Қатарнинг Маъмурий назорат ва шаффофлик идораси билан 2024-2026 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси имзоланди

Қатарнинг Маъмурий назорат ва шаффофлик идораси билан 2024-2026 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси имзоланди

Хабар берганимиздек, шу кунларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарияти ва масъул ходимларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси Қатар давлатида бўлиб турибди.

Ташриф дастурига мувофиқ, бугун Агентлик директори А.Бурханов Қатар давлатининг Маъмурий назорат ва шаффофлик идораси президенти Хамад бен Насер Аль Миснед билан учрашди.



Учрашув мобайнида ўзаро ҳамкорлик меморандуми доирасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси имзоланди.

Режа томонлар ўртасида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш, давлат идоралари фаолияти очиқлигини таъминлаш ҳамда БМТ аксилкоррупция стандартларини миллий амалиётга татбиқ этишда мунтазам ва яқиндан тажриба алмашиш каби масалаларни ўз ичига олади.

Жумладан, қуйидагилар Ҳаракатлар режасининг асосий йўналишлари сифатида белгиланди:

Мулоқот якунида муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишларида ишларни жадаллаштиришга келишиб олинди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати