Virtual reception

Agency activity in the first nine months of 2022

Key figures

10
regulatory acts adopted
1 733
appeals received by the Agency
1 520
internal control staff positions
24
organisations in the pilot rating

Where appeals came from

Regions in descending order of appeals.

Appeals by region, nine months of 2022
RegionAppeals
Tashkent city525
Tashkent region203
Kashkadarya region157
Samarkand region115
Namangan region100
Fergana region91
Bukhara region79
Andijan region72
Navoi region69
Surkhandarya region67
Syrdarya region66
Jizzakh region66
Republic of Karakalpakstan60
Khorezm region57
From abroad6
Total1 733

Main areas of work

Improving the legal and organisational framework

10 acts: 1 law, 3 presidential decrees, 2 presidential resolutions, 2 Cabinet of Ministers resolutions and 2 departmental acts. Administrative liability was introduced for breaching openness legislation.

Handling appeals

1,733 appeals received, 1,686 reviewed. 10 unlawful documents revoked, 8 criminal cases opened.

Reviews of public procurement

Errors worth 54.9 billion soums found in 15 ministries and agencies; 104 submissions issued and 13 criminal cases opened.

Openness of government bodies

A commission to assess openness work was set up; 125 inquiries, 31 warnings and 5 submissions sent.

Introducing compliance control

Heads of internal control units in 31 ministries appointed through open competition; the E-Anticor.uz platform launched.

Work with NGOs and the public

9 NGO proposals scored highly in a joint competition; a new charter of the Public Council under the Agency was approved.

International cooperation

8 official trips to 6 countries, over 60 meetings and 32 events; the 2nd Tashkent International Anti-Corruption Forum held on 23 September.

Full text by section

Improving the legal and organisational framework

Агентлик ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда коррупция омилларини бартараф этишга қаратилган 10 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди ва тегишли тартибда қабул қилинди.

1 та Ўзбекистон Республикаси Қонуни

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги ЎРҚ–786-сон Қонун (2022 йил 3 август) Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 2157-модда билан тўлдирилиб, унда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди.

3 та Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони

1.“Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги ПФ-101-сон Фармон (2022 йил 9 апрель)

2. “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сон Фармон (2022 йил 27 апрель)

3. “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-154-сон Фармон (2022 йил 14 июнь)

2 та Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори

1. “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сон Қарор (2022 йил 12 январь)

2. “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-240-сон Қарор (2022 йил 11 май)

2 та Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

1. “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 276-сонли Қарор (2022 йил 20 май)

2. “2022 йилда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 140-сон Қарор
(2022 йил 26 март)

2 та Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

  1. “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи таркибини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 41-сонли Буйруғи (3368-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган)
    (2022 йил 13 май)
  2. “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти”ни тасдиқлаш тўғрисидаги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Адлия вазирлигининг Қарори (3383-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган) (2022 йил 31 август)
Handling appeals

Агентликка келиб тушган мурожаатлар Коррупцияга қарши курашиш агентлигига жорий йилнинг 9 ойида жами 1 733 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 1 686 тасининг кўриб чиқилиши таъминланган, 47 та мурожаат кўриб чиқиш жараёнида.

Шундан,

–65 та мурожаат ижобий ҳал этилган,

–597 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш орқали қаноатлантирилган,

–53 та мурожаат аноним деб топилган,

–24 та такрорий мурожаат кўриб чиқилиши белгиланган тартибда тугатилган,

–947 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг

–1492 таси жисмоний шахслардан,

–241 таси юридик шахслардан,

–1259 таси ёзма,

–195 таси электрон,

–279 таси оғзаки кўринишда,

–103 таси Агентлик раҳбариятининг шахсий қабулида,

–75 таси масъул ходимларнинг қабулида,

–101 таси Call марказ орқали келиб тушган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига 38 та сўровнома юборилган, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 30 та тақдимнома киритилган. Мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра, 10 та қонун ҳужжатларига зид равишда чиқарилган ҳужжат бекор қилинган, Агентлик томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 8 та жиноят иши, 4 та маъмурий жавобгарлик ва 7 та интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилган ва мавжуд хато-камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган. Республикамизнинг турли ҳудудларидан 2022 йил 9 ойида Коррупция қарши курашиш агентлигига қуйидаги тартибда мурожаатлар келиб тушган:

Тошкент шаҳар бўйича 525 та;

Тошкент вилояти бўйича 203 та;

Қашқадарё вилояти бўйича 157 та;

Самарқанд вилояти бўйича 115 та;

Наманган вилояти бўйича 100 та;

Фарғона вилояти бўйича 91 та;

Бухоро вилояти бўйича 79 та;

Андижон вилояти бўйича 72 та;

Навоий вилояти бўйича 69 та;

Сурхондарё вилояти бўйича 67 та;

Сирдарё вилояти бўйича 66 та;

Жиззах вилояти бўйича 66 та;

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 60 та;

Хоразм вилояти бўйича 57 та;

Чет элдан 6 та мурожаат келиб тушган.

Reviews of public procurement

2022-2023 йилларда Давлат харидлари соҳасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан 28 та вазирлик ва идоралар таклифларини инобатга олган ҳолда “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди ва Коррупцияга қарши курашиш Миллий Кенгаши томонидан тасдиқланди. “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси бўйича вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилган ишлар мувофиқлаштирилиб, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига ахборот киритилиб борилмоқда. Давлат харидларига оид қонунчилик талабларига риоя қилиниши юзасидан жами 15 та вазирлик, идора ва ташкилотларда ўтказилган ўрганишларда 54,9 млрд сўмлик хато ва камчиликлар аниқланди. Шунингдек, ўтказилган масофавий мониторинглар якунига кўра, 334,0 млрд. сўмлик эълон қилинган харидлар бўйича коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларни бартараф қилишга қаратилган 104 та тақдимнома ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 100 га яқин сўровнома киритилган бўлиб, натижаси бўйича 13 та жиноят ишлари қўзғатилган, 30 нафар шахсларнинг маъмурий, 8 нафар шахсларнинг интизомий жавобгарликка тортилиши таъминланди ҳамда 8 та ҳолатда масъул ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Openness of government bodies

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июндаги ПФ-154-сон Фармонида белгилаб берилган топшириқлар ижроси юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида масъул давлат органлари ва ташкилотлари вакилларидан иборат таркибда Очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш комиссияси ташкил этилди ва 2022 йил 21 июль куни Комиссиянинг биринчи мажлиси ўтказилди. Шунингдек, Баҳолаш комиссиясининг 2022 йил учун Очиқлик индексини ҳисоблаш фаолияти бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Комиссия таркибига Фармонга мувофиқ баҳолаш фаолиятида бевосита иштирок этадиган вазирлик ва идораларнинг ходимларидан ташқари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ҳам киритилди. Ҳисобот даври давомида, Агентлик томонидан давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминланиши доимий назорат қилиб борилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармонининг 1-иловасида келтирилган Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни 2022 йилнинг биринчи ярим йили якуни бўйича расмий веб-сайт ҳамда Очиқ маълумотлар порталида эълон қилиниши натижалари юзасидан Агентликка маълумот тақдим этилиши юзасидан идора ва вазирликларга 125 та сўровнома юборилди. Шунингдек, очиқликка оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган талабларнинг ижро этилишида йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан вазирлик ва идораларга 31 та огоҳлантириш, 5 та тақдимнома юборилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармонига мувофиқ, Агентлик томонидан 2022/2023 ўқув йили учун ўтказилган имтиҳон жараёнларининг очиқ ва шаффоф ташкил этилиши, тест ва ижодий имтиҳонларнинг Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилиши мониторинг қилинди. Жумладан, Агентлик вакиллари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг коррупцияга қарши ички назорат бўлими масъул ходимлари таркибидаги ишчи гуруҳ ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун ўтказилган тест ва ижодий (касбий) имтиҳонларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини масофавий ва жойига чиққан ҳолда ўрганди. 35 та ОТМларида видео тасвирда имтиҳон ўтказилаётган хона тўлиқ акс эттирилмаслиги, товуш билан боғлиқ бўлган муаммолар ёки абитуриент ва комиссия аъзолари ўртасидаги мулоқот жараёнлари сифатли трансляция қилинмаслиги каби 20 та ҳолатларда техник камчиликлар аниқланди ва шу вақтнинг ўзида бартараф этилди. Агентлик ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги ўртасида имзоланган Фарғона вилоятида “Очиқ, шаффоф ва ҳисобдор ҳудуд” лойиҳаси доирасида шаҳар ва туманларда маҳаллий ҳокимликлар ҳамда вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари томонидан фаолият очиқлиги, шаффофлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлардан аҳолининг қониқиш даражасини ўрганиш, фуқаролар, айниқса оммавий ахборот воситалари вакилларининг ахборотни эркин излаш, олиш ва тарқатиш бўйича фаолиятларида учраётган хато ва камчиликларни аниқлаш мақсадида фуқаролар ҳамда ОАВ вакиллари ўртасида жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди. Жамоатчилик фикри сўрови натижасида фаолияти етарли даражада очиқ ва шаффоф эмас деб топилган қатор вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари иштирокида жамоатчилик эшитуви ташкил этилиши ва йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама қилиниши режалаштирилди.

