Фуқаролик жамияти институтлари ўртасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги кичик грантлар танлови

Фуқаролик жамияти институтлари ўртасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги кичик грантлар танлови

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган “Ўзбекистонда коррупцияга қарши миллий экотизимни мустаҳкамлаш” қўшма лойиҳаси доирасида “Коррупцияга қарши фуқаролик ташаббуслари: иштирок, шаффофлик ва ечимлар" номли танлов эълон қилинади.

Танловга фуқаролик жамияти институтларининг қуйидаги йўналишлар бўйича лойиҳалари қабул қилинади:

- Фуқаролик жамиятининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижодкорлиги ва ҳуқуқий ташаббусларни ривожлантиришдаги иштироки-коррупциянинг олдини олиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш ва такомиллаштиришда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини кенгайтириш;

- Рақамли ечимлар ва шаффофлик воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш —шаффофлик, ҳисобдорлик ва жамоатчилик назоратини ошириш учун рақамли технологиялардан фойдаланиш;

- Иқтисодий фаолиятда ҳалолликни ва хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш — хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигига таъсир кўрсатадиган соҳаларда коррупция тўсиқларини камайтириш ва шаффофликни ошириш;

- Маҳаллий даражада коррупцияга қарши курашиш-маҳаллалар ва маҳаллий ҳамжамиятлар миқёсида коррупция ҳолатларининг олдини олишга қаратилган лойиҳалар.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори — 6000 АҚШ долларигача.

Ҳужжатлар 2026 йилнинг 4 май кунига қадар қабул қилинади.

Танлов шартлари ҳақида батафсил маълумот бу ерда.

Эслатма: Талабгорлар ариза топширишдан олдин грант тартиб-қоидалари билан танишиш, танлов ҳужжатларини тўғри расмийлаштириш, шунингдек, ҳуқуқий ва молиявий саводхонликни оширишга оид ахборот онлайн-сессияларда иштирок этиши шарт.

Онлайн сессиялар санаси ва вақти:

- 2026 йил 17 апрель куни соат 15:00 да;

- 2026 йил 24 апрель куни соат 10:00 да.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати