Online appeal

Report of corruption

Cancel Report

O‘zbekiston va Rossiya korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida hamkorlikni mustahkamlamoqda

More
O‘zbekiston va Rossiya korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida hamkorlikni mustahkamlamoqda

O‘zbekiston va Rossiya korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida hamkorlikni mustahkamlamoqda

More
O‘zbekiston va Rossiya korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida hamkorlikni mustahkamlamoqda

O‘zbekiston va Rossiya korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida hamkorlikni mustahkamlamoqda

More
O‘zbekiston va Rossiya korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida hamkorlikni mustahkamlamoqda

O‘zbekiston va Rossiya korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida hamkorlikni mustahkamlamoqda

More
O‘zbekiston va Rossiya korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida hamkorlikni mustahkamlamoqda

O‘zbekiston va Rossiya korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida hamkorlikni mustahkamlamoqda

More
O‘zbekiston va Rossiya korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida hamkorlikni mustahkamlamoqda

O‘zbekiston va Rossiya korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida hamkorlikni mustahkamlamoqda

More
O‘zbekiston va Rossiya korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida hamkorlikni mustahkamlamoqda

“Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган Миллий стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳасига regulation.gov.uz портали орқали келиб тушган таклиф ва эътирозлар бўйича

Маълумот

Жами 20 та таклиф келиб тушган, шундан 11 таси қабул қилинди ва 9 таси қабул қилинмади.

Хусусан, жамоатчилик томонидан билдирилган “Манфаатлар тўқнашувини аниқлаш” ахборот тизимини яратиш, Давлат фуқаролик хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш қилиш тизимини жорий этиш, Коррупцияга қарши олиб борилаётган тарғибот ишларида Республика Маънавият ва маърифат марказининг ролини ошириш борсаида берилган таклифлар чора-тадбирлар дастурига киритилди.

Қуйидаги таклифлар қабул қилинмади.

Масалан  фуқаро  Дадахонов Муродилло Мухаммадиллоевич томонидан “Аноним” судлов тизимини жорий этиш, яъни  Яъни судялар қўрилаётган ишлар бўйича ишга тегишли шахсига доир маълумотларнинг билмасдан қарор қабул қилиши таклиф этилган.

Лекин ушбу таклиф Жиноят кодексининг 54-моддасига яъни, Суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини, айбдорнинг шахсини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиш принсипига зид эканлиги сабабли қабул қилинмаган

Ушбу ҳавола орқали таклифларнинг кўриб чиқилиши натижалари билан танишишингиз мумкин.

 

Таклиф этилаётган таҳрир

Манфаатдор органларнинг таклиф ва эътирозлари

Кўриб чиқиш натижалари

Дадахонов Муродилло Мухаммадиллоевич

6-§. Суд-ҳуқуқ тизимида коррупциянинг олдини олиш

Суд-ҳуқуқ тизимида коррупциянинг олдини олиш йўналишида қуйидагилар назарда тутилади:

одил судлов тизимидаги нуқсон ва қонунчиликдаги камчиликлар билан ифодаланган коррупциявий хатарларни таҳлил қилиш;

судларда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва коррупцияга қарши курашишни изчил давом эттириш орқали суд тизимини “коррупциясиз соҳа”га айлантириш чораларини кўриш;

судяларнинг одил судловни амалга оширишдаги касбий фаолиятини ҳар қандай шаклда ташқи таъсирлардан самарали ҳимоя қилишни таъминловчи ҳуқуқий механизмларни яратиш;

....

4-боб юзасидан.  “Аноним” судлов тизими

Судлов тизимида коррупция, непотизм ва босимлардан қўтилишни ягона йўли, аноним судлов тизимига ўтишдир. Яъни судялардан ишни қонуний қарор қабул қилгунича ундан қўрилаётган ишларни шахсига доир ва айнанлаштирилиши мумкин бўлган қисмлари яширилади, судя айнан кимнинг, қайси юридик шахснинг ишини кўраётганлигини билмайди ўз навбатида процесс иштирокчилари хам судянинг кимлигини иш якунига қадарли билмайди.

