Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг июнь ойидаги фаолияти натижалари

17 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиб, уларнинг 14 тасида 19 та коррупциявий омиллар аниқланди.

Давлат харидлари ва бошқа соҳаларда ўтказилган ўрганишлар юзасидан:

- вазирлик идораларга 14 та (6,2 млрд сўмлик) қонунга  хилоф тарзда ўтказилган тендерларни бекор қилиш бўйича тақдимнома;

- давлат молиявий назорат инспекциясига 2 та (2,8 млрд сўмлик) сўровнома;

- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 9 та (3,3 млрд сўмлик) сўровнома юборилди.

Шунингдек: 

Очиқликка оид қонунчилик талабларига риоя этмаган мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чора кўриш бўйича (7 та) тақдимномалар киритилди. 

Батафсил маълумот қуйидаги инфографикада:

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

ахборот хизмати