлигида комплаенс назорат ходимлари фаолият олиб бормоқда.

Ўтган давр мобайнида Кадастр агентлигида коррупциявий хатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш регламенти, ишга қабул қилинаётган номзодларни текшириш бўйича йўриқнома, манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом, коррупцияга қарши тартиб-таомилларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш услубиёти, контрагентларни текширишга оид йўриқнома, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти, ходимларнинг этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича йўриқнома, Кадастр агентлиги тизимидаги ходимларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом, Кадастр агентлигининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати, хизмат текшируви ва ўрганиш ўтказишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомлар қабул қилинган.

Кадастр соҳасини рақамлаштириш орқали коррупциявий омилларни камайтириш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли кадастр архив фондида сақланаётган кадастр ҳужжатларини рақамлаштириш ишлари амалга оширилган. Натижада ерлар ва уларнинг эгалари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш ишлари 3-10 кундан бир неча сонияга камайишига эришилган.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини электрон танлов ва электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериш тизими жорий этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил
14-февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 71-сон Қарорига асосан фуқаролар ва юридик шахслар томонидан уларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини сотиб олиш, шунингдек, ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотиш йўли билан амалга оширилиши белгиланди.

Инсон омилини камайтириш ва шаффоф механизмни жорий этиш ҳамда ходимлар билан фуқароларнинг бевосита учрашуви ва коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида кадастр соҳаси бўйича бугунги кунда 9 та хизмат тури Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилмоқда.

Шунингдек, соҳада манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича барча ходимларга декларация тўлдириш тизими жорий этилган, ишга қабул қилишда эса шаффофликни таъминлаш мақсадида миллий вакансиялар базасининг (ish.mehnat.uz) сайтларига бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар жойлаштириб келинмоқда.  “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси (my.mehnat.uz) орқали ходимлар ҳамда ишчиларнинг сони, вакансиялар, шунингдек, ишга жойлашиш учун номзодларга иш берувчилар томонидан қўйиладиган малакавий ва бошқа талаблар тўғрисидаги маълумотлар ҳам эълон қилиб борилади. Барча тоифадаги ходимларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида уларга коррупцияга қарши курашиш ички тизими фаолиятини мувофиқлаштирувчи меъёрий ҳужжатлар тўплами тарқатилган.

Кадастр агентлиги томонидан коррупцияга қарши курашиш фаолиятини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлари билан доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, жумладан, Кадастр агентлигининг Коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти тезкор ходимлари билан ҳамкорликда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган бир қанча тадбирлар ўтказилган.

Агентлик 2023 йилнинг май ойида “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” бўйича ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификатини қўлга киритган.
Коррупция ҳолатларининг олдини олишга қаратилган шу каби чора-тадбирлар кучайтирилганлигига қарамасдан, кадастр соҳасида ҳамон коррупциявий омиллар ва хавф-хатарлар сақланиб қолмоқда.

Таҳлиллар кадастр соҳасидаги коррупциявий жиноятларнинг аксарияти хизмат мавқеидан фойдаланиб фирибгарлик қилиш, мансаб сохтакорлиги ва ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш йўналишларида содир этилаётганлигини кўрсатди.

Соҳада содир этилаётган коррупциявий жиноятларнинг сабаб ва омиллари таҳлил қилинганда содир этилаётган коррупциявий жиноятлар тури уларни содир этган шахсларнинг ижтимоий мақоми билан боғлиқ эканлиги, Агентлик тизимида асосан эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни сохталаштириш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ер олиб бериш ва ердан фойдаланиш каби ҳолатларда қонунбузилиши ҳолатларига кўз юмиш билан боғлиқ коррупциявий жиноятлар кўпроқ содир этилаётганлиги ҳамда бунга ходимларнинг ўз вазифаларига совуққонлик билан қараши, фуқароларнинг эса ҳуқуқий билими етарли эмаслиги каби омиллар сабаб бўлаётганилиги аниқланди.  Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича ҳам коррупциявий ҳолатлар мавжуд бўлиб, жумладан, эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни сохталаштириш орқали фуқаролар ҳам, ходимлар ҳам жиноий жавобгарликка тортилмоқда.

Бундан ташқари, кадастр тизимида фаолият олиб борувчи ўзини-ўзи таъминлашга ихтисослаштирилган Давлат кадастрлари палатасининг ҳуқуқий мақоми, мажбуриятлари, назорат механизмлари аниқ белгиланмаганлиги соҳада коррупциявий жиноятларнинг ортишига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуни 28-моддасида коррупцияга оид жиноятларни содир этишда суд томонидан айбдор деб топилган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиниши мумкин эмаслиги қатъий белгилаб қўйилган бўлса-да, кадастр соҳасида муқаддам судланган шахслар фаолият олиб бораётганлиги ва яна такрор жиноятлар содир этаётганлиги маълум бўлди. Биргина фирибгарлик йўли билан пора беришга далолат қилиш ва пора бериш жиноятини содир этган 127 нафар шахснинг 33 нафари ёки 26 фоизи муқаддам шу каби жиноятларни содир этганлиги учун судланган.

Кадастр соҳасида фирибгарлик йўли билан пора беришга далолат қилиш ва пора бериш жиноятлари осон мулкий даромад орттириш мақсадида ишончни суистеъмол қилиш билан боғлиқ ягона усулда содир этилган бўлса, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш жиноятлари турли хилдаги коррупциявий схемалар асосида амалга оширилган.
Мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-тарож қилиш жиноятлари асосан ер ажратиш тартибини бузиш, қонунбузилиши ҳолатларига кўз юмиш, аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар бермаслик йўналишларда содир этилганлиги маълум бўлди. Айниқса, маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссияларда кадастр соҳаси ходимлари доимий фаолият олиб бориши натижасида ер ажратиш билан боғлиқ жиноятлар эгалик ҳуқуқини берувчи қарорларни чиқаришга асос бўлувчи (қарор ости) ҳужжатларига турли сохта маълумот ва ёзувларни киритиш, ерларнинг тоифаларини ва эгаларини ўзгартириш каби усулларда содир этилганлиги аниқланди.

Мазкур жиноятларнинг содир этилишига осон пул топишга ҳаракат қилиш, уларда коррупцияга қарши курашиш бўйича муросасиз муносабат шаклланмагани, фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини яхши билмаслиги ва муаммоларини ҳар қандай йўл билан, ҳатто қонунни четлаб ўтган ҳолда ҳал қилишга интилиши, давлат хизматчиларининг иш ҳақлари камлиги, мансабдор шахслар устидан ўрнатилган жамоатчилик назоратининг сустлиги ҳамда кадастр соҳасида ягона, қатъий ва мустақил назоратнинг йўлга қўйилмаганлиги, соҳага муқаддам судланган шахсларнинг ишга қабул қилинганлиги ҳамда маҳаллий ҳокимлик идоралари ваколатларининг самарали тартибга солинмаганлиги кабилар асосий сабаб бўлаётган бўлса, фуқаролар томонидан содир этилишига эса шахсий манфаатдорлик, осон пул топиш, улар ўртасида мунтазам тушунтириш ва тарғибот тадбирлари етарли даражада ўтказилмаганлиги, жиноят содир этишнинг салбий оқибатлари англаб етилмагани сабаб бўлмоқда.

Таҳлиллардан кўринишича, соҳада коррупциявий жиноятлар учун Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) бўлимларида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ ҳолатларда коррупциявий жиноятлар 29 фоизни ташкил қилади. Бунга Давлат кадастрлари палатаси тизимида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг кутилган самара бермаётганлиги ҳамда соҳада ягона ва қатъий назорат ўрнатилмаганлиги сабаб бўлмоқда.

Хусусан, Кадастр агентлиги давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомининг 3-бандига кўра, Давлат кадастрлари палатаси Кадастр агентлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унинг тизимига киради ҳамда ўз фаолиятида Кадастр агентлигининг ўринбосарига бўйсунади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 12-февралдаги 66-сонли Қарори билан тасдиқланган Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомнинг 14-банди 7-хатбошисида Кадастр агентлиги органлари давлат ер, кадастр ва геодезия назорати соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига ва жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий жазо қўллаш ваколатига эга эканлиги қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 266-1-моддасида Кадастр агентлиги органларига юқоридаги ҳуқуқбузарликлар учун тўғридан-тўғри маъмурий жарима тайинлаш ваколати берилган. Бироқ, замонавий ахборот коммуникация технологияларининг самарали жорий этилмаганлиги боис Кадастр агентлиги туман (шаҳар) бўлимлари ходимлари ҳозирда аниқланган битта ҳолат юзасидан тегишли маълумотларни аниқлаб, ишни судга чиқариши учун ўртача 7-10 кун вақт сарфламоқда, бу эса ходимларнинг иш унумдорлиги ва самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ўрганиш ва таҳлиллар натижалари бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тизимда коррупцияни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш тўғрисида тақдимнома юборилди.

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати

Бошқа янгиликлар

Барча янгиликлар