Судялар муайян худудга бириктирилмайди, ишлар автоматик тарзда судларга тақсимланади яъни Балиқчи туманидаги маъмурий ишни Поп тумани суди шахсга доир маълумотларни билмаган холда кўриб чиқади.

Бунда суд жараёни бевосита эмас билвосита овоз орқали ўтказилади, тарафлар бир-бирини овозларини эшитади хамда проццесс мақоми билан мурожаат қилишади.

Ҳозирда судларда аноним судлов тизимига ўтишлик учун барча техник имкониятлар мавжуд фақат хохиш бўлса бас.

Шу боис ушбу ташаббусни амалиётга тезроқ татбиқ этиш хаётий зарурият.

Қабул қилинмади.

Жиноят кодексининг 54-моддасига асосан Суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини, айбдорнинг шахсини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олади.

Агарда айбланувчи шахсни судя ким эканлигини кўрмаса, унинг жиноятидан чин кўнгилдан пушаймон эканлиги, ёки жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларига аниқ баҳо бераолмайди.

Бундан ташқари Судларнинг аноним тарзда ўтказилиши судларнинг очиқ ошкоралик принципига зид ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 19-моддасида Барча судларда жиноят ишлари ошкора кўрилади, бундан давлат сирларини қўриқлаш манфаатларига зид келадиган ҳоллар, шунингдек жинсий жиноятлар тўғрисидаги ишлар кўрилаётган ҳоллар мустаснолиги белгилаб қўйилган.

Марказ комплаенс хизмати

Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030-йилгача мўлжалланган Миллий стратегияни 2024-2025-йилларда амалга ошириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ» лойиҳаси юзасидан

Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030-йилгача мўлжалланган Миллий стратегияни 2024-2025-йилларда амалга ошириш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”нинг Давлат хизмати соҳасида коррупциянинг олдини олиш бобига Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш бўлимлари учун “Манфаатлар тўқнашувини аниқлаш” ахборот тизимини яратиш ва ушбу ахборот тизимининг тегишли вазирлик ва идоралар билан интеграция қилиш деган вазифа киритиш керак.

Мазкур ахборот тизими давлат хизматчиларининг манфаатлар тўқнашувига йўл қўйишининг олдини олишга ёрдам беради.

Қабул қилинди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларида коррупциянинг олдини олишда превентив механизмларни ҳамда коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарори (ИД-88543) лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Мазкур қарор лойиҳасининг 8-банди в-кичик банди учинчи хатбошисида E-anticor.uz электрон платформаси негизида манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ хатарларни онлайн кузатиб боришни таъминловчи электрон модулни ишга тушириш бўйича банд киритилган.

Ҳозир Қарор лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилмоқда.

Садиков Абидджан Кабилович

6-§. Суд-ҳуқуқ тизимида коррупциянинг олдини олиш

Суд-ҳуқуқ тизимида коррупциянинг олдини олиш йўналишида қуйидагилар назарда тутилади:

одил судлов тизимидаги нуқсон ва қонунчиликдаги камчиликлар билан ифодаланган коррупциявий хатарларни таҳлил қилиш;

судларда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва коррупцияга қарши курашишни изчил давом эттириш орқали суд тизимини “коррупциясиз соҳа”га айлантириш чораларини кўриш;

судяларнинг одил судловни амалга оширишдаги касбий фаолиятини ҳар қандай шаклда ташқи таъсирлардан самарали ҳимоя қилишни таъминловчи ҳуқуқий механизмларни яратиш;

....

Халқ томонидан сайланадиган маслахатчилар кенгашини (мисол учун 9 киши) ташкил килиш ва кенгаш карори бўйича ҳукм чикарилиши ҳар қандай коррупцион ҳолатларни олдини олади

Халқ томонидан сайланадиган маслаҳатчилар кенгашини          (9-15 киши) ташкил килиш ва умумий хулоса буйича суд карорини чикаришни мажбурий килиш керак.

Қабул қилинмади.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 13-моддасига асосан Жиноят ишлари ҳайъатда кўрилади, Жиноят кодекси 15-моддасининг иккинчи — тўртинчи қисмларида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар эса, судья томонидан якка тартибда кўрилади.

Иш биринчи инстанция суди томонидан ҳайъатда кўрилганда суд таркибига судья ва икки нафар халқ маслаҳатчиси киради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ишларни уч нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқади.

Одил судловни амалга оширишда халқ маслаҳатчилари судьянинг барча ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Улар суд мажлисида ишни кўриш жараёнида келиб чиқадиган ҳамма масалаларни ҳал қилишда ва ҳукм чиқаришда раислик қилувчи билан тенг ҳуқуққа эгадирлар.

Турдикулов Шухрат Худойкулович

Қарор лойиҳаси бўйича

Давлат фуқаролик хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги” қонунининг 20-моддасида, давлат фуқаролик хизматчиси қонунда белгиланган муддатларда ва тартибда даромадлари ҳамда мол-мулки тўғрисида декларация тақдим этиши шарт деб кўрсатилган.

Қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030-йилгача мўлжалланган Миллий стратегияни 2024-2025-йилларда амалга ошириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ» қуйидаги мазмундаги 10-банд билан тўлдирилди.

Давлат хизматчиларининг даромад ва мол-мулк декларация қилиш тизимини амалиётга жорий этиш.

1.       Давлат хизматчиларининг даромад ва мол-мулк декларация тизимининг ҳуқуқий асосларини яратиш;

2.       Давлат хизматчиларининг даромад ва мол-мулк декларация қилиш бўйича  маълумотлар базасини шакллантириш;

3.       Давлат хизматчиларининг даромад ва мол-мулк декларация қилиш бўйича маълумотларни қайта ишлаш ва текширишнинг ягона электрон ахборот тизимини ишга тушириш.

 

Қарор лойиҳаси бўйича

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги” қонунига мувофиқ давлат фуқаролик хизматичисига малака даражалари берилиши, ходимларни ротация қилиш белгилаб қўйилган. Лекин қонун қабул қилинганига деярли икки йил бўлишига қарамай ходимларга малака даражалари берилмаган, ротация масаласи ҳам кўрилмай келинмоқда. 

Қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030-йилгача мўлжалланган Миллий стратегияни 2024-2025-йилларда амалга ошириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ» қуйидаги мазмундаги 8 ва 9-бандлар билан тўлдирилди.

8-банд. Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаларини бериш тартибини ишлаб чиқиш

9-банд. Давлат фуқаролик хизматида ротация қилиш тартибини ишлаб чиқиш

Қарор лойиҳаси бўйича

Раҳбар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини жамоатчилик фикри асосида баҳолаш - бу давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш воситаси бўлиб, унда баҳоловчи экспертлар фуқаролик жамияти институти вакиллари ва фуқароларнинг вакиллари ҳисобланади. Бу амалиёт, албатта раҳбар ходимларнинг ноқонуний фаолиятининг чек қўйилишига замин бўлади.

Қабул қилинмади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 13 мартдаги “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-49-сонли Фармони қабул қилинган.

Қарор лойиҳаси бўйича

Коррупцияга қарши олиб борилаётган тарғибот ишларида Республика Маънавият ва маърифат марказининг ролини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 йилдаги 340-сон қарори билан ушбу марказ ҳузурида ташкил этилган Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти имкониятларидан кенг фойдаланиш.

Қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030-йилгача мўлжалланган Миллий стратегияни 2024-2025-йилларда амалга ошириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ» қуйидаги мазмундаги 29-банд билан тўлдирилди.

Маънавий-маърифий ишлар доирасида жамиятда коррупция ва қариндош-уруғчилик иллатларга барҳам бериш ҳамда Ёшларда коррупцияга нисбатан тоқатсиз муносабатни шакллантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Абраев Улуғбек Жумабекович

Қарор лойиҳаси бўйича

Ҳокимлик, суд ва кадастр агентлиги фаолиятида фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда юз бераётган қонунбузилиш ҳолатлари аниқланганда, таъсирчан жавобгарлик механизмларини ишлаб чиқиш лозим, деб ўйлаймиз.

