Аксилкоррупция ислоҳотлари моҳияти ва давлат хизматида ҳалолликни таъминлаш масалалари юзасидан мулоқот қилинди

Аксилкоррупция ислоҳотлари моҳияти ва давлат хизматида ҳалолликни таъминлаш масалалари юзасидан мулоқот қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси тингловчилари учун коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларига бағишланган учрашув ташкил этилди.

Учрашувда бугунги кундаги коррупцияга қарши кураш чоралари, миллий ва хорижий амалиёт, шунингдек, давлат хизматчилари фаолиятида ҳалолликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Агентлик директори мамлакатимиз Президенти бошчилигида коррупцияга қарши самарали курашишни янги босқичга кўтариш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Жумладан, коррупцияга қарши миллий сертификатлаштириш менежмент тизими, сунъий интеллектга асосланган “Хавф-таҳлил маркази”, “Рақамли комплаенс” платформалари, шунингдек, коррупциянинг олдини олиш кластери ва уларнинг долзарблиги ҳақида маълумот берди.

Шу билан бирга, замонавий давлат бошқарувида ҳалоллик ва масъулият коррупцияга қарши курашишнинг асосий омилларидан бири экани алоҳида қайд этилди.

Қолаверса, давлат хизматида одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш масалалари юзасидан амалдаги қонунчилик талаблари тушунтирилиб, амалий тавсиялар берилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ахборот хизмати