Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2025 йил давомида келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг кўриб чиқилиши бўйича
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ билан мулоқотини йўлга қўйиш, мурожаатлар билан ишлашини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2025 йил давомида жами 5256 та мурожаат келиб тушган. Шундан ўтган давр мобайнида 5248 та мурожаат кўриб чиқилиши таъминланган ҳамда 8 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.
Кўриб чиқилган мурожаатларни ўрганиш давомида вазирлик, идоралар ва вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига киритилган тақдимнома ва сўровлар натижасида 85 та мурожаат қаноатлантирилган, 875 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилган, 19 та мурожаат аноним деб топилган, 11 та маълумот учун қабул қилинган, 538 та такрорий мурожаат кўриб чиқилиши белгиланган тартибда тугатилган, 3 720 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 4 842 таси жисмоний шахслардан, 414 таси юридик шахслардан, 1216 таси ёзма (22 таси шахсий қабул орқали), 1 таси оғзаки, 3 585 таси электрон, 455 таси Call марказ орқали оғзаки кўринишда келиб тушган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига 89 та сўровнома юборилган, қонунбузиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 78 та тақдимнома киритилган.
Мурожаатларни ўрганиш юзасидан юборилган тақдимнома ва сўровлар ижросини таъминлаш мақсадида 8 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган, шундан 1 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган, 7 та жиноят иши, 15 та маъмурий иш қўзғатилган. Давлат харидлари, манфаатлар тўқнашуви, ишонч телефонларини доимий фаолият юритмаслиги ва бошқа масалаларда аниқланган хато-камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган.
Мамлакатимиздаги очиқлик сиёсати туфайли, коррупцияга қарши кураш мавзуси оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилаётганлиги, фуқароларда бу иллатга тоқатсизликнинг аниқ ва равшан шаклланаётганлиги ҳамда давлат идоралари масъуллари томонидан содир этилаётган коррупцион ҳолатлар очиқланиши натижасида Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг сони кўпайиши кузатилмоқда. Жумладан, 2024 йил давомида Агентликка келиб тушган 4 176 та мурожаатларни 2025 йил давомида келиб тушган 5 256 та мурожаатларга нисбатан солиштирганда, мурожаатлар салмоғи 25,9 фоизга ошган.
Агентликка келиб тушаётган мурожаатларнинг аксариятида суд-ҳуқуқ соҳасидаги муаммолар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ва турли соҳаларда коррупциявий ҳолатларнинг юз бераётганлиги тўғрисида ёзилган мурожаатлардан иборат.
Жумладан, 2025 йил давомида Агентликка қўйидаги соҳа ва йўналишлар бўйича мурожаатлар келиб тушди:
Жумладан, 2025 йил давомида Агентликка қўйидаги соҳа ва йўналишлар бўйича мурожаатлар келиб тушди:
- суд қарорларидан норозиликлар 201 та (%), шундан:
ФИБ суд қароридан 110 та(3,37%);
ЖИБ суд қароридан 54 та (1,66%);
Иқтисодий суд қарорлари 22 та (0,67%);
МИБ суд қароридан 15 та (0,46%);
- давлат эҳтиёжлари, давлат буюртмалари (давлат харидлари, танловлар, аукционлар) 282 та (5,36%);
- тергов ҳаракатларидан норозилик 281 та (5,34%);
- товламачилик, фирибгарлик, талон-тарож ва қалбакилаштириш ҳатти-харакатларини норозилик юзасидан 260 та (5%);
- мажбурий ижро бюроси ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан 252 та (4,8%);
- ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозиликлар юзасидан 247 та (4,7%);
- таълим соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан
247 та (4,7%);
- бошқа давлат органлари ходимларининг ноқонуний
хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозилик юзасидан 212 та (4,03%);
- прокуратура ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан 197 та(3,74%);
- ер майдонини ўзбошимча эгаллаб олиш, ноқонуний қурилиш юзасидан 186 та (3,53%);
- тадбиркорлар томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар юзасидан
170 та (3,23%);
- соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 170 та (3,23%);
- қарз ва етказилган зарарни ундириш ижро ҳужжатлари бўйича
168 та (3,2%);
- кадастр ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 155 та (3%);
- маҳаллий ҳокимият ходимларининг хатти-ҳаракатлари норозилик юзасидан 142 та (2,7%);
- иш билан таъминлаш масаласи юзасидан 141 та (2,68%);
- тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан 116 та (2,2%);
- қурилиш соҳаси ходими хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан 104 та (1,97%);
- судьяларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан 97 та (1,84%)
- давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозиликлар юзасидан 92 та (1,75%);
- маҳаллий ҳокимликлар фаолиятидан норозилик 81 та (1,54%);
- суриштирув ва тергов ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 74 та (1,4%);
- банк ходимларининг хатти-ҳаракатлари норозилик юзасидан
74 та (1,4%);
- газ тармоғи ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозик юзасидан 65 та (1,23%);
- хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (ХУЖМШ) фаолияти юзасидан 61 та (1,16%);
- электр таъминоти ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан 60 та (1,14%);
- мурожаатларнинг кўриб чиқилишини самарали ташкил этиш тўғрисида 54 та (1,02%);
- коррупцияга қарши курашиш бўйича таклиф 53 та (1%);
- пенсия ёки нафақа тайинлаш масалалари 52 та (0,98%);
- раҳбарлар ва мансабдор шахслар хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норозиликлар юзасидан 49 та (0,93%);
- жамият ҳаёти билан боғлиқ таклифлар 45 та (0,85%)
- ер ажратиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида 43 та (0,81%);
- манфаатлар тўқнашуви тўғрисида 40 та (0,76%);
- оилавий масалалар юзасидан 40 та (0,76%);
- йўл патрул хизмати ходимларининг хатти-ҳаракатлари 38 та (0,72%);
- шахсий қабул 38 та (0,72%);
- МФЙ раислари ва ходимлари хатти-ҳаракатлари 37 та (0,7%);
- бошқа корхона ва ташкилот раҳбарлари фаолияти 35 та (0,66%)
- соғлиқни сақлаш, молия, рақамлаштириш, транспорт ва бошқа соҳа ташкилотлари ишонч телефонлари фаолияти 34 та (0,64 %)
- қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан
32 та (0,60%);
- моддий ёрдам (18 ёшдан катталар учун) ва болалар нафақаси (18 ёшгача болалар учун) 32 та (0,60%);
- ДСИ ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан
31 та (0,58%);
- ҳоким ёрдамчисининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 31 та (0,58%);
- ичимлик суви таъминотидаги муаммолар юзасидан 28 та (0,53%);
- шартнома шартларини бажармаслик ҳолати юзасидан 28 та (0,53%);
- мурожаатни тугатиш, кўрмасдан қолдириш ёки назоратдан олиш сўровлари 28 та (0,53%);
- профилактика инспекторларининг хатти-ҳаракатлари 25 та (0,47%);
- ижтимоий ҳимоя ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан
24 та (0,45%);
- коррупция тўғрисида хабар 24 та (0,45%);
- меҳнат ва бандлик соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 24 та (0,45%);
- меҳнат шартномасининг ўзгартирилиши ва бекор қилиниши (ишдан асоссиз четлаштириш) 22 та (0,41%);
- алимент ундириш юзасидан 21 та (0,39%);
- адвокатнинг хатти-ҳаракатларидан норози 20 та (0,38%);
- уй-жой билан таъминлаш масаласи 15 та (0,28%);
- нотариусларнинг хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан
14 та (0,26%);
- акциядорлик жамиятлари акция эгалари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 13 та (0,24%);
- иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш юзасидан
13 та (0,24%);
- иссиқлик тармоғи ходимлари хатти-ҳаракатларидан норозилик 12 та (0,22%);
- фан, маданият, санъат ва спорт соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 11 та (0,2%);
- транспорт ва йўловчи ташиш хизматлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 10 та (0,19%);
- дарахтларнинг ноқонуний кесилиши юзасидан 9 та (0,17%);
- мол-мулкка қўйилган тақиқни бекор қилиш юзасидан 9 та (0,17%);
- адлия ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик юзасидан 8 та (0,15%);
- мазмунга эга эмас мурожаатлар 8 та (0,15%);
- алоқа ва ахборот технологиялари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 6 та (0,11%);
- фуқароларнинг уй-жойи бузилиши ва компенсация тўланилмаётганидан норозиликлар 5 та (0,09%);
- ДХХ ходимларининг хатти-ҳаракатлари норозилик юзасидан
4 та (0,07%);
- миллий гвардия ходимларининг хатти-ҳаракатларидан
4 та (0,07%)
- божхона ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 3 та (0,05%)
- мудофаа соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан
3 та (0,05%)
- шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши ноқонуний ҳаракатлар 3 та (0,05%) ва 42 та (0,79%) турли масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Келиб тушган мурожаатларнинг ҳудудлар кесимида:
Тошкент шаҳар бўйича 1745 та;
Тошкент вилояти бўйича 497 та;
Қашқадарё вилояти бўйича 481 та;
Сурхондарё вилояти бўйича 429 та;
Фарғона вилояти бўйича 365 та;
Самарқанд вилояти бўйича 333 та;
Наманган вилояти бўйича 312 та;
Хоразм вилояти бўйича 242 та;
Бухоро вилояти бўйича 226 та;
Жиззах вилояти бўйича 166 та;
Андижон вилояти бўйича 163 та;
Навоий вилояти бўйича 131 та;
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 101 та;
Сирдарё вилояти бўйича 54 та;
бошқа давлатдан 11 та мурожаат келиб тушган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан мурожаатлар билан ишлаш борасидаги амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар аҳоли муаммоларининг ечими топилишига хизмат қилмоқда ҳамда мурожаатларда кўрсатиб ўтилаётган коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқараётган омилларни таҳлил қилган ҳолда уларни бартараф қилиш учун тегишли чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишига замин яратмоқда.