Virtual reception

Agency activity in the first half of 2022

Key figures

7
regulatory acts adopted
1 169
appeals received by the Agency
117
organisations with internal control units
135
bodies checked for openness

Where appeals came from

Regions in descending order of appeals.

Appeals by region, first half of 2022
RegionAppeals
Tashkent city350
Tashkent region123
Kashkadarya region101
Namangan region78
Samarkand region78
Fergana region56
Surkhandarya region53
Syrdarya region51
Navoi region51
Bukhara region50
Jizzakh region47
Andijan region45
Republic of Karakalpakstan44
Khorezm region39
From abroad3
Total1 169

Main areas of work

Improving the legal and organisational framework

7 acts adopted: 3 presidential decrees, 2 presidential resolutions and 2 Cabinet of Ministers resolutions.

Handling appeals

1,169 appeals received, 1,134 reviewed. 9 unlawful documents revoked, 7 criminal cases opened.

Reviews of public procurement

Errors worth 48.5 billion soums found in 10 ministries and agencies; 46 formal submissions issued.

Openness of government bodies

135 bodies reviewed: 93 had not published a 2021 report. Decree PF-154 of 14 June 2022 introduced the Openness Index.

Introducing compliance control

Internal control units set up in 117 organisations (907 staff positions); 19 state bodies and 1 bank certified to ISO 37001:2016.

Work with NGOs and the public

3 state social-order competitions worth 720 million soums announced; over 150 journalists and bloggers trained.

Work with territorial councils

Territorial council hearings held in all regions in May–June 2022, with road maps approved.

International cooperation

2 memoranda and 3 cooperation programmes signed; 73 meetings and about 20 major events held.

Full text by section

Improving the legal and organisational framework

Агентлик ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган 7 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тегишли тартибда қабул қилинди.

3 та Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони

1.“Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги ПФ-101-сон Фармон (2022 йил 9 апрель)

2. “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сон Фармон (2022 йил 27 апрель)

3. “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-154-сон Фармон (2022 йил 14 июн)

2 та Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори

1. “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сон Қарор (2022 йил 12 январь)

2. “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-240-сон Қарор (2022 йил 11 май)

2 та Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори

1. “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 276-сонли Қарор (2022 йил 20 май)

2. “2022 йилда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 140-сон Қарор
(2022 йил 26 март)

Handling appeals

Агентликка келиб тушган мурожаатлар

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига жорий йилнинг 1-ярим йиллигида жами 1 169 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 1 134 тасининг кўриб чиқилиши таъминланган, 35 та мурожаат кўриб чиқиш жараёнида.

Шундан,

–49 та мурожаат ижобий ҳал этилган,

–380 та мурожаатга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар бериш орқали қаноатлантирилган,

–39 та мурожаат аноним деб топилган,

–11 та такрорий мурожаат кўриб чиқилиши белгиланган тартибда тугатилган,

–2 та мурожаат маълумот учун қабул қилинган,

–653 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга йўналтирилган. Келиб тушган мурожаатларнинг

–998 таси жисмоний шахслардан,

–171 таси юридик шахслардан,

–907 таси ёзма,

–193 таси электрон,

–69 таси оғзаки кўринишда,

–45 таси Агентлик раҳбариятининг шахсий қабулида,

–45 таси масъул ходимларнинг қабулида,

–58 таси Call марказ орқали келиб тушган.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли вазирлик ва идораларга, вилоят (туман, шаҳар) ҳокимликларига 25 та сўровнома юборилган, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 15 та тақдимнома киритилган.

Мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра, 9 та қонун ҳужжатларига зид равишда чиқарилган ҳужжат бекор қилинган, Агентлик томонидан тақдим этилган ҳужжатларга асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 7 та жиноят иши, 4 та маъмурий жавобгарлик ва 2 та интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилган ва мавжуд хато-камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган.

Республикамизнинг турли ҳудудларидан 2022 йил 1-ярим йиллигида Коррупция қарши курашиш агентлигига қуйидаги тартибда мурожаатлар келиб тушган:

Тошкент шаҳар бўйича 350 та;

Тошкент вилояти бўйича 123 та;

Қашқадарё вилояти бўйича 101 та;

Наманган вилояти бўйича 78 та;

Самарқанд вилояти бўйича 78 та;

Фарғона вилояти бўйича 56 та;

Сурхондарё вилояти бўйича 53 та;

Сирдарё вилояти бўйича 51 та;

Навоий вилояти бўйича 51 та;

Бухоро вилояти бўйича 50 та;

Жиззах вилояти бўйича 47 та;

Андижон вилояти бўйича 45 та;

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 44 та;

Хоразм вилояти бўйича 39 та;

Чет элдан 3 та мурожаат келиб тушган.

