Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари юзасидан амалга оширилган ишлар
- Давлат хизматчиларининг совға олиши бўйича янги тартибларга оид Низом тасдиқланди.
- 30 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиб, уларнинг 23 тасида 39 та коррупциявий омил аниқланди.
Коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш борасида
62 та вазирлик ва идораларнинг коррупцияга қарши курашиш ишлари рейтинг баҳолашдан ўтказилди.
Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари лавозимига ўтказилган очиқ танловлар
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи миграция агентлигида
Рақамли технологиялар вазирлигида
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида
Маданий мерос агентлигида
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигида
“Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамиятида
Давлат харидлари ва бошқа соҳада ўтказилган ўрганишлар натижаси юзасидан
вазирлик идораларга 34 та (14,4 млрд сўмлик) тақдимнома киритилган;
Давлат молиявий назорат инспекциясига 17 та (6 млрд сўмлик) сўровнома;
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 9 та (37 млрд сўмлик) сўровнома юборилди.
Мурожаат билан ишлаш йўналишида
Мурожаатлар асосида ўтказилган ўрганишлар юзасидан вазирлик ва идораларга 2 та тақдимнома, ҲМҚ ва бошқа органларга 5 та сўровнома юборилди. Натижаси бўйича 1 та жиноят иши қўзғатилди.
Жами 243 та (шундан 26 таси Call марказ орқали) мурожаатдан:
208 таси кўриб чиқилган (35 таси кўриб чиқилмоқда)
11 таси ижобий ҳал этилган
61 тасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилган;
4 таси кўрмасдан қолдирилган;
1 таси маълумот учун қабул қилинган;
131 таси вазирлик ва идораларга йўналтирилган.
Энг кўп мурожаатлар келиб тушган соҳа ва йўналишлар
- таълим соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва соҳадаги қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 31 та (12,8%);
- суд қарорларидан норозиликлар 29 та (12,0%);
- давлат харидлари ва тендер савдолари жараёнидаги қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 20 та (8,2%);
- ер масаласида 19 та (7,8%);
- ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари
ва қарорларидан норозиликлар 16 та (6,6%);
- соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунбузилиши ҳолатлари
ва тиббиёт ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан 13 та (5,3%); в.б.
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш
29 март
Очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.
29 март
86 та вазирлик, идора ва муассасаларнинг 2022 йил якунлари бўйича Очиқлик индекси натижалари эълон қилинди.
Фарғона вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Фарғона вилоят ҳокимлигида очиқ, шаффоф ва ҳисобдор ҳудуд” лойиҳасини 2023-йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Жамоатчилик кенгаши фаолияти
2023-йил давомида вазирлик ёки идораларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ахборотини эшитиш режа жадвали тасдиқланди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ишлаш
Агентлик томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) учун тақдим этилган лойиҳалар тўғрисида Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси тақдимот қилинди.
Халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар
1 март
Агентлик ва Словения Коррупциянинг олдини олиш комиссияси вакиллари ўртасида;
3 март
Агентлик ва Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жонатан Хеник ўртасида;
9 март
Агентлик ва БМТ ГЖБ вакиллари ўртасида;
10 март
Агентлик ва Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида;
10 март
Агентлик ва Бош прокуратура, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ходимлари ва Европа Кенгаши аксилкоррупция лойиҳаси вакиллари ўртасида;
11 март
Агентлик вакиллари ва Япониянинг Дошиша университети профессори Эйжи Оямада ўртасида;
27 март
Агентлик ҳамда Латвия Республикаси делегацияси, ушбу мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонаси ҳамда Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти ваколатхонаси вакиллари ўртасида;
28 март
Агентлик ҳамда Тожикистон Республикаси Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Давлат хизматлари агентлиги вакиллари ўртасида.
Халқаро семинар-тренинг
29-31 март
Агентлик, БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ ГЖБ) Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) ва “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти ҳамкорлигида фуқаролик жамияти институтлари учун уч кунлик халқаро семинар-тренинг ташкил этилди.
Хорижий давлатларга амалга оширилган хизмат сафарлари
14-20 март
Агентлик директори А.Бурхановнинг Японияга хизмат сафари;
14-17-март
Бангкок шаҳрида “Олий назорат органлари ҳамда коррупцияга қарши курашиш органлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш” мавзусига бағишланган минтақавий семинарда Агентлик вакили иштирок этди.
20-22-март
Агентлик делегациясининг Словенияга хизмат сафари.
ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқлардаги чиқишлар
160 маротабадан ортиқ материал эълон қилинди:
Агентлик расмий веб-сайтида - 32 та;
Телеграм саҳифасида - 29 та;
Телеканалларда - 18 та;
Интернет сайтлари, блогерлик саҳифаларида - 88 тадан зиёд.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ахборот хизмати