Қабул қилинмади.

Аниқ таклиф билдирилмаган, хусусан кандай жавобгарлик механизмини ишлаб чиқиш  кўрсатиб ўтилмаган.

Иномов Азизжон Икромжон Ўғли

Қарор лойиҳаси бўйича

Жиноят кодексининг 211-моддасидаги Башарти, шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади.

Менинг фикримча ушбу модда аввало Жиноят кодексининг 5-моддаси Фуқаролар қонун олдида тенглиги принципини яъни Жиноят содир этган шахслар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқейидан қатъий назар, бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиб, қонун олдида тенгдирлар.

Ушбу тушунчаларга мутлақо зид бўлса 211-моддаги 30 кунлик муддат ўзи коррупция омилига йўл қўйяпти деб ўйлайман яъни шахс ўз жиноий қилмишини пора бериш йўли билан амалга оширмоқчи бўлади аммо уни иши 1 ой ичида битмаса пора олган шахсни ушлаб бериш ҳолатлари афсуски бор ушбу ҳолатда ўзи шахс шу суммани таклиф орқали жиноятга мансабдор шахсни ундаган бўлсада тергов ходимлари ушбу ҳолатни инобатга олиши амри маҳол таклифим шуки ушбу 30 кунлик муддатни олиб ташлаш зарур бу муддат ўзи коррупция ҳолатини келтириб чиқармоқда деб ўйлайман.

Қабул қилинмади.

Бу муддат коррупцияга оид жиноятларни фош этилишига ва латент жиноятларни сонини камайишига хизмат қилади.

30 кунлик муддат олиб ташланганида шахснинг ўзи ҳам жиноий жавобгарликка тортилишдан қўрқиб бу ҳақида ҲМҚ органларга мурожаат қилмаслиги мумкин.

Қонунда муддатнинг белгиланиши шахсни ҲМҚ органларга мурожаат қилишини кафолатлайди.

Очилов Маҳмуд Муҳамадович

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҚАРОРИ

Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ва коррупциянинг олдини олишда таъсирчан механизмларни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

1. Юридик техника қоидалари, Фармон ва қарорларни қабул қилиш амалиётига кўра, лойиҳанинг номланишини қуйидаги таҳрирда баён этиш:

“Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган Миллий стратегиясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”.

Асослантириш:

Биринчидан, Қарор лойиҳасининг концептуал ғояси ва мақсади – “коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ва коррупциянинг олдини олишда таъсирчан механизмларни кенгайтириш” эканлигидан келиб чиқиб, ушбу сўзларни лойиҳанинг преамбула қисмига (кириш қисмига) ўтказиш мақсадга мувофиқ. 

Қарор лойиҳасига мувофиқ тасдиқланиши назарда тутилган “Миллий стратегия лойиҳаси” ҳуқуқий мақомига кўра – Коррупцияга қарши конвенция (1-моддаси) ва “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун (6-моддаси) талабларидан келиб чиққан ҳолда, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати асосларини белгиловчи стратегик режалаштириш ҳужжати ҳисобланади.

Ушбу, Миллий стратегия асосида келгусида – Олий Мажлис Палаталари ва халқаро ташкилотларда “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза” эшитилади ҳамда Миллий маъруза халқаро ташкилотларга юборилади.

Иккинчидан, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига кўра, Стратегия - мамлакат ёки муҳим тармоқларни ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ривожлантиришнинг энг асосий йўналишларини белгилайди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасида Миллий стратегиялар тасдиқланган:

– “2021-2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги (ПФ-6255, 01.07.2021 й.);

– “Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” (ПФ-6252, 28.06.2021 й.);

– “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” (ПФ-6012, 22.06.2020 й.) ва бошқалар.

Қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори номи қуйидагича таҳрир қилинмоқда

Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган Миллий стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Қарор лойиҳасининг преамбуласи

Жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш бўйича давлатнинг истиқболдаги асосий йўналишини белгилаш, шунингдек, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:

2. Қарор лойиҳасининг преамбуласини (кириш қисмини) қуйидаги таҳрирда баён этиш:

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ва коррупциянинг олдини олишда таъсирчан механизмларни кенгайтириш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш бўйича давлатнинг истиқболдаги асосий йўналишини белгилаш, шунингдек, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:

Асослантириш:

Муҳокама жойлаштирилган лойиха кириш қисми “Жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш бўйича давлатнинг истиқболдаги асосий йўналишини белгилаш, шунингдек, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:”

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” қонуннинг 5-моддада “жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш” коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланган ва Қарор лойиҳасининг 2-бандида Миллий стратегияни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб устивор вазифага айланган.

Қабул қилинди.

Қарор лойиҳасининг преамбуласи қуйидаги таҳрирда баён этилмоқда

“Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш бўйича давлатнинг истиқболдаги асосий йўналишини белгилаш, шунингдек, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида”

Қарор лойиҳасининг 1-банди:

1.       Коррупцияга қарши курашишнинг умуммиллий пировард мақсадларини ўзида акс эттирган, яқин келажакда коррупцияга қарши курашиш борасидаги халқаро институтларнинг таклиф ва тавсияларини қонунчилик ҳамда амалиётга татбиқ этиш имконини берадиган “Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган Миллий стратегияси”
1-иловага мувофиқ тасдиқлансин (кейинги ўринларда – Миллий стратегия).

Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегияси (кейинги ўринларда – Стратегия деб юритилади) мазкур вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.

3. Қарор лойиҳасида “Стратегия” атамасини ягона тартибда қўллашни таъминлаш мақсадида, Қарор лойиҳасининг 1-банди бўйича “Миллий стратегия” ёки “Стратегия” тавсия этилади.

Асослантириш:

Қарор лойиҳасининг 1-бандида баён этилишича: “Коррупцияга қарши курашишнинг умуммиллий пировард мақсадларини ўзида акс эттирган, яқин келажакда коррупцияга қарши курашиш борасидаги халқаро институтларнинг таклиф ва тавсияларини қонунчилик ҳамда амалиётга татбиқ этиш имконини берадиган “Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган Миллий стратегияси” 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин (кейинги ўринларда – Миллий стратегия).”

Қарорга 1-илованинг кириш қисми (11-12-хатбоши) “Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегияси (кейинги ўринларда – Стратегия деб юритилади) мазкур вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.” деб баён этилган.

Юқоридагиларга кўра, ҳуқуқни қўллаш амалиётида ягона ёндашувни таъминлаш учун “қисқартирилган таъриф бериш” масаласини қайта кўриб чиқиш, бутун лойиҳа матни бўйича ўзгартириш таклиф этилмоқда.

Қабул қилинди.

Қарор лойиҳасининг барча бандларида “Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегияси (кейинги ўринларда – Миллий стратегия деб юритилади) деб белгиланди.

Қарор лойиҳасининг 4-банди:

4. Белгилаб қўйилсинки:

а) коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда ҳар бир давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари коррупциянинг вужудга келишига сабаб бўлаётган омилларни чуқур таҳлил қилиб, бу иллатни бартараф этишнинг идоравий-соҳавий дастурларини ишлаб чиқиш ва реал ҳаракатларни амалга ошириш, шунингдек ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофлик тамойилларига амал қилишга устувор аҳамият қаратсин.

б) Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларига:

жойларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ишларнинг ҳолатини комплекс ўрганиш;

жойларда коррупция кўринишлари намоён бўлишига олиб келадиган тизимли муаммолар ва коррупциянинг ҳолати тўғрисида Миллий кенгашга ушбу соҳадаги фаолиятни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритган ҳолда мунтазам равишда ахборот бериб бориш тавсия этилсин.

4. Қарор лойиҳасининг 4-бандида “аҳамият қаратсин.” сўзларини “аҳамият қаратадилар.” тариқасида баён этиш ёки алоҳида банд сифатида қайта таҳрирлаш тавсия этилади.

Асослантириш:

Қарор лойиҳасининг 4-бандида қуйидаги таҳрирда баён этилган:

4. Белгилаб қўйилсинки:

а) коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда ҳар бир давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари коррупциянинг вужудга келишига сабаб бўлаётган омилларни чуқур таҳлил қилиб, бу иллатни бартараф этишнинг идоравий-соҳавий дастурларини ишлаб чиқиш ва реал ҳаракатларни амалга ошириш, шунингдек ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофлик тамойилларига амал қилишга устувор аҳамият қаратсин.

Бирок, “Белгилаб қўйилсинки: ” деган аниқ норма ёки янги тартиб белгилашни назарда тутувчи бундай топшириқда сўнг “аҳамият қаратсин.” деган сўзларни ишлатиш тавсия этилмайди.

Мисол учун: яқинда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сон “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармонининг 2-бандига қаранг:

2. Белгилаб қўйилсинки:

маҳаллий Кенгашлар зиммасига вазифа ва функциялар фақатгина қонун ҳужжатлари билан юкланади;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан маҳаллий Кенгашлар фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди; ва ҳоказолар

Қабул қилинмади.

4-банднинг ушбу мазмунда таҳрир этишили қонунчилик техникасига зид эмас.

Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯСИ

 

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда давлат ва жамиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд-ҳуқуқ соҳаларини такомиллаштириш, халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш, барқарорликни таъминлаш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

“Ҳамма нарса инсон манфаати учун” тамойили асосида давлат хизматида ҳалоллик стандартларини жорий этиш, тадбиркорлик соҳасида коррупция хавфининг олдини олиш ва жамият эҳтиёжларини ҳисобга олиш масалалари биринчи ўринга қўйилмоқда.

.....

5. Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегияси “Кириш қисмида” 12 та хатбоши бўлиб, алоҳида бобга ажратилмаган рақамланмаганлиги боис, Қарор лойиҳасининг 1-иловаси 1-хатбошисидан олдин “1-боб. Умумий қоидалар” сўзлари билан тўлдириш таклиф этилади.

Асослантириш:

Фармон ва қарорлари билан тасдиқланган турли соҳа ва тармоқларни ривожлантириш стратегияларни қабул қилиш амалиётидан келиб чиқиб таклиф этилмоқда.

6. Қарор лойиҳасининг 1-иловаси бешинчи хатбоши “Ҳуқуқий ва институционал асослар яратилди.” жумласини – “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятининг ҳуқуқий ва институционал асослари яратилди.” жумласига алмаштириш лозим.

Асослантириш:

Фикримизча, коррупцияга қарши курашиш – тизимли ва умуммиллий фаолият ҳисобланади.

Қабул қилинмади.

Миллий стратегия лойиҳасига кириш қисмини “Умумий қоидалар” деб белгилаш, мақсадга мувофиқ эмас, Умумий қоидалар деб белгиланганида матнда маълум бир қоида ёки талаблар ўрнатилиши лозим.

Масалан: Стратегияни амалга оширувчи ташкилотлар, стратегияни амалга ошириш тартиби белгиланган бўлиши мумкин.

 

Қарор лойиҳасининг 1-иловаси бешинчи хатбоши

 

“Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш учун масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи – Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари ташкил этилди.”

7. Қарор лойиҳасининг 1-иловаси бешинчи хатбоши “Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш учун масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи – Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни самарали мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари фаолияти йўлга қўйилди.”

Асослантириш:

Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сон Фармони 1-банди: “Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилсин.”

Иккинчидан, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун Қонун 8-моддаси: “Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари мақоми берилган.”

Муҳокама жойлаштирилган лойиҳада қуйидагича “Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш учун масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи – Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари ташкил этилди”.

Қабул қилинди.

Қарор лойиҳасининг 1-иловаси бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилмоқда:

Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш учун масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи – Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари фаолияти йўлга қўйилди

 

Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган МИЛЛИЙ СТРАТЕГИЯСИ

Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегияси (кейинги ўринларда – Стратегия деб юритилади) мазкур вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.

Стратегияда коррупцияга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантиришнинг мақсад, вазифалари ва устувор йўналишлари белгилаб берилган.

.....

 

8. Лойиҳанинг кириш қисми охирги хатбошисидан кейин қуйидаги таҳрирдаги янги хатбоши билан тўлдириш:

Стратегия 2024-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш босқичларини белгилаб беради, соҳага оид давлат сиёсати асосларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, мақсадли дастурлар ва «Йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш учун асос бўлади.

Асослантириш:

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» қонуннинг 17-моддасига кўра, Стратегия - мамлакат ёки муҳим тармоқларни ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ривожлантиришнинг энг асосий йўналишларини белгилайди.

Миллий стратегия лойиҳаси ҳуқуқий мақомига кўра – Коррупцияга қарши конвенция (1-модда) ва “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун Қонун (6-модда) коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати асосларини белгиловчи стратегик режалаштириш ҳужжати ҳисобланади.

Қабул қилинмади.

Миллий стратегия лойиҳасининг 5-боб 1-параграфида Миллий cтратегия Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурларини, соҳага тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, “йўл хариталари”, чора-тадбир режаларини ишлаб чиқиш ва бошқа дастурлар орқали амалга оширилиши белгиланган.

 

2-боб. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги мавжуд муаммолар

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ҳолатини ўрганиш натижалари, шунингдек, “Коррупциясиз соҳа”, “Коррупциясиз ҳудуд” лойиҳалари, давлат дастурларини амалга ошириш натижалари бўйича хулосалар ҳамда БМТ Конвенцияси тавсиялари коррупцияга қарши курашнинг самарали тизимини шакллантириш учун бу борадаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва изчил давом эттириш зарурлигини кўрсатмоқда.

Биринчидан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини таъминлаш, коррупцияга қарши сиёсат ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қонунчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро стандартларни жорий этишнинг ҳуқуқий ва ташкилий механизмлари аниқ белгиланмаган.

Давлат органлари, соҳалар ва ҳудудлар кесимида коррупция даражасини баҳолаш ва коррупцияга қарши кураш чора-тадбирларини мониторинг қилиш тизими яратилмаган.

Иккинчидан, давлат бошқаруви соҳасида коррупция хавфининг олдини олишга, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга ва коррупцияга қарши ички назорат самарадорлигини оширишга қаратилган давлат хизмати тўғрисидаги қонун нормаларини таъминлашнинг аниқ механизмлари ва чора-тадбирлари ишлаб чиқилмаган.

Давлат органлари мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, хорижда ҳисоб рақамлар очишни тақиқлаш ҳамда  давлат хизматчиларининг даромадларини декларациялаш тизимини жорий этишнинг ҳуқуқий асослари яратилмаган.

9. Стратегия лойиҳасининг 2-бобида “Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги мавжуд муаммолар” санаб ўтилган.

 Биринчидан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини таъминлаш, коррупцияга қарши сиёсат ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қонунчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро стандартларни жорий этишнинг ҳуқуқий ва ташкилий механизмлари аниқ белгиланмаган. Давлат органлари, соҳалар ва ҳудудлар кесимида коррупция даражасини баҳолаш ва коррупцияга қарши кураш чора-тадбирларини мониторинг қилиш тизими яратилмаган.

Иккинчидан, давлат бошқаруви соҳасида коррупция хавфининг олдини олишга, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга ва коррупцияга қарши ички назорат самарадорлигини оширишга қаратилган давлат хизмати тўғрисидаги қонун нормаларини таъминлашнинг аниқ механизмлари ва чора-тадбирлари ишлаб чиқилмаган. Давлат органлари мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, хорижда ҳисоб рақамлар очишни тақиқлашнинг ҳуқуқий асослари яратилмаган.

Ушбу, таҳлилий ахборотларни қайта таҳрирлаш тавсия этилади.

Асослантириш:

Ўзбекистон Республикаси “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-Йорк, 2003 йил 31 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида” қонунларда келиб чиққан ҳолда баён этиш мақсадга мувофиқ.