Reviews of public procurement

2022-2023 йилларда Давлат харидлари соҳасида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан 28 та вазирлик ва идоралар таклифларини инобатга олган ҳолда “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди ва Коррупцияга қарши курашиш Миллий Кенгаши томонидан тасдиқланди. “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси бўйича вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилган ишлар мувофиқлаштирилиб, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига ахборот киритилиб борилмоқда. Давлат харидларига оид қонунчилик талабларига риоя қилиниши юзасидан жами 10 та вазирлик, идора ва ташкилотларда ўтказилган ўрганишларда 48,5 млрд сўмлик хато ва камчиликлар аниқланди. Шунингдек, ўтказилган масофавий мониторинглар якунига кўра, 294,4 млрд. сўмлик эълон қилинган харидлар бўйича коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларни бартараф қилишга қаратилган 46 та тақдимнома ҳамда жиноят иши қўзғатиш масаласини ҳал қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 40 га яқин сўровнома киритилган бўлиб, натижаси бўйича 4 та жиноят ишлари ва 8 та маъмурий ишлар қўзғатилиши таъминланди, 8 та ҳолатда масъул ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Openness of government bodies

Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон Фармони билан тасдиқланган Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни ўз вақтида белгиланган ресурсларда жойлаштириб борилиши устидан доимий мониторинг ўтказиш тизими йўлга қўйилган. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 135 та вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Фармон талабларига мувофиқ маълумотлар расмий веб-сайтда ҳамда Очиқ маълумотлар порталида жойлаштирилиши ҳолати ўрганилди. Очиқ эълон қилиниши лозим бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати бўйича республика даражасидаги бошқарув органлари зиммасига жами 13 та тоифадаги ахборотларни ўз расмий веб-сайтида ҳар чоракда эълон қилиш ва даврий янгилаб бориш тартиби белгиланган. Мисол учун, Фармонга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили 1 мартга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни расмий веб-сайтига жойлаштириб, 10 мартга қадар уни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш жойи ва вақти ҳақида хабар бериши кераклиги белгиланган. Ўтказилган мониторинглар натижасида 135 та давлат органлари ва ташкилотларининг 93 таси 2021 йилдаги фаолиятига оид ҳисоботни эълон қилмаган бўлса, 126 таси матбуот анжуманининг ўтказилиш жойи ва вақти ҳақида ўз расмий веб-сайтига маълумот жойлаштирмаганлиги аниқланган. Жойларда учраётган бу каби муаммоларнинг ечими сифатида маълум бир ҳудудни танлаб олиб, очиқликка оид қонунчилик ҳужжатлари ижросини намунавий ташкил этиш мақсадида Фарғона вилоятида «Очиқ, шаффоф ва ҳисобдор ҳудуд» лойиҳасини амалга ошириш мақсадида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, 2022 йил 24 март куни Агентлик ва Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-154-сон Фармони қабул қилинди ва мазкур фармон билан:

Давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индекси жорий этилди. Бундан ташқари, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича методика тасдиқланди.

Шу билан бирга, мазкур Фармон билан Агентлик халқаро ташкилотлар ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлашга масъул бўлган ходимларини мунтазам ўқитиш ва малакасини ошириш чораларини кўриши белгиланди. Шу мақсадда, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) кўмагида “Очиқ маълумотлар экотизимини ривожлантириш, очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорлик маданиятини ошириш” мавзусида 2022 йил 22-23 июнь кунлари икки кунлик тренинг ташкил этилди. Тренинг ЕХҲТ томонидан жалб этилган халқаро экспертлар томонидан ўтказилиб, унда 20 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг очиқликни таъминлашга масъул бўлган 40 нафардан зиёд давлат хизматчиларининг касбий малакаси оширилиши таъминланди.

Introducing compliance control

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги
ПҚ-5177-сон Қарори билан 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятини йўлга қўйиш белгиланди. Ҳозирга келиб, 117 та давлат ташкилотлари, шу жумладан банкларда 907 нафар штат бирлигидан иборат коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилди.

Маълумот учун: 54 та республика давлат бошқарув органлари, 29 та ҳўжалик бошқарув органлари, 11 та банклар, 14 та хокимият ва 9 та бошқа давлат ташкилотлари ҳиссасига тўғри келади.

Вазирлик ва идораларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон Қарорида белгиланган вазифа ва топшириқларнинг ижро этилишини жойига чиқиб ўрганиш амалиёти жорий этилиб, жорий йилнинг ўтган даврда 78 та вазирлик ва идораларда ички назорат тизими фаолиятининг йўлга қўйилганлик ҳолати жойига чиққан ҳолда ўрганиш ўтказилди;

Ўрганиш натижаларига кўра, вазирлик ва идораларга ушбу йўналишдаги фаолиятни самарали ташкил этишга қаратилган 18 та тақдимнома киритилди. Натижада, Ички назорат тузилмалари томонидан жорий йилнинг 1 ярмида 151,7 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди. 2022 йилнинг 28-29 март кунлари БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самара-дорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш” мавзусида семинар ташкил этилди. Тадбирда вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг 220 нафардан ортиқ масъул ходимлари иштирок этди. Хорижий экспертлар иштирокида давлат ташкилотларининг 400 дан ортиқ ички назорат тузилмалари ходимларининг малакасини ошириш таъминланиб, Коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш бўйича 3 та услубий қўлланма чоп этилди. Бугунги кунда 19 та давлат ташкилоти, 1 та тижорат банки “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” бўйича ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификатига эга бўлди.

Маълумот учун: Халқаро экспертлар тавсиясига кўра, мазкур сертификат мамлакатнинг халқаро рейтингларда устувор аҳамият касб этиши, инвестицион жозибадорлигини ошириш ва инвесторлар кириб келишини таъминлашга хизмат қилувчи омилладан бири ҳисобланади.

Work with NGOs and the public

Агентлик буюртмасига асосан, Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари учун қиймати 720 млн сўмлик 3 та Давлат ижтимоий буюртмаси танлови эълон қилинди. Мазкур танловда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва “Ижтимоий фикр” маркази ғолиб бўлишди. 1 та танловнинг ғолиби аниқланмади.

Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган “Журналистлар, ННТ фаоллари ва блогерларнинг коррупцияга қарши кураш масалаларини ёритиш бўйича салоҳиятини ошириш” бўйича Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Бухоро, Жиззах вилоятларида 150 дан ортиқ журналист ва блогерлар учун тренинглар ташкил этилди.

Унда коррупция тушунчаси ва турлари, коррупцияни ёритишда журналист, фуқаролик жамияти ва блогерларнинг роли, пора билан боғлиқ ишларни ёритишнинг ўзига хос жиҳатлари, журналист суриштируви, объективлик ва шаффофлик, мавзуларни ёритишда ахлоқий меъёрлар, журналист хавфсизлиги каби масалалар ёритилди. Лойиҳа доирасида видеролик ва журналистлар учун методологик қўлланма тайёрланди.

“Ижтимоий фикр” маркази билан ҳамкорликда жорий йилнинг апрель-май ойида республика бўйича “Коррупция ва коррупциявий ҳолатларнинг жамият ҳаётига тарқалганлик даражаси жамоатчилик онгида идрок этилишини баҳолаш” мавзусида комплекс тадқиқот ўтказилди. Тадқиқотда мансабдор шахснинг коррупцияга қўл уриши ва фуқароларнинг мансабдор шахсларни пора билан сотиб олишга уринишининг мотивлари ўрганилди. Агентлик ҳамда БМТ ТДнинг қўшма ташаббуси билан “Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ролини ошириш учун фуқаролик маконини, аёллар ва ёшлар овозини мустаҳкамлаш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсадларидан бири фуқаролик жамияти институтлари, аёллар нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий ҳамжамиятлардан иборат коррупцияга қарши фуқаролик маконини яратиш орқали жамиятда ҳалолликка бўлган талабни шакллантиришдан иборат. Жорий йилнинг 28 июнь куни ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда «Ёшлар ҳалоллиги куни» тадбири ташкил этилди. Унда мазкур ташкилот ва идораларнинг раҳбарияти ҳамда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ёшлар вакиллари бевосита ва онлайн тарзда иштирок этди. Мазкур лойиҳа доирасида ёшларда коррупцияга нисбатан тоқатсизлик муносабатини кучайтириш, ҳалолликни кенг тарғиб қилиш орқали уларни ушбу иллатга қарши курашишга фаол жалб қилиш мақсад қилинган. Агентлик, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида “Фуқаролик жамияти институтларини коррупцияга қарши курашиш ва олдини олишда инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш жараёнига жалб қилиш” мавзусида қўшма танлов эълон қилинди. Танлов коррупцияга қарши курашиш жараёнида аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш, ёшлар спортида коррупциянинг олдини олиш, имконияти чекланган одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда коррупциянинг олдини олиш, журналистик суриштирувларни ўтказиш, болаларни коррупцияга қарши таълим ва тарбиялашнинг инновацион ғоялари ва янги механизмларини қўллаш каби 7 та мавзуларда эълон қилинди. “Ижтимоий фикр” маркази билан ҳамкорликда доимий равишда аҳолининг коррупцияни қабул қилиш даражаси ҳамда мамлакатдаги ислоҳотларнинг аҳоли томонидан қабул қилиниши ҳар ойда ўрганиб келинмоқда. Жумладан, 2022 йилнинг II чорагида тармоқлар ва ҳудудлар кесимида коррупция билан боғлиқ масалалар ҳақида фуқароларнинг фикрлари, таклифлари ҳамда мурожаатлари асосида мамлакатда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги вазиятни ўрганиш мақсадида телефон сўрови натижалари таҳлил қилинганда коррупциянинг мавжуд бўлиш омилларига – мансабдор шахслар ва аҳолининг хулқ-атвори билан боғлиқ омилларга респондентларнинг муносабатини аниқлаб берди.

Work with territorial councils

2022 йилнинг май ва июнь ойларида республиканинг барча ҳудудларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларида эшитувлар ташкил этилди. Бунда эшитув йўналишлари коррупциявий жиноятлар статистикаси, ҳудуд хусусиятлари, мавзунинг оммавий ахборот воситаларида муҳокама этилгани ҳамда ҳудуд аҳолиси ижтимоий ҳаётига таъсиридан келиб чиққан ҳолда танлаб олинди. Ҳудудда ушбу соҳаларда коррупциявий ҳолатларнинг юзага келиш сабаб ва шарт-шароитларини, уларни бартараф этиш йўллари, тармоқ раҳбарининг коррупцияни олдини олиш бўйича кўраётган чоралари каби масалалар Ҳудудий кенгаш аъзоларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан ўрганилди. Ушбу ўрганиш натижалари Агентлик раҳбарияти, Миллий кенгаш аъзолари, ҳудудий кенгаш аъзолари ва тегишли соҳа масъуллари, оммавий ахборот воситалари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди. Барча ҳудудларда ҳудудий кенгаш ва Агентлик ҳамкорлигида ушбу соҳадаги коррупциявий ҳолатларни бартараф этиш, келиб чиқиш сабабларини олдини олишга қаратилган “Йўл хариталари” ишлаб чиқилди ва йиғилиш баённомаси билан тасдиқланди.

International cooperation

Халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар коррупцияга қарши курашиш идоралари билан ҳамкорликка оид 2 та ҳамкорлик тўғрисида Меморандумлар ва 3 та ҳамкорлик дастури имзоланди.

Жумладан:

-Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти

-Тожикистон Республикаси Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш бўйича агентлиги

-Малайзия Коррупцияга қарши курашиш комиссияси

-Латвия Коррупциянинг олдини олиш бюроси

-БМТ Тараққиёт Дастури билан Меморандум ва ҳамкорлик дастурлари имзоланган.

Ҳамкорлик доирасида:

  1. БМТ ТД билан ҳамкорликда “Ёшлар ҳалоллиги куни” ташкил этилди.
  2. БМТ ТД, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашишда хотин-қизларнинг ролини кучайтириш ва фаоллигини ошириш” мавзусида тренинг ташкил этилди.
  3. ЕХҲТ кўмагида давлат хизматчилари учун “Очиқ маълумотлар экотизимини ривожлантириш, очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорлик маданиятини ошириш” мавзусида икки кунлик тренинг ўтказилди.
  4. Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлашга қаратилган ўқув платформаси ишлаб чиқилмоқда.

Агентлик делегациясининг 4 та хорижий давлатларга 5 та хизмат сафарлари ва Халқаро ташкилотлар, аксилкоррупция фаолиятини амалга оширадиган хорижий давлатлар масъул органлари ҳамда элчихоналар вакиллари билан 73 та учрашувлар ташкил этилди. Халқаро ҳамкорлар билан биргаликда 20 га яқин йирик анжуманлар (форум, конференция, давра суҳбати, семинар, тренинглар) ташкил этилди.

Натижада:

  • Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда БМТ ТД ўртасида “Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ролини ошириш мақсадида фуқаролик жамиятини ҳамда аёллар ва ёшлар овозини мустаҳкамлаш” лойиҳаси ўз ишини бошлади;
  • ЕХҲТ билан Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда кўмаклашиш лойиҳасининг 2-босқичи ишга туширилди;
  • Самарқанд шаҳрида Агентлик, Бош Прокуратура ва БМТ ГЖБ ҳамкорлигида «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши Конвенцияси Ипак йўли иқтисодий камари бўйидаги мамлакатларда амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш орқали барқарор ривожланишга кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида «Инвестицион фаолиятда коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш» мавзусига бағишланган биринчи минтақавий семинар ташкил этилди;
  • Жаҳон банкининг экспертлик кўмаги жалб қилинди. Жаҳон банки экспертлари иштирокида давлат хизматчилари даромадларини декларациялаш ва коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш мавзуларида 3 та семинар ва тренинглар ташкил этилди;
  • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат дастури ва бошқа ҳужжатлар ишлаб чиқилишида экспертлар фикри олинди (Х.Арутюнян, Д.Котляр, Л.Поп, К.Онилилиогву);
  • Давлат хизматчилари, фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ вакиллари ўқув курслари, семинар, тренинглар ташкил этилди;
  • Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш электрон платформаси ва баҳолаш тизими ишлаб чиқилди.