Introducing compliance control

Бугунги кунга келиб, 117 та давлат ташкилотлари, шу жумладан банкларда 1520 нафар штат бирлигидан иборат коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилди. Маълумот учун: 55 та республика давлат бошқарув органлари, 28 та ҳўжалик бошқарув органлари, 13 та тижорат банклар, 11 та маҳаллий ҳокимликлар ва 10 та бошқа давлат ташкилотлари улушига тўғри келади. Вазирлик ва идораларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон Қарорида белгиланган вазифа ва топшириқларнинг ижро этилишини жойига чиқиб ўрганиш амалиёти жорий этилиб, жорий йилнинг ўтган даврда вазирлик ва идораларда ички назорат тизими фаолиятининг йўлга қўйилганлик ҳолати жойига чиққан ҳолда ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш натижаларига кўра, вазирлик ва идораларга ушбу йўналишдаги фаолиятни самарали ташкил этишга қаратилган 22 та тақдимнома киритилди. Агентлик билан биргаликда ўтказиладиган очиқ танлов асосида 31 та вазирлик ва идораларнинг коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари раҳбарлари лавозимига тайинланди. 2022 йилнинг 28-29 март кунлари БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самара-дорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш” мавзусида, шунингдек, жорий йилнинг 17-18 август кунлари Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги ва коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш амалиёти” мавзусида семинар-тренинг машғулотлари ўтказилди. Тадбирда вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг 220 нафардан ортиқ масъул ходимлари иштирок этди. Хорижий экспертлар иштирокида давлат ташкилотларининг 400 дан ортиқ ички назорат тузилмалари ходимларининг малакасини ошириш курслари ташкил этилиб, Коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш бўйича 3 та услубий қўлланма чоп этилди. Бугунги кунда 19 та давлат ташкилоти, 1 та тижорат банки “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” бўйича ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификатига эга бўлди.

Маълумот учун: Халқаро экспертлар тавсиясига кўра,
мазкур сертификат мамлакатнинг халқаро рейтингларда устувор аҳамият касб этиши, инвестицион жозибадорлигини ошириш ва инвесторлар кириб келишини таъминлашга хизмат қилувчи омиллардан бири ҳисобланади.
Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими жорий қилинди. (ПҚ-81-сон қарорга асосан)

Ушбу тизим доирасида дастлаб эксперимент тариқасида 24 та давлат ташкилотининг фаолияти баҳоланди.

Маълумот учун: Баҳолаш натижаларига кўра, 24 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, 3 та ташкилот фаолият самарадорлиги “яхши” – (81-100 балл), 10 та ташкилот “қониқарли” – (55-80 балл) ва 11 та ташкилот “қониқарсиз” – (55 баллдан паст) тоифаларга ажратилди. 2022 йил 1 июлдан бошлаб рейтинг баҳолаш тизими бошқа давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига тадбиқ этилди. Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш доирасида:

а) “E-Anticor.uz” электрон платформаси ишга туширилиб, рейтинг баҳолаш тўлиқ ушбу платформада амалга оширилди;

б) ОАВда қарор мазмун-моҳиятини ёритишга қаратилган тарғибот тадбирлари ташкил этилди;

в) 84 та давлат ташкилотларнинг масъул ходимлари учун рейтинг баҳолаш юзасидан семинар-тренинг (ўқитиш) ўтказилди;

г) коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ташкил этиш ва соҳага оид ички идоравий ҳужжатларнинг намуналари қамраб олинган қўлланма ва методологик видеоролик ишлаб чиқилди;

д) Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи экспертлар гуруҳи таркибини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тасдиқланди;

е) Баҳолаш жараёнида фойдаланиш учун рейтинг баҳолаш услубиёти ишлаб чиқилди.

Work with NGOs and the public

Агентлик буюртмасига асосан, Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари учун қиймати 720 млн сўмлик 3 та Давлат ижтимоий буюртмаси танлови эълон қилинди. Мазкур танловда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва “Ижтимоий фикр” маркази ғолиб бўлишди. Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган “Журналистлар, ННТ фаоллари ва блогерларнинг коррупцияга қарши кураш масалаларини ёритиш бўйича салоҳиятини ошириш” бўйича Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро, Жиззах вилоятларида 150 дан ортиқ журналист ва блогерлар учун тренинглар ташкил этилди. Унда коррупция тушунчаси ва турлари, коррупцияни ёритишда журналист, фуқаролик жамияти ва блогерларнинг роли, пора билан боғлиқ ишларни ёритишнинг ўзига хос жиҳатлари, журналист суриштируви, объективлик ва шаффофлик, мавзуларни ёритишда ахлоқий меъёрлар, журналист хавфсизлиги каби масалалар ёритилди. Лойиҳа доирасида видеоролик ва журналистлар учун методологик қўлланма тайёрланди. “Ижтимоий фикр” маркази билан ҳамкорликда жорий йилнинг апрел-май ойида республика бўйича “Коррупция ва коррупциявий ҳолатларнинг жамият ҳаётига тарқалганлик даражаси жамоатчилик онгида идрок этилишини баҳолаш” мавзусида комплекс тадқиқот ўтказилди. Тадқиқотда мансабдор шахснинг коррупцияга қўл уриши ва фуқароларнинг мансабдор шахсларни пора билан сотиб олишга уринишининг мотивлари ўрганилди. Агентлик ҳамда БМТ ТДнинг қўшма ташаббуси билан “Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ролини ошириш учун фуқаролик маконини, аёллар ва ёшлар овозини мустаҳкамлаш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсадларидан бири фуқаролик жамияти институтлари, аёллар нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий ҳамжамиятлардан иборат коррупцияга қарши фуқаролик маконини яратиш орқали жамиятда ҳалолликка бўлган талабни шакллантиришдан иборат. Жорий йилнинг 28 июнь куни ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда «Ёшлар ҳалоллиги куни» тадбири ташкил этилди. Унда мазкур ташкилот ва идораларнинг раҳбарияти ҳамда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ёшлар вакиллари бевосита ва онлайн тарзда иштирок этди. Мазкур лойиҳа доирасида ёшларда коррупцияга нисбатан тоқатсизлик муносабатини кучайтириш, ҳалолликни кенг тарғиб қилиш орқали уларни ушбу иллатга қарши курашишга фаол жалб қилиш мақсад қилинган. Агентлик, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида “Фуқаролик жамияти институтларини коррупцияга қарши курашиш ва олдини олишда инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёнига жалб қилиш” мавзусида қўшма танлов эълон қилинди. Танлов коррупцияга қарши курашиш жараёнида аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш, ёшлар спортида коррупциянинг олдини олиш, имконияти чекланган одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда коррупциянинг олдини олиш, журналистик суриштирувларни ўтказиш, болаларни коррупцияга қарши таълим ва тарбиялашнинг инновацион ғоялари ва янги механизмларини қўллаш каби 7 та мавзуларда эълон қилинди. Баҳолаш комиссияси қарорига кўра 9 та ННТ таклифлари юқори балл олди. Булар қаторида “Тараққиёт стратегияси” маркази ННТ, “Мулоқот” жамоат бирлашмаси ННТ, Республика ёш олимлар кенгаши, “Тошкент аёллар тадбиркорлик маркази” ННТ (Тошкент ш.), “Зиёнур” Фарғона вилояти аёллар ва ўсмирларни ижтимоий, ҳуқуқий ва экологик қўллаб-қувватлаш маркази, “Чехра” аёллар ва болаларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ННТ, (Фарғона вилояти), “Истиқболли авлод” Республика ижтимоий ахборот маркази Сирдарё вилояти филиали (Сирдарё вилояти), “Инсон ҳуқуқлари маданияти маркази” ННТ (Тошкент вилояти), ва “Тараққиёт” ННТ (Бухоро).

“Ижтимоий фикр” маркази билан ҳамкорликда доимий равишда аҳолининг коррупцияни қабул қилиш даражаси ҳамда мамлакатдаги ислоҳотларнинг аҳоли томонидан қабул қилиниши ҳар ойда ўрганиб келинмоқда. Жумладан, 2022 йилнинг II чорагида тармоқлар ва ҳудудлар кесимида коррупция билан боғлиқ масалалар ҳақида фуқароларнинг фикрлари, таклифлари ҳамда мурожаатлари асосида мамлакатда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги вазиятни ўрганиш мақсадида телефон сўрови натижалари таҳлил қилинганда коррупциянинг мавжуд бўлиш омилларига – мансабдор шахслар ва аҳолининг хулқ-атвори билан боғлиқ омилларга респондентларнинг муносабатини аниқлаб берди. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка тизимли равишда етказиб бориш мақсадида “Uzbekistan Anti-Corruption digest” онлайн журнали 1-2-сонлари учта тилда эълон қилинди.

“Ижтимоий фикр” маркази томонидан “Коррупция ва коррупциявий ҳолатларнинг жамият ҳаётига тарқалганлик даражасини жамоатчилик онгида идрок этилишини баҳолаш” жамоатчилик фикри сўрови натижалари ҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш марказининг “Фуқароларнинг коррупцияга қарши курашиш тўғрисида хабардорлигини ошириш: оммавий ахборот воситаларининг ўрни” лойиҳаси бўйича якуний ҳисобот тақдим этилиб, ОАВларда эълон қилинди. Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг янги таҳрирдаги низоми тасдиқланди. Жорий йилнинг 27 август куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгашининг янги таркибининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

International cooperation

Ҳамкорлик доирасида:

  1. ЕХҲТ кўмагида давлат хизматчилари учун “Очиқ маълумотлар экотизимини ривожлантириш, очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорлик маданиятини ошириш” мавзусида икки кунлик тренинг ўтказилди. (2022 йил 22-23 июнь)
  2. БМТ ТД билан ҳамкорликда “Ёшлар ҳалоллиги куни” ташкил этилди. (2022 йил 28 июнь)
  3. БМТ ТД, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашишда хотин-қизларнинг ролини кучайтириш ва фаоллигини ошириш” мавзусида тренинг ташкил этилди. (2022 йил 13-16 июль)
  4. Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлашга қаратилган ўқув дастури ва махсус платформа ишлаб чиқилди. (2022 йил сентябрь ойи)

Агентлик делегациясининг 6 та хорижий давлатларга 8 та хизмат сафарлари ва Халқаро ташкилотлар, аксилкоррупция фаолиятини амалга оширадиган хорижий давлатлар масъул органлари ҳамда элчихоналар вакиллари билан 60 дан ортиқ учрашувлар ташкил этилди. Халқаро ҳамкорлар билан биргаликда 32 та тадбирлар (форум, конференция, давра суҳбати, семинар, тренинглар) ташкил этилди.

Натижада:

  • Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда БМТ ТД ўртасида “Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ролини ошириш мақсадида фуқаролик жамиятини ҳамда аёллар ва ёшлар овозини мустаҳкамлаш” лойиҳаси амалга оширилмоқда;
  • ЕХҲТ билан “Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда кўмаклашиш” лойиҳасининг 2-босқичи ишга туширилди;
  • Самарқанд шаҳрида Агентлик, Бош Прокуратура ва БМТ ГЖБ ҳамкорлигида «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши Конвенцияси Ипак йўли иқтисодий камари бўйидаги мамлакатларда амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш орқали барқарор ривожланишга кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида «Инвестицион фаолиятда коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш» мавзусига бағишланган биринчи минтақавий семинар ташкил этилди (18-20 май 2022 йил);
  • Жаҳон банкининг экспертлик кўмаги жалб қилинди. Жаҳон банки экспертлари иштирокида давлат хизматчилари даромадларини декларациялаш ва коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш мавзуларида 4 та семинар ва тренинглар ташкил этилди;
  • Давлат хизматчилари, фуқаролик жамият институтлари, ОАВ вакиллари 20 дан ортиқ ўқув курслари, семинар, тренинглар ташкил этилди;
  • Корея тажрибаси асосида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш электрон платформаси ва баҳолаш тизими ишлаб чиқилди.

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни “II Тошкент халқаро аксилкоррупция форуми” ташкил этилди. Форумда АҚШ, Корея, Гонконг, Малайзия, Латвия, Озарбайжон каби бир қатор давлатларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича идора вакиллари, шунингдек, хорижий экспертлар, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар, 100 дан ортиқ вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Форум “Очиқлик ва ошкоралик коррупцияга қарши курашнинг самарали механизми сифатида”, “Коррупциявий хавф-хатарларни самарали баҳолашни шакллантириш” ҳамда “Коррупцияга қарши курашишда таълимнинг ўрни” мавзуларига бағишланган 3 та сессияда ташкил этилди.