Миллий стратегия лойиҳасининг кириш қисмида баён этилишича:

– Коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органларининг масъулияти ва очиқлигини кучайтириш, ахборот технологияларини жорий этиш ва фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб этиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ва бошқа чора-тадбирларга қаратилган 80 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

– Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш учун масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи – Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни самарали мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари фаолияти йўлга қўйилди.

Қабул қилинмади.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлсада, бу ҳамма ҳужжат қабул қилинганлигини билдирмайди.

Масалан, Миллий стратегиянинг муаммолар қисмида кўрсатилган соҳаларни ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш зарурияти мавжуд.

4-боб. Миллий стратегиянинг устувор йўналишлари

 

1-§. Давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олиш

Давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олиш йўналишида қуйидагилар назарда тутилади:

давлат органлари томонидан ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда келиб чиқадиган коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий баҳолаш бўйича ишларни тизимли ташкил этиш, бу жараёнга жамоатчиликни ҳамда турли соҳалардаги етакчи мутахассисларни жалб қилиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ҳокимият органларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг мустақиллигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш;

электрон ҳукумат тизимига тўлиқ ўтишни жадаллаштириш, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида идоравий интеграциялашган ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда турли дастурий маҳсулотларни жорий этиш ва самарали қўллаш;

11. Стратегия лойиҳасининг 4-боби (4-боб. Миллий стратегиянинг устувор йўналишлари) қуйидаги мазмундаги янги хатбошилар билан тўлдириш:

2. Миллий стратегия қуйидагилар устувор йўналишлар бўйича амалга оширилади:

давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олиш;

давлат хизмати соҳасида коррупциянинг олдини олиш;

давлат харидларини амалга ошириш соҳасида коррупциянинг олдини олиш;

ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва тадбиркорлик соҳасида коррупциянинг олдини олиш;

коррупцияга қарши курашишнинг институционал асосларини такомиллаштириш;

суд-ҳуқуқ тизимида коррупциянинг олдини олиш;

аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

коррупцияга қарши кураш соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш.

Асослантириш:

Фармон ва қарорлари билан тасдиқланган турли соҳа ва тармоқларни ривожлантириш стратегияларида устувор йўналишлар санаб ўтилган, шунингдек ҳар бир устивор йўналишни амалга ошириш бўйича вазифалар ва чора-тадбирлар белгиланган.

Мисол учун қуйидагиларга қаранг:

2021-2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида (ПФ-6255, 01.07.2021);

Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида (ПФ-6252, 28.06.2021);

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида (ПФ-6012, 22.06.2020);

«Рақамли Ўзбекистон-2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида (ПФ-6079, 05.10.2020);

2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида (ВМҚ №506, 24.08.2020);

2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида (ВМҚ, №166, 29.03.2021);

2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида (ПФ-5992, 12.05.2020);

Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида (№788);

2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида (ПФ-165, 06.07.2022).

Қабул қилинмади.

Миллий стратегиянинг устувор йўналишлари 4-бобда ҳар бир параграфида алоҳида кўрсатиб ўтилган, уларни умумий тарзда белгилаш зарурати мавжуд эмас.

 

Миллий стратегия лойиҳаси бўйича

12. Миллий ва халқаро тажрибани чуқур ўрганиш асосида:

Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича соҳасида давлат сиёсати асосларини белгиловчи - қонун, фармон ва қарорлар билан белгиланган устувор йўналишларни қайта кўриб чиқиш, бир-бирини такрорловчи нормаларни тизимлаштириш; 

 “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 3-боби ва ушбу Қонун билан тасдиқланган Ягона услубиётнинг 84-банди талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда ишлаб чиқиш; 

лойиҳа ва иловани тайёрлашда хорижий давлатлар илғор тажрибасини ўрганиш бўйича таҳлилий ахборот белгиланган тартибда расмийлаштириш.

 

Қабул қилинди.

Қонун лойиҳаларига иловалар “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси талаблари асосида расмийлаштирилди.

 

Other news

All news