“UzAuto Motors Powertrain” коррупцияга қарши бошқарув бўйича халқаро ISO 37001 стандартига мувофиқлик сертификатини қўлга киритди
“UzAuto Motors Powertrain”акциядорлик жамиятида комплаенс-назорат тизими Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда халқаро талаблар асосида такомиллаштириб борилмоқда.

Хусусан, жамиятда ички сиёсат ва тартиб-таомиллар қайта кўриб чиқилиб, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш механизмлари жорий этилди. Шу билан бирга, ходимлар ўртасида комплаенс маданиятини шакллантиришга қаратилган тизимли ўқув ва тарғибот ишлари йўлга қўйилди.

Корхонада коррупцияга қарши бошқарув тизими халқаро стандартлар талабларига мувофиқ жорий этилиб, самарали фаолият юритаётгани ISO 37001 халқаро стандарти бўйича олинган сертификат билан тасдиқланди.
Мазкур натижа комплаенс тизимини янада ривожлантириш учун мустаҳкам институционал асос яратиб, жамият фаолиятининг очиқлиги ва ишончлилигини оширишга хизмат қилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “UzAuto Motors Powertrain” АЖда комплаенс ҳамда коррупцияга қарши бошқарув тизимларини такомиллаштириш, хавф-хатарларни самарали бошқариш, шунингдек, барча фаолият йўналишларида шаффофлик ва қонунийлик тамойилларини таъминлаш борасидаги амалий ҳамкорлик изчил давом эттирилади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати